Payg‘ambarimiz (s.a.v.) haqida mashhur kishilarning fikrlari & Muhammad (s.a.v.) — So’nggi Payg’ambar. Animatsion film

Ashampoo_Snap_2018.04.10_17h57m27s_005_.png   Дунё шу пайтга қадар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек мукаммал, барчага ўрнак бўла оладиган гўзал ахлоқ соҳиби, дунёдаги барча яхши сифатларни ўзида мужассам этган зотни кўрмаган ва бундан кейин ҳам кўрмайди. Ислом институти талабаси Низомиддинов Ҳошимжон тайёрлаган Ғарб мутафаккирларининг пайғамбаримиз Муҳаммад (с. а. в.) ҳақида айтган фикрларини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Burobiya Rajabova. Mushtarak adabiy hodisalar xususida

07  Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” тазкирасида ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур “Бобурнома” асарида ёзиб қолдирган адабиётшуносликка оид қимматли маълумотларнинг айримлари бири-бирига жуда яқин ёки ҳар икки ижодкорга тааллуқли бўлиб, бундай умумий маълумотларни бир муштарак ( арабча: умумий, кўпчиликка тааллуқли, ўртадаги каби луғавий маъноларни билдиради) адабий ҳодиса сифатида баҳолашимиз мумкин. Davomini o'qish

XX asr arab she’riyatidan. Rauf Parfi tarjimalari

Ashampoo_Snap_2017.06.02_14h44m31s_001_.png      Атоқли шоир Рауф Парфининг таржима мероси жуда бой. Бу мерос адабиёт майдонига кириб келаётган ҳар бир ёш шоирга ўзига хос маҳорат мактаби бўлиб хизмат қилади. Бугун ушбу сизга устоз шоирнинг араб шеъриятидан қилган таржималарини: мисрлик шоир Мужоҳид Абдулмунейм Мужоҳид ва ироқлик таниқли Абдулваҳҳоб ал-Баётий шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Muborak Ramazon oyi barchamizga qutlug’ kelsin!

07    Рамазон ойларнинг  хожасидир. Унинг бошқа ойлардан фазилатли жиҳатлари қуйидагилар: 1.Рамазонда Қуръони карим нозил бўлди. У Рамазонда, хусусан, Лайлат ул-қадрда Лавҳ ул-маҳфуздан Байт ул-иззатга бир дафъада индирилди. Кейинчалик Қуръони карим Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга 23 йил давомида бўлиб-бўлиб нозил этилди. Davomini o'qish

O‘rinboy Usmon. Tojmahal yo abadiylik yuzidagi ko‘z yosh

99 Мен дунё мўъжизаларидан бири сифатида эътироф этилган Тожмаҳал ҳақида кўп ўқигандим ва эшитгандим. Бобурийлар авлодидан, Акбаршоҳнинг набираси Шоҳжаҳон томонидан унинг севимли хотини Мумтозбегимга атаб қурилган, кўзларни қамаштирувчи, дилларни ром этувчи бу маҳобат биноси беш асрдан буён муҳаббат рамзи бўлиб келяпти. Davomini o'qish

Ahmad Yugnakiy. Hibat ul-Haqoyiq (nasriy bayon, tabdil) & Ahmad Yugnakiy va asari haqida ikki maqola

Ashampoo_Snap_2016.09.03_01h29m32s_002_.png    Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат” асарида Адиб Аҳмад шахсияти ва ижодига тўхталади. Бу маълумот югнакийшуносликда муҳим аҳамиятга моликдир. Чунки Навоий бизга Адиб Аҳмад ҳақида аниқ маълумотларни: энг аввало, унинг қаерда яшагани, иккинчидан, устози ва ҳамсабоқлари, учинчидан, Адибнинг яшаган даври, ундаги маънавий-маданий муҳит, тўртинчидан жисмоний аҳволи, бешинчидан, ҳаётда тутган мавқеи ва асарларининг аҳамияти, ижод йўналиши ва ҳ.к. етказади. Davomini o'qish

Abduqayum Yo‘ldosh. Alvido, go‘zallik…& Yo‘ldosh Solijonov. Go‘zallikning turfa ranglari & Abduqayum Yo’ldosh. Sunbulaning ilk shanbasi

0_168237_fd19506b_orig.png    Шу ерда ёзувчининг: “Биз Достоевскийга эргашиб “Дунёни гўзаллик қутқаради”, деб такрорлаймиз. Гўзалликни эса муҳаббат яратади. Шундай экан, ишқ-муҳаббатсиз дунёни англаб бўладими? Бу оламни, одамни адабиётсиз, санъатсиз ҳам англаб бўлади дегани эмасми?” (“Ёшлик” журнали. 2011йил. 8-сон) деган фикри ҳикоянинг моҳиятини англаб етишимизга ёрдам беради. Davomini o'qish

Naim Karimov. Abdulla Qodiriy qayerda o’qigan? & Abdulla Qodiriy va Xolid Said.

09    Ҳар бир ёзувчининг шаклланишида унинг қандай тарихий, илмий ва адабий-бадиий манбалардан озиқлангани муҳим аҳамиятга эга. Пировардида ёзувчи асарлари қимматини белгиловчи шу жараён асосан ўрта ва олий ўқув юртларидаги таҳсил мавсумида кечади. Аммо шундай фавқулодда истеъдод эгалари ҳам бўладики, улар бирор мактаб ёки дорилфунун кўчасидан ўтмай туриб ҳам, хусусий мутолаа йўли билан катта ва бой билим хазинасига эга бўладилар. Davomini o'qish

Sirojiddin Ibrohim. She’rlar

0_1695b7_50211d58_orig - копия.png«Жануб қуёши тафтида улғайганлар» туркумидан шоир, публицист Сирожиддин Иброҳим шеърларини тақдим этамиз. Шоир Исроил Шомиров ёзганидек, «Сирожиддиннинг унларига қулоқ тутинг. Айтимларида дунёларга сиғмайдиган дард бор. Жуссаси кичик бўлгани билан у кўнгли кенг, фикрати тоза шоир…» Davomini o'qish

Chor hukumatining tergovchilari (Dukchi Eshon qo’zg’oloni) & & Fozilbek Otabek o‘g‘li. Dukchi eshon voqeasi & Alinazar Egamnazarov. Siz bilgan Dukchi eshon & Xurshid Davron. Tunni yoritgan chaqmoq

Ashampoo_Snap_2017.12.19_18h47m50s_002_.pngДукчи эшон раҳбарлигидаги қўзғолоннинг 120 йиллиги олдидан

   1898 йилнинг 18 майида тарихда «Андижон қўзғолони» номи билан аталган Дукчи эшон раҳбарлигидаги халқ исёни бошланган эди. Мустақилликкача бу исён ва унинг раҳнамоси ҳақида бирон бир ҳақиқатга яқин маълумот олишнинг ўзи қийин эди. Мустақилликдан кейин Дукчи эшон ҳаёти ва фаолиятига оид юзлаб мақолалар,ўнлаб китоблар нашр этилди. Аммо,ҳанузгача Дукчи эшон шахсияти ва фаолияти қизғин баҳсу мунозараларга сабаб бўлмоқда. Бугун сизга мазкур халқ исёнига бағишланган ҳужжатли асарларни тақдим этар эканмиз, улардаги ҳар бир сўзини эътибор билан ўқишингизни сўраб қоламиз. Davomini o'qish

Iristoy Qo’chqortoyev. So’z ummonidagi gavharlar

03    Алишер Навоийнинг тили, сўз бойлиги тўғрисида мақола ёзиш осон эмас. Навоийнинг лисоний олами шу қадар улкан ва беҳудуд уммонки, мутахассис ҳар қанча қунт ва изчиллик билан ҳаракат қилмасин, уни бутунисича қамраб ололмайди… Davomini o'qish