26 март — Таниқли адабиётшунос олим, замонавий шеъриятимизнинг зукко мунаққиди Иброҳим Ҳаққул (1949-2022) таваллуд топган кун
Аввало шуни айтмоғим керакки, мен биринчи қадамларингизданоқ ижодингизни жуда катта қизиқиш билан кузатиб келаман. Мени мақолаларингиз ва китобларингиздаги теранлик, мулоҳазалар ҳамда хулосаларнинг чуқур билимга асосланганлиги, фикрдаги, илмий тафаккурдаги дадиллик ва ниҳоят, ҳар бир саҳифадан барқ уриб турадиган самимият ўзига жалб қиларди. Айниқса, Алишер Навоий ҳақидаги тадқиқотларингиз, унинг бир қатор ғазалларига берган таҳлилларингиз, тасаввуф борасидаги изланишларингиз сизни адабиётшунослигимиз соҳасида олдинги ўринларга олиб чиқди. Сиз халқимиз ўртасида мумтоз адабиётимизнинг етук ва баркамол тадқиқотчиси ҳамда тарғиботчиси сифатида танилдингиз. Davomini o'qish


Болаликда энг севган китобим Миркарим Осимнинг «Ўтрор» қиссаси эди. Қайта-қайта ўқирдим,аммо тўймасдим. Кейинчалик адибнинг бошқа асарларини мароқ билан ўқидим, «Ўтрор» севимли бўлиб қолаверди. Тарихга бўлган муҳаббатим Самарқандда туғилганим ва «Ўтрор» боис рўёбга чиққан, деб ўйлайман. Ватанга бўлган муҳаббатимнинг бола илдизлари ҳам шу икки заминда. 
Шоир оғайним Масиҳуллоҳ Хоразмга бириничи марта бориб келганида йўлнинг шу қадар узоқлигини назарда тутиб ҳазил аралаш “Раҳматжон, менимча Хоразмдан Тошкентга қараб 7 ё 8 синф пайтдалигингда йўлга чиққан бўлсанг керагов”, деганди. 
10 март — Таниқли шоир Садриддин Салим хотираси куни. Аллоҳ раҳматига олган бўлсин!
Менинг исмим Камола! Сурхондарёликман! Адабиётни, шеърни, сўзни яхши кўраман. Ўзим ҳам нималардир ёзиб тураман… Агар имконингиз бўлса, вақтингизни ажратиб шеърларимни ўқиб, нимадир десангиз, бу мен учун муҳим нимадир бўларди. Олдиндан раҳмат, қадрли «Хуршид Даврон Кутубхонаси» ўқувчилари… 
Беназир инсон ва академик, Устоз Тўра Мирзаевга бағишланган “Эътиқод ва софлик овози” номли тўплам нашр этилди. Мазкур китобдан ўрин олган филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Ҳаққулнинг “Эътиқод ва софлик овози”номли мақоласини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Бугун — 5 март — беназир шоира синглим Гулжамол Асқарованинг туғилган куни. Кутубхонамиз номидан чин юракдан қутлаб, узоқ умр ва баракали ижод тилаб қоламиз.