Sharof Boshbekov hangomalari & «Temir xotin» spektakli o’zbek va tojik tilida

04   — Парво қилманг, домла, ўзи ҳамма буюк ижодкорларнинг исми “Ш”дан бошланади, – дедим “икковимиздан зўри йўқ” деган маънода. – Масалан, Шекспир, Шиллер, Шуман, Шуберт, Штраус… – Кейин Россия томонларни ораладим: – Шостакович, Шолохов, Шукшин… – Ўзимизники-лар ҳам бенасиб қолмади: – Шайхзода, Шукур Бурхонов, Шукрулло, Шукур Холмирзаев…
— Шароф Бошбеков… – дедилар домла ҳазиллашаёиганимни тушуниб.
— Канешно! – дедим ясама виқор билан.
Устоз Саид Аҳмад саноқни давом эттирдилар:
— Шаид Аҳмад…
Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. bilan suhbat (2011) & Qalamdan to’kilgan hayot. Adib haqida film

03   Бундан 50 йилча аввал сўз санъаткори Абдулла Қаҳҳор Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг “Чўл ҳавоси” қиссасини ўқиб: “Бирдан лов этиб аланга билан бошланган ижод­нинг келажаги порлоқ бўлади. …Шу аланга ҳеч қачон пасаймасин, ижодингиз ҳеч қачон тутамасин!” деб тилак билдирган эди. Орадан йиллар ўтди. Буюк Абдулла Қаҳҳорнинг дуолари ижобат бўлди. Ўзбек адабиётида ёзувчи Ўткир Ҳошимов қаламига мансуб гўзал қиссалар ва ҳикоялар пайдо бўлди. Davomini o'qish

Jahon Malik Xotun. Ruboiylar

001     Жаҳон Малик Хотундан қасида, ғазал, рубоий каби лирик жанрлардаги 14 минг байтдан ортиқ шеърларни ўз ичига олган улкан девон мерос қолган.  Давлатшоҳ Самарқандий унинг гўзаллиги, оқилалиги ва истеъдоди билан шаҳарда шуҳрат қозонганлиги, кўнгилларга ўт солувчи ҳассос шеърлари халқ ичида кенг тарқалганлигини айтиб ўтади. Davomini o'qish

Jozef Essberger. Kaliso

Ashampoo_Snap_2017.09.22_16h42m05s_003_.png     Узун оппоқ кўчалик кийимидаги Женни Нарайнга ўн тўрт-ўн беш ёш берасиз. Аслида эса, у белигача тушган тим қора сочларига оро бериб турган қирмизи атиргул каби кўнгли очиқ, бахтиёр, соддагина ўн икки яшар қизалоқ эди. Анча йиллар олдин оиласи шакар плантациялари устаси сифатида Ҳиндистондан Тринидадга кўчиб келишган эди… Davomini o'qish

Konfutsiy. Hikmatlar.

Ashampoo_Snap_2017.02.27_18h24m26s_005_.png  Ота-онангизнинг хизматини адо этаётганда, уларга оҳиста сўйланг. Агар улар сизнинг айтганларингизни қилишни истамаётганликларини кўрсангиз, бари бир тавозеда тураверинг ва одоб қоидаларини бузманг. Ҳатто қон ютиб турган бўлсангиз ҳам, койинганингизни билдирманг. Davomini o'qish

Erkin A’zam. Qiyofadosh & Qalamdan boshqa qurolim yo’q

Ashampoo_Snap_2017.08.10_19h27m00s_004_.png    Ҳар қандай асар муаллифнинг шахсий иқрор ва эътирофларидан озиқланади-да. Танлаган қаҳрамонларию воқелик шунинг ифодачиси бўлади. Муаллифнинг қараш ва эътиқодига зид воқеликни акс эттирган бирон асарни биласизми, айтинг. Замонлар ўтиб у ўзгача талқин қилиниши – эътибор топиши ёки инкор этилиши бошқа масала. Одам ўз бўйидан баланд сакрай олмайди деймиз-ку. Демак, гап ана шу эътиқоднинг нечоғли аҳамиятли эканида. Davomini o'qish

Zahiriddin Muhammad Bobur. E’tiqodiyya & Suyima G’anieva. E’tiqod va irfoniy qarashlar.

Ashampoo_Snap_2018.02.13_13h03m56s_001_.png   Бобурнинг ирфоний қарашлари унинг ижодиётида ҳам, «Бобурнома», «Аруз рисоласи», «Мубаййин», мактублари, ҳатто фармонларида ҳам акс этган. Бобурдаги орифлик илмга, ҳаётга, давлатга муносабатда рўйи рост кўринади. Маънавий баркамоллик, илм-маърифатга интилиш Бобур муножотларининг ҳам, Бобур пандларининг ҳам, Бобур фаолиятининг ҳам марказида турган. Davomini o'qish

Jamila Ergasheva. Ajdarko’l

04   Шомга яқин туман қуюқлашди. Иброҳим шаҳар четидаги ойнаванд дўконининг бир бурчагида оёқларини чалиштирганча ташқарига асабий термулиб, тутундек тарқалаётган туманнинг аста-секин йўл четидаги дов-дарахт учларини, паст-баланд биноларнинг томларини қандай қоплаб олаётганини кузатиб ўтирарди… Davomini o'qish

Abdulhamid Cho’lpon. She’rlar & Go’zal Turkiston. She’rlar kitobi

Ashampoo_Snap_2015.08.14_07h51m37s_001_.png   Ҳамалнинг от қулоғи кўринмас кўройдин тунларида сафарга чиққанмисиз? Ана шунда олис-олисларда, кўз етмас ерда, нафақат кўз, балки овоз етмас йироқда, қоп-қоронғу осмоннинг бир чеккасини бехосдан тилган чақмоқ борлиқни бир лаҳза ёритиб ўтади. Бир лаҳзадан кейин олам яна қоронғуликка ғарқ бўлади…Ўзбек шоири Чўлпонни ўқиганимда ўша чақмоқ шуъласини кўз олдимга келтираман (Қозоқ адиби Эсонғали Равшановнинг «Чўлпон» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин).
Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Mo’min mirzoga bag’ishlangan ikki she’r & Urfon Otajonning «Mo’min mirzo» qissasi asosida radiospektakl

07    14 асрнинг 90-йиллари ўрталарига келиб темурийлар салтанатида ижтимоий-сиёсий танглик кучая бошлайди. Темурийлар хонадонида ҳукмдор ўғиллари ўртасида юзага келган зиддиятлар эса бу тангликни янада кучайтиради. Davomini o'qish