Odil Ikrom bilan BBC suhbati

022

    Одил Икром 1960 йил, 26 январда Исфара шаҳрининг Кўлкент қишлоғида туғилган.1977-81 йилларда Ленинобод Давлат Педагогика институти (ҳозирги Хўжанд Давлат Университети)нинг тарих-филология факултетида таҳсил олган.1990-йилда СССР Ёзувчилар Иттифоқига аъзо қилинади. Илк китоби «Уфқ дарахти» 1991 йилда чоп этилган.Шоирнинг шунингдек, «Таҳажжуд»(2007), «Таҳаммул», «Узлат»(2012) каби китоблари адабиёт ихлосмандларига яхши маълум. Davomini o'qish

Abduqodir Hayitmetov. Nodir lahzalar.

0188
Ғафур Ғуломнинг сўнгги давр ижодидан менинг энг севиб ўқиганим, қайта-қайта ўқиганим “Менинг ўғригина болам” ҳикояси десам, хато бўлмайди. Унда инсонгарчилик ғояси шароит тақозоси билан ўғирлик йўлига кирган йигит ва раҳмдил уй эгаси тимсоллари соф ўзбекона тушунча ҳамда услуб орқали яхши тасвирлаб берилган.
Мен бу ҳикояни газетада босилиб чиққан куни кечроқ — уйқуга ётиш олдидан ўқиганман. Ўқиб бўлгач, ҳаяжоним ичимга сиғмай, ухлашга ҳозирлик кўраётган барча оила аъзоларимизни тўплаб, уни ўзим ўқиб берган эдим.

Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Samoviy zavq lazzati (2003).

025
Мен ижодни ўрганишга, таҳлил қилишга арзигулик бутун бошли фалсафа деб ўйлайман. Чунки айни ижод лаҳзаси бир мантиқ инкор этилиб, образлар қиёфасида янги дунё пайдо бўлади. Инсон айни ижод қилаётган пайтдагина буюклашади. Ижод намунаси бўлмаган барча нарса ясамаликка, сохталикка, алдовга олиб келади. Чунки ижодгина кишида завқ уйғотади, завқ беради. Ана шу завқ самовий завқдир. Ҳар биримиз ҳақиқий санъат асарига дуч келганимизда шууримизда асардаги гўзаллик билан уйғунлашадиган ҳиссиётлар пайдо бўлади. Davomini o'qish

O’lmas Umarbekov. To’rt hikoya va «Odam bo’lish qiyin» romani.

07
Бир воқеани айтиб бермоқчиман. Воқеанинг тўқима эмаслигига, ҳар бир сўзимнинг ҳақлигига гувоҳим бор. Бу гувоҳ дўстим, улкан ёзувчи Шукур Холмирзаев.
Ёз кунларининг бирида ўша, Марказда ҳикояларимни китоб қилиб чиқариш ташаббускори бўлган акамиз уюшмада мени кўриб қолиб севиниб кетди.
— Ука, жуда яхши бўлди сизни кўрганим. Машинангиз бор-а? Ишхонангиздан рухсат олиб бераман. Марказдан бир редактор келган. Таржимонлик ҳам қилади. Шуни икки кун айлантириб келмайсизми? Илтимос сиздан!
Мен Шукур Холмирзаевга қарадим. Бирга эдик. Шукур ихтиёр ўзингизда, дегандек елкаларини сезилар-сезилмас кўтариб қўйди.
Davomini o'qish

Vafo Fayzulloh. Ikki maqola

012
Адабиёт ҳеч нарса ўргатмайди, деганлар адашади. Балки тасвир танлови, қаҳрамонларнинг рост ўй-хаёлига кўра яхшиликдан дарс бериши мумкин. Шунчаки бетараф асар бўлиши мумкин эмас. Тафаккурда бетарафлик йўқ. Ё маърифат, ё жаҳолат. Боши бутун донишманд адибгина асл қарашларни ақллиликни даъво қилмай маълум қилади. Ўқувчисини тарбиялайди. Китобхонини ўқитади. Davomini o'qish

Olmos Ulviy.Kitobxonlik — zamon bilan teng yurishdir.

Ashampoo_Snap_2017.02.19_21h36m38s_001_.png     Файласуфлардан бирининг таъбири билан айтганда: “Китоб ўқиган, билимга эга бўлган инсон билан мутолаа қилмаган, бирор нарсани билмаган одам орасидаги фарқ ёруғлик ва зулмат ўртасидаги фарққа ўхшайди.” Davomini o'qish

Vafo Fayzulloh ‘She’r sehri’ teleloyihasida

021
Вафо Файзуллоҳ 1963 йил, 27 июлда Навоий вилояти, Кармана туманининг Тоғгузар қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган (1986). «Ҳуг» (1993), «Хабарсиз севинч» (1997), «Мангу лаҳза» (2000) шеърий китоблари нашр этилган. Жаҳон шеърияти вакиллари — Ш. Бодлер, П. Верлен, А. Рембо, И. Бродский ижодидан ўзбек тилига таржималар қилган.
Бугун истеъдодли шоир Вафо Файзуллоҳни 50 ёшга тўлиши муносабати билан чин дилдан қутлаймиз ва Яратгандан шоир дўстимизга узоқ умр,янги ижодий ютуқлар тилаймиз.
Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Navoiy shaxsini anglash.

013

Адабиётшунос олим Шуҳрат Сирожиддиновнинг “Алишер Навоий. Манбаларнинг қиёсий-типологик, текстологик таҳлили” номли китоби бизга буюк шоирнинг шахсини кенгроқ тасаввур қилишга имкон беради. Китобни мутолаа қила туриб, Навоий шахсининг маҳобатини ҳис этасиз. Бунинг учун муаллиф қанча қўлёзмалару, қанча манбалар ичида яшаган. Ўрта асрларнинг қанча ноаён ҳудудларига руҳан кириб чиққан. Навоий ва унинг замондошлари билан қадим Хуросон ва Моворауннаҳр манзилларида маънан бирга яшаб кўрган. Шунча манбаларни ўрганиб чиқишга, сўнг уларни қиёсий типологик, айниқса, текстологик таҳлил қилишга қанча куч, қанча чидам, қанча вақт керак бўлар экан, деб ўйланиб қолдим. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Oltin boshi egik boshoqlar… She’riy turkum.

016
 Эшқобил Шукурнинг сизга тақдим этилаётган шеърларини ўқир эканман, онгу шууримда мана бу ўйлар пайдо бўлди:
Бугунги асл маъносини йўқотиб бораётган дунёда инсонийликни, эзгуликни шивирлаган шеър ўт ва олов сочаётган бомбалар-у тўпларга қарши тура оладиган ягона инсоний ҳимоядир. Шеър ҳеч кимга керак эмасдек туюлган бир пайтда бу гапни айтиш нечоғли асоссиз туюлмасин, мен бу гапни қайта-қайта такрорлайман: эзгуликнинг кичик жунайдуллоси – кичик қўшини бўлмиш шеърият тирик экан, дунё тирикдир. Ҳатто мавжудотнинг ўзи Яратган сўзидан ва шеъридан пайдо бўлган, деган ўйга бораман баъзан. (Хуршид Даврон cўзбошисидан). 
Davomini o'qish

Vasiliy Shukshin haqida ikki maqola.

00325 июль — атоқли рус адиби Василий Шукшин таваллуд топган кун.

   Василий Шукшиннинг замондоши, таниқли рус адиби Вячеслав Пьецух айтганидек: “Шукшин олами қандай зарралардан таркиб топганини тушунтириб бўлмайди, бу олтмишинчи-етмишинчи йиллар рус ҳаётининг батафсил анатомиясидир, авлодлар бизни айнан унинг асарларига қараб ўрганишади.” Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shukur Burhon haqida qo’shiq.

034
Агар буюк ўзбек актёри Шукур Бурҳон ҳақида битилган шеърлар жамланса, катта шеърий китоб, бетимсол санъаткорга бағишланган салмоқли шеърий антология дунёга келарди. Абдулла Орипов, Омон Матжон, Машраб Бобоев, Саъдулла Аҳмад ва яна қанча шоирлар унга шеър бағишлашган. Ана шу шоирлар қаторида менинг ҳам ўзбек театрининг тимсолига айланган Ижодкорга бағишланган икки шеърим борлигидан фахрланаман. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. Toshkentdan maktublar. Shukur Burhon haqida maktub.

090
Би-би-си Ўзбек хизмати “Тошкентдан мактублар” рукни остида янги лойиҳа бошлади. Ўзбекистоннинг етакчи ёзувчиси Мурод Муҳаммад Дўст бу рукннинг муаллифидир.Биринчи мактубда адиб машҳур актёр, Халқ артисти Шукур Бурҳон ҳақидаги эсдаликлари билан ўртоқлашади. Davomini o'qish