Ота-онангизнинг хизматини адо этаётганда, уларга оҳиста сўйланг. Агар улар сизнинг айтганларингизни қилишни истамаётганликларини кўрсангиз, бари бир тавозеда тураверинг ва одоб қоидаларини бузманг. Ҳатто қон ютиб турган бўлсангиз ҳам, койинганингизни билдирманг. Davomini o'qish
Oy: Май 2018
Erkin A’zam. Qiyofadosh & Qalamdan boshqa qurolim yo’q
Ҳар қандай асар муаллифнинг шахсий иқрор ва эътирофларидан озиқланади-да. Танлаган қаҳрамонларию воқелик шунинг ифодачиси бўлади. Муаллифнинг қараш ва эътиқодига зид воқеликни акс эттирган бирон асарни биласизми, айтинг. Замонлар ўтиб у ўзгача талқин қилиниши – эътибор топиши ёки инкор этилиши бошқа масала. Одам ўз бўйидан баланд сакрай олмайди деймиз-ку. Демак, гап ана шу эътиқоднинг нечоғли аҳамиятли эканида. Davomini o'qish
Zahiriddin Muhammad Bobur. E’tiqodiyya & Suyima G’anieva. E’tiqod va irfoniy qarashlar.
Бобурнинг ирфоний қарашлари унинг ижодиётида ҳам, «Бобурнома», «Аруз рисоласи», «Мубаййин», мактублари, ҳатто фармонларида ҳам акс этган. Бобурдаги орифлик илмга, ҳаётга, давлатга муносабатда рўйи рост кўринади. Маънавий баркамоллик, илм-маърифатга интилиш Бобур муножотларининг ҳам, Бобур пандларининг ҳам, Бобур фаолиятининг ҳам марказида турган. Davomini o'qish
Sakkiz foyda haqida hikoya va sakkiz nasihat
Эй, фарзанд… кел, Шақиқ Балхийнинг ҳамсуҳбатларидан бўлмиш Ҳотамул Асамдан (Аллоҳ ҳар иккисини раҳмат қилсин) яна бир муқобил ҳикояга қулоқ сол: «Бир куни Шақиқ Ҳотамдан сўрадилар: Davomini o'qish
Jamila Ergasheva. Ajdarko’l
Шомга яқин туман қуюқлашди. Иброҳим шаҳар четидаги ойнаванд дўконининг бир бурчагида оёқларини чалиштирганча ташқарига асабий термулиб, тутундек тарқалаётган туманнинг аста-секин йўл четидаги дов-дарахт учларини, паст-баланд биноларнинг томларини қандай қоплаб олаётганини кузатиб ўтирарди… Davomini o'qish
Abdulhamid Cho’lpon. She’rlar & Go’zal Turkiston. She’rlar kitobi
Ҳамалнинг от қулоғи кўринмас кўройдин тунларида сафарга чиққанмисиз? Ана шунда олис-олисларда, кўз етмас ерда, нафақат кўз, балки овоз етмас йироқда, қоп-қоронғу осмоннинг бир чеккасини бехосдан тилган чақмоқ борлиқни бир лаҳза ёритиб ўтади. Бир лаҳзадан кейин олам яна қоронғуликка ғарқ бўлади…Ўзбек шоири Чўлпонни ўқиганимда ўша чақмоқ шуъласини кўз олдимга келтираман (Қозоқ адиби Эсонғали Равшановнинг «Чўлпон» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин).
Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Mo’min mirzoga bag’ishlangan ikki she’r & Urfon Otajonning «Mo’min mirzo» qissasi asosida radiospektakl
14 асрнинг 90-йиллари ўрталарига келиб темурийлар салтанатида ижтимоий-сиёсий танглик кучая бошлайди. Темурийлар хонадонида ҳукмдор ўғиллари ўртасида юзага келган зиддиятлар эса бу тангликни янада кучайтиради. Davomini o'qish
Vladimir Nabokov. Chorbning qaytishi
Шу тарзда Чорб ўзининг хотиралари ибтидосига қайтганди. Бу бир вақтнинг ўзида ҳам оғир, ҳам ширин синов эди. Мана, синов ҳам охирлаб қолди. Эр-хотинликнинг биринчи тунини ўтказишган ҳужрада бир оқшом ўтириб чиқса бўлгани, эртага эса синов ортда қолади ва марҳуманинг сиймоси тўла-тўкис қайта тикланади… Davomini o'qish
Ibrohim G’afurov. Boborahimning sariq gullari & Boborahim Mashrab. Agar oshiqligim aytsam
Ёзнинг бошларида боғнинг аёғдаги қизил жаноқи олмалар пишди. Хожам гарчи нафсига бандиликдан қутилган бўлсада, лекин бу қизил олмаларнинг пишишини сабирсизлик билан кутади. Нечукдир уларни ёлғиз Бобораҳимга тердиради. Бобораҳимдан ўзганинг қўли теккан олмани эмайди. Шунинг учун савр ойи ўтгач, Бобораҳимни йилқидан озод қилади ва уни таҳсилга ўтқазади. Davomini o'qish
Alisher Navoiy. O’lmasun… & Alisher Navoiy g’azallariga sharhlar
Улуғ Навоийнинг ҳар бири бир жаҳон маъно, бир олам ҳис тўйғу ифода қилгучи байтларини такрор-такрор ўқиб ҳар сафар кўнглимиз сурур ва ҳаяжон билан тўлади, ҳар сафар бу олмос сатрларнинг янги қирраларини кашф қиламиз, янги-янги маъно товланишларини кўриб ҳайратланамиз. Davomini o'qish
Ozod Sharafiddinov. Fitrat va uning ikki maqolasi («Tilimiz», «Yopishmagan gajjaklar») & Abdurauf Fitrat. Tanlangan asarlar. 1-jild
Эътиборингизга ҳавола қилинаётган икки мақола: «Тилимиз» ( 1919 йилда «Иштирокиюн» газетасида босилган) ва «Ёпишмаган гажаклар» (1929 йилда «Қизил Ўзбекистон» газетасида эълон қилинган) Фитратнинг услуби ҳақида, Фитрат шахсиятининг баъзи бир қирралари, унинг хатарли ҳаётининг маълум босқичлари тўғрисида яхши тасаввур беради. Davomini o'qish
Jontemir. Hikoya va badialar
Жонтемирнинг яхши шоирлигидан хабардорсиз. Бугун унинг ёшлигида, муаллифнинг ўзи ёзганидек, «ҳу-ув жужуқликда қоралаган» ҳикоялари ва бадиалари билан танишасиз… Davomini o'qish