O’zbekistonlik mashhur musavvir Aleksandr Volkov asarlari Christie’s ko’rgazmasida namoyish etildi.

1886 Туркистоннинг  Фарғона  (ўша пайтда Скобелев)  шаҳрида туғилган рассом Александр Волковнинг асарлари куни-кеча Лондондаги Christie’s ким-ошди савдо уйининг кўргазмалар бўлимида намойиш этилди.Мазкур кўргазма Туркистон авангардининг отаси ҳисобланмиш Волков асарларининг хориждаги дастлабки кўргазмасидир.
Танқидчиларга кўра, Александр Волков ғарб тасвирий услубларини шарқнинг ёрқин бўёқлари билан бирлаштиришга муваффақ бўлган санъаткордир. Аммо унинг асарлари «шўролар реализми услубига зид», дея 1940 йиллар ўрталарида омма кўз ўнгидан йўқотилади. 1957 йили Тошкентда унинг ҳаётлиги давридаги ягона расмий кўргазмаси бўлиб ўтган. Кўргазмадан сал вақт ўтмай рассом оламдан кўз юмди ва асарлари яна омма наздидан узоқда қолди… Davomini o'qish

Rauf Parfi O’zturk. Keyin-keyinmiz…


Рауф Парфи Ўзтурк
КЕЙИН-КЕЙИНМИЗ...

Бас,улуғ Раббинг исмини поклаб ёд эт.
Қуръон.Воқеа сураси.

1.Алишер Навоий айтадилар: ”Эл нетиб топкай мениким, Мен ўзимни топмасам.”
Ҳазратнинг бу сўзида илоҳий фалсафа-оламча маъно бор.
Шоир ҳамма вақт сирли ҳодиса. Уни илмий истилоҳлар билан исботлаб бўлмайди, ҳар холда, мен шундай тушунаман.
Шоир дунёни ўз кўзи билан ўзича кўради,бировларга тақлид қилмайди, бировларнинг даражаларини кўзламайди. Ўзининг даражасини, Ўзини излайди. Davomini o'qish

Rauf Parfi hayoti va ijodiga bag’ishlangan esse va maqolalar.

02727 cентябр — Рауф Парфи таваллуд топган кун

   Бугун туркий оламнинг улуғ  шоири Рауф Парфи таваллудига 69 йил тўлади. Бир йил давомида саҳифамизда Рауф акага бағишланган  кўплаб мақолалар ва хотираларни,шоир ижодидан намуналар  эълон қилдик. Бугун устознинг таваллуди муносабати билан уларнинг айримларини эслатиб ўтамиз. Davomini o'qish

Marina Svetaeva. Bolalarga maktub.

07

   Жаҳон шеъриятининг ёрқин юлдузи, ҳассос рус шоираси Марина Цветаева (1892-1941)  қолдирган бой адабий меросида унинг фарзандларига ёзган мактублари алоҳида эътиборга молик. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган мактуб аслида 1937-38 йиллар, май ойларида ёзилган бўлиб, 1969 йилда «Новый мир» журналининг 4-сонида босилган (Таржимондан). Davomini o'qish

Marina Svetaeva. Mening Pushkinim.

004

 Адабиётга ўзига хос овоз билан кириб келган ҳассос рус шоираси Марина Цветаева (1892-1941) ижоди рус шеъриятининг ўлмас хазинасидан муносиб ўрин олган. Мен ҳам шоиранинг шеърларига жуда эрта мафтун бўлиб, унинг бир неча шеърини ўзбек тилига таржима қилганим билан фахрланаман (Мана бу саҳифада таржималарим билан танишиб олиш имконига эгасиз). Davomini o'qish

Bugun taniqli adib Nodir Normatovning tavallud kuni

Адабиёт ва санъат шинавандалари Нодир Норматовнинг номини яхши билишади. У таниқли ёзувчи, билимдон санъатшунос, серғайрат журналист, моҳир таржимон ва ношир сифатида кўпчиликнинг ҳурматини қозонган. Унинг «Кўҳитанг ҳикоялари», «Жарликдан қушлар учди», «Камалак яшайдиган уй», «Голубые орехи», «Баригал» каби тўпламларига кирган роман, қисса, ҳикоялари муаллифнинг юксак истеъдодидан далолат беради. Шунинг учун ҳам улар ўз вақтида адабиётшуносликда муносиб баҳоланди.
Н.Норматов 2000 йилдан буён «Санъат» журналига бош муҳаррирлик қилиб келмоқда. Davomini o'qish

Узбекский фильм «Паризод» стал лучшим на фестивале «Киношок» / Shuhrat Rizayev film haqida

Анапа шаҳрида ўтаётган «Киношок» фестивалининг бош мукофоти ўзбек киносанъаткорлари томонидан суратга олинган «Паризод» фильмига берилгани ҳақидаги хабардан кўксим тоғдек юксалди. Миллий урф-одатларимизни ўзида мужассам этган ушбу фильмда бош ролларни: Зарина Низомиддинова, Самиддин Лутфуллаев, Бахтиёр Қосимов, Дилором Каримова ва бошқалар ижро этишган. Фильмнинг пастановкачи режиссёри Аюб Шахобиддинов, постановкачи оператори Азизбек Арзикулов, постановкачи рассом Акмал Саидов. Фильм кинодраматург Эркин Аъзамнинг „Фаришта“ киноқиссаси асосида тасвирга олинган.
Эркин акани ва Аюбни юксак мукофот билан чин юракдан табриклайман. Davomini o'qish

Борис Гребенщиков (Аквариум) — Тайный Узбек

И если мы заговорили о песне «Тайный узбек», стоит помнить, что мы говорим о песне, а не об исламе или пассионарности. Достойные и недостойные люди есть везде: на западе, на востоке, на юге и на севере. Я совсем недавно вернулся из Узбекистана, где общался с очень и очень достойными людьми. Да и те узбеки, что работают во дворе дома, где я живу, совсем не производят агрессивного впечатления. Davomini o'qish

Shuhrat Sirojiddinov. Alisher Navoiy. Manbalarning qiyosiy-tipologik,tekstologik tahlili.

088

Сирожиддинов Шуҳрат
Алишер Навоий: манбаларнинг қиёсий-типологик, текстологик таҳлили – Т.Akademnashr, 2011.–326 б.

   Даҳо шоир ва мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий ҳаёти ва фаолиятига қизиқиш ўз замонасидан бошланиб, бугунги кунгача сўнмай келаётир. Аёнки, ижтимоий-тарихий тараққиёт илгарилагани сари инсон тафаккури муайян воқеа-ҳодисага нисбатан турли қарашларни намоён этади. Бу қарашлар, аввало, ҳар бир даврда пайдо бўлган ғоявий-эстетик йўналишлар негизида туғилади. Тарихий шахслар фаолияти талқини ана шу ғоявий-бадиий ҳодисанинг мураккаб тафаккур мевасидир. Алишер Навоий сиймоси ҳам беш асрдан зиёд муддат мобайнида тадқиқотчилар томонидан турлича талқин этиб келинган. Монографияда Алишер Навоий ҳаёти ва фаолияти манбалар асосида қайта ўрганиб чиқилган, мавжуд талқинлар таҳлил қилинган. Китоб илмий ходимлар, олий ўқув юртлари филология ва тарих факультетлари талабалари, барча Навоий мухлисларига мўлжалланган. Davomini o'qish

Fitna haqida

007     АҚШ фуқаролари – Муқаддас “Қуръони Карим”ни ёққан янги салбчи пастор Терри Жонс даъвати билан Сэм Бэсил & Алан Робертс & Накула Бассли Накулa исмли иблисбаччалар томонидан суратга олинган Ҳазрати Пайғамбаримизга қарши оғир ҳақоратлардан иборат “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” (Innocence of Muslims) фильми туфайли Ислом оламида бемисл намойишлар авж олди. Davomini o'qish

Shavkat Rahmonning tavallud kuni va uning yangi nashr etilgan kitobiga bag’ishlangan marosimdan fotoreportaj.

Бугун (12 сентябрь) Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида улуғ ўзбек шоири Шавкат Раҳмоннинг таваллуд куни ва янги нашр этилган «Абадият оралаб» китобига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Гарчи (тасвирга олгувчининг тажрибасизлиги оқибатида) суратларда акс этган маросим лавҳалари бироз сифатсиз ва кўримсиз бўлса-да,маросимнинг ўзи жуда қизиқарли ўтди. Ҳамкасблари,дўстлари,шогирдлари томонидан айтилган хотиралар шоир умри ва фаолиятининг ёрқин лаҳзаларини ёдга солди. Davomini o'qish