Tursun Ali. Ko’nglim uzra xazenrez fasli

088
5 февраль — Шоир Турсун Али таваллуд топган кун.

Турсун Али 1952 йилнинг 5 февралида Фарғона вилоятининг Қува туманидаги Тошйўли қишлоғида туғилган. 1968 йил 2-ўрта мактабнинг 8-синфини тамомлаб, 1971 йилда Тошкент шаҳридаги 2-кечки ишчи ёшлар мактабини тугаллаган. 1981 йили ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг филология бўлимини битирган. Дастлаб у “Ўзбекистон маданияти” (ҳозирги “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”) газетасида мусаҳҳиҳ, сўнгра Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида, Чўлпон нашриётида, “Ўзбекистон овози” газетаси таҳририятида ва “Адолат” нашриётларида турли лавозимларда ишлаган. Айни пайтда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи вазифасида меҳнат қилиб келмоқда. Davomini o'qish

Botirxon Valixo’jayev. Alisher Navoiyning Samarqanddagi qadamjolari.

01
Закий аллома Ботирхон Валихўжаевнинг кўпқиррали фаолиятида Навоий даҳосига садоқат сермазмун саҳифаларни ташкил этади. Ўзбек навоийшуносларининг ўрта авлоди борасида гап кетганда, шубҳасиз, рўйхат бошида бу заҳматкаш олимнинг ҳам номи тилга олинади. Унинг “Хамсачилик анъанасининг баъзи-бир хусусиятлари”, “Мажолис ун-нафоис” типидаги бир тазкира ҳақида”, “Навоийнинг поэтик миниатюралар яратиш маҳорати”, “Навоий ва Шайхим Суҳайлий”, “Навоий ва унинг издошлари ижодида туюқ”, “Навоийнинг мўътабар дастхати” каби мақолаларида улуғ ўзбек шоири ижодининг кўпгина масалалари ёритилган. Davomini o'qish

Vohid Abdullayev. Alisher Navoiy Samarqandda.

Ashampoo_Snap_2016.10.13_21h03m56s_001_.png    Алишер Навоий ва Самарқанд мавзуи ҳақида сўз кетганда киши кўз ўнгида дарҳол марҳум академик Воҳид Абдуллаевнинг сиймоси гавдаланади. Зероки, Воҳид Абдуллаев бу мавзуни 30 йилларнинг охирларида устод Садриддин Айнийнинг маслаҳати билан навоийшуносликка биринчилар қаторида кенг ўрганиб, мақола ва рисолалар ёзиб қолдирган ва умрининг охиригача (1985 йил) ундан кўнгил узолмаган эди. Davomini o'qish

Oiz Qaraniy. O‘ksinma.

04

Тонг отгач, тунни кутма, яхши-ёмон ўтган кечаги кунни эмас, ҳали келиб улгурмаган эртани ҳам эмас, яшаётган бугунингни ўйла.
Қуёши чарақлаган бу кун сенинг кунингдир, бир кунлик умр… Гўё бу кунда туғилиб, шу кунда ўладигандек, бугунги ҳаётингни бугунга бағишла. Шундагина сенинг ҳаётинг ўтмиш ғам-ташвишларига, келажакнинг хатарнок шарпаларига тўқнаш келмайди.
Davomini o'qish

Xurshid Davron: Hayotimda ikki-uch bor vijdonsizu iymonsizlarga to’qnash kelganman

02
Ота-онаси ўқиганини кўрган  болалар китоб ўқийди, демак, оилада китобга меҳр ва мутолаа маданиятини тарбиялаш керак.. Қадимий турк эпоси “Дада Қурқут”да шундай ҳикмат бор: “ Она минг марта қизига “Уни қил, буни қил!” демасин, бундан фойда йўқ. Она ўша нарсани ўзи мунтазам қилсагина, қизи ҳам қилади”. Яъни “Қуш уясида кўрганини қилади”. Davomini o'qish

Dilmurod Quronov. Jadid adabiyotida tarix kontsepsiyasi.

012
Тарих кўп аҳамиятли ва фойдали бир нарсадур. Тарихнинг фойдаларидан баъзиси ушбудурки, бир миллатнинг на тариқада, қайси йўл ила тараққий этганини ўқиб ибрат олмоқ ёки бир миллатнинг на сабаблардан таназзул этиб, охир мунқариз бўлуб кетганин ўқуб, мундан ҳам истифода этмак мумкиндур… Davomini o'qish

Рене Генон. Влияние исламской цивилизации на Европу

099

Наставником, определившим путь Генона, стал индус, принадлежавший к школе Адвайта, однако, как часто бывает с истинными духовными учителями, известно о нем удивительно мало. Тем не менее, выражая признательность этому вожатому на пути Знания, Генон скажет, что «тем, что у нас есть интеллектуального, мы обязаны исключительно Востоку». Среди людей, повлиявших на Генона нужно назвать также видного арабского богослова Абд-эр-Рахман эль-Кебира, памяти которого он посвятил свою книгу «Символика креста» и трех европейцев: принявших ислам Леона Шампрено, известного под исламским именем Абд-эль-Хакк — Служитель Истины, и шведского ориенталиста Иоганна Густава Агели, которые первыми ввели Генона в круг суфистских понятий, а также графа Альбера де Пувурвиля — отставного французского офицера и дипломата, много лет прослужившего в Китае, где он принял даосское посвящение. Davomini o'qish

Tog’ay Murod. Ikki hikoya.

0923 феврал — атоқли ўзбек адиби Тоғай Мурод (1948–2003) туғилган кун.

    Тоғай Мурод  ўз тупроғини севган, севдира олган аломат ёзувчи эди. Унинг асарлари кўз очган саналарга қарайман: илк ҳикояси «Бобоси билан набираси» 1966 йили ёзилган. Демак, айни ўн саккиз баҳорга тўғри келар экан. Сўнгги асари — «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» романига 1998 йил — нақд эллик ёшнинг устида нуқта қуйилган. Ҳисобланса, ўттиз икки йиллик ҳайрат ва муҳаббат, илҳом ва меҳнатнинг ҳузури бизга қолди, завқи ва дарди ўзбекнинг, инсониятнинг мулки бўлди… Мен Тоғай Мурод хонадонида бўлмаганман, нашр этилмай ётган ёхуд бошлаб қўйган асарларидан хабарсизман. Лекин бўлиши керак. Кўнглидагисини эса эҳе-э… ҳисоблаб бўладими? Бетизгин бир ҳарислик билан асарлари, улар яратилган йиллар рўйхати кўз олдимдан ўтади. Тўртта ҳикоя. Тўрттагина-я… «Бобоси билан набираси», «Кузнинг бир кунида», «Ку-ку- ку», «Эр-хотин», (150 дан ортиқ ҳикоялар ёзган Жек Лондон бор-йўғи 40 ёшга кириб- кирмаган.) Davomini o'qish

Dilmurod Quronov. Qalblarni larzaga solgan xirgoyi

09     3 февраль — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллуд топган кун.

«Отамдан қолган далалар» нафақат долзарб мавзуси, балки бадиий жиҳатлари билан-да адабиётимизда жиддий воқеа бўлди. Асарнинг ўзига хос қурилиши, бетакрор ифода йўсини, тилдаги жозиб оҳанг, самимият – буларнинг бари унинг муваффақиятини таъминлаган асосий омиллардир. Бир суҳбатда асар хусусида сўз бориб, «Отамдан қолган далалар» жанр эътибори билан романми?» деган саволни ўртага қўйган эдим. Davomini o'qish