Ўзбек адабиёти тарихида шоираларнинг фаолияти Жаҳонотин Увайсийдан бошланади, дейиш мумкин. Чунки Увайсийгача ўзбек шоираларининг асарлари адабиётимиз тарихида қайд этилмаган. Шарқ шоираси Зебунисо эса форс ва араб тиллари да ижод қилган. Davomini o'qish
Oy: Январь 2022
Sharof Boshbekov. Mening yozuvchi bo’lganim & Adabiyot — san’at poydevori (Adib bilan suhbat)
4 январь – Таниқли драматург Шароф Бошбеков таваллуд топган кун
Мен болалигимда учувчи бўлишни орзу қилардим. Ҳаёт — ҳаёт экан. Турфа сўқмоқларни босиб ўтдим. Ўз ўрнимни топгунимча кўп тентирадим. Ашулачилик қилдим, балетда роллар ўйнадим, кинода судралиб юрдим. Кўп тентираб, охири ёзувчиликда тўхтадим. Davomini o'qish
Karim Bahriyev. Badialar & Qozoqboy Yo’ldosh. Porpoq hayratlar chaqini
2 январ — Шоир ва таржимон Карим Баҳриев (Абдулкарим Баҳриддин) таваллуд топган куннинг 60 йиллиги. Чин юракдан қутлаймиз!
Абдулкарим Баҳриддин 1979 йилда ёзган илк шеърларидан бирида: «Руҳим, хатарлидир бу қўрқиш, ётаверсин уйқуда титроқ, Орзу – қанотлари учқур қуш – парвоз қилур таборо тикроқ», – дейди. Ана шу иқрорда бўлажак ижодкор шахсиятига хос максимализм, юксак туйғуларни баланд пардаларда куйлашга интилишнинг илк илдизи намоён бўлган. Davomini o'qish