Xurshid Davron. Navoiynoma.I. Muqaddima & Dasturning paydo bo’lishi tarixi

01_a.png    Бугундан эътиборан веб-саҳифамиз Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 575 йиллигига бағишланган бадиий-мусиқий дастурни тақдим этишни бошлайди. Ушбу дастур узоқ йиллар аввал Ўзбекистон радиосида Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон сценарийси асосида тайёрланган эди. Биз уни 2016 йилда улуғ бобокалонимизнинг 575 йиллиги нишонланганда сайт саҳифасида илк марта эълон қилган эдик. Davomini o'qish

Jamila Ergasheva. Shom shafag’i jilvalari. Qissa (1)

Ashampoo_Snap_2018.01.27_17h19m12s_004_.png    Ойша намоздан сўнг одатига кўра Қуръон тиловат қилиб анча ўтирди, ўрнидан турганда хона ичи эрталабки қуёшнинг оппоқ нурларидан ёп-ёруғ бўлиб, еру кўкни саҳарҳез қушларнинг чуғур-чуғури тутиб кетган эди. Деразадан кираётган салқингина тонгги шабададан тани яйради. Айвоннинг эшигини очиши билан ҳовлининг адоғидан қўйларнинг маърагани эшитилди. Изидан нафис дока пашшахонада ётган келини ошкора зарда билан “уф” тортиб, бир ағдарилиб ётиб олди. Davomini o'qish

Agata Kristi. Aktrisa & Detektiv qirolichasiining g‘aroyib hayoti

0_1452b7_97a0426e_orig.png     Биринчи кўриниш тугаб, парда туширилди ва зал томошабинларнинг гулдурос қарсакларидан титраб кетди. Театр саҳнасига бир неча йил олдин кириб келган ва ҳозирда ҳаммага яхши таниш бўлган Олга Стормер «Қарғовчи фаришта» драмасида Кора ролини ижро этаётганди. Қарсаклар мана шу ижрога ва кўпроқ актрисанинг ўзига аталганди… Davomini o'qish

Odil Ikrom. She’rlar & She’r qadri & Ikki kitob

Ashampoo_Snap_2018.01.27_14h38m04s_001_.png    Кеча мен шеърларини алқаб ўқийдиган шоир Одил Икромнинг таваллуд куни эди. Эзгу ишнинг кечи йўқ, деганларидек, мен сайтимиз муштарийлари номидан ардоқли шоирни чин юракдан қутлаб, энг эзгу тилакларимни йўллайман. Davomini o'qish

Shafoat Rahmatulloh Termiziyga bag’ishlov.

0_1669b4_1afea09a_orig.png   Шафоат Раҳматуллоҳ Термизийнинг шеърларини ўқиганда унинг ижоди илдизини ҳам яққол ҳис қилиб туриш мумкин: унда Сурхон воҳасининг дала-қирлари, такрорланмас табиатга эга бўлган шаҳар ва қишлоқлари, тоғлари, сойлари ва энг муҳими ҳаётсевар кайфиятли шўх-хушчақчақ йигит-қизлари манаман деб ўзини кўз-кўз қилиб туради.Қадимий ўзбек халқ оҳанглари унинг шеърларида янги тароват билан янграйди…

Davomini o'qish

Talant Bek. Ona so’z haqida so’z

Ashampoo_Snap_2017.07.06_00h46m35s_008_.png     Ўша гап – адабиёт миллат “руҳ”и ва “қон”ини белгилайдиган ягона “фан”! Адабиёт тарихни, мозийни доим етаклаб, миллатни “МИЛЛАТ” эканлигини чин намоён этади. Адабиётда “янги гап” бўлмайди; “Ҳақ гап” бўлади, “Она сўз” бўлади. Davomini o'qish

Mahatxir Muhammad. Bizga Islomning uyg’onishi zarur.

Ashampoo_Snap_2017.03.12_22h41m30s_003_.png    Қуръоннинг ҳақиқий ва асосий рисоласини, номасини тушуниш ва талқин қилишга лаёқатсизлик мусулмонларга кўп бахтсизликларни олиб келган. Ўз ўқиш доирамизни фақатгина диний китоблар билан чеклаб ва замонавий илм-фан тўғрисида унутиб, биз Ислом маданиятига улкан зарар етказдик ва ўзимизнинг бу дунёдаги йўлимизни йўқотиб қўйдик. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. Tafakkur chorrahalarida (1). Iymon tuhfasi & Xurshid Davron. Kashf et sen o’zingni, o’zni tanho tanla

0_167343_7cb3fc89_orig.pngАллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллудининг 70 йиллиги олдидан

  Атоқли шоир, таржимон ва адабиётшунос олим Матназар Абдулҳакимнинг»Тафаккур чорраҳаларида. Таржимон талқинлари» номли салмоқли китоби буюк мутафаккир,шоир, жавонмардлик тариқатининг йирик намояндаси Паҳлавон Маҳмуд (1247-1326) меросини идрок этиш,  рубоийларини таржима қилиш жараёнида мутафаккир қарашларини англашга бағишланган мақола,эссе ва суҳбатлардан ташкил топган. Davomini o'qish

Vladimir Visotskiy. She’rlar & To’ra Murod. Tan olinmagan mashhur Vladimir Visotskiy

Ashampoo_Snap_2018.01.25_20h58m11s_001_.pngБугун Владимир Висотский таваллуд топган куннинг 80 йиллиги

  Исёнкор руҳимиз қўлга ўрганмайдиган бўрига ўхшайди. Бўрининг зўри эса Владимир Висотский (русча: Владимир Высоцкий) эди. Висоцкий тирик бўлганида бугун 80 ёшга кирган бўларди. Davomini o'qish

Azim Suyun. She’rlar & Zamira Egamberdiyeva. Norbibi ena & Azim Suyun. Ikki kitob: O’zlik & Javzo

0_166fee_5f30d5d_orig.pngАтоқли шоир Азим Суюн таваллудининг 70 йиллиги олдидан

Инсондаги эътиқод туйғусини жуда қадрлайман. Ғаламислик, иккиюзламачиликдан нафратланаман… «Тоғларда куз», «Тутқун», «Туннинг қора сукунатин…», «Чингиз Аҳмаров», «Аёл жангга кирса…», «Қуёш ботар пайти…», «Соғинч», «Вола» каби шеърларим, «Қадимги Нурота қўшиқлари» туркумим, «Замин тақдири» достоним ўзимга ардоқлироқ («Шарқ юлдузи» журнали саволларига жавоблардан). Davomini o'qish

Ustoz Mirtemirga bag’ishlov & Naim Karimov. Mirtemir haqida & Xurshid Davron. Ustoz Mirtemirni eslab & «Go’zal yozg’ichlar» teledasturi

Ashampoo_Snap_2017.12.02_18h22m05s_001_.png25 январь — Устоз Миртемир хотираси куни

     …Миртемир домла вафот этган, тўнғич ўғли Миржалол мусибатнинг залворли юкидан эзилиб юрган кунлар эди. Домланинг иниси Тўра ака Миржалолнинг ғамгин ҳолда юрганини кўриб, уни юпатишни истаганида бундай деган: – Даштда сўфитўрғай деган қуш бўлади. У ҳар баҳорда тўртта тухум қўйиб, бола очади. Полапонлардан бири булбул бўлиб, қолганлари оддий тўрғай бўлади. Ўша булбул – сенинг отанг! (Наим Каримовнинг «Тўрғай» асаридан) Davomini o'qish