Tursunboy Adashboev. Muqallid va hazil she’rlar.

Ashampoo_Snap_2017.06.05_17h50m03s_001_.png1 январ — Атоқли болалар шоири Турсунбой Адашбоев таваллудининг 75 йиллиги

    Турсунбой Адашбоев Ўш вилоятида туғилган. Шоир туғилиб ўсган Сафед- Булон қишлоқ аҳли беозор ҳазилкашлиги билан водийга танилган. Шунга кўра, шоирдаги ҳазилкашликни,нозик қочиримларни туғма хислат десак ҳам бўлади. Davomini o'qish

Ravshan Fayz. Sog’inch she’rlari.

ravshan-fayz1 январ — Истеъдодли шоир Равшан Файз (1959-1995) таваллудининг 55 йиллиги.

     Равшан билан узоқ йиллар   ёнма-ён юрдик, бир эшикдан кириб-чиқдик, бир бинода ишладик.  Мен «Камалак» нашриёт-матбаа бирлашмасида, Равшан «Ёшлик» журналида. У билан ака-укадай эдик. Равшан мендан анча ёш бўлса-да, руҳимиз анча яқин эди. Ҳозир эсласам,ҳеч қачон бир-биримизга шеър ўқимаган эканмиз. Мен мансуб авлод давраларида ҳам камдан-кам шеърхонликлар бўларди. Деярли бўлмасди,десам тўғри бўлади. Кўпроқ шеърият, ижод масъулияти ва шоир шахсияти ҳақида суҳбатлашардик, баҳсу мунозара қилардик. Бир-биримизнинг шеъримизни ҳам ёлғизликда ўқиганмиз. Равшаннинг шеърларини ҳам ана шундай танҳолик пайтларида ўқиганман, кўнглимда, унга айтаман деган кўп фикру мулоҳазалар,яхши гаплар бор эди. Davomini o'qish

Hermann Hesse. Bo’ri

011  Немис адабиётининг улуғ намояндаларидан бири, Нобел мукофоти соҳиби Ҳерманн Ҳессе энг кўп мутолаа қилинадиган олмон адибларидан биридир. Унинг кўплаб роман, қисса, ҳикоялари, шеърлари, сиёсий, адабий-танқидий руҳдаги асарлари чоп этилган. Улар орасида, айниқса, «Чўл бўриси», «Маржонлар ўйини», «ўилдираклар остида», «Демиан» каби асарлари алоҳида довруғ қозонган. Адиб, шунингдек, маънавий-маърифий йўналишда ҳам кўплаб асарлар ёзган. Юқорида тилга олинган «Ғилдираклар остида» романи, шунингдек, «Нюрнбергга саёҳат» сафарномаси ва бошқа кўпгина асарлар шулар жумласидандир. Davomini o'qish

Nusrat Rahmat. Yoshlarga ikki maslahatim.

977
Нусрат Раҳмат «Агар табиатни севсангиз», «Мен журналистман», «Фарзандга ўгитлар», «Буни ҳаёт дебдилар», «Калвак Махсум номалари», «Жадид» сингари йигирмадан ортиқ китоблар муаллифи. Бугунги кунда Ўзбекистонда Нусрат Раҳматдан кекса блоггер бўлмаса керак.72 ёшли Нусрат Раҳмат блоги янгиланишини шу кеча-кундузда ўқувчилар интиқлик билан кутишмоқда, чунки у ўзининг Ҳиндистон таассуротлари билан ўртоқлашаяпти. «Мен кашф этган Ҳиндистон» туркумидаги саёҳатноманинг Фейсбукда ҳам ўқувчилари кўп бўлмоқда. Davomini o'qish

Erkin A’zam: Avvalo,o’zingizga ishoning.

011
Ишонинг-ишонманг, шундай гаплар мени хурсанд қилади. Демак, мурод ҳосил: ёзганларимиз одамларни лоқайд қолдирмабди, кимнингдир қитиқ-патига тегибди, ғашини қўзғабди, кимдир уларни ўзи кўрган-билган (фақат ўзигина!) ҳаётий манзараларга таққосламоққа интилибди, номувофиқликлар ҳам топишга улгурибди. Демак, одатдаги қолипларга тўғри келмас экан, ўзгача экан — яхши-да! Демак, эски схемалар ёриб чиқилибди, камина бундан бахтиёр — аслида муддао ҳам шу эди. Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Jaholatga qarshi isyon.

Ashampoo_Snap_2016.12.11_18h22m39s_007_.png    Ҳар бир санъаткор, – хоҳ у қўшиқчи, рассом бўлсин, хоҳ шоиру ёзувчи, – ижодининг энг баланд чўққилари бўлади. Бу чўққилар ё ўз вақтида (муаллифнинг тириклигида) ёҳуд маълум замонлар ўтгач (муаллифдан кейин) кўзга ташланади. Ўзбекнинг улкан шоирларидан бири Эркин Воҳидовнинг “Руҳлар исёни” достони шоир ижодидаги ана шундай чўққилардан бири. Достон ХХ асрнинг биринчи ярмида яшаб ўтган оташқалб ҳинд шоири Назрул Исломнинг ҳаётига бағишланади (Достон билан мана бу саҳифада танишинг). Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev.Ikki injiq haqida hikoya.

044
«Мен ёмон одам бўлсам кераг-у, буни ўзим билмасам керак…» Кейинги вақтда Икромжоннинг яхши кўриб айтадиган гапи шу бўлиб қолди. Шу гапни айтса, кўнгли аллақандй тасалли топар, турмушдаги кўп майда-чуйдаларга муносабати ўзгаларникидан ҳарчанд фарқ қилмасин, «мен шунақа эканман-да», дегандай кўнгли жойига тушиб, ортиқ эзилмас эди. Davomini o'qish

Erkin Vohidov. So’z — zabarjad, so’z — gavhar,oltin.

02128 декабр — Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган кун

Оламни охиригача англаб бўлмагандек, Сўзнинг ҳам тубига етиш имконсиздир. Биз кўзламоқ, кўзикмоқ, кўзгунинг кўздан келиб чиқишини биламиз, лекин кўз нима сабабдан кўз дейилганини, нега уни биров айн, биров чашм, биров глаз, биров ай деб аташини билмаймиз. Нега тошни бизнинг аждод тош деган, бошқалар хажар, санг, камень, стоун, штайн атаганлар, бу юзлаб номлар қаердан келган, билолмаймиз. Биз фақат фаразлар қиламиз, асил ҳақиқат эса сирлар уммони тубида ётибди. Лекин барибир тинчимас идрок эгаси бўлган одамзод ғаввос бўлиб бу уммон остини кезади, кашфиётлар қилади ва кашфиётлари ҳам чексиздир. Davomini o'qish

Tohir Malik. Dezdemonaning sotkasi.

011
Тоҳир Малик 1946 йилнинг 27 декабр куни Тошкентда зиёли оиласида дунёга келди. Дастлабки ҳикояси 1960 йилда “Гулхан” журналида чоп этилади. 1963 йилда Тоҳир Малик Тошкент Давлат универитетининг кечки журналистика бўлимига ўқишга кириб, кундузи қурилишда дурадгор, ғишт терувчи бўлиб ишлай бошлайди.Тоҳир Малик 1966 йилдан эътиборан матбуот соҳасида ишлайди. “Ленин учқуни” (Ҳозир “Тонг юлдузи” деб номланади), Ўзбекистон радиосида, Ғафур Ғулом номидаги ва “Чўлпон” нашриётларида, “Шарқ юлдузи”, “Ёшлик” журналларида ишлади. Davomini o'qish

Sharof Boshbekov. Qalbi yalang’och shoir.

077
1989 йил. “Темир хотин” асарим шов-шув бўлган пайтлар. Рауф ака сўнгги пайтда менга сал, нима десам бўлади… совуқроқ муносабатда бўлаётганини сезиб қолдим. Салом берсам алик олади-ю, тўхтамай ўтиб кетади, илгаригидай сўрашиш, соатлаб гаплашишлар йўқ. Сабабини кейин билдим. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Odam — odamning sayqali…

0927 декабр — Таниқли адабиётшунос олим ва таржимон Иброҳим Ғафуров таваллуд топган кун

   Амир Низомиддин Алишер Навоий буюк «Хамса» яратиб, Низомий, Деҳлавийни инкор қилди, деб айтсак, бу оз деганда шаккокликдай қабул қилинади. Лекин аслида у ўта фаол ва жўшқинлик билан инкор этмаса, ҳеч қачон янги йўналишдаги туркий «Хамса»ни яратолмасди. Davomini o'qish

Рауль Мир-Хайдаров. Сын двух народов

ahmarov

     В последний путь Чингиза Ахмарова отправили с большими почестями, как великого сына узбекского народа. И дар Чингиза Ахмарова Татарстану – это не только личный дар художника, это щедрый дар узбекского народа и его властей. Ни одна страна не выпустит из рук наследие художника, почитаемое, как национальное достояние, а картины Ахмарова таковыми и являются. Его творчество неразрывно связано с этой землёй, именно с узбекским искусством и никаким другим. Поделиться таким заметным наследием, уважить просьбу престарелого художника – тоже может только глава государства. В этом широком жесте ярко проявились щедрость народа и его Президента. Davomini o'qish