Muhammad Fuzuliy. Devon. 1-2 jild & Mirzo Kenjabek. Oshiqi sodiq Fuzuliy

067    Фузулий ўзидан кейинги барча туркча ижод қилган шоирлар, жумладан, ўзбек шоирларига ҳам кучли таъсир кўрсатган. Фузулий таъсирида, унга эргашиб шеърлар битиш, шоир ғазалларига назира-татаббуълар ёзиш, мухаммаслар боғлаш деярли барча шоирлар ижодида учрайди. Фузулийнинг озарбайжонча девони ўзбек халқи орасида 18—19-асрлардаёқ кенг тарқалган ва бир неча бор ўзбек тилида нашр қилинган. Ғазал, мураббаъ ва мухаммаслари куйга солиниб, асрлар давомида хонандалар томонидан куйланиб келмокда («Шифойи васл қадрин ҳажр ила бемор ўландан сўр…» ва б.). Davomini o'qish

Fuzuliy. Devon. 1-2 jild & Vadud Mahmud. Fuzuliy Bag’dodiy & G’azallari va qo’shiqlari

09   Фузулийнинг асли Бағдоднинг Куфрий қасабаси живорида яшайтурғон туркларнинг Бот отлиқ аширатидан экани айтиладир. Шу ҳол ва шу мавқеда ўсган Фузулийнинг қандай тарзи тафаккурга мансуб ва қандай руҳда бир шоир бўлишини белгилаш кўб қийин эмас. Отаси ҳам замонанинг олим — муфтийларидан бири ва устоди Жабибий замонининг шоирларидан бири бўлғони маълумдир. Устоди ҳам бир турк шоиридир. Фузулийнинг унинг ғазалларига мухаммас боғлағони маълумдир.

Davomini o'qish

Fuzuliy. Suv qasidasi. Usmon Qo’chqor tabdili va bayoni

a7036f3487a1a851dafe70e75f57c117.png   Маълумки, Шарқ мумтоз адабиётида ижодкорлар бирон-бир йирик асар яратишга киришганларида уни аввало Оллоҳга ҳамд ва жаноби Пайғамбар алайҳиссаломга наътлар битиш билан бошлашган.Буюк озарбойжон шоири Муҳаммад Фузулий ҳам ушбу анъанадан четда қолмаган. Унинг 32 байтдан иборат, арузнинг рамали мусаммани мақсур (фоилотун фоилотун фоилотун фоилун) вазнида ёзилган “сув” радифли қасидаси диний-фалсафий руҳдаги асарларнинг энг ажойиб намунасидир. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Ma’rifat-la boqiy so’z (Fuzuliy)

fuzuli

«Фузулий ватандан узоқда дунёга келди. Ватанни ватаннинг сўзларидан топди. Тилда ватан топиб, бутун умри бўйи ватандан ватанга боқа-боқа кун кечирди», дейди озарбойжонлик олим Комил Валиев. Бу оғир қисмат, эҳтимолки Фузулийнинг шоир бўлиб туғилиши ва сўнгги нафасигача шоир бўлиб яшашини таъминлаган дард ва ҳасратдир. Davomini o'qish

Ulu Ozanlar — Fuzuli

003

Муҳаммад Сулаймон ўғли Фузулий Шарқнинг машҳур шоири, озарбайжон халқининг буюк мутафаккиридир. Фузулийнинг отаси Сулаймоннинг бир вақтлар Озарбайжоннинг Араш деган жойидан Карбалога кўчиб бориб қолганини нақл қиладилар. Фузулий 1498 йилда Ироқнинг Карбало шаҳрида туғилган. Фузулий дастлаб мактабда, кейин эса мадрасада (Бағдодда) таълим олди, тарих, медитсина, астрономия, геометрия, логика ва бошқа фанлар билан шуғулланган. Мактаб ёшидаёқ шеър ёзишни машқ қила бошлаган Фузулий моҳир ва жўшқин лирик шоир бўлиб етишди. Шоирнинг номи буюк Навоий номи билан ҳамиша ёнма-ён келган, девони асрлар оша Навоийники билан бир қаторда мактаб-мадрасаларда ўқитиб келинган. Davomini o'qish