20 январь — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон таваллуд топган кун
Ван Гог умуман санъатни назарда тутиб: “Энг юксак баддият – одамларни севишдир”, — деган эди. Одамларни севиш, Ватанга, табиатга, халққа муҳаббат – ҳаммаси умуман шоирнинг борлиққа поэтик муносабатини, шеъриятнинг ижтимоий моҳиятини белгилайди. Хуршид дунёни узвий алоқадорликда, умумий меҳрда кўришга мойил. У бундай мураккаб ҳаётий фалсафани содда поэтик талқин этадики, бу камолот йўлидан бораётган маҳоратдир (Аҳмад Аъзамнинг «Навқирон ёмғир» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада.). Davomini o'qish










