Хайрига атир? Мадраим хоҳолаб кулиб юборишига сал қолди. Хайрига-я! Шишаси билан уриб бошингни ёрар! Бугун йигирмаси, ауансни кутиб кўзи тўрт бўлиб ўтиргандир. Пул ўрнига мана бу шишачани олиб борса, жазаваси тутиб, доктор чақиришга тўғри келади. Бу паризотлар нимани билади, нимани кўрибди, на рўзғор буларда, на бола… Davomini o'qish
Oy: Май 2018
To’ra Mirzayev. So’zdan so’zning farqi bor & Umid Bekmuhammad. Dunyoga tarqalgan o’zbek maqollari
Тил, фалсафа ва бадиий ижоднинг ўзига хос ҳодисаси сифатида юзага келган халқ мақоллари фольклорнинг ихчам шакл, аммо теран мазмунга эга бўлган бир жанридир. Ҳар бири тилимиз кўркини, нутқимиз нафосатини, ақл-фаросат ва тафаккуримиз мантиқини ҳайратомуз бир қудрат билан намойиш этган ва эта оладиган бундай бадиият қатралари халқимизнинг кўп асрлик ҳаётий тажрибалари ва маиший турмуш тарзининг бамисоли бир ойнасидир. Davomini o'qish
Qozoqboy Yo’ldosh. O’zlik qo’rg’oni
Ўзбекнинг обрўли журнали “Тафаккур”да давлат тили тўғрисидаги қонуннинг бажарилишига доир муаммолар кўтарилгани жуда хайрли иш бўлди. Негаки, бугун ота тилимизнинг аҳволи ташвишланарли даражага тушиб қолган. Аммо кўнгилда умид сўнмайди. Davomini o'qish
Yo’ldoshbek Kenja. Qizg’aldoqnoma & O’rolboy Qobil. Hayrat izlagan odam
Йўлдошбек Кенжанинг “Ватан жон ичра” китобига ёзган сўзбошида адиб Темирпўлат Тиллаев шундай ёзади: «Йўлдошбек Кенжа ҳайрат излаб яшайди. Зеро, ана шу ҳайратда дунё тилсимлари жамланган бўлади. Шоир ва адибнинг сара шеър ва ҳикоялари эса ана шу ҳайратнинг энг сархил меваларидир. Унинг асарлари мазмун ва моҳиятини маълум бир нуқтага жамлаб турадиган бир жиҳат борки, бу ҳам бўлса бедор кўнгилнинг туғёнли ҳайратларидир… Davomini o'qish
Oskar Uayld. Ikki ertak-hikoya: Gul va bulbul & Shisha ko’z
Кўркам боғлари билан машҳур бир шаҳарда фақат бир кишининггина боғи кўкармайди, унда қиш ва муз ҳукмрон. Боғнинг эгаси Паҳлавон ҳайрон: ҳамманинг боғига қишдан сўнг баҳор келади, уникида эса… абадий қаҳратон. Жумбоқнинг сири нимада?.. Davomini o'qish
Umar Xayyom va G’afur G’ulom
Ушбу мақолада Шарқ адабиётининг улуғ мутафаккири Умар Хайёмнинг Ғафур Ғулом ижодига таъсири масаласи анъана ва ўзига хослик нуқтаи назаридан ўрганилган. Davomini o'qish
Shafoat Rahmatullo Termiziyga bag’ishlov & Shafoat Rahmatullayev. Umid ostonasi
10 май – Шафоат Раҳматуллоҳ Термизий туғилган кун
Шафоат! Сиз мен учун жуда қадрлисиз! Чунки ҳар дам ёзганларингизни ўқирканман, сизнинг ҳам юрагингиз мудом шуъла сочиб турганига амин бўламан! Davomini o'qish
Sanjar Tursunov. Mening tog’larim & Bitmas jarohat
Кўҳна китобларда ёзилишича, қадимда икки томон урушса оналар бошидаги рўмолини ерга ташларкан. Шунда рақиблар келишиб, низоларга чек қўйишаркан. … Davomini o'qish
O’tkir Hoshimov. Urushning so’nggi qurboni & O’tkir Hoshimov. Sevgi qissalari
Бирдан хаёлига келган фикрдан унинг вужуди титраб кетди. Қора кунлари учун, не умидлар билан тишида тишлаб юрган ғунажинини ўғирлагани учун, ўлим тўшагида ётган укасининг охирги насибасидан маҳрум қилгани учун, нон пули бўлар деб етиштирган мевасидан жудо қилаётгани учун шундоқ қасос олсинки, ўша худо бехабарлардан. Davomini o'qish
Nodir Normatov. Ko’cha eshikning naqshin gullari & Nodir Normatov. Bisot
Орадан кўп ўтмади. Юрагини узиб бергандек қилиб Сулаймон қийнала-қийнала жой берди. Бир-иккита оғзига эгалик қилолмайдиганлардан “Сулаймон янги оталик бўпти”, деган маломатга қолди. Аммо билдирмади. Асрорқул акани шу ёшда қийналиб, иморат кўтаришига қараб туролмади. Қўлидан келганча ёрдамини аямади. Нон-чойдан қарашиб турди. Аммо кўнглининг бурчак-бурчагида ечилмаган тугун қолаверди. Davomini o'qish
Unutilmas satrlar: Oybek, Hamid Olimjon, G’afur G’ulom, Mirtemir, Erkin Vohidov, Abdulla Oripov
Хотира ва қадрлаш куни олдидан
Фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабанинг 73 йиллиги нишонланаётган кунларда халқимиз қалбида келажакка умид ва ишонч уйғотган, уруш майдонларида қон кечиб, жон бериб жанг қилган азамат ўзбек йигитларини жасоратини куйлаган шоирларнинг унутилмас сатрларини эслаш ҳам қарз, ҳам фарздир. Davomini o'qish
Abdusattor Jumanazar. Ikki maqola & Tarixning bir lahzasi: Mashrab va Mahmud Qatag’on
Бу асарга тўқнаш келиб мен ҳайрон қолдим. Текширишлар унинг асл матни йўқлигини кўрсатди. Абдурашид Абдуғафуров, Абдуқодир Ҳайитметов, Исматулла Абдуллаев каби йирик мутахассислар бу “манба”дан четлаб ўтишни маъқул кўрадилар. Уларнинг бунга тўла ҳаққи бор эди. Чунки улар кўриб, ўрганиб, таҳлил қилиши лозим бўлган ва мазкур соҳа талабларига жавоб берадиган манбанинг ўзи йўқ эди. Davomini o'qish
