Xudoyberdi To’xtaboev bilan ikki suhbat & Mashhur asarlari va ular asosidagi filmlar

02   «Менга танишиш ва таржимага тавсия этиш учун тақдим этилган ёзувчилар орасида Худойберди Тўхтабоевнинг «Сеҳрли қалпоқча» номли асари юморга бой бўлганлиги ва фантазияси бениҳоя кенг бўлганлиги сабабли маъқул бўлди. Ушбу юмор ва фантазиядан итальян болалари ҳам баҳра олсин, деб мен ушбу асардан бир боб таржима қилиб бердим» — деб ёзган эди олис  1971 йилда италиялик жаҳонга машҳур болалар ёзувчиси Жанни Родари. Davomini o'qish

Husan Maqsud. Adabiyot darsliklari pishiq va puxta bo‘lsa…

07    Бугун ҳам миллат зиёлилари таълим ва тарбия йўлида бир дам тўхтагани йўқ. Инновацион оқимлар инсон онгу шуурини забт этишга улгурган бир паллада ҳеч бир кишига осон тутиб бўлмайди. Аммо гап ўқув китоблари, хусусан, адабиёт дарсликлари ҳақида борар экан, арзимас кўринган заррадай камчиликлардан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Davomini o'qish

Zebo Mirzo. Ko‘zlarim ko‘zingda tursin jaranglab…& Men nima uchun yozaman?

07   Сўзлар ҳам осмондан тушади, агар кўнглингиз осмонга етган бўлса… Ижод бу Илоҳ билан сирлашувдир. Шеър бу тазарру, кўз ёши, муножот ва ҳатто исён ҳам бўлиши мумкин, кўнглидан енгилган инсон учун. Бироқ бу ҳол шу лаҳзада, шу сонияда Илоҳ ва Инсон қалби ўртасидаги ҳол, сир.
Davomini o'qish

Bahodir Yo’ldoshev: Teatr tarbiyalamaydi, u hamdard bo’lishni o’rgatadi & Bahodir Yo’ldoshev «Men bilgan haqiqatlar» teleloyihasida

07   Баҳодир Йўлдошев! Бу инсоннинг истеъдоди томошабинни доим ҳайратлантирган. Ўзбек театри деганда кўз ўнгимдан Баҳодир Йўлдошевнинг комедиялари, драмалари ўтаверади. Ўз ишини севадиган, фидойи инсонлар билан суҳбатлашишни хушлаганим учунми, анчадан буён Баҳодир Йўлдошев билан учрашишни орзу қилиб юрардим… Узоқ кутилган учрашув насиб этганда эса нега барча маёқ каби йўл кўрсатиб турадиган бу истеъдод эгаси томон талпинишини тушунгандек бўлдим… Davomini o'qish

Bektemir Pirnafas. She’rlar & Vafo Fayzulloh. «Tong yoqasi»da yoxud mangu yosh shoir rivoyati

07    “Тонг ёқаси” боис адабий муҳитда танилган ёш шоир Бектемир Пирнафас ўшандан кейин вақтли нашрларда, баёзларда янги шеърлари билан жуда сийрак кўринди. Кейинги йигирма йил орасида бошқа алоҳида китоби ёруғлик юзини кўрмади. Биз бу билан унинг истеъдоди сўнди ё авжи пасайди демоқчи эмасмиз. Лекин маънавий ҳаётда унинг овози янгроқ эшитилмади… Албатта, бадииятга рағбат сусайган, маънавий очлик кучайган очунда шоирнинг ботини нафснинг босқинидан қандай ҳолдалигидан кўпинча омма бехабар қолади…” Davomini o'qish

Qudrat Do’stmuhammad. Vafo va… oliy topshiriq (Bir she’r ta’sirida)

06    Аллоҳ бандасининг ибодатларига муҳтож эмас! Ибодат банданинг ўзи учун, берилган ҳаёти давомида қусурларини аста-секин йўқотиб покланиши ва покланган ҳолда Ўзига қайтиши учун керак. Аллоҳ инсонга берган топшириқ шундан иборат, назаримда, ва инсоннинг яшашдан мақсади, асосан, шунга қаратилиши лозим. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Ustoz ibrati & Ustoz Erkin Vohidovga bag’ishlov

034  Устоз Эркин Воҳидов вафот этганига 2 йил тўлди

   Эркин Воҳидов  бутун ижоди мисолида бизга, ўзидан кейинги авлодга  энг аввало, миллий қадриятлардан узилмай ижод қилиш лозимлигини уқтиради. Бу билан у, ҳар қандай ижодкор асрий анъааналарни ўзида мужассам эта олгандагина нафақат миллий адабиёт, шу билан бирга дунё адабиётининг бир қисми бўла олиш ҳақида ўгит беради. Davomini o'qish

Erkin Vohidov. Ruhlar isyoni. Doston.

01130 май — Устоз Эркин Воҳидов хотираси куни

    Ҳар бир санъаткор, – хоҳ у қўшиқчи, рассом бўлсин, хоҳ шоиру ёзувчи, – ижодининг энг баланд чўққилари бўлади. Бу чўққилар ё ўз вақтида (муаллифнинг тириклигида) ёҳуд маълум замонлар ўтгач (муаллифдан кейин) кўзга ташланади. Ўзбекнинг улкан шоирларидан бири Эркин Воҳидовнинг “Руҳлар исёни” достони шоир ижодидаги ана шундай чўққилардан бири. Достон ХХ асрнинг биринчи ярмида яшаб ўтган оташқалб ҳинд шоири Назрул Исломнинг ҳаётига бағишланади (Улуғбек Ҳамдамнинг «Жаҳолатга қарши исён» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish

Baxtiniso Mahmudova. She’rlar & Suhbat

04    Ассалому алайкум, азиз устоз. Саломатмисиз? Рўзаи рамазон ойи муборак бўлсин! Анчадан бери қўнғироқ қилиб, тушолмаяпман. Аҳволларингиз яхшими? Суҳбатларингизни, кутутбхонангизни соғиндим. Кимдир Сизни чет давлатга сафарга кетди, деган эди. Қаерда бўлсангиз ҳам омон бўлинг! Davomini o'qish

Lev Tolstoy vasiyati & Lev Tolstoy. Iqrornoma

Ashampoo_Snap_2017.03.25_17h36m06s_006_.png    Камтарона, одми яшашга интилган улуғ ёзувчининг ҳаёт йўли, дунёқараши Шарқ файласуфлари таълимотини эсга туширади. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор эди, албатта. Улуғ ёзувчи Шарқ тарихи, фалсафаси, диний таълимотларини чуқур ўрганган эди. Унинг кўҳна дунёга бўлган қизиқиши анча илгари, Қозон университетида таҳсил олиб юрган пайтлари уйғонган. “Иқрорнома”сида Шарқда анча машҳур бўлган бир масални иқтибос қилиб келтирадики, бу ислом динига нисбатан ҳурмат-эҳтиромини яққол намоён этади. Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. O’tgan kunlar. 3-qismli radiospektakl & Umarali Normatov. «O’tgan kunlar» va qo’rquv saltanati

07«Ўтган кунлар», бир қарашда, анъанавий ишқ достонларини ҳам эслатади. Унда Отабек билан Кумушнинг ишқий саргузаштлари, фожиаси жуда катта маҳорат билан тасвир этилган. Асардаги ишқий саргузаштлар китобхонни ҳаяжонга солади, Отабек билан Кумушнинг гўзал бахтини барбод этган омиллар кишини чуқур ўйга толдиради. Муаллиф ошиқларнинг ишқий саргузаштлари баҳонасида муайян тарихий даврни — Туркистоннинг рус босқини арафасидаги аҳволи, қора кунларини кўз олдимизда гавдалантиради. Davomini o'qish