Мумтозбегим (Элмира Ҳазратқулова) ўз ёзган ҳикояларини бир ҳаваскор ёзувчининг машқлари деб билади. Унинг икки ҳикоясини тақдим этиш билан бугун биз бу машқларга баҳо беришни энди сайт ўқирманларига ҳавола этамиз. Davomini o'qish
Oy: Июль 2019
Mavlono Jaloliddin Rumiy. «Ma’naviy Masnaviy»dan hikoyatlar.
“Маснавий”да бир неча юз ҳикоят ва ривоятлар келтирилган. Қуръони каримнинг юзлаб ояти тилга олиниб, тафсир этилган. 690 ҳадисга румиёна шарҳ берилган. Кўз олдимизда ҳам калом илмининг улуғ билимдони, ҳам тасаввуф таълимотини сарбаланд чўққига олиб чиққан ориф инсон ва ҳам муқтадир даҳо шоир гавдаланади. Оддий латифалар, ҳикоятлардан Румий фавқулодда фалсафий-сўфиёна маънолар чиқаради, теран тафаккури доирадан доирага, даражадан даражага кўтарилиб боради. “Қуръоннинг уч қабат ботиний маъноси бор”, деб қайд этади у ва ана шу маъноларни изчил бизга тушунтиради. Davomini o'qish
Jo’ra Fozil. Kitob sotmoqchi bo’lgan odam. Rivoyat.
Қария ҳар қанча кўзёш тўкмасин, ҳаёт ўз измида давом этар ва унинг шафқатсиз қонуниятларида ҳеч қандай ўзгариш содир бўлмасди. Сирасини айт ганда, кимдир кимгадир садақа берса ва қандайдир чол қандайдир китоб узра кўзёш тўкса, нима бўпти? Ахир, дунёда кўзёш тўкаётганлар камми?! Davomini o'qish
Tillaniso Eshboyeva. Rafiq Saydulloga maktub
Сизнинг шеърларингиз ҳақида ёзмоқчи бўлиб, қандай шеърни исташим ҳақида сўзлаб кетдим. Хуллас, руҳиятнинг, инсон ўз руҳининг турли томонларидан мўралаб кўраётган, мўралаб кўришга уринаётган Шеър ёқади менга. Албатта, Қалб, Туйғу, Ҳолатни ҳам четга сураётганим йўқ. Қалб, Туйғу, ҳолат ҳақида пафоссиз, рост, инсон ўз ичида туриб, ўз-ўзига гапираётган каби яралган Шеър ёқади менга. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Ot egasi & Olim Toshboyev.»Men yomon yozuvchimasman…»
Устоз «Адабиёт ўладими?» мақоласини Ёзувчилар уюшмасида катта адабий йиғинда мана шундай тик туриб, ғулдираган овозда ўқиб берганида йиғилганлар шеър ёхуд достон каби тинглаганлари кўз ўнгимда турибди. Йиғилиш қизғин мунозаралар билан якунланганди ўшанда. Адиб ҳаётининг сўнггигача такрорлаб кетган «Мен адабиётга хиёнат қилмадим», деган гапини энди-энди англаётгандекман… Davomini o'qish
Husnora Ro’zmatova. Shikasta ma’buda. Novella
Таниқли адиб Назар Эшонқул тавсияси билан эълон қилинаётган Ҳуснора Рўзматованинг “Шикаста маъбуда” новелласи ҳам шаклан, ҳам мазмунан ўзининг экзистенцилача руҳи билан кишини бирлан ўзига жалб қилади. Новелла тўлалигича борлиқни экзистенциалистик қабул қилиш, англаш, хаос ва бўшлиқда ўз мавжудлигини излаш ҳақида. Davomini o'qish