Suvon Meliyev. “Boy ila xizmatchi” yoki tiklangan nusxa muammosi

003

Комил Яшин тарафидан бажарилган ишнинг тўғри ёки нотўғрилиги ҳақида ҳозир ҳукм чиқариш ортиқча. Бўлган иш бўлган. Аммо унинг ижобий ва салбий жиҳатларини қайд этиш, холис баҳо бериш мумкин ва бу ҳозирги қайта қуриш ва ошкоралик даврида зарур ҳам. Ярим асрдан буён ўзбек, умумсовет ва жаҳон саҳналарида қўйилиб, олқиш олиб келаётган «Бой ила хизматчи» айни шу тикланган нусха эканлигини унутишга ҳаққимиз йўқ. Аммо… Davomini o'qish

Hamza Hakimzoda Niyoziy. G’azallar (Fors tilidagi g’azallari ham)

04
Ҳамза ўз ижодини анъанавий лирик шеърлар — ғазаллар ёзишдан бошлади. У «Ниҳоний» (яширин, махфий маъноларини билдиради) тахаллусида ижод қилди ва 1905-1914 йилларда ушбу тахаллусда яратган шеърларини тўплаб, «Девони Ниҳоний»ни тузди. Девонга шоирнинг 177 шеъри киритилган бўлиб, улардан 150 таси ғазал, қолганлари маснавий, мураббаъ, мухаммас, мусаддас ва 1 мактубдан ташкил топган; булардан 165 та шеър ўзбек тилида, 10 та шеър форс-тожик тилида, 2 та шеър ўзбек ва рус тилида ширу-шакар жанрида ёзилган. Davomini o'qish

Ozod Sharafiddinov. Istibdod qurboni yoxud o’zligidan mahrum etilgan shoir.

0678

Ҳаётлигида етти ухлаб тушига кирмаган иззат-икромни у ўлганидан кейин кўрди. Эллик йил мобайнида унинг шаънига айтилмаган мақтов қолмади. Бу ҳамдусаноларга қараб ҳукм қилса, Ҳамзанинг малоикалар сафидан ўрин олишига бир баҳя қолганди — бунинг учун унинг икки кураги устига бир жуфт канот қўндириб куйса кифоя эди. Мабодо мўъжиза рўй бериб, Ҳамза тирилиб қолса, театр саҳналарида, кино экранларида, бадиий асарлар саҳифаларида ўзини кўриб, «илмий» тадқиқотлар, китоблар, мақолалардаги баландпарвоз гапларни ўқиб, ўзини таниёлмай қолиши муқаррар эди. Шу зайлда шўро мафкураси Ҳамзани оқкигизга ўтқазиб, эгасиз колган адабиёт тахтига чиқариб қўйди. Хўш, нега энди Ҳумо куши келиб-келиб айни Хамзанинг бошига қўнди? Бунинг сабабини англамоқ унча қийин эмас. Davomini o'qish

Shermuhammad Amonov. Hamza she’riyatida matn tahriri masalasi.

099

Ҳамза шеърияти юзасидан шўро даврида кўплаб тадқиқий ишлар қилинган бўлса-да, уларнинг барчасини ҳам чинакам тадқиқот деб аташ қийин. Негаки, айни ўша даврда, Ҳамза шеърияти нотўғри талқин этилди, устоз Озод Шарафиддинов таъбири билан айтганда, шоир адабиёт ихлосмандларига ўзлигидан маҳрум қилинган ҳолда тақдим этилди. Шоир яшаган давр зиддиятлари, ижтимоий-сиёсий бўҳронлар, вафотидан сўнг унинг шахсияти ва ижодининг ҳукмрон мафкура ғоявий манфаатлари йўлида қурбон қилингани сингари омиллар, эндиликда, унинг шеърий асарларини асл манбалар билан муқояса этиш, уларнинг дастхат нусхалари, ҳеч бўлмаганда, муаллиф вариантига яқин матнларини тиклаш ва, шу асосда, хулоса чиқаришни тақозо қилади. Бу эса, бугунги мустақиллик даврида Ҳамза шеъриятини ўрганишнинг назарий-методологик муаммоларини ҳал этиш вазифасини кун тартибига қўяди. Davomini o'qish

Shermuhammad Amanov. Hamza ijodiy merosining qayta nashr ehtiyoji haqida.

025
Ўзбек адабиёти тарихида ижодий мероси ҳақида кўплаб тадқиқотлар олиб борилган, мақолалар эълон қилинган ижодкорлар сирасига Ҳамзани ҳам қўшиш мумкин. Ҳамза ижодий меросига оид бундай тадқиқотларда уни асосан “шўролар тузумининг куйчиси”, “ўзбек совет адабиётининг асосчиси” сифатида нохолис баҳолаш, ўша кезлардаги ҳукмрон мафкурага мос келувчи айрим асарларини қайта-қайта чоп этиш ҳоллари кузатилди. Шоир лирикасига оид тадқиқотлар кўпчилик ҳолларда илмий ҳақиқатни аниқлашга эмас, сиёсий манфаатларга бўйсундирилди. Бу эса, ўз навбатида, Ҳамза шеъриятини илк манбалар асосида холис ўрганиш, илмий ҳақиқатни юзага чиқариш заруратини келтириб чиқаради. Davomini o'qish

Зарифа Саиднасырова. Это было давно.

Ashampoo_Snap_2016.09.23_14h39m41s_001_.pngКо дню рождения первой узбекской художницы и ученого химика

В 1925 году во время каникул я с бабушкой поехала в Туркестан. И там маслом сделала несколько эскизов с видом на мавзолей Ахмада Яссавий. Один из них сохранился до сих пор и висит в Доме-музее Айбека. Эта картина в 30-х годах была отобрана худсоветом во главе с художником Волковым для демонстрации на большой художественной выставке. Там её хотел купить один немецкий турист, но отец не разрешил мне её продать.

Davomini o'qish

Hamza Hakimzoda Niyoziy. She’rlar va masallar.

ҳамза
6 март — Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий (1889-1929) туғилган кун.

Ҳамза ижоди мустақиллик, истиқлол туфайлигина ҳақиқий баҳосини олмоқда. У ҳеч бир бўрттиришсиз, қўшиб-чатишсиз ҳам XX аср ўзбек адабиётининг атоқли вакили: новатор шоир, ҳозиржавоб носир, истеъдодли драматург, ғайратли театр арбоби, моҳир педагог сифатида замондошлари Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпонлар қаторидан муносиб ўрин олишга ҳақлидир. Davomini o'qish