Фуркат (Узбекфильм,1959)

90

   1959 йили  «Ўзбекфильм»да  таниқли режиссёр Йўлдош Аъзамов томонидан тасвирга олинган бадиий фильм. Сценарий Туроб Тўла ва Ю.Мелкумов томонидан ёзилган. Фильмда совет даврига хос бўлган барча идеологик иллатлар яққол кўзга ташланса-да, ўз даврининг ҳужжати сифатида бизни қизиқтириши лозим деб ўйлайман.

Актёрлар: Ёқуб Аҳмедов, Пётр Соболевский, Алла Ларионова, Ҳамза Умаров, Раззоқ Ҳамроев, Пётр Любешкин, Л. Колесников, Владимир Емельянов, Амин Турдиев, Николай Розанцев, Обид Жалилов, Александр Хвиля, Машраб Юнусов, Жўра Тожиев.

099

099

Ёхуд шоир, савдогар ва Европага танилган табиб

Фурқатнинг ўз ватанидан кетиб, Ёркентда ижод қилгани ва у ерда вафот этганини аксарият адабиёт мухлислари яхши билишади. Фақат бир савол ҳамиша жавобсиз қолмоқда. Фурқат нега, нима сабабдан муҳожирликка кетган? Унинг ўн саккиз йиллик мусофирликдаги ҳаёти қандай кечган? Бизнинг ушбу мақоламиз ана шу саволларга жавоб топишга уринишдир…

1859 йилнинг 1 мартида қўқонлик савдогар мулла Холмуҳаммад оиласида дунёга келган фарзандга Зокиржон дея исм қўйишди. Уларнинг оиласи қадим шаҳарнинг «Ғишт кўприк» гузарига қарашли «Эски Бешариқ» маҳалласида яшарди. Адабиётга иштиёқманд отасидан шеър илми борасида дастлабки сабоқларни олган, маҳалласидаги мактабда савод чиқарган, Қўқондаги «Моҳларойим» мадрасасида таҳсил олган йигит вақтлар ўтиб, шоир сифатида ўзига Фурқат тахаллусини танлади.

Ўша давр таомилига кўра, шоирлик касб эмас, илҳом жўш урганда шеър ёзадиган, тирикчилик орасида кечадиган адабий машғулот эди. Масалан, Фурқатнинг замондошларидан бўлган Завқий Қўқон бозорида раста оқсоқоли бўлиб ишлар, Мулла Қўшоқ Мискиннинг эса Тошкентда дўкони бор эди. Фурқат ота касби савдогарликни танлаган. У ҳатто, тирикчилик сабабли, мадраса таҳсилини ҳам тугатмай, Янги Марғилонда дўкон очган тоғаси Раҳматулланинг ёнида юриб, чит савдоси билан шуғулланди. «Янги Марғилон шаҳрида бир мунча замон анинг (яъни тоғасининг-У.Б) бирла дўконда савдо айлаб, баъдазон ўзумға махсус бир дўкон қилдим. Икки-уч йил савдо қилиб, бирмунча дунё маҳсулим бўлди», дея ёзганди у кейинчалик. Бу шаҳарда у Муҳаммад Шариф исмли дўстининг ёрдами билан дўкон очади ва бу ҳақида: «чой ва дигар ашёлар савдосиға дўкон очтим. Рўзона савдоға мутарассид ўлуб, шабона ҳужрада китоб ва қоғозға машғул ўлдум», деб ёзганди.

Ҳа, Фурқат Янги Марғилонда ва Тошкентдаги мусофирлик пайтларида қийналиб, мадраса ҳужраларида яшаб, минг машаққатлар билан ҳаёт кечирса-да, ижод қилишдан чекинмади. Хўжандлик шоирлар Тошхўжа Асирий, Фахрий Рўмоний, Маҳжур Хўжандий, Маҳзун Хўжандий, Қорийлар, қўқонлик Муқимий, Завқийлар билан танишди, ижодий мулоқотларда бўлди. Айниқса, Фурқатнинг 1889 йили Тошкентга келиб, Эшонқул додҳо мадрасасидаги ҳужрага жойлашиб, бу азим шаҳарда яшай бошлаши шоир ижодига катта таъсир ўтказди.

У аста-секин Остроумов, Наливкин, Градусов, Митропольский, Назаров, Самойлович сингари рус журналистлари, олимлари, ўқитувчилари билан танишиб, рус тилини оз-моз ўрганиб олди.
Гимназияларда, театрда, «Туркистон вилоятининг газети» таҳририятида бўлиб, ижодкорлар даврасига кириб борди. Шулар таъсирида «Гимназия», «Суворов» каби шеър ва достонларини яратди. Фурқатнинг рус адабиёти билан танишиши, рус олими ва ўқитувчилари билан қилаётган ҳамкорлиги, афсуски, баъзи маҳаллий мутаассиб руҳонийларни дарғазаб қилган эди. Улар Фурқатни «кофирга айланмаслик тўғрисида» оғзаки огоҳлантириб қолмай, дўқ-пўписали мактублар битдилар, турли қўрқитиш усулларидан фойдаландилар. Мутаассиблар назарида, халқ ҳурмат қиладиган шоирнинг руслар билан яқин ҳамкорлиги «кенг миқёсда кофирлашувга сабаб бўлиши мумкин» эди. Шу боис, уни «тўғри йўл»га солишга уриндилар. Аммо Фурқат мутаассиблардан чўчимай, руслар билан ҳамкорлик қилди, ижодини давом эттирди. Фурқатнинг бизгача сақланиб қолган сурати ҳам, Тошкентдалик пайтида, рус гимназиясининг расм, ҳуснихат, чизмакашлик фани ўқитувчиси Дмитрий Назаров томонидан олинган. Фурқат бу ердалик пайтида касалланиб қолганида ҳам табибларга эмас, гимназия шифокори Е.И.Градусовга мурожаат қилиб, унинг муолажаларидан шифо топган. Г.А.Митропольский шоирнинг шеърларини рус тилига таржима ҳам қилган.

Фурқат Хожа Аъзам, Зуҳур, Мансурқори, Тўйчиҳофиз, Инъомхўжа, Маҳмудхўжа каби тошкентлик санъаткорлар, Шарифхўжа, Муҳиддинхўжа, Абдусатторхон сингари амалдорлар билан ҳам ошно тутинди.

Фурқат ўткир ҳажвчи ҳам эди. Шу боис, ўз шеърларида мутаассибона қилиқли кишиларни, саховатдан узоқ бойларни ҳажв қилиб ҳам турган. Бу эса уларнинг Фурқатга тазйиқ ўтказишига сабаб бўлди. Фурқат, ҳатто Туркистон генерал-губернаторининг адъютанти Николай Грандукни ҳажв қилиб шеър ёзди ва газетада босишмагач, ундан беш-олти нусха кўчиртириб, ҳар ерга ёпиштириб чиқди. Бу ҳолат унинг мустамлакачилар томонидан қаматилишига асос бўлмоғи мумкин эди. Бир томондан руҳонийларнинг тазйиқ ва қўрқитишларидан безгани, иккинчи томондан адъютант Николай Грандукни ҳажв қилгани учун қамалиш эҳтимоли борлиги боис, қочишга қарор қилди. Фурқат (айрилиқ ва жудолик маъносини берувчи сўз) тахаллусини танлаган шоир шу тариқа ҳақиқатан ҳам ватанидан айрилиб, муҳожирликка кетди.

«Отилмоқлиги ёки қамалмоқлиги турган гап эди…»

Ғафур Ғуломнинг «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1948 йил 9 июндаги «Унутилмас кишилар тўғрисида» номли мақоласида ёзилишича, «Тарихда шуниси аниқдирки, Фурқат отилмоқлиги ёки қамалмоқлиги турган гап эди. Ўз мудҳиш тақдирини англаган шоир қочишга мажбур бўлди».

Фурқат 1890 йилнинг охирларида Тошкентдан қочиб, олдинига Самарқанддаги дўсти Мирзо Бухорийнинг уйига боради. У ердан эса Бухоро, Марв, Ашхобод, Боку, Тбилиси, Ботуми орқали Истанбулга ўтади. У ердан Макка ва Мадинага йўл олади ва исломнинг бешинчи шартини бажариб, ҳожилик шарафига эришади.

1891 йилнинг декабридан 1892 йилнинг март ойларига қадар Болгария ва Грецияда, сентябр ойида эса Ҳиндистонда бўлади. Ҳиндистоннинг Кашмир вилоятида эканлигида асли қўқонлик Ҳожи Аҳмаджоннинг уйида истиқомат қилади. Шу ерда у Мулла Саъдулла исмли ёркентлик киши билан танишиб қолади. Мулла Саъдулла ҳам шеъриятга ҳавасманд киши бўлиб, Фурқат сингари ўз қишлоғидаги амалдорларни қоралаб ҳажв ёзган, шу боис улар тазйиқидан қочиб, мусофирликда юрган эди. Мусофирлик ва адабиёт, айниқса, ҳажв боис қочқинлик уларни яқинлаштирди. Шу тариқа икковлон маслаҳатни бир ерга қўйиб, Ёркентга келишга қарор қилдилар. Лодох йўли орқали Хўтан ҳудудидаги Сонжу, Қўшшоғ туманларидан ўтиб, Қирғалиққа, у ердан эса Пускомга келиб, Мулла Саъдулланикида меҳмон бўлишди. Кейин яна йўлга чиқиб, Ёркентга келдилар.

Фурқат Ёркентдалик пайтида Жомъе масжид олдидаги Кичик кўлбоши маҳалласидаги Ҳаким охун деган кишиникида ижарада яшаган. Асли қўқонлик бўлган Комилжонбой, Зайнул Обидхонлар билан дўст тутиниб, улар ёрдамида иқтисодини яхшилашга уринади. Сўгат Сарой меҳмонхонаси олдида Ҳиндистондан олиб келинган дорилар сотиладиган дўкон ва дурадгорлик устахонаси очади. Лекин халқнинг ижтимоий аҳволи пастлиги туфайли касодга учрайди. Шундан кейин у адабий базмларда танишиб қолган Азизбек деган кишининг таклифи билан Қирғалиқ мавзесига бориб тижорат билан шуғулланади. Азизбек унга 200 сар пул қарз беради. Ана шундан кейин Фурқатнинг иқтисодий аҳволи яхшиланиб кетган.

(Tashriflar: umumiy 679, bugungi 1)

Izoh qoldiring