Abdurashid Mamadolimov. Xorij hangomalari

Ashampoo_Snap_2017.01.26_22h04m32s_002_.png  Сайтимиз  муштарийлари Абдурашид Мамадолимов  ҳангомалари билан яхши таниш. Улар бу ҳангомалар давомини илҳақ кутадиган, айрим интернету  қоғозли нашрлар уларни сайтимиздан кўчириб босадиган ҳам бўлишди. Мана бугун Малайзияда илмий-текшириш институтида хизмат қиладиган олим юртдошимиз янги ҳангомаларини сизгатақдим этмоқда. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Otaturk bilan chol qissasi va qissadan hissa

Ashampoo_Snap_2017.01.30_23h07m54s_005_.png   Ушбу қиссадан ҳиссани  бир яримча йил аввал айнан бугунги кунларни назарда тутиб ёзган ва сайтда эълон қилган эдим: Нақл қилишларича, Мустафо Камол Отатурк, Мерсин шаҳрига бориб, айланиб юрганида, шаҳардаги улкан биноларни кўриб, сўраган экан..
Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shayx Kubro tushlari & Samarqand xayoli & Naim Norqulov. «Shayx Kubro tushlari» haqida & Shayx Najmiddin Kubro. Videofilm

Ashampoo_Snap_2016.12.22_22h42m48s_007_.png    Ёшларимиз Хуршид Давроннинг “Самарқанд хаёли”, “Соҳибқирон набираси” номли тарихий бадиаларини севиб ўқишади. 1991 йилда унинг “Самарқанд хаёли” номли тарихий бадиалар тўплами нашр этилди. Ундан тарих шайдоси бўлган шоирнинг “Аждодлар ёди”, “Ватан чегараси”, “Тарих – боболар боғи”, “Муқаддас китобни варақла”, “Мустақиллик нима”, “Маърифат шижоатдир”, “Ҳақиқат чироғини ёқайлик” каби бадиалари, “Массагетлар маликаси ва форслар подшоҳи”, “Бибихоним қиссаси ёки тугамаган достон”, “Самарқанд хаёли” каби тарихий қиссалари ўрин олган эди. Davomini o'qish

Jun Takami. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.07.25_14h10m16s_005_.png 30 январь — Таниқли япон шоири Жун (Дзюн) Таками таваллуд топган куннинг 110 йиллиги

   Япон шеъриятини беҳад яхши кўришимни биласиз. Ана шундай суйиб таржима қилган япон шоирларидан бири Жун (Дзюн) Такамадир. Унинг шеърлари ХХ аср япон шеъриятининг энг ёрқин саҳифасини ташкил этади. Davomini o'qish

Usmon Nosir: Ikki kitob & Shoirga bag’ishlangan maqola va spektakl

Ashampoo_Snap_2017.01.27_15h49m09s_001_.png    1936 йил июль ойининг жазирама куни она юрагини роппа-роса 20 йил куйдирди. «Ўлсанг ўлавер!..» деган сўзлар ўша дамда она юрагига ништардек санчилган эди. Усмон бу даҳшатли сўзларни онасининг қалбини асраб қолиш учун атайлаб айтганини ҳеч ким билмасди, албатта. Она буни кўп йиллар ўтгандан кейин ич-ичидан ҳис этди. Davomini o'qish

Albert Eynshteyn. Din va fan

Ashampoo_Snap_2017.06.06_17h29m54s_003_.png    Инсон зоти нимаки қилмасин, нима ҳақида ўйламасин, у мудом инсоннинг муҳим эҳтиёжларини қондириш, оғирини енгиллатишга боғлиқ бўлиб келган. Динлар ва уларнинг ривожланиш қонуниятларини англашга бел боғлаган одам ана шуни ёдда тутмоғи лозим. Ҳиссиёт ва кучли истак – унинг қанчалик рўёбга чиқишидан қатъи назар – инсон шижоати ва ижодкорлиги манбаидир. Хўш, қандай ҳиссиёт ва эҳтиёж кенг маънодаги диний тафаккур ва эътиқодга асос бўлади? Диний тафаккур ва туйғунинг пайдо бўлишида беқарор ҳиссиётлар муҳим роль ўйнаганини билиш учун бироз мулоҳаза қилиш кифоя. Davomini o'qish

Amir Xusrav Dehlaviy. G’azallar. Sayyid Ne’matulloh Ibrohim tarjimalari

Ashampoo_Snap_2017.01.17_21h02m17s_004_a.png     Мир Хусрав Деҳлавий вафотидан буён салкам етти аср ўтди. Унинг асарлари дунёга таралиб, ҳамон севиб ўқилмокда, қабри халқ зиёратгоҳидир. Шайх Саъдий шоир Амир Хусрав Деҳлавий ҳақида гапириб: «Хар кимса у дунёда бир нарса билан фахрланиши керак. Мен ана шу туркнинг кўксидаги куюги билан фахрланаман», — деган экан… Амир Хусрав ғазалларида унинг кўксидаги куюги — оташин қалби акс этган. Davomini o'qish

Anton Chexov. Ayollik baxti & Uch pyesa: Chayka. Olchazor. Vanya tog’a & Anton Chexov: Yozuvchi monologi

Ashampoo_Snap_2017.01.25_16h53m27s_003_.png29 январ — Антон Павлович Чехов таваллуд топган кун

   Антон Павлович Чехов ҳикояларидаги кулсанг ўзинг хижолат чекадиган, йиғласанг ҳақинг кетадиган персонажлар маърифатпарвар рус зиёлисининг ҳасратлари, кўзойнаги шишасини намлаган милт-милт кўзёшлари эди … Davomini o'qish

O’nta qisqa hikoya

Ashampoo_Snap_2016.05.01_00h29m32s_004_.png     Уч киши тўқсонинчи қаватга зинапоядан кўтарила бошлашди. Лифт душанбагача ишламас экан, дам олиш кунлари Сэмга у-бу ҳужжатлари керак бўлиб қолганди. Қаватма-қават кўтарилишаркан, вақтни ўлдириш ҳамда зерикиб қолмаслик учун галма-гал турли-туман – қувноқ ва қайғули ҳикояларни айтиб беришга келишиб олишди. Ниҳоят, тўқсонинчи қаватга чиқишганда, энг қайғули ҳикояни Сэм айтиб берди. Davomini o'qish

Rauf Parfi. Ikki kitob & Ona Turkiston. Videofilm & Abdunabi Boyqo’ziyev. Ko’chalarda to’kilgan umr

Ashampoo_Snap_2017.01.17_18h30m11s_003_.pngБугун устоз Рауф Парфий муножотларини зикр қиларкан, сатрларида мустажо бўлган яна бир ҳикматни англагандаймиз: шоир шуури ва руҳиятида катта бир Иймон дарахти ҳам яшнаб, яшаб ўтган экан. Бу Собир Дарахт томирлари эса тасаввуфона эътиқод маҳзанларидан бот-бот сув ичиб турганлигини англаймиз ва беихтиёр қувониб кетамиз… Davomini o'qish

Nurulloh Oston. «Hurvatan» kitobidan she’rlar & Xurshid Davron. Nurulloh Oston haqida

Ashampoo_Snap_2017.01.24_22h33m38s_002_.png    Бир неча кун аввал (20 январ куни) “Kitob Olami” маънавий-маърифий савдо мажмуасида Нуруллоҳ Остоннинг “Ҳурватан” ҳамда “Чучмомага хат” шеърий китобларини тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда таниқли ижодкорлар: Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон, шоирлар Йўлдош Эшбек, Ғулом Фатҳиддин, Турсун Али, Чоршам Рўзиев,Очил Тоҳир, Неъмат Ҳасан, «Akademnashr» нашриёти директори Санжар Назар, адабий жамоатчилик вакиллари, шунингдек, Мирзо Улуғбек туманидаги умумтаълим мактабларининг маънавият ишлари бўйича директор ўринбосарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Sab’ai sayyor & «Navoiyni anglash» ko’rsatuvi & Dilnavoz Yusupova. Dostonning tuzilishi, hikoyatlar tahlili

Ashampoo_Snap_2017.01.28_00h38m15s_001_.png    Алишер Навоийнинг «Сабъаи сайёр» достонига бағишланган саҳифамизда онлайн шаклдаги достон аслияти ва унинг насрий баёни, шунингдек, асар ҳақидаги «Навоийни англаш» кўрсатуви билан танишасиз. Кўрсатувда таниқли адабиётшунос олимлар Азиз Қаюмов, Суйима Ғаниева, Ёқубжон Исҳоқов, Саидбек Ҳасан, Нурбой Абдужаббор, Ҳамидулла Болтабоев ва бошқалар иштирок этган. Davomini o'qish