Сўз, бу – жуда катта масъулият. Ана шу буюк масъулиятни ҳис этган ҳолда, «Китоб дунёси» газетаси ўқувчиларига юзланар эканман, ушбу шеърларим ичидан, бир сатр бўлса ҳам, қалбингиздан жой олиб, руҳингизда бир туғён ёки бир сокинлик ҳиссини уйғотса, сизни баҳорий кайфиятга ошно этса, мен ўзимни жуда бахтли ҳисоблайман. Дўстлик мушоирамиз бардавом бўлишини тилаб қоламан. Davomini o'qish
Oy: Май 2018
Somerset Moem. Ikki hikoya: Ijodiy pavoz & Kirtog’ora
Сомерсет Моэм (1874-1965) ижоди инглиз адабиёти тарихида алоҳида ўринга эга. Адиб ўзининг асарларида қаҳрамонлар руҳий оламини теран очиб бергани, Бадиий сўз имкониятларини юксак маҳорат билан намойиш этгани боис жуда кенг китобхонлар оммасининг эътиборини қозонди. Davomini o'qish
Rasul Hamzatov. Ona tili. «Mening Dog’istonim» kitobidan.
Айтишларича, жуда қадим замонда авар тилида сўз кам бўлган. «Ҳаёт», «озодлик», «мардлик», «дўстлик», «олижаноблик» каби тушунчалар битта сўзда ифодаланган экан. Майли, бошқа бировлар менинг камсонли халқимнинг тилини қашшоқ деб айтишса айтишар. Лекин мен ўз туйғуларимни, фикрларимни ўз она тилимда қандай хоҳласам шундай ифодалай оламан, бунинг учун мен бошқа тилнинг ёрдамига муҳтож эмасман… Davomini o'qish
Luqmon Bo’rixon. Sirli muallim. Qissa & Jaziramadagi odamlar. Roman
Сафар муаллимни бундай алфозда учратаман деб ўйламаган эдим. Оёғида лойга ботган этик, устида пахтаси чиқиб кетган чопон, белини эса арғамчи билан боғлаб олган, бошида телпак, соқолига яқин ўн беш кунда устара тегмаган… Davomini o'qish
Ibrohim G’afurov. Mangu latofat & Hayo — xaloskor & Odil Hotamov. Nurli so’z ohanrabosi
…Сўзлар борки, шуълани, нурни ютиб, ўзидан фақат совуқлик чиқаради. Иброҳим Ғафуров сўзлари эса ич-ичидан нурланади, кўнгилларни нурлантиради. Уларда ҳаётбахш қудрат устувор. Нурли сўзнинг эса оҳанрабоси бўлади… Davomini o'qish
Loyiq Sherali. Ruboiylar & Шералӣ Лоиқ. Куллиёт
20 май — Атоқли тожик шоири Лойиқ Шерали туғилган кун
Таниқли рус ижодкори: «Менинг назаримда,Парвардигор ер юзида биргина шоирни яратди,бироқ унга турлича ном ва тақдирни насиб айлади. Русияда уни Александр Пушкин, Англияда — Жорж Ҳордон Байрон, Италияда — Данте Алигьери, Тожикистонда — Лойиқ Шерали деб атадилар», — деб ёзган эди. Davomini o'qish
Fred Makmorrou. Menga himoya kerak emas. Hikoya
Берт тўққиз яримда барга кирган пайти Жоржия у ерда йўқ эди. Берт ҳеч нарса гапирмади, фақат пештахта ёнига ўтиб, бир финжон қаҳва билан бренди буюрди. У чоракта кам ўнда белгиланган ўн беш дақиқа ўтириб туриш учун пианино ёнидан жой олди. Жоржия ҳамишагидек, роппа-расо ўнда, соат охирги занг уриши билан чиқиб келиши керак эди. Davomini o'qish
G’ulom Karim. Xalil Sulton tahsini
Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” асарида ушбу темурий ҳукмдор ҳақида шундай ёзади: “Халил Султон — Ҳазрат султон ус-салотиннинг воқеасидан сўнгра Самарқанд тахтида салтанат қилди. Зурафо ва шуаро мажлисида жамъ бўлурлар эрди. Машҳурдурким, ўзи шеър айтур эрди. Davomini o'qish
Sherbek Bobonor o’g’li. Jome’dagi jom
Тан оламан: бул мутафаккир номи остида ёзилиб-тарқалмиш рубоийларни ўқиб, ёдлаб, ўзимча оғзимнинг таноби қочиб, такрорлаб юргичидим яқин-яқингача. Талай ширакайф давраларда, қаёқдаги улгуржи улфатларнинг қистови билан жомсўз ўрнида валдираганим ҳам бор (Ўзи кечирсин!). Энди-энди таассуфини торти-иб ўтирибман… Davomini o'qish
Abdulhamid Qurbonov. Zulf – so‘fiyona istilohda olam ramzi
Зулфнинг маъноси сочдир, у ўтмиш адабиётида гесу, турра ёки кокил деб ҳам аталган. Зулф тасаввуфнинг муҳим истилоҳларидан бири бўлгани учун тадқиқотларда анчагина кенг шарҳланган. Жумладан, “Миръоти ушшоқ” (“Ошиқлар кўзгуси”) номли сўфиёна истилоҳларнинг изоҳли луғатида зулфнинг тасаввуфий маъноси ҳақида шундай дейилади… Davomini o'qish
Millatning nishoni (Milliy yozuvimiz haqida bahs)
Кейинги вақтда миллий ёзувимиз теварагида баҳслар қайта жонланди. Бизга қайси графикага асосланган алифбо маъқул: кириллми ёки лотин? Жамият бу саволга жавобда гўё икки гуруҳга ажралган: бир тараф кириллни ёқласа, бошқаси лотинни маъқул кўраётир. Биз миллий ёзув масаласи ғоят муҳим эканини эътироф этган ҳолда, ундан-да долзарб масала назардан четда қолаётганини таъкидлашни истардик. Хўш, айтинг-чи, ўзбек тилини давлат тили рутбасига муносиб даражада ривож топтира оляпмизми? Ахир, она забонимиз бу мақомни қўлга киритгунча озмунча курашган эдикми?! Davomini o'qish
Abulhasan Ali ibn Usmon Hujviriy. Kashful Ma’jub Li Arbobul Qulub. Risoladan parcha.
Мен бу китобни “Кашфул-маҳжуб” деб атадим. Истагим: ички нур билан безалган инсонлар китобнинг номини ўқиганданоқ унинг нима ҳақида эканлигини дарҳол англаб етсинлар… Ушбу китоб Ҳаққа етишмоқ йўлида тасаввуф аҳлининг берган фикр-мулоҳазаларини ўз ичига олганлиги учун ҳам шундай ном олди, бошқача ном билан аташ ўринли эмас эди. Davomini o'qish