Hofiz, Fuzuliy, Maxtumquli — Mirzo Kenjabek tarjimalari

045

Таржимонлик сабоғини таржима адабиётидан, асосан, Усмон Носир ва устоз Эркин Воҳидовнинг маҳорат мактабидан олганман (Мирзо Кенжабек билан суҳбатдан).

09
ҲОФИЗ ШЕРОЗИЙ, ФУЗУЛИЙ, МАХТУМҚУЛИ
Мирзо Кенжабек  таржима ва табдиллари
03

056
Ҳофиз Шерозий
ҒАЗАЛЛАР

* * *

Ёр зулфининг йўлида хато кетса — кетибдир!
Бизга қаро холидан жафо кетса — кетибдир!

Ул ёр хирманида ишқ барқи куйса — куймиш,
Шоҳ жабри биз гадога раво кетса — кетибдир!

Дил хотири тариқат йўлида йўқ — кетир май,
Кўрган кудуратинг ҳам сафо кетса — кетибдир!

Севги сабот сўрайдир, кўнгилгинам, сабр эт,
Малол келса — келибдир, хато кетса — кетибдир!

Дилдор ғамзасидин дил хор ўлса — ўлибдир,
Жонону жон аро можаро кетса — кетибдир!

Сўз аҳлидин маломат аён келибдир, аммо,
Даврадошлар аро тек низо кетса — кетибдир!

Ҳофиз айбини, воиз, айт, нега хонақоҳда
Боғлабсан эрк оёғин, қўй-о, кетса — кетибдир!

***

Жонон жамолисиз жон жаҳди жаҳони йўқдир,
Киминг жоноии йўқдир, ҳақ сўзки, жони йўқдир.

Ҳеч кимда дилситоним бир кўрмадим нишонин,
Ё хабарнмми йўқдир ва ё нишони йўқдир.

Ҳар шабнам-о бу йўлда юз баҳр эрур оловли,
Дард улки, бу — муаммо, шарҳу баёни йўқдир.

Қўлдан бериб бўлурму фароғат манзилини,
Эй, сорбон, чекинғил-ки йўл поёни йўқдир.

Эгик қоматни чанги ишрат оҳангин айтур,
Тинглаки пийр пандин, асло зиёни йўқдир.

Риндлиғ русумин эй, дил, сен муҳтасибдан ўрган,
Ул маст эрур, кишинииг андин гумони йўқдир.

Елга берибдур айём Қорун ганжини охир,
Кўнгил қулоғига айт-ки, зар ниҳони йўқдир.

Гар шам ўзи рақибинг, яшир ҳоли ғарибинг,
Боши кесик у шўхнинг банди забони йўқдир.

Ҳофиздай бандаси йўқ ҳеч кимсанинг жаҳонда,
Ҳеч кимсанинг санингдай, зеро, султони йўқдир!

* * *

Дедим: Лабинг қачон-о бир комрон айлаюр?
Деди: Наки деюрсан — кўзга, шу он айлаюр!

Дедим: Миср хирожин айлаюр талаб лабинг.
Дедики: Бу талабда бир оз зиён айлаюр.

Дедим: Ким ул — даҳонинг нуктасига топди йўл?
Дедики: Бу қиссани ул нуктадон айлаюр!

Дедим: Самад-ла ўлтир, санампараст бўлма!
Дедики: Ишқ унга ҳам, бунга равон айлаюр!

Дедим: Майхона завқи ғамни олур дилдин.
Деди: Яхшидур улким, дил шодмон айлаюр!

Дедим: Шаробу хирқа мазҳабга одат эрмас,
Деди: Қабул мазҳаби пири муғон айлаюр!

Дедим: Лаъли лабингдин мен кексага не суддир?
Дедики: Бўса болдур, ул навқирон айлаюр!

Дедим: Қачон хожа ҳажла* томон боргай?
Деди: Қачонки ой-у Зуҳро қирон айлаюр!**

Дедим: Дуойи жонинг этмак Ҳофизга шондир!
Деди: Етти осмон дуойи жон айлаюр!

* Ҳ а ж л а — чимилдиқ.
** Қирон айламак — яқинлашмак. Осмон илмига кўра, ой билан муштарийнинг (зуҳронинг) яқинлашуви яхшилик ҳолати экан. Ташбиҳ шунга ишорадир. (Таржимон)

* * *

Салоҳ биздин не истарсенки, мастларга сало дебмиз,
Ажиб маст наргисинг даври саломингга дуо дебмиз.

Менга майхонанинг очғил эшикин — хонақоҳ беркдир,
Ишонғил, гар ишонмассен, шудир сўз, биз адо дебмиз.

Сенинг кўзингдан, эй соқий, хароб бўлдим, хароб бўлдим,
Вале дўстдан бало келса, яна минг марҳабо дебмиз!

Мурувват этмасанг бизга, пушаймонлиғ бўлур охир,
Унутма ҳеч бу маъноники, хизматдин санго дебмиз.

Дедим: Қаддинг эрур шамшоду ёндирди хижолатлар,
Нечун айтиб бу нисбатни, бу бўҳтонни расо дебмиз!

Жигар нофам каби қондир — қародир, чин жазодир бу —
Қаро зулфингга сўз айтибмиз-у, чиндан хато дебмиз.

Ўзинг оташсан-у, Ҳофиз валекин ёр ёнмайдир,
Демак, гулдин шикоятни сабога нораво дебмиз.

***

Ёна келгайдир Юсуф Канъонға шоён, ғам ема;
Кун келиб, қайғу уйи бўлғай гулистон, ғам ема!

Мунглуғ ул кўнгул яна кулгуси, кўнглинг бузмагил,
Шўрлиғ ул бош ўлғуси кўкларда — шодон, ғам ема

Э, қушим, умринг баҳор ўлса, чаман тахтида боз
Гул чодрин бошга тортғайсен, хушилхон, ғам ема.

Юрмагай бизнинг муродга гарчи гардун нкки кун,
Қолмағай бирдай бу даврон ҳоли яксон, ғам ема.

Сирри ғайбдин ноумидлар ўлмағил, бордир ҳали —
Не ўйинлар парданинг ортида пинҳон, ғам ема!

Ҳолимиз ёр фурқати бирла рақиб қистовида,
Барчасин кўргай фалак, этгайдир осон, ғам ема.

Гарчи манзил серхатардир, гарчи мақсад кўп йироқ.
Ҳеч бирор йўл йўқки, анга йўқса поён, ғам ема!..

***

Гул ёр юзисиз зинҳор хуш ўлмас,
Бодасизин ҳеч баҳор хуш ўлмас,

Гар лолазор йўқ, чаман сафоси,
Бўстон тавофи эй ёр, хуш ўлмас.

Булбул куйисиз сарв ила гулнинг
Рақс айламоғи — бекор, хуш ўлмас.

Боғ ила гулзор хушдир, валекин
Ёр суҳбатисиз такрор хуш ўлмас.

Сиймин бағирсиз, ширин ўпичсиз
Жонона бирлан дийдор хуш ўлмас.

Ер сувратисиз ақлимни олган
Ҳар неча тасвир-ким бор, хуш ўлмас.

Ҳофиз, бу жонинг — ожиз эҳсонинг,
Этсанг-да они ниссор, хуш ўлмас.

 

087ФУЗУЛИЙ
ҒАЗАЛЛАР

* * *

Коргар душмаз хаданги таънаи душман манго.
Касрати пайконинг этмишдур дамирдан тан манго.

Эй, манам санги маломатданким, олиб чеврами,
Ўлди занжири жунун бир қалъайи оҳан манго.

Анданам расвоки, селоби сиришким чок эдар,
Захми тиғинг кони кийдирдикча пироҳан манго.

Дам-бадам шамъи жамолингдан мунаввар ўлмаса,
Эй кўзим нури, керакмаз дийдаи равшан манго.

Ҳеч масканда қарорим йўқдурур ул завқдан –
Ким, қачон хоки сари кўйинг ўла маскан манго.

Бошда бир сарви суманбар васлининг савдоси вор,
Суд қилмаз боғбон наззораи гулшан манго.

Эй Фузулий, ўдлара ёнсун бисоти салтанат!
Якдур ундан, Ҳақ билур гўшаи гулхан манго.

* * *

Манимтак ҳеч ким зору паришон ўлмасин, Ё Рабб,
Асири дарди ишқу доғи ҳижрон ўлмасин, Ё Рабб!

Дамодам жаврлардур чекдигим бераҳм бутлардан,
Бу кофирлар асири мусулмон ўлмасин, Ё Рабб!

Чихормоқ этсалар тандан чекиб пайконин ул сарвинг
Чихон ўлсун дили мажруҳ, пайкон ўлмасун, Ё Рабб!

Жафою жавр ила мўътодам, онларсиз н-ўлур ҳолим?
Жафосина ҳаду жаврина поён ўлмасин, Ё Рабб!

Деманким, адли йўқ ё зулмичўх ҳар хол ила ўлса,
Кўнгил тахтина андан ғайри султон ўлмасин, Ё Рабб!

Фузулий бўлди ганжи офият майхона кунжида,
Муборак мулкдур ул мулк, вайрон ўлмасин, Ё Рабб!

* * *

Жон чиқар тандан кўнгил зирки лаби ёр айлагач,
Тан бўлур жон янгладан ул лафзи такрор айлагач.

Қилма, эй афғон, кўзин бедор, масти хоб экан,
Ўлмая бир фитна пайдо ўла, бедор айлагач.

Суҳбатимдан ор эдиб, эй гул, мани тарк этмаким,
Гул ўлур афсурда тарки суҳбати хор айлагач.

Ворими фикри даҳонинг-ла йўқ этдимким, қазо,
Бўйла амир этмиш манга йўқдан мани вор айлагач.

Арзи руҳсор эт букун, эй маҳ, ким ўлсун кўкда кун,
Ўйлаким анжум ўлур, кун арзи руҳсор айлагач.

Ҳар забон бир тиғдур, гўё Зулайҳо қатлина,
Юсуфи олмоқда ақли ишқ бозор айлагач.

Нолаи зорим, Фузулий, хуш келур ул гулруҳа,
Очилур гул кўнгли булбул нолаи зор айлагач.

* * *

Лабларингтак лаълу лафзингтак дури шаҳвор йўх,
Лаълу гавҳар чўк, лабингтак лаъли гавҳарбор йўх.

Сандан этмам дод: “Жавринг вор, лутфинг йўх” деюб,
Масти завқи шавқингам, бирдур ёнимда вор йўх.

Кима изҳор айлайим билмам бу пинҳон дардими,
Вор юз минг дарди пинҳон, қудрати изҳор йўх.

Халқи мадҳуш айламиш хоби шаби тули амал,
Субҳ тақиқи аломотина бир бедор йўх.

Сурати зебо санамлар йўқ деман бутхонада,
Вор чўқ, аммо санга бенгзар бути хунхор йўх.

Эй Фузулий, саҳлдур ҳар ғамки, ғамхори ўла,
Ғам будурким, манда минг ғам вор, бир ғамхор йўх.

* * *

Қабрим тошинаким, ғам ўдиндан забонадур,
Таън ўқин отмаким, хатари чўқ нишонадур.

Айлар қадаҳ замона ғамин дафъ ғолибо,
Даври қадаҳ мухолифи даври замонадур.

Қолдирди ашк дун мани ул остонадан –
Ким, мақсадим маним дахи ул остонадур.

Воиз сўзина тутма қулоқ, ғофил ўлмаким,
Ғафлат юқусининг сабаби ул фасонадур.

Назр этмишам фироқингаким, йўқ ниҳояти,
Нақди сиришкимики, туганмаз хазонадур.

Жон вермайимми ғурбата ким бийми таънадан,
Ёди ватан фиғонима сансиз баҳонадур.

Эй дил, хазар қил, оташи оҳинг-ла ёнмасин
Жисмимки, дард қушларина ошёнадур.

Мандан, Фузулий, истама ашъори мадҳу замм,
Ман ошиқам, ҳамиша сўзим ошиқонадур.

* * *

Шифойи васл қадрин ҳажр ила бемор ўландан сўр,
Зулоли завқ шавқин ташнаи дийдор ўландан сўр.

Лабинг сиррин келиб гуфтора мандан ўзгадан сўрма,
Бу пинхон нуқтани бир воқифи асрор ўландан сўр.

Кўзи ёшлуларинг ҳолин на билсун мардуми ғофил,
Кавокиб сайрини шаб то саҳар бедор ўландан сўр.

Хабарсиз ўлма фаттон кўзларинг жаврин чеканлардан
Хабарсиз мастл ар бедодини ҳушёр ўландан сўр.

Ҳамингдан шамътак ёндим, сабодан сўрма аҳволим,
Бу аҳволи шаби ҳижрон маним-ла ёр ўландан сўр.

Хароби жоми ишқам, наригиси мастинг билур ҳолим
Харобат аҳлининг аҳволини хуммор ўландан сўр.

Муҳаббат лаззатиндан бехабардур зоҳиди ғофил,
Фузулий, ишқ завқин завқи ишқи вор ўландан сўр.

* * *

Азал котиблари ушшоқ бахтин қора ёзмишлар,
Бу мазмун ила хатт ул сафҳаи рухсора ёзмишлар.

Ҳавоси хоки пойинг шарҳини таҳқиқ эдуб мардум.
Ғубори-ла баёзи дийдаи хунбора ёзмишлар.

Гулистони сари қўйинг китобин боб-боб, эй гул,
Хати райҳон ила жадвал чекиб, гулзора ёзмишлар.

Икки сатр айлаюб ул ики майгун лаъллар васфин,
Кўранлар ҳар бирин бир чашми гавҳар бора ёзмишлар.

Кириб бутхоная қилсанг такаллум жон бўлур шаксиз,
Мусаввирлар на суратким дару девора ёзмишлар.

Муҳаррирлар ёзандаи ҳар кима оламда бир рўзи,
Манга ҳар кун дили садпорадан бир пора ёзмишлар.

Ёзанда Вомиқу Фарҳоду Мажнун васфин аҳли дард
Фузулий одини, кўрдим, сари туммора ёзмишлар.

* * *

Эй фироқи лаби жонон, жигарим хун этдинг,
Чеҳраи зардими хуноб яла гулгун этдинг.

Жигарим қонини кўз ёшина тўкдинг, эй дил,
Вора-вора ани қулзум, буни Жайҳун этдинг.

Неча ҳусн ила сани Лайлия нисбат қилайим,
Билмаюб қадрими, тарки мани Мажнун этдинг.

Аҳд қилдимки, жафо кесмаясан ошиқдан,
Ошиқи ваъдайи эҳсон ила мамнун этдинг.

Журъа-журъа май ичиб, зеби жамол орттирдинг,
Зарра-зарра кўзиминг нурини афзун этдинг.

Эй Фузулий, оқидиб сели сиришк оғлаяли,
Ишқ аҳлина фиғон этмаги қонун этдинг.

* * *

Панбаи доғи жунун ичра ниҳондур баданим,
Дири ўлдиқча либосим будур, ўлсам кафаним.

Жони жонон диламиш, вермамак ўлмаз, эй дил!
На низоъ айлаялим, ул на санингдур, на маним.

Тош дилар оҳим ўқи шаҳди лабинг шавқиндан,
Н-ўла занбур эвина бенгзаса байтул-хазаним.

Тавқи занжири жунун доираи давлатдур,
На равоқим, мани андан чиқара заъф таним.

Ишқ саргаштасиям, сели сиришк ичра ерим
Бир хубобамки, ҳаводан дўлудур пираҳаним.

Булбули ғамзадаям, боғу баҳорим сансан,
Даҳану қадду руҳинг ғунчаю сарву суманим.

Эдаман тарк, Фузулий, сари кўйин ёринг
Ватанимдур, ватанимдир, ватанимдур, ватаним.

* * *

Ақл ёр ўлсайди, тарки ишқи ёр этмазмидим?
Ихтиёр ўлсайди, роҳат ихтиёр этмазмидим?

Лаҳза-лаҳза суратинг кўрсайдим, ул ширин лабинг,
Сан киби эй Бесутун, ман ҳам қарор этмазмидим?

Неша маҳрам айладинг шамъи, мани маҳрум эдиб,
Ман санинг базмингда жон нақдин нисор этмазмидим?

Дардими оламда пинҳон тутдиғим ночордур,
Ўғросайдим, бир табиба ошкор этмазмидим?

Ёр ила ағёри ҳамдан кўрмага ўлсайди сабр,
Тарки ғурбат айлаюб, азми диёр этмазмидим?

Воизинг базмин маним расволиғимдан қил қиёс,
Анда сидқ ўлсайди, ман тақво шиор этмазмидим?

Ул гули хандони кўрмак мумкин ўлсайди манга
Сантак, эй булбул, гулистона гулзор этмазмидим?

Эй Фузулий, доғи ҳижрон ила ёнмиш кўнглими,
Лолазор очсайди, сайри лолазор этмазмидим?

* * *

Кўр, сиришким шаби ҳижрон, демаким, қондур бу,
Зарра-зарра шарари оташи ҳижрондур бу.

Сонмангиз қонли дугун, сийна дилиб, бош чекмиш,
Шўълаи оташи оҳи дили сўзондур бу.

Кесма уммид, кўнгил, бошина чиркинмакдан
Ўла ногаҳ, душа фусат ала, даврондур бу.

Дам-бадам жоними, эй дарду бало инжитманг!
Лутф эдинг бир-икки дамким, сиза меҳмондур бу.

На ёқурсан ўқин, эй оташи дил, васл куни
Биза ҳижрон кечаси шамъи шабистондур бу.

Кўнгил истар ола бир бў сари зулфингдан, лек
Вермадан жон, дилар олмоқ, сонур осондур бу.

Дун демишсанки: Фузулий манга қурбон ўлсун!
Санга қурбон ўлайим яна на эҳсондур бу.

Агар чиқсайди дардинг жисмдан, дердимки, жондур бу,
На ҳожат дардинги якдур демак жондан, аёндур бу.

Дамодам хўблар дарди-ла ортар лаззати ишқинг
Ёмондур буки, тахқиқ эмадан дерлар: Ёмондур бу!

Хаданги соясинда хуш кечур авқотинги, эй дил –
Ки, гулзори ҳаётинг зийнати сарви равондир бу.

Тутушдим оташи дилдан, жигар қони-ла ғарқ ўлдим,
Агарчи бир шарора ўддур ул, бир қатра қондур бу.

Жаҳона қаддинг ила кокиллингдан фитналар душмиш,
Қиймат ибтидоси, фитнаи охир замондур бу.

Дедилар бехабарлар боғи жаннат кўйингга бенгзар,
Хабар верди манга андан келан одам – ёлондур бу.

Фузулий, қилди фарёду фиғоним тийра гардунни
Ҳануз ул моҳ сўрмазким – на фарёду фиғондур бу?!

* * *

Яна ул моҳ маним олди қарорим бу кеча,
Чиқажакдур фалака нолаи зорим бу кеча.

Шамъваш маҳрами базм айлади ул моҳ мани,
Ёнажакдур яна ишқ ўдина ворим бу кеча.

Ҳам висоли урур ўд жонима, ҳам ҳижрони,
Бир ажаб шамъи-ла душди сари корим бу кеча.

На тутундурки, чиқар чарха, дили зора, магар,
Ҳажр доғини урур лолаузорим бу кеча.

Субҳа солди бу кеча шамъ киби қатлима ҳажр,
Ўлаким, субҳ галинча кела ёрим бу кеча.

Пора-пора жигарим итларина назр ўлсун,
Ул сари кўя агар душса гузорим бу кеча.

Вор эди субҳ висолина, Фузулий, уммид,
Чиқмаса ҳасрати-ла жони фигорим бу кеча.

09МАХТУМҚУЛИ
ШЕЪРЛАР

РАЙГОН АЙЛАДИ

Қайғу-ғамда азиз умрим сўлдириб,
Шум фалак азобим райгон айлади;
Ёзган китобларим селга олдириб,
Кўзларим йўлида гирён айлади.

Ғафлатда у душман олди элимни,
Тарқатди ҳар ёнга дўсту тенгимни,
Беш йил бўйи ёзган китоб-шеъримни
Қизилбошлар олиб, вайрон айлади.

Бир нечамиз қўли боғли қул бўлиб,
Нечалар пиёда сарғайиб-сўлиб,
Кимни бериб, унинг баҳосин олиб,
Ҳар кимга белгили баҳо айлади.

Шум фалак азобин менга билдирди,
Йиғламоқдан гул юзларим сўлдирди,
Қўл ёзма китобим селга олдирди,
Душманимни Жайҳун дарё айлади.

Нечалар дунёда бўлди бир киши,
Нечанинг томоғин тўйдирмас оши,
Нечанинг мотамдан қутулмас боши,
Кеча-кундуз вовайлато айлади.

Куйдирар шум фалак жабру жафоси,
Инонманг, ёлғондир аҳду вафоси,
Махтумқули, йўқ бу сўзнинг хатоси,
Фалак алиф қаддим дуто айлади.

КEРАКМАС

Фалак, менга мол берарсан, ул ганжи-кон керакмас,
Гўзал ёрим кўрмасам гар, фоний жаҳон керакмас.

Боққа кириб найлайин мен қулф урган анбарин,
Булбулим есир қилибсан, гўзал райҳон керакмас.

Эл-юртим хору зордир, келсин давлат лашкаринг,
Динни ҳадар айлабсан-ку, ажаб қуръон керакмас.

Бизнинг элнинг шоҳ, гадоси, фалак, сенга юк бўлар,
Ҳар ким ўзига султондир, хону султон керакмас.

Бу заминни ларзон қилиб, осмон, жунбуш айладинг,
Охири замон сари сурдинг, моҳитобон керакмас.

Мажлис қилар бўлди бу кун элу юртнинг барчаси,
Келмагин сен, бас, бош қўшиб, бизга меҳмон керакмас.

Қилғил умримизни зиёд, даркор эмас бошқаси,
Бу ажойиб чоғларимда ажал паймон керакмас.

Чарх устида бино қилиб, бизларни сен жойладинг,
Қойил бўлай бу жойингга, аммо гардон керакмас.

Ҳар кимга сен бахш этибсан яхши-ёмон бир гулни,
Ул гуллардан бошқа бизга соҳибижон керакмас.

Махтумқули, сен сўзлагил, дейди мардлар мажлиси,
Сен бахшисен бу мажлисда, бошқа достон керакмас.

БЎЛМАС

Ҳар аҳмоққа айтма дарду сўзингни,
Ҳасрат ўти жисминг ёққанча бўлмас.
Ғусса билан дона-дона кўзингдан
Аччиқ ёшларингни тўкканча бўлмас.

Қаноатда, иззатда тут ўзингни,
Тамаъ қилиб, сарғайтирма юзингни,
Ҳар номардга ҳайф айлама сўзингни,
Сўзингнинг биносин йиққанча бўлмас.

Мағрур бўлиб кезма умринг гулига,
Дуч бўларсан бир кун хазон елига,
Юз йил яшаб тушсанг ажал қўлига,
Чапингдан ўнгингга боққанча бўлмас.

Кўнгли қора билан бўлманглар улфат,
Юқар ундан турли-туман касофат,
Кўмирга ҳар неча айласанг иззат,
Манглайга қораси юққанча бўлмас.

Махтумқули ҳаргиз топмади омон,
Емон тилнинг заҳри тиғлардан ёмон,
Ёмон тил ёнида заҳри кўп илон,—
Чақса-да, бир чивин чаққанча бўлмас.

БЎЛАРСАН

Баланд тоғлар, буюкликда гердайма,
Хумчада сув бўлган зардек бўларсан.
Теран дарё, ҳайбатингга кеккайма,
Вақтинг етса, қуриб ердек бўларсан.

Тогларнинг арслони, бобир, фаланги,
Охири тенг бўлар фил, пашша жанги,
Жайҳун дарёси-ю, Нилнинг наҳанги,
Қулоқдан урилган хардек бўларсан.

Қиёматдан бир сўз дедим боёқда,
Акс зарб бор бевақт урилган таёқда,
Золимлар хор бўлар, қолар оёқда,
Ғариб, сен йиғлама, шердек бўларсан!

Яхши бедов минган, хўб гўзал қучган —
Бирга элтган борми боқига кўчган?
Ҳақиқий номарддир имонсиз кечган,
Имон билан борсанг нордек бўларсан.

Яхшилар ёнинда юргил сен ўзинг,
Дур бўлсин доимо сўзлаган сўзинг,
Олимларни уқсанг, очилар кўзинг,
Жоҳилни тингласанг, кўрдек бўларсан.

Луқмондек ҳар ишнинг чорасин билсанг,
Рустамдек девларга фармонлар берсанг,
Искандардек ернинг юзини олсанг,
Яксон бўлиб, барибир ердек бўларсан.

Махтумқули, қараб сўзла дошингни,
Жойин билиб тортгил, бўлса ошингни,
Комил топсанг, қўй йўлида бошингни,
Эр кетида юрсанг эрдек бўларсан.

БОРМИ?

Жаҳонгашта девоналар,
Мен каби ҳеч ёнган борми?
Ишқ қурбони, парвоналар,
У оловдан қонган борми?

Бирон эшикдан ўтмаган,
Мақсадига ҳеч етмаган,
Ақлу ҳуши фикр этмаган,
Алам ичра тўлган борми?

Боди сабо келар бўлди,
Ҳар жойда бир қолар бўлди,
Қиё назар солар бўлди,
Адолатли султон борми?

Ҳув дегил, уммон сузарсан,
Даштдан қўлингни узарсан,
Барча сувларни кечарсан,
Бир ишратли макон борми?

Забони ширин асалли,
Худди тўлган ой жамолли,
Ойдай юзи ҳинду холли,
Муносиб бир жонон борми?

Сабо дейман мен пинҳонда,
Ёқди мени, куйди жон-да,
Кезибсан фоний жаҳонда,
Излайман, Менглихон борми?

Сайр этар бўлдинг қошида,
Қамарида, қуёшида,
У қариган тоғ бошида
Ёмғур билан туман борми?

Оёқни лойга ботирган,
Олов узра бир ўтирган,
Бу фалакни боплаб урган
Фонийда бир мардон борми?

Сайр этарсан кун-ойларни,
Не ажойиб саройларни,
Кўрарсан ҳар бир жойларни,
У жойларда қуръон борми?

Бир хулқи бордир сўзида,
Ҳикоят бордиркўзида,
Менгли ёрнинг гул юзида
Бизга қарши камон борми?

Махтумқули, сўзладинг оз,
Дард зиҳирин қилдинг баёз,
Қўл ичида майлисда ғоз,
Бизлар учун ватан борми?
Ж. Шарипов таржималари

КEЛ, КЎНГЛИМ, СИДҚ ИЛА ЁЛБОР АЛЛОҲГА

Кел, кўнглим, сидқ ила ёлбор Аллоҳга,
Яратгандан ҳеч яширин иш бўлмас.
Ризқ бир муқаддардир шоҳу гадога,
Қалам бирдир, бунда ёзган беш бўлмас.

Бир нечалар йўртар кеча ётмайин,
Биров ётар ўйдан жафо тортмайин,
Тақдири азалдан ҳаргиз ортмайин,
Кезган ортиқ бўлиб, ётган бўш бўлмас.

Бир бўз йигит ёлғон дунёга келса,
Қилиқ, қилич, нону дастурхон бўлса,
Фоний юртда обрўй ҳам иймон бўлса,
Етмиш, саксон, юздан ортиқ ёш бўлмас.

Кимлардир давлатманд, кимлардир ғариб,
Кимлар-чи, хайр этиб, закотин бериб,
Кимлари умринда нон дея ҳориб,
Кимлардадир ёстиқ, тўшак, ош бўлмас.

Махтумқули, бу кунингга шукр айла,
Аллоҳнинг қудратин кўриб, фикр айла,
Ризқ учун ғам ема, Ҳақни зикр айла,
Азалда ёзилган сендан таш бўлмас.

ИЙМОН ПАЙДО

Келса наврўз оламга, ранг қилар жаҳон пайдо,
Булутлар овоз уриб, тоғ қилар туман пайдо,
Бежонларга жон кириб, этарлар даҳон пайдо,
Кўкармаган гиёҳлар кўкариб равон пайдо,
Этарлар ҳайвонотга ҳам суд, ҳам зиён пайдо.
Ер юзига ёйилиб, юрарлар ниҳон-пайдо,
Вобаста даҳон қушлар қиларлар забон пайдо.

Чўл тарафин беркитиб, дар очар сувга харчанг,
Замин сабзазор бўлиб, танидан айрилар занг,
Жониворлар маст бўлиб, гўё ичмиш ароқ, банг,
Ҳар ашёнинг ўзига ўз овози бўлар ганг,
Сабза ичра сандувоч юз тилда қилар оҳанг,
Замин хизрпўш бўлиб, гул очибдир ранг-баранг,
Хуружга келиб олам, қиларлар фиғон пайдо.

Суруду садо бирла жаҳон юзи ободдир,
Бўлма сурудга мағрур, оқибати барбоддир,
Ҳақ ишқинда зинда жон, билинг, боқий ҳаётдир,
Ҳар тандаки ишқ йўқдир, рўзи азал мамотдир,
Ёз ўтгунча Еру Кўк кундан-кунга зиёддир,
Бир ҳашри қиёматдир, бир явми аросатдир,
Даҳр ичра бўлар ҳар дам, жаҳон ичра жон пайдо.

Зарбофга завқинг қўйма, бақо йўқдир давлатда,
Умрингни елга берма, сен бу дорул-меҳнатда,
Етар сенга эрта-кеч, не ёзилса қисматда,
Жонингга жафо айлаб, бунча кезма ҳасратда,
Савоб яхши амалда, ёхуд яхши ниятда,
Олам барча хизматда, одам ётар ғафлатда,
Ҳосилинг оташ бўлгай, айласанг ёмон пайдо.

Махтумқули, йиғларман бу бахти сиёҳимдан,
Қўрқарман жон офати – қўл-оёқ гувоҳимдан,
Умидим ҳосил бўлмас, бу умри табоҳимдан,
Жон куйди жасад ичра, бу оташи оҳимдан,
Қўлим чўзиб, тиларман ҳожатим Аллоҳимдан,
Бандаман, умид шулки Ул карамли Шоҳимдан,
Айлагай аросатда гул каби иймон пайдо.

ОТА-ЎҒИЛ ДАРДЛАШУВИ

Озодий:
— Ошкор эт сирингни, сақлама пинҳон,
Аммоки, сўзимдан чиқмагил, ўғлим!
Кунда юз ўй келар-кетар бу бошга,
Оғритма кўнглимни, йиқмагил, ўғлим!

Махтумқули:
— Уялардим, сирим фош айламасдим,
Ошкор қил, деб сўрар бўлсанг, Озодим!
Юз ўй келар-кетар ҳар кун бу бошга,
Истак бордир, сафар қилсак, Озодим!

— Жафо қилма ўзинг, чақир Мавлони,
Орзу қилма хонни, бекни, султонни,
Басдир бизга аввал Тангри бергони,
Қолдирма кўнглимни, кетмагил, ўғлим!

— Кетгимиз йўқ олти билан, беш билан,
Сайрон этсак неча тенгу тўш билан,
Магар шунда Қамгин кўнглим хуш бўлар,
Кўнгил қалқар, қарор этмас, Озодим!

— Варзишинг йўқ, ёшсан, кета билмассан,
Шовур бор, шовқин бор, чидай билмассан,
Ҳар ишга бош қўшиб, эта билмассан,
Кетмоқлик даъвосин қилмагил, ўғлим!

— Киши сўзламаса, сири фош бўлмас,
Яхшини, ёмонни билган ёш бўлмас,
Шу кез юбормасанг, кўнглим хуш бўлмас,
Раъйимиз қайтарма, қўйбор, Озодим!

— Бизни нечук бундай тарк этгусинг бор?
Бу йўл беҳудадир, чин кетгусинг бор.
Бас, кетмагил, сендан кўп тарсишим бор,
Қайғу, аламларга ботмагил, ўғлим!

— Қалбимга кирибдир Ислом ҳаваси,
Тангадир, дирҳамдир халқнинг тамаъси,
Кўнглим малул этма, қўрқув нимаси? –
Бир сафар ишидир, қўйбор, Озодим!

— Қуръон ўқиб юргил, яхши Каломдир,
Душман бераҳмдир, дининг Исломдир,
Йўллар қароқчидир, ўғри-ҳаромдир,
Ўлгунгми, қолгунгми, кетмагил, ўғлим!

— Синайин, кўрайин бу кун иқболим,
Яхши кун, яхши вақт, келганда солим,
Қасд этиб жонимга, етса ажалим,
Бу ерда бўлса ҳам, топар, Озодим!

— Билиб олай, ўзинг қаён отарсан?
Қандоқ ишдир, буни бундоқ тутарсан?
Айтгил, ахир, кимнинг билан кетарсан?
Оҳ чекиб, ҳар ёнга боқмагил, ўғлим!

— Жиловдори бўлгум Ёсирхон пирнинг,
Кўнгил қуши парвоз урар фақирнинг,
Бу кун етти кундир, «Алҳамд» ўқирмен,
Шод айла кўнглимни, қўйбор, Озодим!

– Озодий дер: бирга сафо сурайлик,
Йўқса, юборайлик, синаб кўрайлик,
«Омин!» деб тур, ўғлим, дуо берайлик,
Бир Аллоҳ ёр бўлсин сенга, бор, ўғлим!

– Махтумқули айтар: қолмишам чоғдан,
Кўнгил қуши талвос урар йироқдан,
Ҳар ерда Соғлигим тила Ул Ҳақдан,
Дуо қилиб, Ҳаққа ёлбор, Озодим!..

АДОЛАТ ЯХШИ

Асло одамзодга аччиқ сўз қилманг,
Фақиру мискинга далолат яхши.
Бахилга учраманг – кулар юз бўлманг,
Ишни битирмоққа кифоят яхши.

Етимни кўрганда кулар юз бўлгил,
Қўлдан келса унга таом – туз бергил,
Ҳамгинни кўрганда ширин сўз бергил,
Чорасиз қулларга ҳимоят яхши.

Йигит улдир, сўзга айласа амал,
Қўлдан келмас ишга этмаса жадал,
Оллоҳнинг амрига қилмагил бадал,
Бекка – сахо, шоҳга – адолат яхши.

Ғариблик бир дарддир, одам ўлдирмас,
Ўлдирмас, ҳаётда лекин кулдирмас,
Бўрига ожизлик ит ҳам билдирмас,
Албатта, душманга сиёсат яхши.

Махтумқули, шукр, ширин тил берди,
Дарахтлар кўкариб самар, гул берди,
Гўрўқли Райхонга қандай ёлборди?
Омонлик деганга диёнат яхши.

07

09
HOFIZ SHEROZIY, FUZULIY, MAXTUMQULI
Mirzo Kenjabek tarjima va tabdillari
03

056
Hofiz Sheroziy
G’AZALLAR

* * *

Yor zulfining yo’lida xato ketsa — ketibdir!
Bizga qaro xolidan jafo ketsa — ketibdir!

Ul yor xirmanida ishq barqi kuysa — kuymish,
Shoh jabri biz gadoga ravo ketsa — ketibdir!

Dil xotiri tariqat yo’lida yo’q — ketir may,
Ko’rgan kudurating ham safo ketsa — ketibdir!

Sevgi sabot so’raydir, ko’ngilginam, sabr et,
Malol kelsa — kelibdir, xato ketsa — ketibdir!

Dildor g’amzasidin dil xor o’lsa — o’libdir,
Jononu jon aro mojaro ketsa — ketibdir!

So’z ahlidin malomat ayon kelibdir, ammo,
Davradoshlar aro tek nizo ketsa — ketibdir!

Hofiz aybini, voiz, ayt, nega xonaqohda
Bog’labsan erk oyog’in, qo’y-o, ketsa — ketibdir!

***

Jonon jamolisiz jon jahdi jahoni yo’qdir,
Kiming jonoii yo’qdir, haq so’zki, joni yo’qdir.

Hech kimda dilsitonim bir ko’rmadim nishonin,
YO xabarnmmi yo’qdir va yo nishoni yo’qdir.

Har shabnam-o bu yo’lda yuz bahr erur olovli,
Dard ulki, bu — muammo, sharhu bayoni yo’qdir.

Qo’ldan berib bo’lurmu farog’at manzilini,
Ey, sorbon, cheking’il-ki yo’l poyoni yo’qdir.

Egik qomatni changi ishrat ohangin aytur,
Tinglaki piyr pandin, aslo ziyoni yo’qdir.

Rindlig’ rusumin ey, dil, sen muhtasibdan o’rgan,
Ul mast erur, kishiniig andin gumoni yo’qdir.

Yelga beribdur ayyom Qorun ganjini oxir,
Ko’ngil qulog’iga ayt-ki, zar nihoni yo’qdir.

Gar sham o’zi raqibing, yashir holi g’aribing,
Boshi kesik u sho’xning bandi zaboni yo’qdir.

Hofizday bandasi yo’q hech kimsaning jahonda,
Hech kimsaning saningday, zero, sultoni yo’qdir!

* * *

Dedim: Labing qachon-o bir komron aylayur?
Dedi: Naki deyursan — ko’zga, shu on aylayur!

Dedim: Misr xirojin aylayur talab labing.
Dediki: Bu talabda bir oz ziyon aylayur.

Dedim: Kim ul — dahoning nuktasiga topdi yo’l?
Dediki: Bu qissani ul nuktadon aylayur!

Dedim: Samad-la o’ltir, sanamparast bo’lma!
Dediki: Ishq unga ham, bunga ravon aylayur!

Dedim: Mayxona zavqi g’amni olur dildin.
Dedi: Yaxshidur ulkim, dil shodmon aylayur!

Dedim: Sharobu xirqa mazhabga odat ermas,
Dedi: Qabul mazhabi piri mug’on aylayur!

Dedim: La’li labingdin men keksaga ne suddir?
Dediki: Bo’sa boldur, ul navqiron aylayur!

Dedim: Qachon xoja hajla* tomon borgay?
Dedi: Qachonki oy-u Zuhro qiron aylayur!**

Dedim: Duoyi joning etmak Hofizga shondir!
Dedi: Yetti osmon duoyi jon aylayur!

* H a j l a — chimildiq.
** Qiron aylamak — yaqinlashmak. Osmon ilmiga ko’ra, oy bilan mushtariyning (zuhroning) yaqinlashuvi yaxshilik holati ekan. Tashbih shunga ishoradir. (Tarjimon)

* * *

Saloh bizdin ne istarsenki, mastlarga salo debmiz,
Ajib mast nargising davri salomingga duo debmiz.

Menga mayxonaning ochg’il eshikin — xonaqoh berkdir,
Ishong’il, gar ishonmassen, shudir so’z, biz ado debmiz.

Sening ko’zingdan, ey soqiy, xarob bo’ldim, xarob bo’ldim,
Vale do’stdan balo kelsa, yana ming marhabo debmiz!

Muruvvat etmasang bizga, pushaymonlig’ bo’lur oxir,
Unutma hech bu ma’noniki, xizmatdin sango debmiz.

Dedim: Qadding erur shamshodu yondirdi xijolatlar,
Nechun aytib bu nisbatni, bu bo’htonni raso debmiz!

Jigar nofam kabi qondir — qarodir, chin jazodir bu —
Qaro zulfingga so’z aytibmiz-u, chindan xato debmiz.

O’zing otashsan-u, Hofiz valekin yor yonmaydir,
Demak, guldin shikoyatni saboga noravo debmiz.

***

Yona kelgaydir Yusuf Kan’ong’a shoyon, g’am yema;
Kun kelib, qayg’u uyi bo’lg’ay guliston, g’am yema!

Munglug’ ul ko’ngul yana kulgusi, ko’ngling buzmagil,
Sho’rlig’ ul bosh o’lg’usi ko’klarda — shodon, g’am yema

E, qushim, umring bahor o’lsa, chaman taxtida boz
Gul chodrin boshga tortg’aysen, xushilxon, g’am yema.

Yurmagay bizning murodga garchi gardun nkki kun,
Qolmag’ay birday bu davron holi yakson, g’am yema.

Sirri g’aybdin noumidlar o’lmag’il, bordir hali —
Ne o’yinlar pardaning ortida pinhon, g’am yema!

Holimiz yor furqati birla raqib qistovida,
Barchasin ko’rgay falak, etgaydir oson, g’am yema.

Garchi manzil serxatardir, garchi maqsad ko’p yiroq.
Hech biror yo’l yo’qki, anga yo’qsa poyon, g’am yema!..

***

Gul yor yuzisiz zinhor xush o’lmas,
Bodasizin hech bahor xush o’lmas,

Gar lolazor yo’q, chaman safosi,
Bo’ston tavofi ey yor, xush o’lmas.

Bulbul kuyisiz sarv ila gulning
Raqs aylamog’i — bekor, xush o’lmas.

Bog’ ila gulzor xushdir, valekin
Yor suhbatisiz takror xush o’lmas.

Siymin bag’irsiz, shirin o’pichsiz
Jonona birlan diydor xush o’lmas.

Yer suvratisiz aqlimni olgan
Har necha tasvir-kim bor, xush o’lmas.

Hofiz, bu joning — ojiz ehsoning,
Etsang-da oni nissor, xush o’lmas.

087FUZULIY
G’AZALLAR

* * *

Korgar dushmaz xadangi ta’nai dushman mango.
Kasrati paykoning etmishdur damirdan tan mango.

Ey, manam sangi malomatdankim, olib chevrami,
O’ldi zanjiri junun bir qal’ayi ohan mango.

Andanam rasvoki, selobi sirishkim chok edar,
Zaxmi tig’ing koni kiydirdikcha pirohan mango.

Dam-badam sham’i jamolingdan munavvar o’lmasa,
Ey ko’zim nuri, kerakmaz diydai ravshan mango.

Hech maskanda qarorim yo’qdurur ul zavqdan –
Kim, qachon xoki sari ko’ying o’la maskan mango.

Boshda bir sarvi sumanbar vaslining savdosi vor,
Sud qilmaz bog’bon nazzorai gulshan mango.

Ey Fuzuliy, o’dlara yonsun bisoti saltanat!
Yakdur undan, Haq bilur go’shai gulxan mango.

* * *

Manimtak hech kim zoru parishon o’lmasin, YO Rabb,
Asiri dardi ishqu dog’i hijron o’lmasin, YO Rabb!

Damodam javrlardur chekdigim berahm butlardan,
Bu kofirlar asiri musulmon o’lmasin, YO Rabb!

Chixormoq etsalar tandan chekib paykonin ul sarving
Chixon o’lsun dili majruh, paykon o’lmasun, YO Rabb!

Jafoyu javr ila mo»todam, onlarsiz n-o’lur holim?
Jafosina hadu javrina poyon o’lmasin, YO Rabb!

Demankim, adli yo’q yo zulmicho’x har xol ila o’lsa,
Ko’ngil taxtina andan g’ayri sulton o’lmasin, YO Rabb!

Fuzuliy bo’ldi ganji ofiyat mayxona kunjida,
Muborak mulkdur ul mulk, vayron o’lmasin, YO Rabb!

* * *

Jon chiqar tandan ko’ngil zirki labi yor aylagach,
Tan bo’lur jon yangladan ul lafzi takror aylagach.

Qilma, ey afg’on, ko’zin bedor, masti xob ekan,
O’lmaya bir fitna paydo o’la, bedor aylagach.

Suhbatimdan or edib, ey gul, mani tark etmakim,
Gul o’lur afsurda tarki suhbati xor aylagach.

Vorimi fikri dahoning-la yo’q etdimkim, qazo,
Bo’yla amir etmish manga yo’qdan mani vor aylagach.

Arzi ruhsor et bukun, ey mah, kim o’lsun ko’kda kun,
O’ylakim anjum o’lur, kun arzi ruhsor aylagach.

Har zabon bir tig’dur, go’yo Zulayho qatlina,
Yusufi olmoqda aqli ishq bozor aylagach.

Nolai zorim, Fuzuliy, xush kelur ul gulruha,
Ochilur gul ko’ngli bulbul nolai zor aylagach.

* * *

Lablaringtak la’lu lafzingtak duri shahvor yo’x,
La’lu gavhar cho’k, labingtak la’li gavharbor yo’x.

Sandan etmam dod: “Javring vor, lutfing yo’x” deyub,
Masti zavqi shavqingam, birdur yonimda vor yo’x.

Kima izhor aylayim bilmam bu pinhon dardimi,
Vor yuz ming dardi pinhon, qudrati izhor yo’x.

Xalqi madhush aylamish xobi shabi tuli amal,
Subh taqiqi alomotina bir bedor yo’x.

Surati zebo sanamlar yo’q deman butxonada,
Vor cho’q, ammo sanga bengzar buti xunxor yo’x.

Ey Fuzuliy, sahldur har g’amki, g’amxori o’la,
G’am budurkim, manda ming g’am vor, bir g’amxor yo’x.

* * *

Qabrim toshinakim, g’am o’dindan zabonadur,
Ta’n o’qin otmakim, xatari cho’q nishonadur.

Aylar qadah zamona g’amin daf’ g’olibo,
Davri qadah muxolifi davri zamonadur.

Qoldirdi ashk dun mani ul ostonadan –
Kim, maqsadim manim daxi ul ostonadur.

Voiz so’zina tutma quloq, g’ofil o’lmakim,
G’aflat yuqusining sababi ul fasonadur.

Nazr etmisham firoqingakim, yo’q nihoyati,
Naqdi sirishkimiki, tuganmaz xazonadur.

Jon vermayimmi g’urbata kim biymi ta’nadan,
Yodi vatan fig’onima sansiz bahonadur.

Ey dil, xazar qil, otashi ohing-la yonmasin
Jismimki, dard qushlarina oshyonadur.

Mandan, Fuzuliy, istama ash’ori madhu zamm,
Man oshiqam, hamisha so’zim oshiqonadur.

* * *

Shifoyi vasl qadrin hajr ila bemor o’landan so’r,
Zuloli zavq shavqin tashnai diydor o’landan so’r.

Labing sirrin kelib guftora mandan o’zgadan so’rma,
Bu pinxon nuqtani bir voqifi asror o’landan so’r.

Ko’zi yoshlularing holin na bilsun mardumi g’ofil,
Kavokib sayrini shab to sahar bedor o’landan so’r.

Xabarsiz o’lma fatton ko’zlaring javrin chekanlardan
Xabarsiz mastl ar bedodini hushyor o’landan so’r.

Hamingdan sham’tak yondim, sabodan so’rma ahvolim,
Bu ahvoli shabi hijron manim-la yor o’landan so’r.

Xarobi jomi ishqam, narigisi masting bilur holim
Xarobat ahlining ahvolini xummor o’landan so’r.

Muhabbat lazzatindan bexabardur zohidi g’ofil,
Fuzuliy, ishq zavqin zavqi ishqi vor o’landan so’r.

* * *

Azal kotiblari ushshoq baxtin qora yozmishlar,
Bu mazmun ila xatt ul safhai ruxsora yozmishlar.

Havosi xoki poying sharhini tahqiq edub mardum.
G’ubori-la bayozi diydai xunbora yozmishlar.

Gulistoni sari qo’ying kitobin bob-bob, ey gul,
Xati rayhon ila jadval chekib, gulzora yozmishlar.

Ikki satr aylayub ul iki maygun la’llar vasfin,
Ko’ranlar har birin bir chashmi gavhar bora yozmishlar.

Kirib butxonaya qilsang takallum jon bo’lur shaksiz,
Musavvirlar na suratkim daru devora yozmishlar.

Muharrirlar yozandai har kima olamda bir ro’zi,
Manga har kun dili sadporadan bir pora yozmishlar.

Yozanda Vomiqu Farhodu Majnun vasfin ahli dard
Fuzuliy odini, ko’rdim, sari tummora yozmishlar.

* * *

Ey firoqi labi jonon, jigarim xun etding,
Chehrai zardimi xunob yala gulgun etding.

Jigarim qonini ko’z yoshina to’kding, ey dil,
Vora-vora ani qulzum, buni Jayhun etding.

Necha husn ila sani Layliya nisbat qilayim,
Bilmayub qadrimi, tarki mani Majnun etding.

Ahd qildimki, jafo kesmayasan oshiqdan,
Oshiqi va’dayi ehson ila mamnun etding.

Jur’a-jur’a may ichib, zebi jamol orttirding,
Zarra-zarra ko’ziming nurini afzun etding.

Ey Fuzuliy, oqidib seli sirishk og’layali,
Ishq ahlina fig’on etmagi qonun etding.

* * *

Panbai dog’i junun ichra nihondur badanim,
Diri o’ldiqcha libosim budur, o’lsam kafanim.

Joni jonon dilamish, vermamak o’lmaz, ey dil!
Na nizo’ aylayalim, ul na saningdur, na manim.

Tosh dilar ohim o’qi shahdi labing shavqindan,
N-o’la zanbur evina bengzasa baytul-xazanim.

Tavqi zanjiri junun doirai davlatdur,
Na ravoqim, mani andan chiqara za’f tanim.

Ishq sargashtasiyam, seli sirishk ichra yerim
Bir xubobamki, havodan do’ludur pirahanim.

Bulbuli g’amzadayam, bog’u bahorim sansan,
Dahanu qaddu ruhing g’unchayu sarvu sumanim.

Edaman tark, Fuzuliy, sari ko’yin yoring
Vatanimdur, vatanimdir, vatanimdur, vatanim.

* * *

Aql yor o’lsaydi, tarki ishqi yor etmazmidim?
Ixtiyor o’lsaydi, rohat ixtiyor etmazmidim?

Lahza-lahza surating ko’rsaydim, ul shirin labing,
San kibi ey Besutun, man ham qaror etmazmidim?

Nesha mahram aylading sham’i, mani mahrum edib,
Man saning bazmingda jon naqdin nisor etmazmidim?

Dardimi olamda pinhon tutdig’im nochordur,
O’g’rosaydim, bir tabiba oshkor etmazmidim?

Yor ila ag’yori hamdan ko’rmaga o’lsaydi sabr,
Tarki g’urbat aylayub, azmi diyor etmazmidim?

Voizing bazmin manim rasvolig’imdan qil qiyos,
Anda sidq o’lsaydi, man taqvo shior etmazmidim?

Ul guli xandoni ko’rmak mumkin o’lsaydi manga
Santak, ey bulbul, gulistona gulzor etmazmidim?

Ey Fuzuliy, dog’i hijron ila yonmish ko’nglimi,
Lolazor ochsaydi, sayri lolazor etmazmidim?

* * *

Ko’r, sirishkim shabi hijron, demakim, qondur bu,
Zarra-zarra sharari otashi hijrondur bu.

Sonmangiz qonli dugun, siyna dilib, bosh chekmish,
Sho»lai otashi ohi dili so’zondur bu.

Kesma ummid, ko’ngil, boshina chirkinmakdan
O’la nogah, dusha fusat ala, davrondur bu.

Dam-badam jonimi, ey dardu balo injitmang!
Lutf eding bir-ikki damkim, siza mehmondur bu.

Na yoqursan o’qin, ey otashi dil, vasl kuni
Biza hijron kechasi sham’i shabistondur bu.

Ko’ngil istar ola bir bo’ sari zulfingdan, lek
Vermadan jon, dilar olmoq, sonur osondur bu.

Dun demishsanki: Fuzuliy manga qurbon o’lsun!
Sanga qurbon o’layim yana na ehsondur bu.

Agar chiqsaydi darding jismdan, derdimki, jondur bu,
Na hojat dardingi yakdur demak jondan, ayondur bu.

Damodam xo’blar dardi-la ortar lazzati ishqing
Yomondur buki, taxqiq emadan derlar: Yomondur bu!

Xadangi soyasinda xush kechur avqotingi, ey dil –
Ki, gulzori hayoting ziynati sarvi ravondir bu.

Tutushdim otashi dildan, jigar qoni-la g’arq o’ldim,
Agarchi bir sharora o’ddur ul, bir qatra qondur bu.

Jahona qadding ila kokillingdan fitnalar dushmish,
Qiymat ibtidosi, fitnai oxir zamondur bu.

Dedilar bexabarlar bog’i jannat ko’yingga bengzar,
Xabar verdi manga andan kelan odam – yolondur bu.

Fuzuliy, qildi faryodu fig’onim tiyra gardunni
Hanuz ul moh so’rmazkim – na faryodu fig’ondur bu?!

* * *

Yana ul moh manim oldi qarorim bu kecha,
Chiqajakdur falaka nolai zorim bu kecha.

Sham’vash mahrami bazm ayladi ul moh mani,
Yonajakdur yana ishq o’dina vorim bu kecha.

Ham visoli urur o’d jonima, ham hijroni,
Bir ajab sham’i-la dushdi sari korim bu kecha.

Na tutundurki, chiqar charxa, dili zora, magar,
Hajr dog’ini urur lolauzorim bu kecha.

Subha soldi bu kecha sham’ kibi qatlima hajr,
O’lakim, subh galincha kela yorim bu kecha.

Pora-pora jigarim itlarina nazr o’lsun,
Ul sari ko’ya agar dushsa guzorim bu kecha.

Vor edi subh visolina, Fuzuliy, ummid,
Chiqmasa hasrati-la joni figorim bu kecha.

09MAXTUMQULI
SHE’RLAR

RAYGON AYLADI

Qayg’u-g’amda aziz umrim so’ldirib,
Shum falak azobim raygon ayladi;
Yozgan kitoblarim selga oldirib,
Ko’zlarim yo’lida giryon ayladi.

G’aflatda u dushman oldi elimni,
Tarqatdi har yonga do’stu tengimni,
Besh yil bo’yi yozgan kitob-she’rimni
Qizilboshlar olib, vayron ayladi.

Bir nechamiz qo’li bog’li qul bo’lib,
Nechalar piyoda sarg’ayib-so’lib,
Kimni berib, uning bahosin olib,
Har kimga belgili baho ayladi.

Shum falak azobin menga bildirdi,
Yig’lamoqdan gul yuzlarim so’ldirdi,
Qo’l yozma kitobim selga oldirdi,
Dushmanimni Jayhun daryo ayladi.

Nechalar dunyoda bo’ldi bir kishi,
Nechaning tomog’in to’ydirmas oshi,
Nechaning motamdan qutulmas boshi,
Kecha-kunduz vovaylato ayladi.

Kuydirar shum falak jabru jafosi,
Inonmang, yolg’ondir ahdu vafosi,
Maxtumquli, yo’q bu so’zning xatosi,
Falak alif qaddim duto ayladi.

KERAKMAS

Falak, menga mol berarsan, ul ganji-kon kerakmas,
Go’zal yorim ko’rmasam gar, foniy jahon kerakmas.

Boqqa kirib naylayin men qulf urgan anbarin,
Bulbulim yesir qilibsan, go’zal rayhon kerakmas.

El-yurtim xoru zordir, kelsin davlat lashkaring,
Dinni hadar aylabsan-ku, ajab qur’on kerakmas.

Bizning elning shoh, gadosi, falak, senga yuk bo’lar,
Har kim o’ziga sultondir, xonu sulton kerakmas.

Bu zaminni larzon qilib, osmon, junbush aylading,
Oxiri zamon sari surding, mohitobon kerakmas.

Majlis qilar bo’ldi bu kun elu yurtning barchasi,
Kelmagin sen, bas, bosh qo’shib, bizga mehmon kerakmas.

Qilg’il umrimizni ziyod, darkor emas boshqasi,
Bu ajoyib chog’larimda ajal paymon kerakmas.

Charx ustida bino qilib, bizlarni sen joylading,
Qoyil bo’lay bu joyingga, ammo gardon kerakmas.

Har kimga sen baxsh etibsan yaxshi-yomon bir gulni,
Ul gullardan boshqa bizga sohibijon kerakmas.

Maxtumquli, sen so’zlagil, deydi mardlar majlisi,
Sen baxshisen bu majlisda, boshqa doston kerakmas.

BO’LMAS

Har ahmoqqa aytma dardu so’zingni,
Hasrat o’ti jisming yoqqancha bo’lmas.
G’ussa bilan dona-dona ko’zingdan
Achchiq yoshlaringni to’kkancha bo’lmas.

Qanoatda, izzatda tut o’zingni,
Tama’ qilib, sarg’aytirma yuzingni,
Har nomardga hayf aylama so’zingni,
So’zingning binosin yiqqancha bo’lmas.

Mag’rur bo’lib kezma umring guliga,
Duch bo’larsan bir kun xazon yeliga,
Yuz yil yashab tushsang ajal qo’liga,
Chapingdan o’ngingga boqqancha bo’lmas.

Ko’ngli qora bilan bo’lmanglar ulfat,
Yuqar undan turli-tuman kasofat,
Ko’mirga har necha aylasang izzat,
Manglayga qorasi yuqqancha bo’lmas.

Maxtumquli hargiz topmadi omon,
Yemon tilning zahri tig’lardan yomon,
Yomon til yonida zahri ko’p ilon,—
Chaqsa-da, bir chivin chaqqancha bo’lmas.

BO’LARSAN

Baland tog’lar, buyuklikda gerdayma,
Xumchada suv bo’lgan zardek bo’larsan.
Teran daryo, haybatingga kekkayma,
Vaqting yetsa, qurib yerdek bo’larsan.

Toglarning arsloni, bobir, falangi,
Oxiri teng bo’lar fil, pashsha jangi,
Jayhun daryosi-yu, Nilning nahangi,
Quloqdan urilgan xardek bo’larsan.

Qiyomatdan bir so’z dedim boyoqda,
Aks zarb bor bevaqt urilgan tayoqda,
Zolimlar xor bo’lar, qolar oyoqda,
G’arib, sen yig’lama, sherdek bo’larsan!

Yaxshi bedov mingan, xo’b go’zal quchgan —
Birga eltgan bormi boqiga ko’chgan?
Haqiqiy nomarddir imonsiz kechgan,
Imon bilan borsang nordek bo’larsan.

Yaxshilar yoninda yurgil sen o’zing,
Dur bo’lsin doimo so’zlagan so’zing,
Olimlarni uqsang, ochilar ko’zing,
Johilni tinglasang, ko’rdek bo’larsan.

Luqmondek har ishning chorasin bilsang,
Rustamdek devlarga farmonlar bersang,
Iskandardek yerning yuzini olsang,
Yakson bo’lib, baribir yerdek bo’larsan.

Maxtumquli, qarab so’zla doshingni,
Joyin bilib tortgil, bo’lsa oshingni,
Komil topsang, qo’y yo’lida boshingni,
Er ketida yursang erdek bo’larsan.

BORMI?

Jahongashta devonalar,
Men kabi hech yongan bormi?
Ishq qurboni, parvonalar,
U olovdan qongan bormi?

Biron eshikdan o’tmagan,
Maqsadiga hech yetmagan,
Aqlu hushi fikr etmagan,
Alam ichra to’lgan bormi?

Bodi sabo kelar bo’ldi,
Har joyda bir qolar bo’ldi,
Qiyo nazar solar bo’ldi,
Adolatli sulton bormi?

Huv degil, ummon suzarsan,
Dashtdan qo’lingni uzarsan,
Barcha suvlarni kecharsan,
Bir ishratli makon bormi?

Zaboni shirin asalli,
Xuddi to’lgan oy jamolli,
Oyday yuzi hindu xolli,
Munosib bir jonon bormi?

Sabo deyman men pinhonda,
Yoqdi meni, kuydi jon-da,
Kezibsan foniy jahonda,
Izlayman, Menglixon bormi?

Sayr etar bo’lding qoshida,
Qamarida, quyoshida,
U qarigan tog’ boshida
Yomg’ur bilan tuman bormi?

Oyoqni loyga botirgan,
Olov uzra bir o’tirgan,
Bu falakni boplab urgan
Foniyda bir mardon bormi?

Sayr etarsan kun-oylarni,
Ne ajoyib saroylarni,
Ko’rarsan har bir joylarni,
U joylarda qur’on bormi?

Bir xulqi bordir so’zida,
Hikoyat bordirko’zida,
Mengli yorning gul yuzida
Bizga qarshi kamon bormi?

Maxtumquli, so’zlading oz,
Dard zihirin qilding bayoz,
Qo’l ichida maylisda g’oz,
Bizlar uchun vatan bormi?
J. Sharipov tarjimalari

KEL, KO’NGLIM, SIDQ ILA YOLBOR ALLOHGA

Kel, ko’nglim, sidq ila yolbor Allohga,
Yaratgandan hech yashirin ish bo’lmas.
Rizq bir muqaddardir shohu gadoga,
Qalam birdir, bunda yozgan besh bo’lmas.

Bir nechalar yo’rtar kecha yotmayin,
Birov yotar o’ydan jafo tortmayin,
Taqdiri azaldan hargiz ortmayin,
Kezgan ortiq bo’lib, yotgan bo’sh bo’lmas.

Bir bo’z yigit yolg’on dunyoga kelsa,
Qiliq, qilich, nonu dasturxon bo’lsa,
Foniy yurtda obro’y ham iymon bo’lsa,
Yetmish, sakson, yuzdan ortiq yosh bo’lmas.

Kimlardir davlatmand, kimlardir g’arib,
Kimlar-chi, xayr etib, zakotin berib,
Kimlari umrinda non deya horib,
Kimlardadir yostiq, to’shak, osh bo’lmas.

Maxtumquli, bu kuningga shukr ayla,
Allohning qudratin ko’rib, fikr ayla,
Rizq uchun g’am yema, Haqni zikr ayla,
Azalda yozilgan sendan tash bo’lmas.

IYMON PAYDO

Kelsa navro’z olamga, rang qilar jahon paydo,
Bulutlar ovoz urib, tog’ qilar tuman paydo,
Bejonlarga jon kirib, etarlar dahon paydo,
Ko’karmagan giyohlar ko’karib ravon paydo,
Etarlar hayvonotga ham sud, ham ziyon paydo.
Yer yuziga yoyilib, yurarlar nihon-paydo,
Vobasta dahon qushlar qilarlar zabon paydo.

Cho’l tarafin berkitib, dar ochar suvga xarchang,
Zamin sabzazor bo’lib, tanidan ayrilar zang,
Jonivorlar mast bo’lib, go’yo ichmish aroq, bang,
Har ashyoning o’ziga o’z ovozi bo’lar gang,
Sabza ichra sanduvoch yuz tilda qilar ohang,
Zamin xizrpo’sh bo’lib, gul ochibdir rang-barang,
Xurujga kelib olam, qilarlar fig’on paydo.

Surudu sado birla jahon yuzi oboddir,
Bo’lma surudga mag’rur, oqibati barboddir,
Haq ishqinda zinda jon, biling, boqiy hayotdir,
Har tandaki ishq yo’qdir, ro’zi azal mamotdir,
Yoz o’tguncha Yeru Ko’k kundan-kunga ziyoddir,
Bir hashri qiyomatdir, bir yavmi arosatdir,
Dahr ichra bo’lar har dam, jahon ichra jon paydo.

Zarbofga zavqing qo’yma, baqo yo’qdir davlatda,
Umringni yelga berma, sen bu dorul-mehnatda,
Yetar senga erta-kech, ne yozilsa qismatda,
Joningga jafo aylab, buncha kezma hasratda,
Savob yaxshi amalda, yoxud yaxshi niyatda,
Olam barcha xizmatda, odam yotar g’aflatda,
Hosiling otash bo’lgay, aylasang yomon paydo.

Maxtumquli, yig’larman bu baxti siyohimdan,
Qo’rqarman jon ofati – qo’l-oyoq guvohimdan,
Umidim hosil bo’lmas, bu umri tabohimdan,
Jon kuydi jasad ichra, bu otashi ohimdan,
Qo’lim cho’zib, tilarman hojatim Allohimdan,
Bandaman, umid shulki Ul karamli Shohimdan,
Aylagay arosatda gul kabi iymon paydo.

OTA-O’G’IL DARDLASHUVI

Ozodiy:
— Oshkor et siringni, saqlama pinhon,
Ammoki, so’zimdan chiqmagil, o’g’lim!
Kunda yuz o’y kelar-ketar bu boshga,
Og’ritma ko’nglimni, yiqmagil, o’g’lim!

Maxtumquli:
— Uyalardim, sirim fosh aylamasdim,
Oshkor qil, deb so’rar bo’lsang, Ozodim!
Yuz o’y kelar-ketar har kun bu boshga,
Istak bordir, safar qilsak, Ozodim!

— Jafo qilma o’zing, chaqir Mavloni,
Orzu qilma xonni, bekni, sultonni,
Basdir bizga avval Tangri bergoni,
Qoldirma ko’nglimni, ketmagil, o’g’lim!

— Ketgimiz yo’q olti bilan, besh bilan,
Sayron etsak necha tengu to’sh bilan,
Magar shunda Qamgin ko’nglim xush bo’lar,
Ko’ngil qalqar, qaror etmas, Ozodim!

— Varzishing yo’q, yoshsan, keta bilmassan,
Shovur bor, shovqin bor, chiday bilmassan,
Har ishga bosh qo’shib, eta bilmassan,
Ketmoqlik da’vosin qilmagil, o’g’lim!

— Kishi so’zlamasa, siri fosh bo’lmas,
Yaxshini, yomonni bilgan yosh bo’lmas,
Shu kez yubormasang, ko’nglim xush bo’lmas,
Ra’yimiz qaytarma, qo’ybor, Ozodim!

— Bizni nechuk bunday tark etgusing bor?
Bu yo’l behudadir, chin ketgusing bor.
Bas, ketmagil, sendan ko’p tarsishim bor,
Qayg’u, alamlarga botmagil, o’g’lim!

— Qalbimga kiribdir Islom havasi,
Tangadir, dirhamdir xalqning tama’si,
Ko’nglim malul etma, qo’rquv nimasi? –
Bir safar ishidir, qo’ybor, Ozodim!

— Qur’on o’qib yurgil, yaxshi Kalomdir,
Dushman berahmdir, dining Islomdir,
Yo’llar qaroqchidir, o’g’ri-haromdir,
O’lgungmi, qolgungmi, ketmagil, o’g’lim!

— Sinayin, ko’rayin bu kun iqbolim,
Yaxshi kun, yaxshi vaqt, kelganda solim,
Qasd etib jonimga, yetsa ajalim,
Bu yerda bo’lsa ham, topar, Ozodim!

— Bilib olay, o’zing qayon otarsan?
Qandoq ishdir, buni bundoq tutarsan?
Aytgil, axir, kimning bilan ketarsan?
Oh chekib, har yonga boqmagil, o’g’lim!

— Jilovdori bo’lgum Yosirxon pirning,
Ko’ngil qushi parvoz urar faqirning,
Bu kun yetti kundir, «Alhamd» o’qirmen,
Shod ayla ko’nglimni, qo’ybor, Ozodim!

– Ozodiy der: birga safo suraylik,
Yo’qsa, yuboraylik, sinab ko’raylik,
«Omin!» deb tur, o’g’lim, duo beraylik,
Bir Alloh yor bo’lsin senga, bor, o’g’lim!

– Maxtumquli aytar: qolmisham chog’dan,
Ko’ngil qushi talvos urar yiroqdan,
Har yerda Sog’ligim tila Ul Haqdan,
Duo qilib, Haqqa yolbor, Ozodim!..

ADOLAT YAXSHI

Aslo odamzodga achchiq so’z qilmang,
Faqiru miskinga dalolat yaxshi.
Baxilga uchramang – kular yuz bo’lmang,
Ishni bitirmoqqa kifoyat yaxshi.

Yetimni ko’rganda kular yuz bo’lgil,
Qo’ldan kelsa unga taom – tuz bergil,
Hamginni ko’rganda shirin so’z bergil,
Chorasiz qullarga himoyat yaxshi.

Yigit uldir, so’zga aylasa amal,
Qo’ldan kelmas ishga etmasa jadal,
Ollohning amriga qilmagil badal,
Bekka – saxo, shohga – adolat yaxshi.

G’ariblik bir darddir, odam o’ldirmas,
O’ldirmas, hayotda lekin kuldirmas,
Bo’riga ojizlik it ham bildirmas,
Albatta, dushmanga siyosat yaxshi.

Maxtumquli, shukr, shirin til berdi,
Daraxtlar ko’karib samar, gul berdi,
Go’ro’qli Rayxonga qanday yolbordi?
Omonlik deganga diyonat yaxshi.

07

(Tashriflar: umumiy 1 986, bugungi 1)

Izoh qoldiring