Omon Matjon. Muhabbat she’rlari & Omon Matjon «Umr daftari» teleloyihasida

07

    Омон Матжон ХХ аср ўзбек шеъриятида ўз изини қолдирган,ўз сўзини айтган шоирлардан бири. Унинг шеърлари ва достонлари адабиётимиз хазинасидан муносиб жойини топган. Бир неча кун аввал сайтимиз саҳифасида эълон қилинган «Сени яхши кўраман» шеърий туркумига бўлган катта қизиқишни эътиборга олиб, атоқли шоирнинг муҳаббат ҳақидаги бошқа шеърларини ҳам тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Erkin Vohidov. Donishqishloq latifalari & Donishqishloq hangomalari. Radiospektakl & Anvar Obidjon. Kulgu — ochiqko’ngillik guvohnomasi

Ashampoo_Snap_2016.12.11_15h41m47s_002_.png   «Донишқишлоқ латифалари»ни ўқиб, ҳамма кулади. Ваҳоланки, мен уларни йиғлаб ёзганман. Ақл-идрокка зид, тескари ишларимиз эл бошига кулфат ва уқубатлар келтириб ётгани сир эмас-ку. Косаси тескари қурилган чархпалаклар камми? Бир пардани тутганча қолаверган, бир хил оҳангни қўймай чала берган матмусалар озми? Ўзимиз яратган қолипларни тандирдай кийиб олиб, йўлни кўролмай, осмонга қараб кетаётган ҳолларимиз йўқми? Булар кулгили ишлармас, ачинарли, офатли ҳодисалар (Эркин Воҳидов билан 1988 йили бўлган суҳбатдан). Davomini o'qish

Yangi kitob: Ozod Mo’min Xo’ja. Men bilaman, sevaman seni

077  Ўзбек китобхонларига кўпроқ илмий фантастик асарлари орқали танилган ёзувчи Озод Мўъмин Хўжа янги нашр этилган китобига ёзган сўзбошисида ёшлик чоғларидан шеърлар ёзганини, мана энди бугунга келиб бу шеърларни саралаб бир китобга жаъм этишга қарор қилганини ёзади. Бугун сизга ана шу «Мен биламан, севаман сени» деб номланган китобига кирган шеърлардан айримларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Shodmon Vohid. Qo’qon xonligidagi unvon va mansablar

022    Ушбу мақола ўзбек халқи тарихининг нисбатан кам ўрганилган, ўша кам ҳолда ҳам холис ўрганилмаган давлатчилик қадриятларининг бир зарур нуқтасидан — Қўқон хонлигидаги унвон ва мансаблардан баҳс этади. Бу маззу тарих илмига қизиқувчиларга қанчалик аҳамиятли бўлса, ёзувчи-шоирларга ҳам шунчалик муҳим, деб ўйлаймиз. Davomini o'qish

Shavkat Rahmon. Uch kitob & Qutlibika. Shavkat Rahmon haqida xotiralar

Ashampoo_Snap_2017.05.24_18h15m10s_003_.png     Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Азим Суюн ва уларга тенгдош шоирларнинг илк китобчалари чоп этилиб, яхши маънода шов-шув бўлаётган кунлар эди. Нашриётга ишга қабул қилиниб, шеърият бўлимига кирдим. Қарасам Шавкат Раҳмон… Davomini o'qish

Shavkat Rahmon. She’rlar & Ibrohim Haqqul. Qismat tuyg’usi — Vatanni tanish

52d9e5d66023e09c759ce47d7d5ac9e0.png    12 сентябрь —  атоқли шоир Шавкат Раҳмон таваллуд топган кун

     Ватанини топган ёки уни англашга интилаётган, юрагида Ватани яшайдиган шоирлар бор. Булар, шубҳасиз, шеъриятни қисмат билган, қалб ва виждон амри билангина қалам тебратадиган, дунёда кечаётган воқеа-ҳодисаларга, у ё бу даражада масъул, гражданлик даражаси юқори истеъдодлардир. Шавкат Раҳмон ана шундай шоирлардан. Davomini o'qish

Shavkat Rahmon. She’rlar. BBC Jahon Xizmati va Storyscapes dasturi loyihasi & Shoirning ilk kitobi: Rangin lahzalar

034

12 СЕНТЯБРЬ — АТОҚЛИ ШОИР ШАВКАТ РАҲМОН ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

      BBC жаҳон хизмати ва Storyscapes дастури  лойиҳасидан ўрин олган таниқли ўзбек шоири ва таржимони Шавкат Раҳмон шеърларига бағишланган аудиовидео-слайдни сизга тақдим этамиз. Шеърларни таниқли адиб Ҳамид Исмоил ўқиган. Davomini o'qish

Og’akeldi Allanazarov. Shavkatni eslab & Shavkat Rahmonning o’zi o’qigan she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.11.23_20h10m35s_002_.png 12 сентябрь —  атоқли шоир Шавкат Раҳмон таваллуд топган кун

    Шавкат Раҳмон ўқимишли, билимдон ва ўта китобхон йигит эди. У доимо келажак ҳақида фикр юрита олганлиги билан бизлардан ажралиб турарди… Davomini o'qish

Shavkat Rahmon. She’rlar & Rahmon Qo’chqor. Oqibat & Dilfuza Tojiboeva. Shoirning ikki xil dunyosi

Ashampoo_Snap_2017.01.11_23h25m14s_004_.png
АТОҚЛИ ШОИР ШАВКАТ РАҲМОННИНГ  ТУҒИЛГАН КУНИ ОЛДИДАН

Юрагим,
поездлар, тайёраларда
сендан олислабман ҳаддан зиёда.
Минг йиллик йўллардан шошиб, энтикиб
Сен томон қайтяпман
энди пиёда…
Davomini o'qish

Iqbol Qo’shshayeva. Yuragini meros qoldirgan inson & Botir Zokirov. Barhayot navolar

08

     Ботир Зокиров!… Қиёси йўқ ва ҳеч қачон бўлинмайдиган, яхлит олам… Қанийди санъаткорнинг ҳақиқат рўпарасида қанчалик хоксор бўлса, жаҳолат қаршисида ўшанчалик мағрур қалбини тушунолсанг… Хаёлпараст «Кичкина шаҳзода»сининг орзуларини, дардларини ҳис қилган кўнгли ҳақида ўйлаб, унга ҳеч қачон хиёнат қилмаган, ҳар қандай оғир дақиқаларда ҳам уни тарк этмаган, ҳеч кимникига ўхшамаган юрагига қулоқ солгим келади.

Davomini o'qish

Shavkat Rahmon. She’rlar & Ra’no Mullaxo’jayeva. Yangilangan so’z & & Shavkat Rahmon: Shoirlik — qismat

Ashampoo_Snap_2017.08.17_14h03m56s_001_.png Атоқли шоир Шавкат Раҳмон туғилган кун олдидан

    80-йиллар ўзбек шеъриятида рўй берган ўзгаришлар, хусусан, ижтимой мавзунинг устувор кўриниш олиши поэтик тафаккурнинг босқичма-босқич янгиланиши баробарида воқе бўлди. Бу ҳолатлар шоир Шавкат Раҳмон ижодида янада ёрқинроқ кўринади. Davomini o'qish