1959 йили «Ўзбекфильм»да таниқли режиссёр Йўлдош Аъзамов томонидан тасвирга олинган бадиий фильм. Сценарий Туроб Тўла ва Ю.Мелкумов томонидан ёзилган. Фильмда совет даврига хос бўлган барча идеологик иллатлар яққол кўзга ташланса-да, ўз даврининг ҳужжати сифатида бизни қизиқтириши лозим деб ўйлайман.
Актёрлар: Ёқуб Аҳмедов, Пётр Соболевский, Алла Ларионова, Ҳамза Умаров, Раззоқ Ҳамроев, Пётр Любешкин, Л. Колесников, Владимир Емельянов, Амин Турдиев, Николай Розанцев, Обид Жалилов, Александр Хвиля, Машраб Юнусов, Жўра Тожиев.