Яқинда Адашим — таниқли адиб Хуршид Дўстмуҳаммаднинг фейсбукдаги саҳифасида мана бу ёзувни ўқиб қолдим: Яна бир ВОҚЕА: «Шарқ юлдузи»да (2013 йил №4) Нодир Жонузоқнинг туркум шеърларини ўқинглар, дўстлар! Дилбар мисралар, рубобий туйғулар! Кам бўлманг, Нодиржон! Тўғриси, мен ўзим шундай шеър ёзиш қобилиятим бўлмагани алам қилди (ҳазил). Davomini o'qish
Teglar: Xurshid Davron
Xurshid Davron. Ishq yog’dusi yoritgan satrlar. Zebo Mirzo. She’rlar.
15 декабр — Таниқли шоира Зебо Мирзо таваллуд топган кун
Бу шеърларда Зебонинг қалбини кўргандай,унинг қалбидаги дарду шодлик билан юзма-юз келгандай бўлдим. Шоира жуда кўп шеърларида ўз-ўзини жасорат билан тафтиш этади,гоҳ муҳаббатдан телба бўлгандай,юрагида энг мубҳам қатламларгача дунёга очади. Бу шеърларда “нур билан соя қўшилган”,”майсалар титроғини яширганбкичик бахтни сиғдиролмаган улкан юрак” намоён бўлади. Davomini o'qish
Xurshid Davron she’rlari uyg’ur tilida («Kusan Madaniyati» jurnali,2013, 3-son).

Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон шеърлари 80-йиллардаёқ уйғур тилига таржима қилина бошланган эди. Хусусан сўнгги йилларда унинг шеъриятига бўлган қизиқиш янада ортди. Шоирнинг шеърлари ўтаётган йил ичида бир қатор уйғур тилидаги адабий журналларда эълон қилинди. Биз бугун Хуршид Давроннинг «Кушан Маданияти» журналининг 2013 йил 3-сонида босилган шеърлари билан таништирамиз. Шеърларни истеъдодли уйғур шоири Ёлқин Азизи уйғурчага табдил этган. Davomini o'qish
Xurshid Davron & Bahodir Mamajonov. Kelarmikan

Фарғоналик истеъдодли қўшиқчи Баҳодир Мамажонов китоб ўқийдиган, шеър танлайдиган диди баланд ижодкор. Китобларимдан ўзи танлаган шеърларни ажойиб қўшиқларга айлантирган. У билан танишгач,айни шу шеър танлаш хислатини ҳурмат қилганим учун уч-тўрт қўшиқ матнларини ёзиб берганман. Бу қўшиқларнинг айримлари веб-сайтимиздан ўрин олган. Ҳозиргача Баҳодирнинг қўшиқларини бутун оиламиз билан тинглаймиз.. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Olis bolalikdan qolgan xotira.

Ўша сир очилган куни одатдагидек холамнинг уйига борасолиб китоблар тахланган токчаси бор хонага кириб, ҳозир эсимда йўқ, ё армани,ё гуржи ёзувчисининг тоғда адашиб қолган болалар саргузашти ҳақида ҳикоя қилувчи китобни олдиму холам ёнига чиқдим.Чиқдиму холамнинг қишлик ботинкам қўнжида яшириб юрганим — икки-уч қават букланган қоғозларни топиб олиб,”Бу нима экан?” – дегандай кўздан кечириб турганини кўриб,турган жойимда қотиб қолдим. Davomini o'qish
Xurshid Davron she’rlari uyg’ur tilida («Torim» jurnali,2013 yil, 5-son).

Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон шеърлари 80-йилларидаёқ уйғур тилига таржима қилина бошланган эди. Хусусан сўнгги йилларда унинг шеъриятига бўлган қизиқиш янада ортди. Шоирнинг шеърлари сўнгги 2 йил ичида «Мойбулоқ», «Торим», «Қизилсу» ва бошқа бир қатор адабий нашрларда эълон қилинди. Бир неча кун аввал Хуршид Давроннинг «Мойбулоқ» журналининг 2012 йил 4-сонида ва «Қизилсу» журналининг 2013 йил 2-сонида чоп этилган шеърлари билан таништирган эдик. Бугун эса шоирнинг «Торим» журналининг 2013 йил 5-сонида босилган шеърларини сизга ҳавола этамиз.Шеърларни истеъдодли уйғур шоири Ёлқин Азизий уйғурчага табдил этган. Davomini o'qish
Xurshid Davron she’rlari uyg’ur tilida («Qizilsu» jurnali,2013 yil 2-soni).

Хуршид Даврон шеърлари 80-йилларидаёқ уйғур тилига таржима қилина бошланган эди. Хусусан сўнгги йилларда унинг шеъриятига бўлган қизиқиш янада ортди. Шоирнинг шеърлари сўнгги 2 йил ичида «Мойбулоқ», «Торим», «Қизилсу» ва бошқа бир қатор адабий нашрларда эълон қилинди. Бир неча кун аввал Хуршид Давроннинг «Мойбулоқ» журналининг 2012 йил 4-сонида босилган шеърлари билан таништирган эдик. Бугун эса шоирнинг «Қизилсу» журналининг 2013 йил 2-сонида босилган шеърларини сизга тақдим этмоқдамиз.Шеърларни истеъдодли уйғур шоири Ёлқин Азизий уйғурчага табдил этган. Davomini o'qish
Xurshid Davron she’rlari uyg’ur tilida («Moybuloq» jurnali,2012, 4-son).

Хуршид Даврон шеърлари 80-йилларидаёқ уйғур тилига таржима қилина бошланган эди. Хусусан сўнгги йилларда унинг шеъриятига бўлган қизиқиш янада ортди. Шоирнинг шеърлари сўнгги 2 йил ичида «Мойбулоқ», «Торим», «Қизилсу» ва бошқа бир қатор адабий журналларда эълон қилинди. Биз бугун Хуршид Давроннинг «Мойбулоқ» журналининг 2012 йил 4-сонида босилган шеърлари билан таништирамиз. Шеърларни истеъдодли уйғур шоири Ёлқин Азизи уйғурчага табдил этган. «Қизилсу» журналининг 2013 йил 2-сони ва «Торим» журналининг 2013 йил 5-сонида босилган шеърларни ҳам тез орада сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish
Salim Babulloo’g’li: Bizda bir birimizga bera oladigan narsamiz bor.
2005 йилда ўзбекистонлик таржимон Раъно Азимова билан дўстлигимиз ҳурмати биз Бакуда замонавий Ўзбек адабиёти антологиясини нашр қилдирдик. Ушбу китоб устида Акиф Азалп, Мақсад Нур, Гюнель Мовлуд, Парвиз Юсуф сингари адабиётшунослар ҳамда таржимонлар иш олиб боришди. Ўзим ҳам баъзи асарларни таржима қилдим. Абдулла Орипов, Хуршид Даврон, Азиз Саиднинг шеърларини озарбайжончага ўгириш менга чексиз завқ бағишлади. Мен айниқса, Хуршид Даврон ижодини жуда ҳурмат қиламан. Муносабатларимиз назаримда, доимий характерга эга бўлиши керак. Ўзбекларда ҳам, озарбайжонларда ҳам ажойиб адабиёт бор, айниқса, поэзияда. Бизда бир биримизга бера оладиган нарсамиз бор. Davomini o'qish
Yangi she’r: Abdulla Oripov. Yevropa.

Ёдингизда бўлса, ўтган ойда «Китоб дунёси» газетасида босилган суҳбатимда («Уйғонмоқ дунё билан баробар яшамоқдир») мен бугунги Европа ҳақида шундай мулоҳазаларимни қайд этган эдим: «… Ғарб тамаддуни ва маданияти илдизларига қурт тушганига бир асрдан ошди. Илдизига қурт тушган дарахт бирдан қуламайди, у узоқ вақтгача яшиллигини сақлайди, ғиж-ғиж ҳосил беради, мевалари билан одамларни баҳраманд этиб келади. Аммо, вақти соати келиб, барглари сўла бошлайди, мева беришдан тўхтайди ва охир-оқибат қурийди. Ғарб тамаддуни ва маданияти ҳозир айни сўлиш жараёнини кечирмоқда. Ғарб маданиятини бугун “юраксиз маданият” деб аташ мумкин. Нима учун шундай бўлди, деган савол туғилиши табиий. Davomini o'qish
Xurshid Davron: Biz kimmiz?
Ўзбек юрагини билмоқчи бўлсанг,
Ўқиб ўтирмагин бошқа номани,
Уни англагайсан қўлингга олсанг
Маърифат гултожи – “Бобурнома”ни.
Davomini o'qish
Atoqli adabiyotshunos olim Shuhrat Sirojiddinovni yuksak mukofot bilan tabriklaymiz!

Биз веб-сайтимизда таниқли адабиётшунос олим Шуҳрат Сирожиддиновнинг «Алишер Навоий: манбаларнинг қиёсий-типологик, текстологик таҳлили» ( Т.: Akademnashr, 2011. – 326 б.) номли китоби билан даставвал китоб тақдимоти саҳифасида таништирган, кейинчалик асарнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига тавсия этилгани муносабати билан Акмал Саидов ва Эшқобил Шукурнинг мақолаларини эълон қилган эдик.
Бугун эса Шуҳрат Сирожиддиновнинг асари Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига сазовор бўлгани ҳақида хушхабарни эшитиб, бошимиз кўкка етди. Ҳазрат Алишер Навоий набиралари номидан олимни бу олий мукофот билан чин қалбдан табриклаймиз ва унинг янги асарларини интизорлик билан кутиб қоламиз. Davomini o'qish
