Anna Axmatova. She’rlar

05223 июнь — таниқли рус шоираси Анна Ахматова таваллуд топган кун

    Анна Ахматова шеъриятининг табиати бир қарашда содда туюлгани билан, аслида у жуда теран ва ўзи яшаган даҳшатли даврнинг бутун фожиасини ўзида намоён эта олган ҳодисадир. Унинг табиатида сокинлик ичида ҳаракатга келаётган қудратли бўрон яширин. У ўзини вазмин ва тафсилотларга бой сатрлари билан юрагининг туб-тубида вулқондай ёниб жўшаётган туйғуларни, тасвирлаётган воқеа-ҳодисалари ортида буюк муҳаббат изтироби,панжарага ўралган давр билан келишишни истамаган эрксевар шахс изтиробини кўрсата олади. Davomini o'qish

Muhabbat mushoirasi yoxud ikki buyuk qalb nidosi

07723 июнь — таниқли рус шоираси Анна Ахматова таваллуд топган кун

Ахматова хотираларининг бирида ҳали 15 ёшдалигида Николай Гумилёв ўзи билан қизиқиб қолганини ёзади. Бу икки ижодкорга замондош бўлган Корней Чуковский хотираларини ўқиганимизда “Николай Гумилёв Аннани ҳамиша ўз шогирди деб биларди”, деган жумлага дуч келамиз ва уларни шеъриятга, адабиётга бўлган ихлос учраштирди, деган фикрни айтгимиз келади. Davomini o'qish

Fozil Farhod. Maktub. Birinchi kitob taqdimoti

077    «Akademnashr» нашриёти «Истеъдод мактаби» республика ёш ижодкорлари семинарида нашрга тавсия этилган ва «Ижод» фонди томонидан молиялаштирган “Биринчи китобим” рукнидаги олти ёш ижодкор китобларини (ҳар бири 20 000 нусхадан) чоп этди.  Сайтимиз  уларнинг барчасини илк китоб билан муборакбод этади. Бугун ана шу китобларнинг бири — Фозил Фарҳоднинг  «Мактуб» («Maktub») деб номланган ҳикоялар тўпламини сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish

Gi de Mopassan. Sovaj kampir

045    Сизга тақдим этилаётган ҳикоя инсоният ҳаётидаги энг мудҳиш ҳодисалардан бири бўлмиш урушнинг яна бир даҳшати – жиноятга мойил бўлмаган, жиноят қилиш хаёлига ҳам келмаган одамни-да ўзи истамаган ҳолда жиноятга етаклаши ҳақида: бу мавзу дунё тобора маданийлашиб бораётган бугунги кунларда янаям долзарблашгани таассуфланарли (Таржимондан). Davomini o'qish

Bahodir Sodiqov. Xurshid Davronnning ilk kitobi — «Qadrdon quyosh» haqida (1980)

Ashampoo_Snap_2017.03.04_19h09m45s_005_.png    Ёш шоир Хуршид Давроннинг илк китоби “Қадрдон қуёш” узоқ соғинчлардан сўнг ўқувчилар қўлига тегди. Китоби чиққунга қадар ҳам Хуршиднинг номи тез-тез журналларда, альманахларда кўзга ташланиб, ўз ўқувчиларини топиб улгурган эди. Осмоннинг ҳамма жойда мовий эканлигини тушуниш учун бутун дунёни айланиб чиқиш шарт эмас. Лекин шоирнинг қандайлигини билиш учун унинг ҳамма шеърини ўқиб чиқиш керак бўлади. “Қадрдон қуёш”ни ўқиб чиққач, шоир билан қадрдон бўлиб қоласиз, унинг имкониятларини англаб оласиз. Davomini o'qish

Mashrab Boboyev. Tuproq hidi. Hikoya

008    Шоир Машраб Бобоевни илк бор “Онамга хат” китоби орқали таниганман. Айнан шу номдаги шеърни ёд олиб, мактаб давраларида айтиб юрганман. Муаллиф билан Тошкентда ўқишни тугатиб, технология билим юртида ишлаб юрган пайтда раҳматли устозим Неъмат Аминов орқали юзма-юз кўришиб, танишганман. Davomini o'qish

Elyor Murod. Bahorimdan bir sevgi qolar…

055   Бир неча кун олдин таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст билан ёш ижодкорлар даврасида бўлдик. Анъанага биноан ҳар сафар даврадошларнинг бири — носир бўлса ҳикоясини, шоир бўлса шеърларини ўқиб берарккан. Кейин эса  муҳокама бошланаркан. Ўша куни  шоир Элёр Муроднинг навбати экан. Шоир ҳақидаги қисқача маълумотномада ёзилишича, у 1988 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини битирган. Шу пайтгача иккита шеърий тўплами ҳам нашр этилган. Davomini o'qish

Odil Hotam. Umr — mangulikka atalgan qo’shiq

034   Шоир  Одил Ҳотамовни ўзбек китобхони   “Умр шами”, “Нигоҳлар”, “Юксакдаги дарахт”, “Дала йўли”, “Нафас” каби шеърий тўпламлари ҳамда “Юксакдаги дарахт” насрий китоблари орқали яхши танийди. Шеърларининг ҳар мисрасида Ватан меҳри, муҳаббат тараннуми, инсоний самимий туйғулар  жилваланиб туради. Ҳозирги кунда ижодкор  Кармана тумани “Кармана овози” газетасида фаолият кўрсатиш билан биргаликда, газета қошида ташкил этилган “Чашма” адабий тўгарагининг  раҳбари ҳамдир. Davomini o'qish

Ramazoni Sharif qutlug’ kelsin

088   Бу ойнинг хусусиятларидан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисларида мужассамдир: “Ким иймон ила, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади. Ким иймон ила, савоб умидида Рамазон кечаларининг маълум бир қисмини таровиҳ намозини ўқиш билан ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади. Ким иймон ила, савоб умидида Қадр кечасини тоат-ибодатда ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади” Davomini o'qish

Xazina qalbning o‘zidir (Shoir Yo‘ldosh Eshbek bilan suhbat)

011   Олдингиздан икки йўл чиқди, дейлик. Ўнгга дегани – илҳом бўлди. Бу – оддий одамларга узатилган ички илҳом. Ижодкор илҳомида эса ҳол ва маъно бирлашади. Ижодкорнинг ички олами фаоллашади, тезлашади, хуш туйғулар лаззати тиғизлашади, фикр ва маънолар қуйилади, ижодкор тоқат қилиб бўлмас гўзал ҳолга кириб қолади. Ва анормал ҳолда нормал ва ҳатто комил бир ишни адо этади. Бу ҳолатни сўфийнинг жазба ҳолига ўхшатиш мумкин. Илҳом, ишқ, жазба жўш уриб инсон кўнглида кучайганда, оромбахш азоблар ёки азоббахш оромлар орқали чўққига кўтарилади. Davomini o'qish

Mash’al Xushvaqt. Kutish — ruhim bog’langan zanjir

Ashampoo_Snap_2017.01.11_22h05m36s_001_.png    Машъал Хушвақт 1961 йилда Андижон вилоятининг Асака туманида таваллуд топган. Тошкент давлат университетининг филология факультетида таҳсил олган. “Ойдин ғуссалар” номли шеърий китоби нашр этилган. Ҳозирда Асака туманидаги 44-ихтисослаштирилган мактабда адабиёт фанидан дарс бериб келмоқда.
Davomini o'qish

Hamid Ziyoyev.Oqmasjitdagi jangdan Toshkentning urushib olinishigacha

054   Кўрсатилган хатнинг мазмуни баён этилгандан кейин шаҳар катталари ҳайрон бўлиб турган пайтда домла Солиҳбек охун додҳо шундай жавоб қилган: «Бизлар воқеа ва ҳодисаларни бекитмасдан маълум қиламизки, Тошкентдан Оқмачитгача ва бу ердан Ғулжагача бўлган шаҳар ва қалъалар Тошкентга қарар эди. Бу жойларни рус аскарлари уруш ва талаш билан қўлларига киргиздилар. Уруш тўсатдан, муҳлатсиз ва сувсиз олиб борилди. Тошкент шаҳри зулҳижжа ойининг ярмидан бошлаб сафар ойининг 12 числосигача, яъни 42 кун давомида сувсиз, озиқ-овқатсиз қолдирилди. Мулла Алимқул лашкарбоши шаҳид бўлгандан кейин сардорсиз қолди. Бухоро, Хоразм ва фарғоналиклар ёрдам бермадилар…. Davomini o'qish