Roziya Tujjor. Ikki hikoya

033

    Розия Тужжор ҳозирги замон Эрон адабиётининг йирик намояндаларидан биридир. Асосан ҳикоя жанрида қалам тебратиб келаётган адибанинг бир неча ҳикоялар тўплами дунё юзини кўрган, айрим ҳикоялари эса турли тилларга таржима қилинган. Розия Тужжор ўзига хос услубда ёзади. Унинг ёзганлари фалсафий мушоҳадалар билан бойлиги, тил ва услуб гўзаллиги ва ижтимоий муаммоларнинг ўртага қўйилиши жиҳатидан бошқа ёзувчиларнинг асарларидан ажралиб туради. Розия Тужжор шарқона тафаккур билан дунёга қарайдиган сюрреалист ёзувчидир. У кўпроқ қаҳрамонларининг руҳий кечинмалари ва ботиний ҳолатларини моҳирона тасвирлашга интилади. Davomini o'qish

Jabbor Eshonqul. Folklorda tush ta’biri

туш

Инсон руҳияти жуда кенг олам бўлиб, ундаги ҳиссиёт ва туйғулар икки хил шаклда ўзини намоён этади: биринчиси англанган, маълум мантиққа бўйсунган, ташқи дунёга нисбатан ўзининг қатъий хулоса ва йўналишига эга туйғулар. Бу туйғу инсоннинг жамиятга, одамларга, атроф-муҳитга муносабати ва булар ҳақидаги маълум тушунчага эга бўлган қарашларни ифодалайди; буларнинг барчасини онг синтез қилиб беради, яъни онг бевосита иштирок этади. Иккинчиси, онг ости ҳислари, онгга қалқиб чиқмаган, лекин инсон руҳиятида доимо мавжуд, ташқи дунё билан тинимсиз алоқа қилиб турувчи ҳислар. Бу ҳислар инсон ҳаракати, руҳиятининг асосини ташкил этади. Гарчи гапираётган гапларимиз, фикрларимиз, ўзимизни тутиш ва ҳолатларимиз бизга англанган, маълум бир мантиққа бўйсунгандай туюлса-да, аммо шу ҳисларни юзага чиқарувчи, ушбу тушунчаларга туртки берувчи асосий нарса онг ости ҳисларидир. Davomini o'qish

Annemariye Shimmel. So’fiy ayollar

045       Машҳур олмон исломшуноси ва шарқшуноси, филология фанлари доктори, профессор Аннемарие Бригитта Шиммел хоним Ислом дини ва шарқ суфизмининг Европадаги энг етук мутахассисидир. Америка ва Ҳиндистон, Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларидаги олимлар Шиммел хонимнинг номини жуда яхши биладилар. Унинг асарларига ҳурмат билан қарайдилар ва олимани ўзларининг устозлари деб ҳисоблайдилар. Шиммел хоним умуман Ислом динига тааллуқли мавзуларда 120 тадан ортиқ асар яратган. «Жонон менинг жонимда» асари хонимнинг энг гўзал, энг сара асарларидан биридир.Сизнинг назарингизга мазкур китобнинг “Сўфий аёллар” бобини ҳавола этамиз.

Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad: Eng o’zbekona tuyg’u — sog’inch

011

Таниқли адиб Хуршид Дўстмуҳаммад 1951 йили Тошкентда туғилган. Ўрта мактабни битиргач, 1969—1973 йилларда Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетида ўқиди. «Фан» нашриётида, «Фан ва турмуш» журналида, «Қишлоқ ҳақиқати» газетасида ишлади. 1986 йилдан «Ёш куч» журналида бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир сифатида фаолият кўрсатди.
Адибнинг дастлабки ҳикояси 1981 йили «Гулистон» журналида, «Нигоҳ» номли биринчи қиссаси эса 1987 йили «Ёшлик» журналида эълон қилинган. «Ҳовли этагидаги уй» номли биринчи китоби 1989 йили нашр этилган. Шундан буён унинг «Паноҳ», «Оромкурси», «Сўроқ», «Соф ўзбекча қотиллик», «Ҳижроним мингдир менинг» қиссалари, «Бозор» романи ва ўнлаб қикоялари чоп этилди. Адибнинг «Жажман» (1995) китобидан бир неча қиссалари қатори «Маҳзуна», «Жажман», «Ибн Муғанний», «Ёлғизим — сиз», «Кўз қорачиғидаги уй» сингари ҳикоялар ҳам жой олган. Адиб «Бозор» романи, «Ҳижроним мингдир менинг» ва «Озод изтироб қувончлари» китоблари учун 2000 йилги «Офарин» мукофотига сазовор бўлди. Davomini o'qish

Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (3)

mavlono
Шукр — бир боғ бўлса, неъматлар шикордир. Оллоҳ севган қулини балога дучор қилади: сабр этса, Ўзи учун сайлайди, шукр этса, кучлироқ суяди, бошқалардан айиради. Инсонларнинг баъзилари Оллоҳ қаҳри учун, баъзилари эса меҳри (лутфи) учун шукр қиладилар. Буларнинг ҳар иккаласи ҳам хайрлидир. Чунки шукр қаҳрни лутфга айлантирган бир зидди заҳардир. Камолатга эришган ақлли инсон ошкор ёки гизли равишда жафоларига шукр қилган зотдир. Davomini o'qish

Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (2)

mavlono
Одамлар Оллоҳни чин дилдан севадилар. Ундан истайдилар, Унга ялинадилар, ҳамма нарсани Ундан кутадилар, бор ва йўқ нарсалари ҳам Ундандир. Ундан ўзгасини ўз устларидаги қудрат соҳиби деб билмайдилар. Бу маъно на инкор ва на иймон этмоқдир. Унинг бир исми йўқ. Бироқ маъно шакл ва сўзга айланиши билан куфр ёки иймонга айланади. Худди шундай, ердан энди чиқаётган ўсимликларнинг ҳам дастлаб муайян шакллари бўлмайди, секин-аста каттариб дунёга юз очганлари сайин (олдин) латиф ва нозик кўринадилар. Яшаганлари сари эса кирланадилар, қўполлашадилар, ранглари ўзгариб хунуклашадилар. Бир-бирлари билан гаплашмаган мўмин ва кофир зоҳиран бир хилдир. Davomini o'qish

Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (1)

mavlono
Бу асар инсонни фикрлашга, фикрлаш орқали ўзлигини, ўзлиги орқали Ҳақни — Яратганни тушунишга ундайди. Шунинг учун ҳам «Ичиндаги ичиндадур»га бир марта ошно бўлган кўзи очиқ инсонки бор, умрбод ундан айрилмасам, дейди. Чунки асар, аввало, ўша инсон ҳақида — сиз ҳақингизда, мен ҳақимда, умуман, ҳаммамиз ҳақимизда. Бизнинг ўзлигимизни билишимиз ҳақида. Ахир оламда бундан қизиқарлироқ, бундан муҳимроқ яна нима бор? Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. XX asr Mashrabi

muhammad

   Муҳаммад Юсуфнинг шеърларидагина эмас, ҳатто тушган сувратларида, юз тузилишида, кўз қарашларида, умуман, бутун қиёфасида маъюс бир оҳанг яшардики, шоир шеърияти ана шу билан қоим эди гўё. Ҳатто бу шеъриятнинг беҳад халқчиллиги, Қодирий романлари сингари миллийлиги айни оҳанг билан изоҳланар, балки… Davomini o'qish

Najmiddin Komilov. Tasavvuf

sufiy

Нажмиддин Комилов

ТАСАВВУФ

Профессор Н. Комиловнинг ушбу рисоласида Шарқ халқлари маънавияти тарихида чуқур из қолдирган диний-фалсафий таълимот – тасаввуфнинг пайдо бўлиши, тадрижий ривожи, асосий жиҳатлари ёритилган. Тариқат ва шариат орасидаги муносабат, тасаввуф гуманизми ва Комил инсон муаммолари, тасаввуф ривожига ҳисса қўшган олимлар, тариқат шайхлари ҳақида таҳлилий кузатишлар қилинган.
Китоб олий ўқув юрти ўқитувчилари ва талабалари ҳамда тасаввуфга қизиқувчи барча кишиларга мулжалланган.

Davomini o'qish

Kecha — 26 aprel kuni buyuk o’zbek olimi Najmiddin Komilov vafot etdi.

domla

    Ўзбек тафаккури, илму фани, хусусан фақат мустақилликдан кейингина шакллана бошлаган замонавий тасаввуфшунослик илмининг асосчиларидан бири Нажмиддин Комилов кеча — 26 апрель куни оламдан кўз юмди. Davomini o'qish

Muhammad Yusuf. Yaxshi.

052

    Ушбу шеърнинг менга бағишланиш тарихини айтиб беришдан аввал, бир-икки оғиз гап айтгим келди.
80-йилларнинг қайси йилида,ҳозир аниқ эсимда йўқ, Муҳаммад Юсуф бир мақоласида тахминан шундай ёзган эди: «Ҳарбий хизматдан қайтиб келган йилларим, бундоқ қарасам, шеърият майдонида Хуршид Даврону Мирза Кенжабек жавлон уришяпти. Мен ҳам «Улардан қаерим кам?» деб майдонга кирдим.» Вақт ўтиб, бир сафар гап орасида Муҳаммад ўша мақолани эслаб, «Ўша гапдан хафа бўлмаганмисиз?» — деб сўраган эди. «Муҳаммаджон, хафа бўладиган гап айтмагансиз,- дегандим ўшанда, — Бу гапни завқ билан айтгансиз,ўша завқингиз ўлмасин. Қолаверса, бу майдонга мингта Хуршид Даврону мингта Муҳаммад Юсуф кирганда ҳам, сиғдиради». Davomini o'qish