Nasrullo Ergash. Sog’inch — eng uzun she’r & Nargiza Odinayeva “Sohir tuyg’ular” teleloyihasida

09Ҳаммамиз ҳам болаликни соғинамиз, кўнглимизнинг туб-тубида, гарчи энди иложи йўқлигини яхши билсак ҳам, болаликка қайтгимиз келади. Аммо яшаган сари эсимиз кириб, ақлимиз тўлишиб бораркан, болаликда қилган буюк хатоларимиз кўзимизга энди эриш туюла бошлайди. Энди ўша хатоларни қилишга ошкора уяламиз, ҳатто ор қилишимиз ҳам мумкин. Эҳтимол, болаликдаги энг тоза самимият бизни аллақачон тарк этгани туфайли олис болаликка қайтгимиз келар-у, аммо зинҳор бола бўлгимиз келмас. Бора-бора болаликни ҳам соғинмай қўярмиз. Кўнгли боладек пок шоира Н.Одинаева биз катталарнинг ана шу фожиасини энг узун шеър қилган.

Насрулло ЭРГАШ
СОҒИНЧ – ЭНГ УЗУН ШЕЪР


Наргиза Одинаеванинг “Энг узун шеър”и – энди олис болаликка энг узоқ сафаридир.

Ҳаммамиз ҳам болаликни соғинамиз, кўнглимизнинг туб-тубида, гарчи энди иложи йўқлигини яхши билсак ҳам, болаликка қайтгимиз келади. Аммо яшаган сари эсимиз кириб, ақлимиз тўлишиб бораркан, болаликда қилган буюк хатоларимиз кўзимизга энди эриш туюла бошлайди. Энди ўша хатоларни қилишга ошкора уяламиз, ҳатто ор қилишимиз ҳам мумкин. Эҳтимол, болаликдаги энг тоза самимият бизни аллақачон тарк этгани туфайли олис болаликка қайтгимиз келар-у, аммо зинҳор бола бўлгимиз келмас. Бора-бора болаликни ҳам соғинмай қўярмиз. Кўнгли боладек пок шоира Н.Одинаева биз катталарнинг ана шу фожиасини энг узун шеър қилган.

03Болаликдаги дўстлик ва муҳаббат катталарникидан ҳеч бир таъма ва манфаатга эга эмаслиги билан кескин фарқ қилади. Катталар дўстлиги ва муҳаббати биз истаймизми, йўқми ҳисоб-китоб асосига қурилган. Ҳисобли дўст айрилмас деган мақол, эҳтимол, катталар учундир, аммо болаларга хос эмас. Болаларнинг кўпчилиги агар катталар томонидан ҳали онги бузилмаган бўлса барчани борича севади. Уларга кўнгил қўйиш учун инсоннинг ёши ёки ижтимоий мавқеи мутлақо аҳамиятсиз. Шунинг учун аксар болалар ўзидан катталарни яхши кўриб қолади. Биз катталар эса дўстлик ва муҳаббатни ҳам ўз измимизга солмоқчи бўламиз. Албатта, кўнгил қўймоқчи ёки дўстлашмоқчи бўлган одамимизни аввал ақл кўзи билан обдон ўрганамиз, ёшига, ижтимоий мавқеига эътибор бериб, юлдузимиз юлдузимизга тўғри келиши ёки келмаслиги борасида кечалари ухламай бош қотирамиз. Афсуски, биз қанча ҳисоб-китоб қилмайлик, кўпинча боғлаган муносабатимиз узоққа бормай узилади. Чунки уни қалбимиз билан эмас, ақлимиз билан танлаганмиз. Бугун абадий бирга бўлиш ҳақида қасам ичиб юрган дўстларимиз ёки ошиқ-маъшуқлар эртага арзимас манфаат туфайли ажралиб кетади. Аммо бола кимни яхши кўрса, унинг атрофидагилар ҳам унга шунча қадрли. Жумладан, Наргиза болаликдаги ўртоғининг портретини шундай чизади:

Хушламасдим шамолни озроқ,
Қор-дўлини билмай оламнинг.
Фарзандийдинг қорамағизроқ,
Қуёшга энг яқин одамнинг.

Шоира ўртоғининг отасини қуёшга энг яқин одам деб атаяпти. Қуёш адабиётда ҳақиқат ва меҳру муҳаббат тимсоли. Чунки у туннинг зидди ўлароқ тонг отгач, тунда яширинган ҳақиқатларни ошкор қилади. Қиёматда қуёш ғарбдан чиқади дейишади. Эҳтимол, у сўнгги бор барча ҳақиқатни ошкор этиш учун ғарбдан кўтарилар… Демак, шоиранинг болаликдаги ўртоғи қуёш каби ҳақпараст одамнинг фарзанди. Шунинг учун ҳам у жажжи Наргизанинг наздида ҳурматга лойиқ. Қуёш десак, қалбимизга иссиқлик ва ёруғлик киради. Инсоний меҳр-муҳаббат ҳам қалбни шундай иситиши бор гап. Демак, бўлажак шоиранинг ўртоғи одамларга меҳр-муҳаббати чексиз инсоннинг фарзанди. Шунинг учун ҳам у шоиранинг назарида меҳру муҳаббатга сазовор.

Наргиза, сўзни қийнамай, шеърни ўйламай ёзадиган шоир. Бир қараганда, тўртликдаги байтлар бир-бирига уланмагандек туюлиши ҳам бор гап. Аммо бу сакталикларнинг барчаси шеърдаги самимият пардаси остида қолиб билинмай кетади.

Бир қўшиқни билардик сен, мен
Сўзларини англамай айтган.
Кўнглим эди бу дунёдан кенг,
Энг узун шеър соғинч бўларкан.

Мазкур шеър хотиралар асосида ёзилгани учун ундаги вақт ҳодисаси кескин ўзгариб туради. Шоира икки ўртоқ сўзларини тушунмай айтган бўлсалар-да, болаликда энг яхши кўрган қўшиқлари бўлгани ва кўнгли дунёдан кенг бўлганини айта туриб, бирдан “энг узун шеър соғинч бўларкан” дейди. Бундан биз гўё бирдан улғайиб, бехос катталар оламига қўшилиб қолган шоиранинг беғубор қўшиқлар куйлаган, кўнгли дунёдан кенг даврларини дафъатан соғинишини теран ҳис қилиб, унинг ширин оғриқларига беихтиёр шерик бўламиз.

Сойда қамиш кемалар сузди,
Сўнг тезлашди йиллар тўлқини.
Осмондаги ойни ким узди
Энг узун шеър ўқилган куни.

Қандоқ қадрдон манзара. Менимча, болалигида сувда қоғоз ёки қамиш кема оқизмаган бола кам топилса керак. Аммо вақт суръати яна шитоб билан ўзгариб, бир қарасак, кемаларимизни сувнинг тезкор тўлқинлари оқизиб кетган эмиш. Демак, кўз очиб юмгунча болалик ҳам ўтиб, катталарнинг жиддий дунёсига қадам қўйибмиз. Энди биз болаликда тикилиб узун тунлар хаёл сурадиган ҳандалакдек тўлиной ҳам йўқ. Уни энг узун шеър ўқилган, яъни болалик билан хайрлашилган куни кимдир олмадек узиб кетибди. Қизиқ, у болалик ўғриси ким бўлди экан? Бешафқат вақтми ёки вақтга енгилган инсон?..

Шоира шеърда қайта ва қайта энг узун шеър, яъни соғинчга мурожаат қилаверади. Демак, бундан болаликдаги ўртоқ шунчаки ўртоқ эмас, унинг кўнгилдоши, бу ёруғ дунёга келиб энг биринчи марта танлаган яқин инсони эканини биламиз.

Тополмадим яқин фалакни,
Ғам-қувончни ҳаётга йўйдим.
Алдаб-сулдаб мурғак юракни,
Сой бўйига ҳеч бормай қўйдим.
Сойга “тилла” тангаси тушган
Болакайдек кўнглимда араз.
Тонг, шомлари сўзсиз урушган
Бу кунларга ўргандим оз-оз.

Болаликдан узоқлашганимиз сари бир пайтлар ойу юлдузлари пешонамизга тегиб турган осмон – фалак ҳам бирдан биздан олислаб кетганини ҳис қиламиз. Болалик аллақачон тугаб, энди ҳаммаси бошқача бўлишини, ғам-қувонч алмашиб келадиган кунлар бошланганини ноилож тан оламиз. Мурғак юракни ҳам алдаб, ширин хотираларимиз чўкиб кетган сой бўйига қайтиб бормасликка кўндирамиз. Сойга “тилла” тангаси, яъни энг азиз хотиралари чўкиб кетиб аразлаган бола сингари аста-секин аразларимиз ҳам унутилиб тонг ва шомлари бир хил, деярли фарқсиз бўлиб қолган катталар ҳаётига ўрганиб, кўниб-кўникиб яшай бошлаймиз…

Дарвоқе, шеърдаги сой образи шоиранинг болалиги кўмилган рамзий жой маъносини англатади.

Энди уйғоқ тушлар кўряпман,
Бошқа ўйин сен тарафларда.
Чўғ оралаб чопиб боряпман
Оқ теракми, кўк теракларда.

Болалик ширин туш каби инсон ҳаётида кўз очиб юмгунча ўтиб кетадиган энг қисқа давр. Аммо ундан бир умрга етгулик ширин хотиралар қолади. Сиз болаликда кўрган тушларингизни реал ҳаётда кўра бошладингизми, билингки, болалик билан аллақачон хайрлашибсиз. Энди улғайиш дунёсининг ўйинлари бошқача: унда ҳалол ва ғирром ҳамда бошқа турфа хил каттаю кичик ўйинлар бор. Бу ўйинларда салгина хато қилсангиз, катталар сизни дарров болаликдаги кўнгилчан ўртоғингиз каби кечириб юборишмайди. Ҳар бир хато сиз учун қимматга тушиши мумкин. Биз болаликда оқ теракми, кўк терак ўйнаб, ям-яшил ва майин майсазор устида оёқяланг югурган бўлсак, энди катталар дунёсининг оқ теракми, кўк тераги бироз бешафқатроқ. Энди биз оёқяланг майин майсазор устида эмас, балки оёқларимиз куйиб, шилиниб ва ҳаттоки қонаб, шоира айтмоқчи, чўғ устида ёки шиша синиқлари устида ҳам югуришимизга тўғри келади.

Уфқ ёқалаб ястанган дала,
Шу гуллаган ҳавога тўйдим.
Қўшиқ айтсам, ўйнаган бола,
Сен ҳақингда шеър ёзмай қўйдим.

Наргиза ҳар бир тўртликда болаликдан узоқлашгани тўғрисида битта далил келтиради. Жумладан, бу юқоридаги парчада “Қўшиқ айтсам, ўйнаган бола, / Сен ҳақингда шеър ёзмай қўйдим” сатрлари орқали ифодаланган. Эҳтимол, бошқа одамларга унчалик сезилмас, аммо кўнгил одами учун болаликни соғиниш жуда оғриқли жараён. Худди шу сингари болалик ўртоғи ҳақида шеър ёзмай қўйиш ҳам оддий одамлар учун ҳеч нарсани англатмаслиги мумкин, аммо шоир одамга бу улкан фожиа каби таъсир қилади.
Шу ўринда, “қўшиқ айтсам, ўйнаган бола”ни Наргизанинг шеърдаги бола характерини кашф этувчи энг инжа кашфиёти десак янглишмаймиз. Ахир, бегуноҳ болагина ўзи каби иккинчи бир бола, ҳатто қиз бола айтган болаларча беғубор қўшиққа рақс туша олади.

Юрагимга таниш туйғулар:
Олтин бешик, оқ ой топиб бер.
Одам халқи… англаса улар,
Ҳамон ўша подачи қиз дер.

Наргиза ана шу парчадан бошлаб болалар ва катталар оламини бир-бирига кескин контраст қўйиб қиёслайди. Болаларнинг кичкина бўлса ҳам дунёларга сиғмас ўз дунёси, шеърда айтилмоқчи, олтин бешик, оппоқ ойлари бўлади. Лекин бу олам, хусусун, Наргизанинг бетакрор олами қанчалар гўзал бўлмасин, одамлар, яъни катталар кўзидан пинҳон. У катталар нигоҳида бор-йўғи бир подачи қиз бўлиб қолиб кетгандек. Мазкур парча бизга қалбимиз болалик дунёмиздан қанча узоқласа, кўнгил кўзларимиз ҳам шунча хира тортиб кетишини эслатиб туради.

Аммо Наргиза шоир деган ном мангу жаранглашини (Белинский) яхши билгани учун ҳам қуйидаги сатрларни битишга ўзини ҳақдор деб билади:

Бозорига чорлар тўрт томон,
Қирдан қочиб тоғларга келдим.
Ерда кезиб юрган оломон,
Мен сизлардан баландроқ эдим…

2020 йил

Манба: Насрулла Эргашнинг фейсбукдаги саҳифаси

Hammamiz ham bolalikni sogʼinamiz, koʼnglimizning tub-tubida, garchi endi iloji yoʼqligini yaxshi bilsak ham, bolalikka qaytgimiz keladi. Аmmo yashagan sari esimiz kirib, aqlimiz toʼlishib borarkan, bolalikda qilgan buyuk xatolarimiz koʼzimizga endi erish tuyula boshlaydi. Endi oʼsha xatolarni qilishga oshkora uyalamiz, hatto or qilishimiz ham mumkin. Ehtimol, bolalikdagi eng toza samimiyat bizni allaqachon tark etgani tufayli olis bolalikka qaytgimiz kelar-u, ammo zinhor bola boʼlgimiz kelmas. Bora-bora bolalikni ham sogʼinmay qoʼyarmiz. Koʼngli boladek pok shoira N.Odinaeva biz kattalarning ana shu fojiasini eng uzun sheʼr qilgan.

Nasrullo ERGАSH
SOGʼINCH – ENG UZUN SHE’R


Nargiza Odinaevaning “Eng uzun sheʼr”i – endi olis bolalikka eng uzoq safaridir.

Hammamiz ham bolalikni sogʼinamiz, koʼnglimizning tub-tubida, garchi endi iloji yoʼqligini yaxshi bilsak ham, bolalikka qaytgimiz keladi. Аmmo yashagan sari esimiz kirib, aqlimiz toʼlishib borarkan, bolalikda qilgan buyuk xatolarimiz koʼzimizga endi erish tuyula boshlaydi. Endi oʼsha xatolarni qilishga oshkora uyalamiz, hatto or qilishimiz ham mumkin. Ehtimol, bolalikdagi eng toza samimiyat bizni allaqachon tark etgani tufayli olis bolalikka qaytgimiz kelar-u, ammo zinhor bola boʼlgimiz kelmas. Bora-bora bolalikni ham sogʼinmay qoʼyarmiz. Koʼngli boladek pok shoira N.Odinaeva biz kattalarning ana shu fojiasini eng uzun sheʼr qilgan.

07Bolalikdagi doʼstlik va muhabbat kattalarnikidan hech bir taʼma va manfaatga ega emasligi bilan keskin farq qiladi. Kattalar doʼstligi va muhabbati biz istaymizmi, yoʼqmi hisob-kitob asosiga qurilgan. Hisobli doʼst ayrilmas degan maqol, ehtimol, kattalar uchundir, ammo bolalarga xos emas. Bolalarning koʼpchiligi agar kattalar tomonidan hali ongi buzilmagan boʼlsa barchani boricha sevadi. Ularga koʼngil qoʼyish uchun insonning yoshi yoki ijtimoiy mavqei mutlaqo ahamiyatsiz. Shuning uchun aksar bolalar oʼzidan kattalarni yaxshi koʼrib qoladi. Biz kattalar esa doʼstlik va muhabbatni ham oʼz izmimizga solmoqchi boʼlamiz. Аlbatta, koʼngil qoʼymoqchi yoki doʼstlashmoqchi boʼlgan odamimizni avval aql koʼzi bilan obdon oʼrganamiz, yoshiga, ijtimoiy mavqeiga eʼtibor berib, yulduzimiz yulduzimizga toʼgʼri kelishi yoki kelmasligi borasida kechalari uxlamay bosh qotiramiz. Аfsuski, biz qancha hisob-kitob qilmaylik, koʼpincha bogʼlagan munosabatimiz uzoqqa bormay uziladi. Chunki uni qalbimiz bilan emas, aqlimiz bilan tanlaganmiz. Bugun abadiy birga boʼlish haqida qasam ichib yurgan doʼstlarimiz yoki oshiq-maʼshuqlar ertaga arzimas manfaat tufayli ajralib ketadi. Аmmo bola kimni yaxshi koʼrsa, uning atrofidagilar ham unga shuncha qadrli. Jumladan, Nargiza bolalikdagi oʼrtogʼining portretini shunday chizadi:

Xushlamasdim shamolni ozroq,
Qor-doʼlini bilmay olamning.
Farzandiyding qoramagʼizroq,
Quyoshga eng yaqin odamning.

Shoira oʼrtogʼining otasini quyoshga eng yaqin odam deb atayapti. Quyosh adabiyotda haqiqat va mehru muhabbat timsoli. Chunki u tunning ziddi oʼlaroq tong otgach, tunda yashiringan haqiqatlarni oshkor qiladi. Qiyomatda quyosh gʼarbdan chiqadi deyishadi. Ehtimol, u soʼnggi bor barcha haqiqatni oshkor etish uchun gʼarbdan koʼtarilar… Demak, shoiraning bolalikdagi oʼrtogʼi quyosh kabi haqparast odamning farzandi. Shuning uchun ham u jajji Nargizaning nazdida hurmatga loyiq. Quyosh desak, qalbimizga issiqlik va yorugʼlik kiradi. Insoniy mehr-muhabbat ham qalbni shunday isitishi bor gap. Demak, boʼlajak shoiraning oʼrtogʼi odamlarga mehr-muhabbati cheksiz insonning farzandi. Shuning uchun ham u shoiraning nazarida mehru muhabbatga sazovor.

Nargiza, soʼzni qiynamay, sheʼrni oʼylamay yozadigan shoir. Bir qaraganda, toʼrtlikdagi baytlar bir-biriga ulanmagandek tuyulishi ham bor gap. Аmmo bu saktaliklarning barchasi sheʼrdagi samimiyat pardasi ostida qolib bilinmay ketadi.

Bir qoʼshiqni bilardik sen, men
Soʼzlarini anglamay aytgan.
Koʼnglim edi bu dunyodan keng,
Eng uzun sheʼr sogʼinch boʼlarkan.

Mazkur sheʼr xotiralar asosida yozilgani uchun undagi vaqt hodisasi keskin oʼzgarib turadi. Shoira ikki oʼrtoq soʼzlarini tushunmay aytgan boʼlsalar-da, bolalikda eng yaxshi koʼrgan qoʼshiqlari boʼlgani va koʼngli dunyodan keng boʼlganini ayta turib, birdan “eng uzun sheʼr sogʼinch boʼlarkan” deydi. Bundan biz goʼyo birdan ulgʼayib, bexos kattalar olamiga qoʼshilib qolgan shoiraning begʼubor qoʼshiqlar kuylagan, koʼngli dunyodan keng davrlarini dafʼatan sogʼinishini teran his qilib, uning shirin ogʼriqlariga beixtiyor sherik boʼlamiz.

Soyda qamish kemalar suzdi,
Soʼng tezlashdi yillar toʼlqini.
Osmondagi oyni kim uzdi
Eng uzun sheʼr oʼqilgan kuni.

Qandoq qadrdon manzara. Menimcha, bolaligida suvda qogʼoz yoki qamish kema oqizmagan bola kam topilsa kerak. Аmmo vaqt surʼati yana shitob bilan oʼzgarib, bir qarasak, kemalarimizni suvning tezkor toʼlqinlari oqizib ketgan emish. Demak, koʼz ochib yumguncha bolalik ham oʼtib, kattalarning jiddiy dunyosiga qadam qoʼyibmiz. Endi biz bolalikda tikilib uzun tunlar xayol suradigan handalakdek toʼlinoy ham yoʼq. Uni eng uzun sheʼr oʼqilgan, yaʼni bolalik bilan xayrlashilgan kuni kimdir olmadek uzib ketibdi. Qiziq, u bolalik oʼgʼrisi kim boʼldi ekan? Beshafqat vaqtmi yoki vaqtga yengilgan inson?..

Shoira sheʼrda qayta va qayta eng uzun sheʼr, yaʼni sogʼinchga murojaat qilaveradi. Demak, bundan bolalikdagi oʼrtoq shunchaki oʼrtoq emas, uning koʼngildoshi, bu yorugʼ dunyoga kelib eng birinchi marta tanlagan yaqin insoni ekanini bilamiz.

Topolmadim yaqin falakni,
Gʼam-quvonchni hayotga yoʼydim.
Аldab-suldab murgʼak yurakni,
Soy boʼyiga hech bormay qoʼydim.
Soyga “tilla” tangasi tushgan
Bolakaydek koʼnglimda araz.
Tong, shomlari soʼzsiz urushgan
Bu kunlarga oʼrgandim oz-oz.

Bolalikdan uzoqlashganimiz sari bir paytlar oyu yulduzlari peshonamizga tegib turgan osmon – falak ham birdan bizdan olislab ketganini his qilamiz. Bolalik allaqachon tugab, endi hammasi boshqacha boʼlishini, gʼam-quvonch almashib keladigan kunlar boshlanganini noiloj tan olamiz. Murgʼak yurakni ham aldab, shirin xotiralarimiz choʼkib ketgan soy boʼyiga qaytib bormaslikka koʼndiramiz. Soyga “tilla” tangasi, yaʼni eng aziz xotiralari choʼkib ketib arazlagan bola singari asta-sekin arazlarimiz ham unutilib tong va shomlari bir xil, deyarli farqsiz boʼlib qolgan kattalar hayotiga oʼrganib, koʼnib-koʼnikib yashay boshlaymiz…

Darvoqe, sheʼrdagi soy obrazi shoiraning bolaligi koʼmilgan ramziy joy maʼnosini anglatadi.

Endi uygʼoq tushlar koʼryapman,
Boshqa oʼyin sen taraflarda.
Choʼgʼ oralab chopib boryapman
Oq terakmi, koʼk teraklarda.

Bolalik shirin tush kabi inson hayotida koʼz ochib yumguncha oʼtib ketadigan eng qisqa davr. Аmmo undan bir umrga yetgulik shirin xotiralar qoladi. Siz bolalikda koʼrgan tushlaringizni real hayotda koʼra boshladingizmi, bilingki, bolalik bilan allaqachon xayrlashibsiz. Endi ulgʼayish dunyosining oʼyinlari boshqacha: unda halol va gʼirrom hamda boshqa turfa xil kattayu kichik oʼyinlar bor. Bu oʼyinlarda salgina xato qilsangiz, kattalar sizni darrov bolalikdagi koʼngilchan oʼrtogʼingiz kabi kechirib yuborishmaydi. Har bir xato siz uchun qimmatga tushishi mumkin. Biz bolalikda oq terakmi, koʼk terak oʼynab, yam-yashil va mayin maysazor ustida oyoqyalang yugurgan boʼlsak, endi kattalar dunyosining oq terakmi, koʼk teragi biroz beshafqatroq. Endi biz oyoqyalang mayin maysazor ustida emas, balki oyoqlarimiz kuyib, shilinib va hattoki qonab, shoira aytmoqchi, choʼgʼ ustida yoki shisha siniqlari ustida ham yugurishimizga toʼgʼri keladi.

Ufq yoqalab yastangan dala,
Shu gullagan havoga toʼydim.
Qoʼshiq aytsam, oʼynagan bola,
Sen haqingda sheʼr yozmay qoʼydim.

Nargiza har bir toʼrtlikda bolalikdan uzoqlashgani toʼgʼrisida bitta dalil keltiradi. Jumladan, bu yuqoridagi parchada “Qoʼshiq aytsam, oʼynagan bola, / Sen haqingda sheʼr yozmay qoʼydim” satrlari orqali ifodalangan. Ehtimol, boshqa odamlarga unchalik sezilmas, ammo koʼngil odami uchun bolalikni sogʼinish juda ogʼriqli jarayon. Xuddi shu singari bolalik oʼrtogʼi haqida sheʼr yozmay qoʼyish ham oddiy odamlar uchun hech narsani anglatmasligi mumkin, ammo shoir odamga bu ulkan fojia kabi taʼsir qiladi.

Shu oʼrinda, “qoʼshiq aytsam, oʼynagan bola”ni Nargizaning sheʼrdagi bola xarakterini kashf etuvchi eng inja kashfiyoti desak yanglishmaymiz. Аxir, begunoh bolagina oʼzi kabi ikkinchi bir bola, hatto qiz bola aytgan bolalarcha begʼubor qoʼshiqqa raqs tusha oladi.

Yuragimga tanish tuygʼular:
Oltin beshik, oq oy topib ber.
Odam xalqi… anglasa ular,
Hamon oʼsha podachi qiz der.

Nargiza ana shu parchadan boshlab bolalar va kattalar olamini bir-biriga keskin kontrast qoʼyib qiyoslaydi. Bolalarning kichkina boʼlsa ham dunyolarga sigʼmas oʼz dunyosi, sheʼrda aytilmoqchi, oltin beshik, oppoq oylari boʼladi. Lekin bu olam, xususun, Nargizaning betakror olami qanchalar goʼzal boʼlmasin, odamlar, yaʼni kattalar koʼzidan pinhon. U kattalar nigohida bor-yoʼgʼi bir podachi qiz boʼlib qolib ketgandek. Mazkur parcha bizga qalbimiz bolalik dunyomizdan qancha uzoqlasa, koʼngil koʼzlarimiz ham shuncha xira tortib ketishini eslatib turadi.

Аmmo Nargiza shoir degan nom mangu jaranglashini (Belinskiy) yaxshi bilgani uchun ham quyidagi satrlarni bitishga oʼzini haqdor deb biladi:

Bozoriga chorlar toʼrt tomon,
Qirdan qochib togʼlarga keldim.
Yerda kezib yurgan olomon,
Men sizlardan balandroq edim…

2020 yil

Manba: Nasrulla Ergashning feysbukdagi sahifasi

09

(Tashriflar: umumiy 986, bugungi 1)

Izoh qoldiring