Isajon Sulton. Bibi Salima & Boqiy darbadar

Ashampoo_Snap_2017.12.08_23h08m33s_003_.png

  Таниқли ёзувчи Исажон Султон Швеция пойтахти Стокгольмда бўлиб ўтган “Open Eurasia—2017” номли нуфузли халқаро танловининг совринли мукофоти ғолиб бўлди. Адибнинг “Ҳазрати Хизр изидан” номли асари танловнинг “Кичик насрий асар” йўналиши бўйича юқори ўринлардан бирига лойиқ топилди. Бу эътироф билан ёзувчини чин юракдан қутлаймиз. Davomini o'qish

Abduqayum Yo’ldoshev. Yuqoridagi odam & Umr mazmuni — o’zni anglab yashash. Suhbat

Ashampoo_Snap_2017.12.09_19h08m24s_006_.png    Инсон дунёда бутун онгли ҳаёти давомида мазмунли умр кечиришга интилиши керак. Ҳеч ким бу дунёга устун бўлолмайди. Бинобарин, ҳар бир одам қўлидан келганича яхшилик қилиши, ҳеч бўлмаса, бошқаларга яхшилик соғиниши, зарари тегмаслиги керак. Китоб мутолааси, маърифатни эгаллаш бу борада инсоннинг асосий таянчларидир. Маърифатли инсонгина ўзини англаб яшашга қодир. Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov. Kassandra tamg‘asi & Omonulla Fayzullayev. Yozuvchining ilmiy fantaziyasi & Chingiz Aytmatov «Dunyo adabiyoti» teledasturida

0_1b99d0_694077fb_orig.png12 декабр — Ардоқли адиб Чингиз Айтматов таваллуд топган кун

   …ниҳоят шуни очиқ тан олиш керак: бирон киши томонидан қилинган ёвузлик шу кишининг жисмонан йўқолиши билан, ҳаёти сўниши билан тугамайди, балки генетик ўрмонда азалий уруғ шаклида сақланиб қолиб, эҳтимол бўлмиш икс соатни кутади ва белгиланган вақтда портлайдиган минага ўхшаб ўзини намоён қилади. Davomini o'qish

Ustoz Ibrohim G‘afurovga ikki maktub: Ilhom Ahror. Sham va bo‘ron & Guljamol Asqarova. So‘ralmagan izhor

0_1654d0_c3e0b224_orig.pngУстоз Иброҳим Ғафуров тавалудининг 80 йиллиги олдидан

    Шу кунларда юртимизда атоқли мунаққид, етук таржимон, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Ғафуров таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан бугунги саҳифамизда  устозга мактуб шаклида ёзилган икки дил иҳорини ва uRadioda тайёрланган суҳбатни   тақдим этмоқдамиз.  Davomini o'qish

Rui Gonsales de Klavixo. Samarqandga — Amir Temur saroyiga sayohat kundaligi & Bo‘rivoy Ahmedov. Klavixo va uning «kundaligi»

Ashampoo_Snap_2017.12.01_17h42m41s_002_b.png   Машҳур сайёҳ ва элчи Руи Гонеалес де Клавихонинг «Кундалик» лари, азиз ўқувчи, биз тарихчилар ва адиблар сизга етказиб беришимиз лозим бўлган қарз китоблардан бири. Бу китоб Темур ва темурийлар даври тарихидан баҳо юргизувчи муҳим асарлардан бири ҳисобланади. Китоб 1404 йили Самарқандда Темур саройида турган Кастилия (Испания) қироли Генрих III (1390—1406) нннг элчиси Руи Гонсалес де Клавихонинг йўл хотираларидан иборат, яъни унинг 1403—1404 йиллари Туркия, Эрон ва Мовароуннаҳрда, хусусан Амир Темур саройида кўрган-билганларини ўз ичига олган муҳим бир асардир. Davomini o'qish

Tilak Jo’ra. Ikki kitob & Ma’ruf Jalil. Umidlarning etagiga osildim & Tilak Jo’ra haqida «Unitilmas siymolar» turkumida videofilm

Ashampoo_Snap_2017.11.24_13h28m03s_002_.png Саҳифа Тилак Жўра таваллудининг 70 йиллигига бағишланади

    Ер юзида бир шоир туғилса, Худонинг бир чироғи ёқилгандай бўлади, бир шоир дунёдан ўтса, бир чироқ ўчгандай бўлади. Аммо, чироқнинг нури қолади. Сузиб юраверади. Ўша нурга руҳ парвонадай талпинаверади. Тилак Жўра ҳаётлигида ҳам унга талпинар эдик, ўтгандан кейин ҳам талпиняпмиз. Davomini o'qish

Asqar Mahkam. Ruhoniyat va so’z & Asqar Mahkam «Yonimizdagi odam» teledasturida

88210ec0820da7236aab241530a4c2bb.png27 ноябр — Шоир Асқар Маҳкам таваллуд топган кун

     Сўз асл маънода илоҳийдир. Сўз ҳамма истифода этиши мумкин бўлган Оллоҳ марҳаматидир. Чунончи, булоқдан одам ҳам, қуш ҳам баҳраманд бўлаверади. Сўз ёлғон бўлмайди. Унинг соҳиби ёлғончи бўлиши мумкин. Агар бу ёлғончига барча ишонса, унда фалокат рўй беради. Davomini o'qish

Abdumajid Azim. She’rlar & Bahodir Karim. Abdusalimning akasi & Abdumajid Azim «Hayot va Xayol yo’llari» teleloyihasida

0_15dbae_2739f71b_orig.png 26 ноябр — Шоир Абдумажид Азим 60 ёшда. Чин юракдан қутлаймиз.

    Абдумажид Азимнинг “Қалбимнинг ватани”, “Руҳи равоним”, “Ёруғлик одами”, “Ошиқ дилим”, “Умид беланчаги” каби қатор шеърий китоблари чиқди. Мухлисларини топди… Davomini o'qish

Prezident Shavkat Mirziyoyev «Saroy javohiri» serialidagi Tangem bilan ko‘rishdi

0_164de8_89d87baa_orig.jpg   22—24 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Жанубий Кореяда бўлган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 ноябрь куни «Чонг Ва Де» («Мовий сарой»)да «Сарой жавоҳири» сериалида Тангем образини яратган Ли Ёнг Э билан учрашди. Davomini o'qish

Hojiakbar Nurmatov bilan muloqot. 2006 & Bahodir Yo’ldoshev Hojiakbar Nurmatov haqida & «Alvido, aktyor!» videofilmi

001 25 ноябр — Атоқли актёр Ҳожиакбар Нурматов таваллуд топган кун 

  «Ўзи мавзу йўқ, асар йўқ. Мен қандай яшашни биламан, лекин нима учун яшаётганлигимни билмай қолдим… Биласизми, мен ўзимни ўтган асрда қолиб кетган вокзалдаги йўловчига ўхшатаман, ҳамма поездлар кетиб бўлган, вокзал эса бўм-бўш… Улгурган улгурди…» (Ҳожиакбар Нурматов ўйнаган рол  монологидан). Davomini o'qish

Qozoqboy Yo’ldoshev. Mohiyatni anglatish yo’li & Qozoqboy Yo’ldoshev «Mening kutubxonam» ko’rsatuvida

Ashampoo_Snap_2017.07.06_00h44m58s_007_.png  Адабиётшунос ва танқидчининг вазифаси ҳам адабий санитар сифатида истеъдодсиз битикчиларни фош этиб, уларни ёзмайдиган қилишдан кўра, яхши асарларнинг фазилатлари нимадан иборатлигини кўрсатиб, ўқувчиларда уларга меҳр уйғотиш орқали яхши асарни эстетик жозибаси йўқ битиклардан фарқлайдиган ҳолатга келтиришдан иборатдир. Davomini o'qish

Usmon Nosir. Tanlangan asarlar. Poemalar, drama, tarjimalar & Naim Karimov. Egmont, Gyote va Usmon Nosir

Ashampoo_Snap_2017.10.04_11h14m01s_001_.png     Граф Эгмонт — тарихий шахс. Унинг ҳаёти ва фаолияти Нидерландиянинг испан ҳукмронлигига қарши олиб борган миллий-озодлик ҳаракати билан чамбарчас боғлиқ. Гёте ўз асарини ёзиш жараёнида Эгмонт образини қайта идрок этди: қиролга содиқ бу инсонни эл-юртнинг ардоқли фарзанди, нидерланд миллий характерининг жонли тажассуми сифатида талқин қилди. Davomini o'qish