Tohir Malik. Hamza & Toshkentga sayohat. Hamza asari bo‘yicha spektakl

04Ҳамза 1928 йил 25 сентябрда бир дўстига йўллаган мактубида ҳаётининг хавф остида қолганлигини айтиб, «пичоғимнинг гулдастаси синмасун эди. Ул иғвогарларнинг тегишлик чораларини кўрмасликлари яна бир зарба бермай қолмас», деб ёзади. Кўп ўтмай, 1929 йил 18 мартда эса Ҳамза ваҳшийларча ўлдирилади. Бу ишда сиёсий кучлар ҳам иштирок этганига шубҳа йўқ. Davomini o'qish

Ulug‘bek Hamdam. Hamza – yangi o‘zbek adabiyoti asoschilaridan birimi?

Ashampoo_Snap_2018.03.17_15h05m28s_004_.png Янги адабиёт асосчиларидан бири бўлиш учун ижодкорга истеъдодли бўлиб туғилишнинг ўзи камлик қилади. Бунинг учун у ижодкор сифатида омадли ҳам бўлиши шарт. Яъни унинг истеъдоди билан давр эҳтиёжлари бир-бирига мувофиқ тушмоғи керак. Худди Данте, Навоий, Пушкин зиммасига тушган омадли қисмат янглиғ. Шу маънода Ҳамза толеъи кулган ижодкор. У Беҳбудий, Фитрат, Қодирий ва Чўлпон билан бирга янги ўзбек адабиёти тамал тошини қўйганлардан биридир. Davomini o'qish

Hamza. She’rlar & Devon & Begali Qosimov. Hamza haqida

Ashampoo_Snap_2017.12.02_02h23m13s_006_.png 6 март — Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий таваллуд топган кун

Ҳамза гўё сургун қилинган одамга ўхшайди. У ҳамиша Тошкент, Қўқон, Самарқанд сингари маданий марказлардан йироқда тутилди. Шўро йилларида бирорта китоби нашр этилмади. Ҳамма битганлари ё қўлёзма ҳолида, ёки вақтли матбуот саҳифаларида қолиб кетди. Ҳамза ҳамиша маориф тарқатишни, халқнинг фарзандларига билим беришни ўзининг асосий юмуши деб ҳисоблаган. Чунки шоир ватанпарвар зиёли, элсевар жадид сифатида маърифат ватан эркига олиб борадиган ёлғизгина йўл эканлигини яхши тасаввур этарди. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Hamza abadiyati & Hamza. Devon

Ashampoo_Snap_2017.08.30_20h22m47s_003_.png   Собиқ совет ҳукумати даврида давлат ва сиёсат кўрсатмасига кўра мақтаб, кўтар-кўтар қилинган шоиру адиблардан халқ қанча узоқлашса, танқид ва таъқибга учраганларга диққат-эътибори ўшанча ортарди. Ҳамзанинг миллат тарихидаги хизмати ва ижодкорлик қисматига зоҳирбинлик нуқтаи назарида баҳо берилгани учунми ёки ўзга бир сабаб туфайлими унга тарафдорлар сонининг ошгани сезилди. Davomini o'qish

Hamza. Devon & Yo’ldosh Solijonov. Haqiqat izlagan adib

Ashampoo_Snap_2016.10.09_22h47m32s_004_.png    Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг ҳаёт йўли ва ижодий мероси кекса авлодга бирмунча таниш. Улар Ҳамзани халқни саводли қилиш учун жонини жабборга бериб янгича усулда мактаблар очган, дарсликлар яратган муаллим, октябрь тўнтаришини хайрихоҳлик билан қаршилаган шахс, инқилобни куйлаган шоир, сермаҳсул драматург, жадидчилик ҳаракатининг атоқли вакили сифатида биладилар. Аммо ҳозирги авлод унинг ижодини юзаки билади, шахси тўғрисида эса бир-бирига зид маълумотлар қуршовида кўнгли алағда… Davomini o'qish

Hamza Hakimzoda Niyoziy. She’rlar & Nurulloh Muhammad Raufxon. Ko‘ngildagi gaplar

05    Бугун у ўзини ҳимоя қилолмайди. Шунинг учун унга (умуман, ўтган барча истеъдодли ижодкорларга) муносабатимизни белгилашда асло енгилтакликка йўл қўйиб бўлмайди. Менда негадир аниқ бир ишонч бор: биз бугунгача номига зўрлаб ёпиштириб келган жуда кўп сифатлашларнинг («асосчи», «биринчи» ва б.) Ҳамзага кераги йўқ, у ўз шеърлари, томоша асарларини, аслида, булар учун ёзмаган ёки шу сифатлашларни олайин деб сира интилмаган. Аксинча, у ўзига ҳаловатсиз турмушни танлади, романлардагидек ё киноепопеялардагидек эмас, оддий, лекин буюк мақсадлар ташвишига кўмилиб юрди, ўша ташвишлар ичидан ҳаловат қидирди, аксари ҳолларда топди ҳам. Davomini o'qish

Hamza,ishq,olovli kulcha. Atoqli rejissor Bahodir Yo’ldoshev bilan suhbat.

048

6  март — Атоқли  шоир ва драматург  Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий таваллуд топган кун.

Илк бора “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” унвонига сазовор бўлган адиб, Шўролар тузуми томонидан олқишланиб, кейинчалик бир қадар хижолатомузлик билан эсга олинган ё, аксинча, ҳадеганда ёдга олинмай қўйган сиймо – Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг шахсияти аслида қандай бўлган? Ёзувчи ва драматург таваллудининг 125 йиллиги муносабати билан шу ва шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида Ўзбекистон халқ артисти, атоқли режиссёр Баҳодир Йўлдошевни мулоқотга чорладик. Davomini o'qish

Hamza & Halima Nosirova. Ey mahvashi zamonim…

022

   Улуғ шоирнинг ғазалига басталанган ва беназир Ҳалима Носирова томонидан ижро этилган бу қўшиқ болалик фаслида қулоғимга ва юрагимга муҳрланиб қолган. Уйимиздаги қизил патефонда сонсиз марта чарх айланган пластинка ва ундаги ёзувлар кўз ўнгимда турибди. Ўша пайтларда,яъни ўтган асрнинг 60-йилларида одамлар орасида 30-йилларда битта пластинкани уч-тўртта қўйга алмаштирган мухлислар ҳақидаги нақллар юрарди… Davomini o'qish

Gulandom Tog’aeva. Uyg’oqlikka da’vatkor ijod

001

6 март — Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий туғилган кун.

  Шоир аслида ким? У ўз халқининг маънавий-маърифий ганжиналарини асраб-авайлаб, янада бойитувчи хазинабон, ўз даврининг нафасини, шукуҳини кейинги даврларга элтувчи тарихчи ва чароғбон, ниҳоят, келажакка томон қадам ташлаётган Ватанининг олдинги сафларида кетаётган руҳбондир. Шоир ўз Тилининг луғат бойлигини, салоҳиятини оширувчи, адабий-эстетик ҳодисаларни бирлаштириб, инсоният шу пайтгача эришган тафаккур мақомининг симметрияларини кашф қила оладиган, башариятни уйғотувчи Комил Инсондир. Davomini o'qish

Toshkentga sayohat (Hamza asari asosida). Farg’ona viloyat teatrining spektakli

022

«Тошкентга саёҳат».  Фарғона вилоят театрининг спектакли. Саҳналаштирувчи режиссёр  Олимжон Салимов.

   Мазкур спектакл Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий 1917 йилда бир қанча вақт Тошкентда яшаган пайтида ёзган «Тошкентга саёҳат» (1917) комедияси асосида саҳналаштирилган. Режиссёр Олимжон Салимов «Тошкентга саёҳат» спектаклининг жанрини масхараба томошаси деб белгилаган. Davomini o'qish

Suvon Meliyev. “Boy ila xizmatchi” yoki tiklangan nusxa muammosi

003

Комил Яшин тарафидан бажарилган ишнинг тўғри ёки нотўғрилиги ҳақида ҳозир ҳукм чиқариш ортиқча. Бўлган иш бўлган. Аммо унинг ижобий ва салбий жиҳатларини қайд этиш, холис баҳо бериш мумкин ва бу ҳозирги қайта қуриш ва ошкоралик даврида зарур ҳам. Ярим асрдан буён ўзбек, умумсовет ва жаҳон саҳналарида қўйилиб, олқиш олиб келаётган «Бой ила хизматчи» айни шу тикланган нусха эканлигини унутишга ҳаққимиз йўқ. Аммо… Davomini o'qish

Hamza Hakimzoda Niyoziy. G’azallar (Fors tilidagi g’azallari ham)

04
Ҳамза ўз ижодини анъанавий лирик шеърлар — ғазаллар ёзишдан бошлади. У «Ниҳоний» (яширин, махфий маъноларини билдиради) тахаллусида ижод қилди ва 1905-1914 йилларда ушбу тахаллусда яратган шеърларини тўплаб, «Девони Ниҳоний»ни тузди. Девонга шоирнинг 177 шеъри киритилган бўлиб, улардан 150 таси ғазал, қолганлари маснавий, мураббаъ, мухаммас, мусаддас ва 1 мактубдан ташкил топган; булардан 165 та шеър ўзбек тилида, 10 та шеър форс-тожик тилида, 2 та шеър ўзбек ва рус тилида ширу-шакар жанрида ёзилган. Davomini o'qish