Abdulla Oripov. Fevral she’rlari

033      Устоз Абдулла Ориповнинг янги шеърларини интизорлик билан, худди қиш давомида юракларни тўлдирган соғинчу илҳақлик билан кутаётган муштарийларимизга шоирнинг феврал ойида ёзган шеърларини тақдим этамиз. Бу соғинч бардавом бўлсин. Шу ойнинг 21 куни устозни муборак 75 ёши билан қутлаш ҳаммамизга насиб этсин. Davomini o'qish

Baxtiyor Nuriddinov. Salom, bahor, alvido, Bahor!

090   Биласанми, қишлоққа яна баҳор келди. Ҳаммаёқ ям-яшил тусга кириб, жонланаётгандек гўё. Дарахтлар ҳам гуллай бошлади. Эндигина тугуни ечилаётган гулбарглар кўзингни қамаштирворади: ҳаммаси пушти рангда. Қир-адирлар қип-қизил лолақизғалдоққа бурканган. Сен яхши кўрган бинафшалар ҳам очилди. Ариқ бўйларидаги чучмомаларни яшнаганини кўрсанг эди… Davomini o'qish

Husain O’zboy. Bevaqt vidolar. Esse

004    Бу кечинмаларни Шукру Қорачани абадий оламга кузатганимиздан сўнг қоғозга туширдим… Шууримни шундай бир муросасиз туйғулар қамраб олди-ки, сўз билан ифодалаш мушкул. Ҳеч кимга айтмасдан, ҳазиллашган каби орамиздан кетиб қолди Қорача. Қалбидаги улкан дунё гўзалликларини борича биз билан баҳам кўрмасдан (кўра олмасдан), қора тупроқ бағрига кетган беназир инсонлар карвонига қўшилиб кетди. Davomini o'qish

Abduqayum Yo’ldoshev. Mix

034     29 феврал – ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошев таваллуд топган кун

   Ўзбековуллик Беркин носфурушнинг тўнғичи то “Элмурод домла” бўлиб танилгунига қадар кўп қийинчиликларни бошдан ўтказди. Болапақир вилоят марказидаги ўзи тугаллаган институтда иш бошлаганида, кўпи билан тўрт йилда номзодлигимни ҳимоя қилиб оламан, деб мўлжаллаганди. Бироқ бу муддат нақ тўққиз йилга чўзилиб кетди, орада Элмурод пойтахтдаги университет аспирантурасида таҳсил олиб ҳам қайтди. Davomini o'qish

XX asr rumin she’riyatidan.

04      ХХ аср румин шеъриятининг ёрқин вакиллари Тудор Аргези, Василе Николеску, Марин Сореску, Йон Карайон, Ана Бландиана, Ион Александру шеърларини Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Раҳмон ва Мирпўлат Мирзо таржимасида тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Gulchehra Asronova. Hikoyalar, badialar

001    Унинг исми ғалати – Ростгўй. Эндигина беш ёшга тўлди-ю, шунинг орқасидан унча-мунча ташвиш кўриб қўйди. Лекин бола-да, мазах қилишганида бир тўмтайиб, яна эсидан чиқариб кетаверади. «Рос» деб чақиришларига ҳам кўниб кетган… Davomini o'qish

Maqsuda Ergasheva. She’rlar & Shoira bilan so’nggi suhbat

067    Шоира таваллудининг 65 йиллигига бағишлов

Мақсуда Эргашева… Бу ном шеoрият мухлисларига бирдай таниш ва суюкли эди. Шоиранинг бутун ижоди адабиётга хизмат қилди, ижодкорлик қисматига айланди. У туғма ва истеoдодли шоира эди. Бешафқат ўлим уни орамиздан олиб кетди.Лекин дилларда қўшиқдай жаранглаб, дарёдай оқиб шеърлари қолди. Davomini o'qish

O’rolboy Qobil. Qisqa hikoyalar

033    Ўшанда “дембил” бўлишимга икки ой қолганди, тишим оғриб, ҳарбий госпиталга бордим. Вақтлироқ борибман чоғи, тиш дўхтирининг хонаси берк экан. Ҳовлига чиқдим. Иккита буғдой рангли қизалоқ қувлашмачоқ ўйнар, уларнинг нимасидир қишлоқдаги сингилларимни эслатарди. “Тавба, кубаликлар ҳам ўзимизга ўхшар экан-да”, — дедим ўзимча. Тўсатдан қизалоқлардан бири… Davomini o'qish

Ismoil Bekjon. Xonzodabegim va Xurramshoh qismati

09   Бобуршоҳнинг жияни Хуррамшоҳ ҳақида И. Бекжоновнинг “Бобурподшоҳнинг жияни” номли мақоласи орқали ҳикоя қилган эдик (Мақола мана бу саҳифада). Исмоил Бекжонов бу борада яна ҳам чуқурроқ изланиш олиб бориб, гап ҳақиқатига етишган ва уни қуйидаги мақоласида баён этган. Davomini o'qish

Mirzo Kenjabek: She’riyat — haqiqat jarchisi

0726 февраль – Шоир ва тасаввуфшунос Мирзо Кенжабекни 60 ёшга тўлиши билан табриклаймиз

Тасаввуф шеърияти исломий маърифатдан баҳра олган, Қуръон ва Ҳадисдан нур олган, Исломнинг моҳиятидан ҳикмат олган, маъно оламидан жило олган, ишқ оламидан шавқ олган. Шунинг учун кўнгилга нур беради, ақлга маъно беради, қалбни уйғотади. Кўзга эмас, ақлга ва қалбга хитоб қилади. Davomini o'qish

Zuhriddin Isomiddinov: Davlat tilini mensimaganlar jarimaga tortilsa, xazinalar to’lib ketar edi…

09    «Оила даврасида» газетасининг шахсан менга анча маъқул  «Фикрбазм» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — адабиётшунос олим Зуҳриддин Исомиддинов мухлисларнинг саволларига очиқкўнгиллик ва дилкашлик билан жавоб берди. Махсус савол муаллифи таниқли муҳаррир ва журналист Маҳмуд Саъдий. Davomini o'qish