Nosir Fozilov. Besh barmoq tugilsa musht bo’lur & Farrux Jabbor. O’lmaydigan odam & Nosir Fozilov. Saylanma. 1-jild.

Ashampoo_Snap_2018.01.31_20h40m22s_001_.png   Ўзбек адабиётининг азим чинорларидан бири, салкам бир асрлик тарихимиз гувоҳи, Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Миртемирлар нафасини бугунги авлодларгача етказган улуғ зот Носир Фозилов вафоти ва бу машъум воқеадан бир неча кун олдинги гурунгимизни ўйласам, тириклик моҳияти тўғрисидаги уч-қуйруқсиз саволлар ёғилиб келаверади. Davomini o'qish

Akbar Ergashev. Ikki hikoya: Bir kaft jiyda & Yaxshi kun

Ashampoo_Snap_2018.01.22_17h47m05s_001_.png    Соли палатада узоқ қолиб кетди. Бошида унга бошқача – қирқкунлик муолажадан кейин операцияга тайёр бўласиз дейишганди. Бироқ мана учинчи ой тугаяптики докторларнинг “Ҳали вақти етмади. Тайёрмассиз” деган важлари-ю, бу важларнинг айримларини унинг ўзига ағдаришининг охири кўринмайди. Бу тўрт девор, узун коридор ва кичик боғнинг чегараси бузилмайди… Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. IV. Jomiy, Lutfiy va Alisher Navoiy

04_.png    Алишер Навоий ўзининг жуда кўп асарларида буюк замондошлари Мавлоно Лутфий билан Абдураҳмон Жомийга бўлган ҳурмати ва ботиний эътиқоди ҳақида сўз юритади. Уларнинг сиймосига, ижодига оид фикрлари “Мажолис ун-нафоис”, “Муҳокамат ул-луғатайн”, “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад”, “Насойим ул-муҳаббат” ва бошқа асарларида мавжудлиги маълум. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. «Tafakkur chorrahalarida» kitobidan (2). Yaldoni yoritgan nur. Birinchi bo’lak.

0_167343_7cb3fc89_orig - копия.pngАллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллудининг 70 йиллиги олдидан

  Атоқли шоир, таржимон ва адабиётшунос олим Матназар Абдулҳакимнинг»Тафаккур чорраҳаларида.Таржимон талқинлари» номли салмоқли китоби буюк мутафаккир,шоир, жавонмардлик тариқатининг йирик намояндаси Паҳлавон Маҳмуд (1247-1326) меросини идрок этиш,  рубоийларини таржима қилиш жараёнида мутафаккир қарашларини англашга бағишланган мақола,эссе ва суҳбатлардан ташкил топган. Бундан  аввал сизга китобнинг «Иймон туҳфаси» бобини тақдим этган эдик. Бугун эса «Ялдони ёритган нур» номланган бобнинг биринчи бўлагини диққатингизга ҳавола этмоқдамиз. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. III. Havasning uyg’onishi & Shuhrat Sirojiddinov. Alisherning oilasi, bolaligi

Ashampoo_Snap_2016.12.18_18h38m15s_004_.png    Ёш Алишернинг шеъриятга бўлган ҳаваси жуда эрта уйғонди, болалигидаёқ Шарқ адабиётини қунт билан ўрганди. Оила муҳити болалигидаёқ унда адабиётга зўр ҳавас туғдирган эди. Тоғалари Мирсаид — Кобулий, Муҳаммад Али — Ғарибий етук шоир эдилар. Алишер Навоийлар уйида шоирлар тез-тез тўпланишиб, мушоира қилишар, адабиёт ва санъат ҳақида суҳбатлашар эдилар. Davomini o'qish

Tog’ay Murod. Kundalik daftardan & Tog’ay Murod haqida videofilm & Yulduzlar mangu yonadi (Lotinda)

Ashampoo_Snap_2018.01.24_23h34m40s_001_.pngЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ЁЗУВЧИСИ ТОҒАЙ МУРОД ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУННИНГ 70 ЙИЛЛИГИ ОЛДИДАН

Барча техникалар китоб маҳсули. Ёзма маданият, санъат маҳсули. Ёзма ҳарфлар маҳсули. Ёзма ҳарфлардан китоб бўлмаса эди, цивилизация бўлмас эди. Биз ана шу пойдеворимиздан олислаб кетаяпмиз. (Китобга қайтиш, адабиётга даъват этиш пайти келди). Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Aka & Xurshid Davron. Aka Naymanga & Mahmud Sa’diy «Meni o’zgartirgan kitob» teledasturida

Ashampoo_Snap_2018.01.28_19h38m34s_004_.png     Аҳмад Аъзам: Маҳмуд ака биринчи мақоламни чоп этиб, адабий жараёнга қўлимдан етаклаб олиб кирган, шу жараёнда сузишни ўргатган. Яна ўзимга келсам, ҳозир ҳам у кишига талпинаман, фикрини эшитгим келади. Чунки аямай гапиради. Кўп йиллар ёзмай юриб, бултур «Ҳали ҳаёт бор» деган бир қисса ёздим. Ўқишга биринчилардан бўлиб Маҳмуд акага берган эдим, у киши ўқиб, шунинг номига ҳам: «Анави аёл қаҳрамоннинг гапидан олинган экан, қўштирноқни ёпишдан олдин уч нуқта қўйиш керак», деб тузатиш киритди. Ўша Маҳмуд ака-да. Davomini o'qish

Said-Abdulaziz Yusupov. Televizor ko‘rayotganlarni kitob o‘qiydiganlar boshqaradi(mi?)!

Ashampoo_Snap_2018.01.20_01h12m08s_001_.png  Тасаввур қилайлик: боғ ичида китоб варақлаётган қиз ёки унинг телефон ўйнаётган тенгқури. Метрода бирор қизга тегажоқлик қилаётган ё-да китоб ўқиб кетаётган йигит. Хўш, сизнингча, қай бири гўзалроқ? Қай бири маънан соғломроқ? Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma.II. Tavallud & Oybek. Bola Alisher

01_b.png    Йилнинг энг улуғвор айёми: Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 575 йиллигига бағишланган бадиий-мусиқий дастурни тақдим этишда давом этамиз. Мазкур дастурнинг пайдо бўлиши тарихини мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин. Davomini o'qish

Jamila Ergasheva. Shom shafag’i jilvalari. Qissa (3)

Ashampoo_Snap_2018.01.27_17h14m33s_003_.png   Бирданига келди-кетди кўпайиб кетди. Тушликка яқин Комилжоннинг аёли келди. Келин тайёрлаб келган тугмадек-тугмадек чучварадан ҳамхонаси билан тўртта-тўрттадан еб, устидан чой ичиб ўтирган эди, ҳамхонасининг изидан келиб қолишди. Кечга яқин яна Комилжон келди. Кун бўйи йўқловчиларнинг бирини кутиб, иккинчисини кузатиб ўтиришган бўлса ҳам икки кўзи эшикда бўлди… Davomini o'qish

Yangi avlod mushoirasi

Ashampoo_Snap_2017.09.06_23h33m54s_002_.png   Бугун сизга илинаётганим, бир қатор тенгдошларим ижодида Дунёни бор бўйича, жами дарду қувончлари ила қабул қилиш ва уни ўзининг фитратидаги чинакам истеъдоди ёрдамида тасвирлаш асосий ўринда…Келинг, ушбу ёш қаламкашлар — тенгдошларим ижодига кўнгил кўзи билан назар ташлайлик. Davomini o'qish

Jamila Ergasheva. Shom shafag’i jilvalari. Qissa (2)

Ashampoo_Snap_2018.01.27_17h12m32s_002_.png    Машина-ю одамлар ғиж-ғиж бўлиб ётган бир бефайз майдонда улар сўзсиз хайрлашишди. Ойша бирон нарса деб дугонасининг кўнглидаги ғуборни тарқатиб, эҳтимол ҳаётларидаги энг сўнгги учрашувнинг хуш кайфият билан якунланишини ҳар қанча истаб турган бўлса-да, унинг кўнглини кўтарувчи ўша сўзни ўйлаб топа олмади… Davomini o'qish