2014 yil iyul oyidagi madaniyat,san’at va adabiyot sohasida sanalar taqvimi.

21

   Рамазон ойи одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ҳақ билан ботилни ажратувчи очиқ оятлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир. Рамазон ойи ҳар доим ойларнинг султони, саййиди, энг яхшиси бўлиб келган ва ҳамиша шундай бўлиб қолаверади. Рамазон ойи рўза, таровиҳ ва тиловат ойи бўлиб, унинг рўзасини тутиш фарз, таровиҳ намозини ўқиш суннат, Қуръони каримни хатм қилиш эса фазилатдир. Рамазон ойи ўзаро бирдамлик, меҳрибонлик кўрсатиладиган, инсонлар бир-бирлари ҳақида қайғуриб, хато-камчиликларини кечирадиган ойдир. Davomini o'qish

Xuan Karlos Onetti. Sohil bo’ylab chopayotgan Esberg.

00071 июль — таниқли адиб Хуан Карлос Онетти таваллуд топган кун

80-йиллар. Собиқ СССРнинг бутун ҳудудида бўлгани каби Ўзбекистонда,хусусан Тошкентда Лотин Америкалик Хуан Рульфо,Мигель Анхель Астуриас, Хорхе Луис Борхес, Камило Хосе Села, Габриэль Гарсия Маркес, Хулио Кортасар, Карлос Фуэнтес, Марио Варгас Льоса, Эрнесто Сабато, Мигель Отеро Сильва, Хуан Карлос Онетти каби адибларнинг номи адабиёт аҳлининг,айниқса,ёшларнинг оғзидан тушмайди. Уларнинг китоблари қўлма-қўл ўқилади,ўқиш учун навбатда турилади. Чилонзордаги “хуфёна” китоб бозорига кун ора борилади,бу муаллифларнинг китоблари суриштирилади,баъзан омад чопca, ойлик иш ҳақининг чорагига тенг баҳода талашиб-тортишиб сотиб олинади. Davomini o'qish

Barmoqdagi muhr.Taniqli adabiyotshunos olim Abdug’afur Rasulov bilan suhbat.

037
1 июль – Адабиётшунос олим Абдуғафур Расулов таваллуд топган кун.

Олимнинг ҳаёти ва турмуш тарзини бир-икки оғиз сўз билан ифодалаб бўлса, қани. Илмнинг сабрни синайдиган, тоқатни ҳам толдирадиган машаққатли йўлини игна билан қудуқ қазишга қиёс этади. Балки, шу тўғридир дейману гоҳида олим қудуқ қазиш учун ишлатиладиган игнанинг тор тешигидан ўтишига ҳам тўғри келиши ҳақида ўйлаб қоламан. Davomini o'qish

Эндрю Кауфман. «Дайте «Войне и миру» шанс».

04

   Эндрю Кауфман (Andrew Kaufman) из Виргинского университета (University of Virginia) не просто так написал книгу «Дайте «Войне и миру» шанс: мудрость Толстого в смутные времена». После материалов в литературных журналах и публикации труда «Понять Толстого» (Understanding Tolstoy, 2011), он хотел бы рассказать о своей любви обычным людям. В результате появился этот восторженный отзыв на самое известное творение Толстого, который показывает, насколько захватывающим может быть чтение. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Eng hayotiy ertak.

00729 июн — машҳур  француз адиби Антуан Де Сент-Экзюпери таваллуд топган кун.

    Чорак асрча аввал суҳбатлардан бирида: “Мабодо узоқ сафарга чиқадиган бўлсангизу сизга 5 китоб олишга имкон берилса,қайси ёзувчиларнинг китобларини олган бўлардингиз?” — деб берилган саволга жавоб бериб, оладиган китобларим ичида албатта Антуан Де Сент-Экзюперининг “Кичик шаҳзода”си бўлишини айтиб ўтган эдим. Davomini o'qish

Haynrix Byoll. Chaqirilmagan mehmonlar.

08
Ачинарли ҳолат шундан иборатки, аёлим аллақайси фирма ё корхоналарнинг маҳсулотларини уйма-уй санқиб тарғиб қиладиган, кўчама-кўча савдо қиладиганларни ҳам тирсагидан итармайди, шунинг учун ҳам менинг ўйимча, уйимизда энг керакли деб ҳисобланмайдиган маҳсулотлар уюми ҳам кундан-кун бўй чўзаётир. Мисол учун, совун, чўтка, соқол оладиган пискалар, тўр учун жун кабиларни олинг, айниқса, мени қутида қанақадир ҳисоб рақамларию мажбуриятлар ҳақидаги ҳужжатларнинг тўпланаётгани кўпроқ безовта қилади. Davomini o'qish

O’rozboy Abdurahmonov. Berdaq dunyosi va she’rlari.

022
“Денгиз балиғини бермади…”, деб нола қилган шоирнинг дунёга келиши ҳақида халқ орасида ҳар хил ривоятлар юради. Ушбу сатрларни ўқиган бугунги авлод ўша пайтлари ҳам Орол чекиниб кетган экан-да, деб ўйлаши мумкин. Йўқ, денгиз ҳам, дарё ҳам балиққа тўла бўлган, лекин кемалару ов қуроллари зўравонларнинг қўлларида эди, баъзи жойларда камбағалларга ов қилиш маън этилганди. Балиқларга тўла дарё ва денгиздан камбағалнинг ризқи-насибасини Оллоҳдан сўраб, юртдошларини сабр-тоқат ва бардошлиликка даъват этган шоир бу дунёдан адолат ва эркинлик излаган эди. Davomini o'qish

Insonni insondek ko’rmoq orzusi. Shoir Eshqobil Shukur bilan suhbat.

022

  Энг зўр ҳимоя – миллий туйғудир. Меҳр-оқибат, ор-номус, ғурур, ибо, ҳаё каби миллий туйғулар. Бир куни ўтириб санаб чиқсам, менинг билганларим ўн олтита экан. Ана шу ўн олти туйғу менга миллат руҳини тутиб турган ўн олти устун бўлиб кўринади. Уларсиз миллат руҳи тўкилиб кетиши муқаррар. Айни шу туйғулар униб-ўсаётган ёш кўнгилларни сақлаб қола олади. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Ming bir rivoyat. Birinchi qism.

1001

Мен қарайиб 15 йилдан зиёд вақт давомида саноқсиз асарларда акс этган Шарқ ҳикматларига асосланган «Минг бир ривоят» телелойиҳасини тайёрлаб келдим. «Минг бир ривоят»нинг биринчи ва асосий режиссёри Мақсуд Охунов эди. Лойиҳа асосида тайёрланган видеолавҳалар дастлаб «Ёшлар» телеканалида бошланиб , кейинчалик «Ўзбекистон» телеканалида намойиш этилди. Мазкур лойиҳа мен муаллифлик қилган кўплаб телелойиҳалар ( «ТВ-тест», «Олтин мерос», «Ҳаёт манзаралари», «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» ва ҳ.к.) ичида ўзимга кўпроқ ёққан, десам адашмайман. Ушбу лойиҳа яқин кунларда «Маданият ва маърифат» телеканалида янги ҳаётини бошлайди. Рамазони шариф давомида ушбу лойиҳадан айрим намуналарни сизга тақдим этиб боришни ният қилдим. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiy kimdir? Turkmi? Chig’atoymi? O’zbekmi?

088

   Айтишим лозимки,ҳозир, бу ёзувларга киришишдан олдин, бор-йўғи бир кун олдин (ҳали Темур оғанинг ёзмишларидан бехабарлигимда) Озарбайжоннинг янги чиқажак «Китобчи» нашри томонидан берилган саволларга жавоб ёзарканман, «Сиз учун аъанавийликнинг асоси нима?» деган саволга » Мен учун аъанавийликнинг замини, энг аввало, туркий тилим ва халқим руҳининг бир қисми бўлмиш юрагимдир» деб жавоб ёзганимни эсладим. Davomini o'qish

Zikir Muhammadjonov. Olim Xo’jaev va uning Shohidasi.

021
Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллиги олдидан

   Бутун ҳаёти Миллий театрда кечган йирик санъаткор, Ўзбекистон Қаҳрамони Зикир Муҳаммаджоновнинг фарзанди, юридик фанлари доктори, профессор Омонилла Муҳаммаджонов хайрли ишга қўл уриб, падари бузруквори жамоадошлари — устоз санъаткорлар тўғрисида даврий нашрларда чоп эттирган мақолалардан туркум тайёрлаб бизга йўллади. Таниқли олимга миннатдорчилик билдирган ҳолда мазкур туркумдаги ўзбек театр ва кино санъатининг ёрқин намояндаси Олим Хўжаевга бағишланган дастлабки мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Bu Kunning davomi.

033
Туғилишдан то ўлим лаҳзасигача ҳар бир инсон бу дунёда дўст изласа керак деб ўйлайман. Ёлғиз дўст меҳрига, дийдорига етишгунча уни ён-атрофидаги инсонлар орасидан излаза керак десам яна тўғри бўлади. Менинг бу дунёда излаб топган дўстларимдан бири Аҳмад ака бўлади. Дўст бўлгандан кейин барча оғир-енгилни бирга кўришинг керак, деганларидек, бу тенги йўқ инсоннинг яхши ва ёмон кунларида бирга бўлдим. Бу билан унинг бирон бир ташвишига ярадим демоқчи эмасман. Мен унинг қувончларига кўпроқ  шерик бўлдим десам тўғри бўлади. Davomini o'qish