Kliffort Edmont Bosfort. Musulmon sulolalari.

077

Инглиз шарқшунос олими Клиффорд Эдмунд Босвортнинг мазкур китоби Ислом динининг барқарор бўлишидан тортиб 1970 йилга қадар ҳукм сурган халифалар, султонлар, ноиблар, ҳокимларнинг сулолаларини қамраб олган ва улар китобда йиллар тартиби билан баён қилинган. Муаллиф ҳар бир сулоланинг қисқача тарихи ҳақида ҳам маълумот бериб ўтган.
Китоб асосан исломшуносларга, тарихчиларга, шунингдек, Ислом тарихи билан қизиққан китобхонларга мўлжалланган.

011

К.Э.БОСВОРТ
МУСУЛМОН СУЛОЛАЛАРИ

(йилнома ва шажаралар бўйича маълумотнома)
Тошкент
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
«Фан» нашриёти
Таржимонлар: Асрор САМАД,Озод ШАРАФУДДИНОВ

ЙИЛНОМАЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ ВА БУ КИТОБ ҲАҚИДА

Мусулмон оламининг тарихини биргина китобда эмас, ўнлаб, юзлаб китобларда бирдан қамраб, уни тўлиқ ёритишнинг шу пайтгача иложи бўлмади ва бундан кейин ҳам қудратли фанга айланган исломшунослик ва шарқшунослиқда бунинг иложи бўлмаса керак. Ҳатто турк қардошларимиз яратган 14 жилдлик «Буюк Ислом тарихи»дек кенг кўламли асар ҳам бу тарихни тўлалигича қамраб ола билмаган. Бинобарин, худди инсоният тарихи сингари унинг ёруғ жойлари кўп бўлганидек, қўл етмас, тафаккур илғамас жойлари ҳам талайгина. Зеро, бу тарихни бир чеккадан, йилма-йил варақлаб ҳам бўлмайди; асрлар у ёқда турсин, ҳатто йиллар ичида ҳам ўзгаришлар бениҳоя кўп ва бу тарихнинг мураккаблиги унинг жуғрофий кўлами билангина эмас, сиёсий хаританинг салмоқли ўрнини эгаллаши билан ҳам белгиланади. Лекин шарқшунослик фанида Ислом тарихини имкон қадар кенг ёритиш учун уринишлар бўлган ва ҳамон давом этмоқда.
Жаҳон тафаккур тарихида энциклопедиялар яратиш тажрибаси бор. Бу гапнинг йилнома ва шажаравий тарихга маълум даражада алокаси бўлганлиги учун айтаяпмиз, бинобарин, йилнома, шажаравий тарихни яратиш бир кишининг қўлидан келадиган иш эмас, инчунун, энциклопедия яратиш ҳам. Биз «энциклопедик олим» деган атамани истеъмол қилганимизда

энциклопедия яратадиган олимни эмас, балки кўп илмлардан бохабар олимни тушунамиз; Форобий, Беруний, Ибн Сино сингари. Бу ўринда энциклопедияларнинг табиати ҳақида гап боради. Тарихда дастлабки энциклопедиялар (энциклопедия — юнонча — билимлар доираси) милоддан олдинги ХП Х асрларда пайдо бўлган. Мисрда ҳам милоддан аввалги иккимингинчи йилларнинг иккинчи чорагидан бошлаб турли энциклопедик луғатлар яратила бошланган. Гарчи энциклопедияларнинг ибтидоси якка шахсгатегишли бўлсада, аммо кўпчилик олимларнинг бевосита аралашувлари натижaси ўлароқ мукаммал тарзга келган. Эҳтимол, қадимий замонлардан илмий доираларда яратилган бу энциклопедиялар йшшомалар деган жанрга асос бўлган бўлиши мумкин. Лекин бу ёзма ёдгорликлардан олдин туркий халкдарда оғзаки шажаравий тарихлар бўлган; масалан, бир оила ўз шажарасини билиши шарт эди; етти отанику билиш ҳар бир шахснинг бурчи, аммо ўзининг 21 отасини санаган кишилар ҳам бўлган. Жумладан пайғамбаримиз Муҳаммад (соллолоҳу ъалайҳи васаллам) ҳазратлари 21 оталарини санаганлар ва Иброхим пайғамбардан хам илгариги оталарини билсаларда, уларни санаб ўтишга истиҳола қилганлар.
Шарқ ва умуман ислом мамлакатларида араб ёзуви жорий бўлгандан кейин араб ва форс йилномачилари воқеаларни йилма-йил, ҳатто ойма-ой қайд этишга киришганлар. Бундан ташқари рус йилномалари ҳам машҳур: «Галич-Волин йилномаси» (XIII аср), «Авраам йилномаси» (XV аср), «Қозон йилномаси» (XVI аср) шулар жумласидандир.
Жанр эътибори билан ўтмишда ҳам, ҳозирда ҳам яратилган ва яратилаётган йилномаларнинг услублари турлича. Масалан, араб ва форс тилларида яратилган йилномалар услуби тантанаворлиги ва кўп сўзлилиги билан ажралиб туради, Мирхонднинг «Равзату-с- сафо», Абулғози Баҳодурхоннинг «Шажараи турк» ва «Шажараи тарокима», Мунис Хоразмий ва Огаҳийларнинг «Фирдавсу-л-иқбол» йилномалари услубнинг соддалиги ва халқбоп эканлиги билан эътиборни тортади.
XIX асрдан бошлаб йилномалар соҳалар бўйича ҳам яратила бошланди, масалан, маданий ҳаёт, моддий маданият, сиёсий ўзгаришлар ёхуд айрим ҳукмдорлар шажаралари сингари ва ҳоказо.
Нумизматика фани XVIII асрда веналик шарқшунос олим Й.Х.Эккел томонидан асослангач, йилномалар яратиш анча ривож топди ва ҳатто маълум бир тартибга тушди. Нумизматика фанини энциклопедия ва луғатларда тангаларни ўрганувчи фан, деб изоҳланади. Агар нумизматиканинг дастлабки кўринишида, яъни унга асос солинган пайтларда, эҳтимол, айнан тангашунослик бўлгандир. Аммо замонлар оша бу фаннинг бағри кенгайиб кетди, қамрови кенг қулоч отди. Бинобарин, бу фан тарих, археология, полеография, санъат тарихи, сиёсий иқтисод, этнография фанлари билан ҳамкорлиқца ишлай бошлади ва на-тижа ўлароқ бу фанларни бирлаштирган яхлит бир соҳа сифатида майдонга чиқиб қолди. Нумизматика фани пайдо бўлиши ва фаоллашуви натижасида Уйғониш даври маҳсули бўлган эпиграфика фани ҳам жонланди ва йилномалар яратилишида муҳим фанлар қаторидан ўрин олди. Хуллас, йилномалар яратилишини, айниқса мана шу икки соҳасиз тасаввур қилиш қийин.
Инглиз нумизмати Стенли Лен-Пул мусулмон сулоладари ҳақида йилнома яратар экан, ана шу икки соҳадан мукаммал билими унга асқотди. Мусулмон сулолалари йилномаларини яратиш учун, албатта, нумизматика ва эпиграфика билангина чекланиб бўлмас эди, боз устига арабшунос ҳам бўлиш керак эди, Лен-Пул эса аввало арабшунос эди.
Лекин жуда мураккаб соҳа бўлган Ислом тарихи бўйича то XIX асрнинг охирларигача ҳам маълумотномалар учрамасди. Албатта, бундай жанрда асар яратилиши на фақат тарих фойдасига, балки, Ислом тарихи билан шуғулланувчилар фойдасига катта манфаат етказарди. Бундай жанрда соҳасидан қатъи назар, истаган мутахассис асар яратиши мумкин эди, лекин ўзбек халқи мақолларида айтилганидек, чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйгани маъқул. Бошқа мутахассиcларга нисбатан бу ишни нумизматлар яхши эплар эдилар, шунинг учун инглиз нумизмати ва тарихшуноси Стенли Лен-Пул бу масъудиятли ишни ўз зиммасига олди.
1894 йилда унинг «Мусулмон сулолалари. Тарихий баёнлар билан йилнома ва шажаралар жадвали» нашр этилиши шарқшунослик фанида янги қадам бўлиб, шу китоб туфайли шарқшунослик соҳасида аввалгига қараганда анча ғайрат билан иш олиб бориш имкониятини

берди. Муҳими шу китоб туфайли мусулмон сулолаларини тартибли равишда ўрганиш учун шарқшунослик фанида кенгроқ йўл очилди.
Гарчи шарқшунослик фанининг ривож топишини Уйғониш даври маҳсули, десалар ҳам унинг тамал тоши жуда қадим замонлардан бошлаб қўйилган; юнонлар ўзларидан шарқ томонда бўлган ҳудудларни шарқ деб атаганлар ва юнон саёҳатчилари доимий равишда шарқтарафга сафарлар уюштириб, у ҳудудлар ҳақида битиклар қолдирганлар. Ўрта асрларда эса, давлатлараро савдо алоқалар ривожланиши натижаси ўлароқ борди-келдилар ҳам кўпайди ва бу нарса шарқшунослик фанининг камол топишига сабаб бўлди. Агар шарқшунослик фанининг тамал тошини юнонлар қўйган бўлсалар, кейинчалик бу фан асосан инглиз, француз, рус, венгер, хитой шарқшунос олимларининг мақтовга арзирли меҳнатлари туфайли ривож топди ва фан сифатида тўла равишда шаклланди.

* * *

Инглиз адабиётида Лэн-Пулнинг мазкур китоби пайдо бўлиши билан рус шарқшунослик фанининг отаси, Ўрта Осиё тарихини ҳалоллик билан ёритган В.В.Бартольд дарҳол уни рус тилига ўгирди, айни пайтда китобдаги камчилик ва нуқсонларни ўзининг чуқур илмийлик йўғрилган изоҳлари билан тўлдирди. Масалан, Лен-Пулнинг илмий тафаккуридан узоқ бўлган масалаларни Бартольд ўз изоҳларида қайд этди, айниқса, Эрон ва Турон шажаралари ҳақида Бартолдда етарли маълумотлар қўп эди. Биргина бу эмас, В.В. Бартольд араб манбаларини чуқур билган олим сифатида ҳам унинг китобига керакли тузатишларни кирита олди. В.В.Бартольддек олимнинг назарига тушган бу китоб ўзининг камчилик ва нуқсонларига қарамай шарқшунослик соҳасида катта аҳамиятга эга бўлган эди; у биринчи бор мусулмон тарихининг хронологик негизларини тиклаганлиги билан қимматли бўлди ва бир неча ўн йилликлар мобайнида муҳим қўлланма сифатида хизмат қилди, бинобарин, ҳатто кейинчалик
— 1927 йилда Э. Замбаурнинг йирик илмий иши пайдо бўлганда ҳам Лен-Пул китобининг аҳамияти пасаймади.
Дунё бўйича мусулмон сулолалари жуда кўп бўлган ва улардан энг кўзга кўринганлари 150 га яқин. Ана шу 150 га яқин сулоланинг ҳар бири ҳақида маълумот келтириш, маълум сулоланинг мухтасар тарихини баён қилиш. сулолаларнинг жадвалларини тузиш — булар ҳаммаси Лен-Пулнинг машаққат билан меҳнат қилганлигидан далолат беради ва шу сабабли ҳам китоб мусулмон оламининг тарихи ҳақида сиёсий муҳим қўлланма бўлиб қолганлиги ажабланарли эмас.
В.В. Бартольд бу ноёб китобни 1899 йилда жуда кенгизоҳлар билан таржима қилиб нашр эттирган эди6. Бу таржима нашр қилинмасдан сал олдин Тошкентда шарқшунос олим И.И.Трофимовнинг «Мусулмон сулолаларининг хронологик жадвали» китоби нашр этидди. Албатта, И.И.Трофимов Лен-Пулнинг китобидан ҳам бохабар бўлиб, маълум даражада ундан фойдаланган, аммо шунга қарамай китоб жуда кўп чалкашликлардан иборат эди. Маълум бир
асардан фойдаланиш турлича бўлади. Трофимов Лен-Пул китоби-дан ўрганиш ўрнига унга танқидий қараган ва Лен-Пул билган нарсаларни билмай туриб, ўзича янгилик яратмоқчи бўлган, натижада қўпол хатоларга йўл қўйган. Шунинг учун ҳам илмий доирада бу китоб кескин танкидга учраб, илмий муомалага киритилмади. Аммо В.В. Бартольд таржимаси шу пайтга кадар русий забон китобхонлар учун ягона қўлланма сифатида хизмат қилиб келмоқда.
Шундай бир нарсани тасаввур қилиш мумкин: агар В.В. Бартольд Лен-Пулнинг китобини шунчаки таржима қилганда, эҳтимол, у асар шу пайтгача яшамасди, чунки Лен-Пул китобни нашр этгунга қадар унинг кўп қисмидаги тарихий қайдлар эскирди ва китобнинг ўзида ҳам чалкашликлар кўпгина эди. В.В. Бартольд ана шу эскирган ўринларни янги далиллар билан бойитди, чалкашликларни бартараф қилди. Қизиғи шунда бўлдики, Лен-Пулнинг китоби Бартольд изоҳлари ватузатишлари, тўлдиришлари билан инглиз тилига таржима қилинди ва Зам-баур китоби юзага келгунча Европа шарқшунослигида ягона илмий манба сифатида яшади.

logo

(Tashriflar: umumiy 441, bugungi 1)

Izoh qoldiring