Хожа Ҳофнз Шерозийнннг «Агар он туркн Шерози» деб бошланувчн ғазали Шарқда ннҳоятда машҳур. У ўзбек тилига ҳам таржима қилинган. Аммо унн янада чуқурроқ тушуннш учун байтлардаги яширин маънолар, орнфона рамзлар, гўзал ташбеҳларнн англамоқ ва ҳис этмоқ керак. Бу ғазалнн мумтоз адабнёт билнмдонн Кнбриё Қаҳҳорова шарҳлайди. Davomini o'qish
Teglar: Hofiz Sheroziy
Mumtoz fors she’riyatidan
Форс замини инсоният тамаддуни бешикларидан бири саналади. Форс шеърияти ва унинг буюк сиймолари Бобо Тоҳир, Умар Хайём, Фаридиддин Аттор, Саъдий Шерозий, Ҳофиз Шерозий қолдирган ижодий мерос жаҳон тафаккури ва маданияти хазинасидан муносиб ўрин олган. Бугун сизга номларини тилга олган шоирлар ижодидан айрим намуналарни тақдим этамиз. Davomini o'qish
Hofiz Sheroziy. G’azal va ruboiylar & Benazir Muhammad. Hofiz bashorati yoxud shoir qaysi davrga xitob qilgan edi?
Болалигимда ҳар гал бобомнинг уйига борганимда тоғаларим мен учун мўъжиза бўлган “магнитофон” деган матоҳга магнит лентасини қўйиб бир қўшиқни айлантиришарди. Қўшиқ куйлаётган кишини Қори дейишарди, яъни, қўшиқчи кўзи ожиз одам эди. “Ин чи шўраст…” деб бошланувчи қўшиқ сўзларига унчалик тушунмасам ҳам, маъносига ақл ва идроким етмаса ҳам, Қори дунёдан, одамлардан нолиётганини ич-ичимдан сезар, унга негадир раҳмим келарди… Davomini o'qish
Xo’ja Hofiz Sheroziy. G’azallar. Jamol Kamol tarjimalari
Мумтоз Шарқ адабиётида сўзни Ҳофиздай минг бир мақомда ўйнатган, сўзга минг бир маъно юклаган, сўзни минг бир сеҳру синоат пардасига ўраган яна бир шоирни топиш мумкин эмас. Атоқли шоир ва мутафаккир Муҳаммад Иқбол бежиз Ҳофизни буюк сеҳргар, деб луфт этмаган.. Davomini o'qish
Hofiz, Fuzuliy, Maxtumquli — Mirzo Kenjabek tarjimalari
Таржимонлик сабоғини таржима адабиётидан, асосан, Усмон Носир ва устоз Эркин Воҳидовнинг маҳорат мактабидан олганман (Мирзо Кенжабек билан суҳбатдан). Davomini o'qish
Hofiz Sheroziy. G’azallar
Шарқ адабиётининг атоқли шоири ва мутафаккири Муҳаммад Иқбол Ҳофизни буюк сеҳргар, деб луфт этган эди. Чиндан ҳам дунё адабиётида сўзни Ҳофиздай минг бир мақомда ўйнатган, сўзга минг бир маъно юклаган, сўзни минг бир сеҳру синоат пардасига ўраган яна бир шоирни топиш мумкин эмас. Ҳофиз шеърлари табиийлиги, самимийлиги, ҳассос бир муҳаббат ва юксак бадииятга йўғрилганлиги, мазмуни теран ва серқатламлиги, фалсафасининг қуюқлиги, нозик ишораларга бойлиги, услубининг мураккаблиги учун ҳам унга «лисон ул-ғайб» — «ғойибнинг тили» сифатини берганлар. Davomini o'qish
Hofiz Sheroziy. G’azallar,ruboiylar,qit’alar.
Ҳофиз шеърлари табиийлиги, самимийлиги, ҳассос бир муҳаббат ва юксак бадииятга йўғрилганлиги, мазмуни теран ва серқатламлиги, фалсафасининг қуюқлиги, нозик ишораларга бойлиги, услубининг мураккаблиги учун ҳам унга «лисон ул-ғайб» — «ғойибнинг тили» сифатини берганлар. Ҳофиз Шарқда шунчалик шуҳрат тутганки, уни муқаддаслаштириб, илоҳийлаштириб, девонини фол китобига айлантирганлар. Шоир девони мадрасаларда махсус дарслик сифатида ўқитилган. Шарқда ҳофизхонлик катта шуҳрат қозонган. Davomini o'qish
Erkin Vohidov. Sharq she’riyatidan tarjimalar
Устоз Эркин Воҳидов нафақат оташин шоир ва драматург, шу билан бирга жонкуяр публицист ва адабиётшунос сифатида ҳам самарали ижод қилиб келмоқда.Унинг таржима соҳасидаги фаолияти эса ўзбек таржимачилик мактабида алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг таржима соҳасидаги маҳорати буюк немис шоири Ҳётенинг «Фауст» асари таржимасида (1974) юқори чўққига кўтарилди. У етук таржимон сифатида рус, гуржи, тожик ва авар шеъриятининг ёрқин шоирлари шеърларини ўз она тилида сўзлата олди. Бугун сизга Эркин Воҳидовнинг Шарқ шеъриятининг тенгсиз намояндалари Ҳофиз, Мирзо Бедил, Мирзо Ғолиб, Муҳаммад Иқбол, Улфат ижодидан қилган таржималарини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Hofiz Sheroziy. G’azallar. Xurshid tarjimalari.
Шамсуддин Муҳаммад Ҳофиз Шерозий Эроннинг Шероз шаҳрида туғилган. Лекин бутун умри давомида она шаҳридан четга чиқмаган бу «исонафаслик ринди Шероз» (Навоий) ўзининг ёниқ шеърлари билан ярим дунёни эгаллади ва ўзидан кейинги Шарқу Ғарб адабиётига катта таъсир кўрсатди. Буюк немис шоири Ҳёте Ҳофизни «ноёб услуб даҳоси», «муқаддас Ҳофиз» деб улуғлаб, унинг таъсирида «Ғарбу Шарқ девони»ни яратган бўлса, В. Жуковский, А. Пушкин, Ю. Лермонтов, А. Фет, С. Есенин каби рус шоирлари Ҳофиздан илҳомланиб, «ҳофизона» оҳангларда шеърлар ёзганлар, унинг ижодини юксак баҳолаганлар. Шарқда эса Шероз булбулидан таъсирланмаган шоирнинг ўзи йўқ ҳисоби. Davomini o'qish