Bahodir Yo’ldoshev. Tafakkur to’lqinlantirgan qalb…

027 сентябрь — таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев таваллуд топган кунга 70 йил тўлди. Устоз санъаткорни чин дилдан қутлаймиз.

    Истеъдодсизлар ўз йўлини топиб олаверади, сиз истеъдодни ҳимоя қилинг, асранг, деган фикрда катта ҳикмат бор. Чунки истеъдоднинг тугилган мушти бўлмайди, кўнгли жуда бўш бўлади. Шу учун истеъдодли одамлар ҳамиша бой бериб келишган. Гўзалликнинг иродаси мўрт. Курашувчанлик эзгулик учун мисоли бир бегона ўт, у бу дағалликни ўз бағрига сиғдиролмайди. Истеъдод эгаси одамлар билан эмас, асосан ўз хаёли, ўзлиги билан банд. Унга орзусидаги мукамалликка интилишига халал беришмаса бўлди. Бу мукаммалликни истеъдодсизлар ўз даражасида — карьера, шон-шуҳрат, обрў-эътибор ва яна алламбало деб тушунишади.

БАҲОДИР ЙЎЛДОШЕВ
ТАФАККУР ТЎЛҚИНЛАНТИРГАН ҚАЛБ…
Иқбол ёзиб олди
022

01 ЙЎЛДОШЕВ Баҳодир Турсунович (1945.7.9, Каттақўрғон ш.) — режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1979), Ўзбекистон халқ артисти (1995). Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1970). Ҳамза театрида реж. ассистенти (1968—70), реж. (1970-74), бош режиссёр. (1974-84). 1984 йилдан Аброр Ҳидоятов номидаги драма театрининг бош режиссёри бўлиб ишлаган. Бугунги кунда «Дийдор» студиясининг бадиий раҳбари. Энг яхши спектакллари: «Рўйхатларда йўқ» (Б. Васильев), «Келинлар қўзғолони», «Фармонбиби аразлади» (С. Аҳмад), «Нодирабегим» (Т. Тўла), «Юлдузли тунлар» (П. Қодиров), «Зебуннисо» (Уйғун), «Майсаранинг иши» (Ҳамза), «Қора камар» (Ш. Холмирзаев), «Искандар» (А. Навоий), «Аршин мол олон» (У. Ҳожибеков),«Малика» (Фотима Галер), «Буюк ипак йўли» (М. Бафоев мусиқаси асосида),«Бухоройи шариф» (С. Айний асари асосида), «Тоға-жиянлар» (Р. Бобожон) ва б. Бир қанча бошқа театрларда ҳам спектакллар қўйган: Муқимий театрида «Нодирабегим», Лаос театрида «Келинлар қўзғолони», АҚШда «Дунё ёшлари», Конибодом театрида «Судхўрнинг ўлими», Сирдарё театрида «Дардимни кимга айтай», «Маъмура кампир», Самарқанд театрида «Нодирабегим»,«Чеча», «Буюк ипак йўли», Навоий театрида «Алишер Навоий» операси ва б. У, шунингдек, мамлакатнинг турли саналарига бағишланган байрам томошалари- ни саҳналаштирган: «Улуғбек юбилейи» (1994), «Наврўз» (1995), «Амир Темур юбилейи» (1996, Регистон), «Шарқ та роналари» (1997 йилдан 2013 йилгача) ва б. шулар жумласидан. Кинода актёр сифатида Олчинбек («Оловли йўллар»), Мухторов («Тоғдаги учрашув»), Шерзод («Олмос камар»), Собиров («Ошпаз») Акахон ( «Дев билан пакана») каби образлар яратган. Унинг спектакллари ҳар бир вокеанинг, эпизоднинг моҳиятини ифодалашга қодир саҳна воситаларига бойлиги б-н, тасвирий воситалар, мусиқа, пластиканинг мураккаб оҳангдошлиги б-н ажра- либ туради. Шунингдек, янги саҳна шаклларини топиш, давр мавзуси, ғоялари, характер, ўзбек театри анъаналарини унутмаган ҳолда жаҳон театри жараёни кенгликларига чиқишга интилиш, бугунги кун учун долзарб бўлган мавзуни ҳозиржавоблик б-н саҳнага олиб чиқиш Баҳодир Йўлдошев ижодига хос.

011

02 Илм, ижод, умуман гўзалликнинг поёни йўқ. Агар поёни бўлганда фақат битта одам “Ҳамлет”ни саҳналаштирарди. Бошқа режиссёрлар эса бу ҳақда бош қотирмасди. Лекин ўша воқеаси ҳаммага маълум ягона “Ҳамлет”ни юзлаб режиссёрлар яна бошқатдан яратишади. Ҳар бири турли нуқтаи назардан ёндашади ва ўз Ҳамлетини кашф этади. Ёки Алишер Навоий ғазалидаги битта байтнинг ўзини бир неча хил шарҳи бор. Бу дунёда “Навоийни тушуниб бўлдим” деган азамат бормикан? Ҳазратнинг ҳар бир ғазали ундан олдинги ёзган ғазалига жавоб бўлиб келади. Ва кейинги ғазали учун саволлигича қолади…

02 Мен студиядаги болалардан самимий бўлишни талаб қиламан. Катта-катта ишлар қилиб ҳам ҳаётдан таъмасиз, иддаосиз ўтган зотларга ҳурмат туйғусини уйғотишга уринамиз. Бу болалар келажаги ҳақида олдиндан “ҳа, улар ўзбек театрининг порлоқ эртаси, умидим чексиз… ” деб айтолмайман. Улар менинг кемамга келиб-кетаётган йўловчилардан бир гуруҳи. Келади-кетади… Балки кетиб тўғри қилар. Ўзи учун афзалроқ йўлни топар. Йўллар кўп. Лекин шахсни Шахс қиладиган йўллар боши берк кўчалардир. Чиқиб кетишинг учун тайёр йўл йўқ бўлган вазиятдагина дунё сен учун ўз сир-синоатини очади. Ва шунда ўзингни кимлигингни англай бошлайсан. Биласизми, юмшоқ ўрин руҳни ланж, қалбни мажруҳ қилиб ташлайди. Тушунтириб беролмайман, актёрлар ҳаёти, умуман ижод одамларининг яшаш тарзи қизиқ-да. Ўзини ҳаёти абгор, оиласи ғурбатхона, хўрланган, алданган, шунча ғами етмагандай, яна Гамлет ё Дездемонанинг изтиробини ўйлайди. Бу ғавғоларни сенга нима ҳожати бор, дейсиз.

02 Ўнқир-чўнқир бўлса ҳам, барибир, санъаткор гўзал ҳаётни кечиради. У шу ҳаётнинг ўзидаёқ ҳам Ромео, ҳам Отелло, ҳам Ричард, ҳам Цезар… Гарчи фожеий бўлса-да, бир қанча тақдирни яшаб ўтади. Ўзининг ҳаёти, бахтсизлиги улар қисмати олдида зарра бўлиб кўринади. Оддий одамлар эса фақат битта — ўз ҳаётини яшайди.

02 Истеъдодсизлар ўз йўлини топиб олаверади, сиз истеъдодни ҳимоя қилинг, асранг, деган фикрда катта ҳикмат бор. Чунки истеъдоднинг тугилган мушти бўлмайди, кўнгли жуда бўш бўлади. Шу учун истеъдодли одамлар ҳамиша бой бериб келишган. Гўзалликнинг иродаси мўрт. Курашувчанлик эзгулик учун мисоли бир бегона ўт, у бу дағалликни ўз бағрига сиғдиролмайди. Истеъдод эгаси одамлар билан эмас, асосан ўз хаёли, ўзлиги билан банд. Унга орзусидаги мукамалликка интилишига халал беришмаса бўлди. Бу мукаммалликни истеъдодсизлар ўз даражасида — карьера, шон-шуҳрат, обрў-эътибор ва яна алламбало деб тушунишади.

02 Чин истеъдод фақат битта манзилни кўзлайди — ЕТУКЛИК! Яъни шамоллару алангаларга қилт этмасдан, тик туриш санъати. Ўзингни топиш йўлида эса қарама-қаршиликлар, тўсиқлар ниҳоятда кўп. Атрофдаги одамлар, муҳит бор кучи билан инсоннинг инсон бўлишига халал беради. Нафс, ҳасад, назари очлик каби қора туйғулар ўзингни англашга йўл қўймайди. Қолаверса, ич-ичингдан юксалишингга ёлғиз ўзингни кучинг етмайди. Бу учун, албатта, атрофингда сени тушунадиган, хайрихоҳ одамлар бўлиши даркор. Шарқ мутафаккирларида шундай фикр бор: “Искандар замони бўлса ҳам пирсиз юрма”. Яъни одам бўламан десанг, олдингда маънавий раҳнамойинг бўлиши шарт.

02 Эмишки, Суқрот “у ёқда Арасту билан учрашаман”, деган ўйда ўзига олиб келинган заҳарни пайсалга солмай ичган экан. Яъни ажал Суқрот учун гўё Арасту эшигини очиб берувчи бир йўл. Донишманд дийдорига етишиш олдида оғу ҳеч нарса эмас! Устозим Тошхўжа Хўжаев айтардилар, “Агар сен Алишер Навоий, Шекспир каби ижодкорларга ўтмиш шоирлари ё мозийдаги бир одам деб қарасанг, чинданам, олисдаги бир афсона бўлиб қолаверади. Уларни замондошингдек қабул қил. Гўёки сен ҳозир шу зотлар билан учрашасан, гаплашасан…” Шундагина улар бизни ҳам ўзиники қилиб олади. Қўяётган спектаклимни шу сиймолар кўрганда нима дер экан, деб хаёлдан ўтказсанг иш умуман бошқача тус олади. Ўйлашимча шоирлар “агарда шеъримга Навоийни кўзлари тушганда не дер эдилар”, дея истиҳола қилганда эди, қанчадан-қанча шеърлар, ёстиқдай-ёстиқдай китоблар ёзилмаган бўларди. Лекин ҳаётда бундай принцип билан яшашни ҳаммаям эплайвермайди-да. Нима бўлган тақдирдаям, Навоийларни ўзимиздан узоқлаштирмасдан, яқин дўстдек қабул қилиш, улар билан суҳбатлашиш керак. Чунки олам ҳали тугагани йўқ. Тўрт – беш аср дунё учун ҳеч нарса эмас.

02 Бир одам ўтирган мардумга қарата “бу кишига кабоб олиб келинглар”, деб буюрибди. Ўтирган кимса “қаердан билдингиз кабоб егим келаётганини” деб сўраса, у “кўнглим жуда бўш, ўзгалар танидаги яра, мени вужудимни оғритади”, деб жавоб берган. Актёр ҳам ўзгалар орзу-истагини сўзсиз уқий олиши шарт. Албатта, кўнгил тарбиясисиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Одатда илгарги спектакллар яхши эди, актёрлар зўр ўйнарди, деган гапларга кўникиб қолганмиз. Йўқ, ҳаммаси пуч гап. Ўзбек театри тарихидаги ҳақиқий актёрларни номма-ном санайман десанг, бармоқларинг ортиб қолади.

02 Актёрлик ниҳоятда мураккаб касб. Саҳнада ўзини эркин тутиб, импровизацияни уддалади дейиш мумкин. Кечирасиз, буни орсиз одам ҳам эплай олади. Мана, тўйларда ҳамма чиқиб ўйнайди, лекин ҳамма раққоса дегани эмас-ку. Шу сабаб бу касбга атайлаб тайёрланган, актёрлик онг-онгига сингиб кетган одамлар зарур. Қолаверса, отамерос туйғу ҳам кўп нарсани ҳал қилади. Яъни — ирсий қобилият! Масалан, ўн етти ёшида актёрлар оиласида катта бўлган бола санъат институтига ўқишга киради. У шу вақтга қадар — ўн етти йилдирки кино-театр муҳити ичида ўсган. Энди, ота-онаси ҳеч қачон санъат билан шуғулланмаган, бошқа бола эса ўн етти йилга кеч қолиб киради. Тушунтира оляпманми? Менинг отам дурадгор бўлса, болалигимдан ёғочу ускуналар овозини эшитиб, қулоқ тақ-таққа кўникади. Арра-ранда билан қандай юмуш бажариш мумкинлигини сўзсиз биламан. Ўн етти ёшимдаёқ ўз-ўзидан устага айланаман. Муҳитдан ажралган ҳолда шахс шаклланиши қийин.

02 Театр муҳитини актёрнинг ролга бўлган муносабати ва режиссёр билан жамоанинг ўзаро ҳурмати, ҳамфикрлилик яратади. Агар театрда мўътадил кайфият бўлмаса, сиз у ерда ҳеч нарса саҳналаштиролмайсиз. Ҳар қанча чиранманг спектакл чиқмайди. Ҳамма бало ана шу атмосфера йўқолган. Оддий мисол, сиз журналистсиз, бир мақола ёзишдан олдин сукунатни истайсиз, яхши мусиқа тинглайсиз ёки ўзингиз севган китобни титкилайсиз… Кейин ёзиш хоҳиши пайдо бўлади. Яъни ўзингизда хоҳиш уйғотиш учун муҳит яратасиз. Энди тушуняпсизми бошқа театрга бориб спектакл қўйиш қанчалар азоб эканини? Чунки улар мендан бегона муҳитда яшашади.

02 Хиёнатлар ичида энг оғири касбга қилинган хиёнат деб биламан. Белгиланган муддатда ҳар қандай ишни битириш мумкин. Лекин сифати-чи? Иш буюрувчига барибир, у нима бўлса-бўлсин тезроқ “материал”ни қўлга олгиси келади. Унга сизни шаънингиз, номингиз ҳеч нимани англатмайди. “Материал” қай кўринишда бўлмасин, хоҳ саҳна, хоҳ экран ё мақола шаклида, фикрга ҳоким, сўз эгаси — Сиз! Ўзингни қай даражада ҳурмат қила оласан, ички маданиятинг ишга бўлган муносабатда кўринади. Табиат барибир ўз айтганини қилади. У хўжакўрсинчи — шошма-шошарлардан боплаб ўчини олади. Оддий мисол, теракнинг тез ўсадиган навидан уй қуриб бўлмайди.

02 …Спектакл қўяётганимда томошабин олқишларини ўйламасликка ҳаракат қиламан. Муҳими, томошабин менга ҳамдард бўлса… Кўп айтганман, бу ҳамдардликни гуллару чапаклар ифодалаб бера олмайди. Спектаклимни дўстим кўрдимикан, у қандай фикрда экан? Унинг кўнглини топа олдимми? Домлам Тўла ака кўрганда нима дер эди, қаерини тузатарди? Александр Гинзбург ё Брим-чи? Асарни уларнинг нигоҳи билан ҳам кўриб чиқаман. Баъзида устозларим “айтганини” қиламан. Бўлмаса, ўзим уларга “тушунтираман”. Спектакл учун танланган пьеса дил изҳори ё иқрорга айланиши зарур.

02 Ишларимнинг ҳаммаси ҳам ҳақиқий спектакл бўлган деб айта олмайман. Лекин таскин бор: қачонлардир кимдир ишингиздан бохабар бўлиб, бир онга бўлса-да, сизга суянса, сиздаги ҳақиқатга ишонса, “мен энди бу ишни қилмайман, бошқача ҳаёт кечираман”, деб ўз ҳоли ҳақида ўйлай бошласа, шунинг ўзи кифоя. Ижоднинг ички қонунияти ҳам одамларни ўйлантиришдир. Одамни ўйлантиролмаган, ўз хаёлига бўйсундиролмаган китоб — бир ҳовуч қоғоз, холос. Ўй суриш қобилиятидан маҳрум кимсага ҳам ачинсан, ҳам қўрқасан.

02 Дўст, ҳамроҳ ахтараётганда ўй-фикрларингга мос одамни излайсиз. Дўстлик доим бир хил мақомда кетмаётгани учун биров-бировдан хафа бўлиши ўринсиз. Садоқатсизлигу оқибатсизликда айблаш ўта жўн қараш. Ҳаётнинг ўзи шу. Қайсидир дўстлар чиқиб кетади-ю, ўз-ўзидан бошқалари кириб келади. Чунки ҳаёт ўзгаради, фикрингиз ўзгаради. Дўстликни асраб қолиш қийин. Иккала томон ҳам тенгма-тенг руҳий ҳаракатда бўлгандагина бу муносабат узоқ давом этиши мумкин.

02 Бир одамдан “сени душманинг қанча”, деб сўрашганда, у “муваффақиятларимни иккига кўпайтиринг ўшанча чиқади”, деб жавоб берган экан. Худога шукр, мен ҳам кўрдим… Уларга жавоб — фақат спектакллар. Ахир, кўчага чиқиб, дуч келган ҳар кимсага ундоғ эмас, бундоғ эди, деб чайналиб юролмайсиз-ку… Биласизми, атиргулни нима гўзал қилади? Унинг рангими? Йўқ, гул тикани билан гўзал. …Бир ҳофизни билардим, кўзи ожиз, юзи чўтир эди. Эй, худо, одам дегани ҳам шу қадар кўримсиз бўладими, деб ўйлайсиз. Лекин куйлаганда у кишидан гўзали йўқ эди. Одамни ишига бўлган муносабати гўзал қилади. Гўзалликка баҳо берадиган пайтда, одатда тақинчоқлару башанг либослар одамни гўзаллаштиради, деб ўйлаймиз. Аслида эса ортиқча безаклар аёл ҳуснига соя солади. Табиий жозибани йўқотади. Либос инсонни эмас, инсон либосни безаши керак.

02 Йиғи — Аллоҳ неъмати. Қайсидир бир ёзувчи айтган, агар одам йиғламаса кўз ёши билан чиқиб кетадиган тузлар унинг юрагини қоплаб, юрак тузга айланиб қолади, деб. Шу учун ҳам кўзёши шўр. Йиғи билан йиғининг фарқи бор. Агар сиз саҳнадаги Ҳамлетга ҳамдард бўлиб йиғласангиз у йиғининг кучи бошқа. Ундаги йиғини ўзингни йиғинг билан қиёслаб бўлмайди. Сиз дунёни қай даражада идрок қиляпсиз, бу йиғингизни кучида ва уни қандай ифодалаётганингизда кўринади. Билмадим, мен инсонни йиғиси билан интеллектини бир-биридан айро кўролмайман. Тафаккур туғёни тўлқинлантирган қалб йиғисининг қадри бўлак.

02 Қайсидир йил олимпиадада япон қизлари америка қизларига футболдан бой берди. Футболни шарҳлаётган болалар бир-биридан “қара-чи, японлар йиғлашяптими” деб сўраганда иккинчи шарҳловчи “йўқ, японлар йиғламаяпти”, деб жавоб берди. Ваҳоланки, японларнинг ички йиғиси ниҳоятда кучли. Бошига бахтсизликлар тушганда ҳам бирорта кадрда дод-вой солиб сочларини юлган японни кўрмадик. Йиғининг сифати ҳам миллатнинг характерига боғлиқ.

02 Санъат ҳам тариқатга ўхшайди. Масалан, Нақшбандий таълимоти ҳақида ҳуда-беҳуда гапирганинг сари, у сендан ўшанча узоқлашиб кетаверади. Фақат санъаткор гапириши мумкин бўлган хос фикрлар бор, ҳамма ҳам эмас…

02 Бир одамнинг китобини кўриб қолдим. Китоб ичида онаси, болалари, хотини, дўстларини расми бор. Суратларга қараб туриб, бу бечораларнинг айби нима экан, деб ўйлаб қолдим… Бир уюм қоғоз ичига кириб олиб, “мўлтираб туриш”га нима мажбур қилди? Аллоҳнинг ўзи кечирсин-у, нондан кўра китобни улуғ деб биламан. Китобга ниҳоятда эҳтиёткорлик билан қарайман. Ҳатто тез-тез бир фикр бошимда айланади, шунақанги яхши китобки, уни ёмон одам қўлига олса ҳарфлари йўқ бўлиб қолади. Ботилга ўзини ўқитмайди. Асарнинг ўзи у кимсани кўксидан итаради. Шундай гап ҳам бор, Ибн Сино Бухоро кутубхонасидаги китобларни “мендан кейин ҳеч ким ўқимасин” деб куйдириб юборган, дейишади.. Менимча, ҳа, куйдириб юборган, лекин ҳеч ким ўқимасин деган ниятда эмас. У китоблардаги сир-синоатга, ҳикматга муносиб одам йўқлиги учун ёқиб юборган. Қизғонган бўлса, жоҳилу мунофиқнинг ювуқсиз қўлидан қизғонган. Ҳайрон қоламан, қандай қилиб одам ўзи ҳақида ёзади? “Мен фалон ишни қилганимда… Фалончиев баркалла деб елкамга қоқиб қўйган эдилар. Оббо, ман-е, ўзимга қойил…” Ўзига эриш туюлмасмикан? Таржимаи ҳол умримда бир марта ёзганман, тўрт қатордан ошмаган. Яна сиз, “китоб ёзмайсизми” деб сўраяпсиз? “Ҳей, ўпкангни босиб ол, сен кимсан ўзинг? Одамлар сени “шонли йўлинг”ни ўқишга шу қадар муҳтожми? ” деган ички овоз бу “орзу”ни ҳеч яқинига йўлатмайди.

Манба: vatandosh.uz

012

BAHODIR YO’LDOSHEV
TAFAKKUR TO’LQINLANTIRGAN QALB…
Iqbol yozib oldi
022

02 YO’LDOSHEV Bahodir Tursunovich (1945.7.9, Kattaqo’rg’on sh.) — rejissyor, O’zbekistonda xizmat ko’rsatgan san’at arbobi (1979), O’zbekiston xalq artisti (1995). Toshkent teatr va rassomlik san’ati in-tini tugatgan (1970). Hamza teatrida rej. assistenti (1968—70), rej. (1970-74), bosh rejissyor. (1974-84). 1984 yildan Abror Hidoyatov nomidagi drama teatrining bosh rejissyori bo’lib ishlagan. Bugungi kunda «Diydor» studiyasining badiiy rahbari. Eng yaxshi spektakllari: «Ro’yxatlarda yo’q» (B. Vasil`ev), «Kelinlar qo’zg’oloni», «Farmonbibi arazladi» (S. Ahmad), «Nodirabegim» (T. To’la), «Yulduzli tunlar» (P. Qodirov), «Zebunniso» (Uyg’un), «Maysaraning ishi» (Hamza), «Qora kamar» (SH. Xolmirzaev), «Iskandar» (A. Navoiy), «Arshin mol olon» (U. Hojibekov),«Malika» (Fotima Galer), «Buyuk ipak yo’li» (M. Bafoev musiqasi asosida),«Buxoroyi sharif» (S. Ayniy asari asosida), «Tog’a-jiyanlar» (R. Bobojon) va b. Bir qancha boshqa teatrlarda ham spektakllar qo’ygan: Muqimiy teatrida «Nodirabegim», Laos teatrida «Kelinlar qo’zg’oloni», AQShda «Dunyo yoshlari», Konibodom teatrida «Sudxo’rning o’limi», Sirdaryo teatrida «Dardimni kimga aytay», «Ma’mura kampir», Samarqand teatrida «Nodirabegim»,«Checha», «Buyuk ipak yo’li», Navoiy teatrida «Alisher Navoiy» operasi va b. U, shuningdek, mamlakatning turli sanalariga bag’ishlangan bayram tomoshalari- ni sahnalashtirgan: «Ulug’bek yubileyi» (1994), «Navro’z» (1995), «Amir Temur yubileyi» (1996, Registon), «Sharq ta ronalari» (1997 yildan 2013 yilgacha) va b. shular jumlasidan. Kinoda aktyor sifatida Olchinbek («Olovli yo’llar»), Muxtorov («Tog’dagi uchrashuv»), Sherzod («Olmos kamar»), Sobirov («Oshpaz») Akaxon ( «Dev bilan pakana») kabi obrazlar yaratgan. Uning spektakllari har bir vokeaning, epizodning mohiyatini ifodalashga qodir sahna vositalariga boyligi b-n, tasviriy vositalar, musiqa, plastikaning murakkab ohangdoshligi b-n ajra- lib turadi. Shuningdek, yangi sahna shakllarini topish, davr mavzusi, g’oyalari, xarakter, o’zbek teatri an’analarini unutmagan holda jahon teatri jarayoni kengliklariga chiqishga intilish, bugungi kun uchun dolzarb bo’lgan mavzuni hozirjavoblik b-n sahnaga olib chiqish Bahodir Yo’ldoshev ijodiga xos.

022

02 Ilm, ijod, umuman go’zallikning poyoni yo’q. Agar poyoni bo’lganda faqat bitta odam “Hamlet”ni sahnalashtirardi. Boshqa rejissyorlar esa bu haqda bosh qotirmasdi. Lekin o’sha voqeasi hammaga ma’lum yagona “Hamlet”ni yuzlab rejissyorlar yana boshqatdan yaratishadi. Har biri turli nuqtai nazardan yondashadi va o’z Hamletini kashf etadi. Yoki Alisher Navoiy g’azalidagi bitta baytning o’zini bir necha xil sharhi bor. Bu dunyoda “Navoiyni tushunib bo’ldim” degan azamat bormikan? Hazratning har bir g’azali undan oldingi yozgan g’azaliga javob bo’lib keladi. Va keyingi g’azali uchun savolligicha qoladi…

02 Men studiyadagi bolalardan samimiy bo’lishni talab qilaman. Katta-katta ishlar qilib ham hayotdan ta’masiz, iddaosiz o’tgan zotlarga hurmat tuyg’usini uyg’otishga urinamiz. Bu bolalar kelajagi haqida oldindan “ha, ular o’zbek teatrining porloq ertasi, umidim cheksiz… ” deb aytolmayman. Ular mening kemamga kelib-ketayotgan yo’lovchilardan bir guruhi. Keladi-ketadi… Balki ketib to’g’ri qilar. O’zi uchun afzalroq yo’lni topar. Yo’llar ko’p. Lekin shaxsni Shaxs qiladigan yo’llar boshi berk ko’chalardir. Chiqib ketishing uchun tayyor yo’l yo’q bo’lgan vaziyatdagina dunyo sen uchun o’z sir-sinoatini ochadi. Va shunda o’zingni kimligingni anglay boshlaysan. Bilasizmi, yumshoq o’rin ruhni lanj, qalbni majruh qilib tashlaydi. Tushuntirib berolmayman, aktyorlar hayoti, umuman ijod odamlarining yashash tarzi qiziq-da. O’zini hayoti abgor, oilasi g’urbatxona, xo’rlangan, aldangan, shuncha g’ami yetmaganday, yana Gamlet yo Dezdemonaning iztirobini o’ylaydi. Bu g’avg’olarni senga nima hojati bor, deysiz.

02 O’nqir-cho’nqir bo’lsa ham, baribir, san’atkor go’zal hayotni kechiradi. U shu hayotning o’zidayoq ham Romeo, ham Otello, ham Richard, ham Sezar… Garchi fojeiy bo’lsa-da, bir qancha taqdirni yashab o’tadi. O’zining hayoti, baxtsizligi ular qismati oldida zarra bo’lib ko’rinadi. Oddiy odamlar esa faqat bitta — o’z hayotini yashaydi.

02Iste’dodsizlar o’z yo’lini topib olaveradi, siz iste’dodni himoya qiling, asrang, degan fikrda katta hikmat bor. Chunki iste’dodning tugilgan mushti bo’lmaydi, ko’ngli juda bo’sh bo’ladi. Shu uchun iste’dodli odamlar hamisha boy berib kelishgan. Go’zallikning irodasi mo’rt. Kurashuvchanlik ezgulik uchun misoli bir begona o’t, u bu dag’allikni o’z bag’riga sig’dirolmaydi. Iste’dod egasi odamlar bilan emas, asosan o’z xayoli, o’zligi bilan band. Unga orzusidagi mukamallikka intilishiga xalal berishmasa bo’ldi. Bu mukammallikni iste’dodsizlar o’z darajasida — kar`era, shon-shuhrat, obro’-e’tibor va yana allambalo deb tushunishadi.

02 Chin iste’dod faqat bitta manzilni ko’zlaydi — YETUKLIK! Ya’ni shamollaru alangalarga qilt etmasdan, tik turish san’ati. O’zingni topish yo’lida esa qarama-qarshiliklar, to’siqlar nihoyatda ko’p. Atrofdagi odamlar, muhit bor kuchi bilan insonning inson bo’lishiga xalal beradi. Nafs, hasad, nazari ochlik kabi qora tuyg’ular o’zingni anglashga yo’l qo’ymaydi. Qolaversa, ich-ichingdan yuksalishingga yolg’iz o’zingni kuching yetmaydi. Bu uchun, albatta, atrofingda seni tushunadigan, xayrixoh odamlar bo’lishi darkor. Sharq mutafakkirlarida shunday fikr bor: “Iskandar zamoni bo’lsa ham pirsiz yurma”. Ya’ni odam bo’laman desang, oldingda ma’naviy rahnamoying bo’lishi shart.

02 Emishki, Suqrot “u yoqda Arastu bilan uchrashaman”, degan o’yda o’ziga olib kelingan zaharni paysalga solmay ichgan ekan. Ya’ni ajal Suqrot uchun go’yo Arastu eshigini ochib beruvchi bir yo’l. Donishmand diydoriga yetishish oldida og’u hech narsa emas! Ustozim Toshxo’ja Xo’jaev aytardilar, “Agar sen Alisher Navoiy, Shekspir kabi ijodkorlarga o’tmish shoirlari yo moziydagi bir odam deb qarasang, chindanam, olisdagi bir afsona bo’lib qolaveradi. Ularni zamondoshingdek qabul qil. Go’yoki sen hozir shu zotlar bilan uchrashasan, gaplashasan…” Shundagina ular bizni ham o’ziniki qilib oladi. Qo’yayotgan spektaklimni shu siymolar ko’rganda nima der ekan, deb xayoldan o’tkazsang ish umuman boshqacha tus oladi. O’ylashimcha shoirlar “agarda she’rimga Navoiyni ko’zlari tushganda ne der edilar”, deya istihola qilganda edi, qanchadan-qancha she’rlar, yostiqday-yostiqday kitoblar yozilmagan bo’lardi. Lekin hayotda bunday printsip bilan yashashni hammayam eplayvermaydi-da. Nima bo’lgan taqdirdayam, Navoiylarni o’zimizdan uzoqlashtirmasdan, yaqin do’stdek qabul qilish, ular bilan suhbatlashish kerak. Chunki olam hali tugagani yo’q. To’rt – besh asr dunyo uchun hech narsa emas.

02 Bir odam o’tirgan mardumga qarata “bu kishiga kabob olib kelinglar”, deb buyuribdi. O’tirgan kimsa “qaerdan bildingiz kabob yegim kelayotganini” deb so’rasa, u “ko’nglim juda bo’sh, o’zgalar tanidagi yara, meni vujudimni og’ritadi”, deb javob bergan. Aktyor ham o’zgalar orzu-istagini so’zsiz uqiy olishi shart. Albatta, ko’ngil tarbiyasisiz hech narsaga erishib bo’lmaydi. Odatda ilgargi spektakllar yaxshi edi, aktyorlar zo’r o’ynardi, degan gaplarga ko’nikib qolganmiz. Yo’q, hammasi puch gap. O’zbek teatri tarixidagi haqiqiy aktyorlarni nomma-nom sanayman desang, barmoqlaring ortib qoladi.

02 Aktyorlik nihoyatda murakkab kasb. Sahnada o’zini erkin tutib, improvizatsiyani uddaladi deyish mumkin. Kechirasiz, buni orsiz odam ham eplay oladi. Mana, to’ylarda hamma chiqib o’ynaydi, lekin hamma raqqosa degani emas-ku. Shu sabab bu kasbga ataylab tayyorlangan, aktyorlik ong-ongiga singib ketgan odamlar zarur. Qolaversa, otameros tuyg’u ham ko’p narsani hal qiladi. Ya’ni — irsiy qobiliyat! Masalan, o’n yetti yoshida aktyorlar oilasida katta bo’lgan bola san’at institutiga o’qishga kiradi. U shu vaqtga qadar — o’n yetti yildirki kino-teatr muhiti ichida o’sgan. Endi, ota-onasi hech qachon san’at bilan shug’ullanmagan, boshqa bola esa o’n yetti yilga kech qolib kiradi. Tushuntira olyapmanmi? Mening otam duradgor bo’lsa, bolaligimdan yog’ochu uskunalar ovozini eshitib, quloq taq-taqqa ko’nikadi. Arra-randa bilan qanday yumush bajarish mumkinligini so’zsiz bilaman. O’n yetti yoshimdayoq o’z-o’zidan ustaga aylanaman. Muhitdan ajralgan holda shaxs shakllanishi qiyin.

02 Teatr muhitini aktyorning rolga bo’lgan munosabati va rejissyor bilan jamoaning o’zaro hurmati, hamfikrlilik yaratadi. Agar teatrda mo»tadil kayfiyat bo’lmasa, siz u yerda hech narsa sahnalashtirolmaysiz. Har qancha chiranmang spektakl chiqmaydi. Hamma balo ana shu atmosfera yo’qolgan. Oddiy misol, siz jurnalistsiz, bir maqola yozishdan oldin sukunatni istaysiz, yaxshi musiqa tinglaysiz yoki o’zingiz sevgan kitobni titkilaysiz… Keyin yozish xohishi paydo bo’ladi. Ya’ni o’zingizda xohish uyg’otish uchun muhit yaratasiz. Endi tushunyapsizmi boshqa teatrga borib spektakl qo’yish qanchalar azob ekanini? Chunki ular mendan begona muhitda yashashadi.

02 Xiyonatlar ichida eng og’iri kasbga qilingan xiyonat deb bilaman. Belgilangan muddatda har qanday ishni bitirish mumkin. Lekin sifati-chi? Ish buyuruvchiga baribir, u nima bo’lsa-bo’lsin tezroq “material”ni qo’lga olgisi keladi. Unga sizni sha’ningiz, nomingiz hech nimani anglatmaydi. “Material” qay ko’rinishda bo’lmasin, xoh sahna, xoh ekran yo maqola shaklida, fikrga hokim, so’z egasi — Siz! O’zingni qay darajada hurmat qila olasan, ichki madaniyating ishga bo’lgan munosabatda ko’rinadi. Tabiat baribir o’z aytganini qiladi. U xo’jako’rsinchi — shoshma-shosharlardan boplab o’chini oladi. Oddiy misol, terakning tez o’sadigan navidan uy qurib bo’lmaydi.

02…Spektakl qo’yayotganimda tomoshabin olqishlarini o’ylamaslikka harakat qilaman. Muhimi, tomoshabin menga hamdard bo’lsa… Ko’p aytganman, bu hamdardlikni gullaru chapaklar ifodalab bera olmaydi. Spektaklimni do’stim ko’rdimikan, u qanday fikrda ekan? Uning ko’nglini topa oldimmi? Domlam To’la aka ko’rganda nima der edi, qaerini tuzatardi? Aleksandr Ginzburg yo Brim-chi? Asarni ularning nigohi bilan ham ko’rib chiqaman. Ba’zida ustozlarim “aytganini” qilaman. Bo’lmasa, o’zim ularga “tushuntiraman”. Spektakl uchun tanlangan p`esa dil izhori yo iqrorga aylanishi zarur.

02 Ishlarimning hammasi ham haqiqiy spektakl bo’lgan deb ayta olmayman. Lekin taskin bor: qachonlardir kimdir ishingizdan boxabar bo’lib, bir onga bo’lsa-da, sizga suyansa, sizdagi haqiqatga ishonsa, “men endi bu ishni qilmayman, boshqacha hayot kechiraman”, deb o’z holi haqida o’ylay boshlasa, shuning o’zi kifoya. Ijodning ichki qonuniyati ham odamlarni o’ylantirishdir. Odamni o’ylantirolmagan, o’z xayoliga bo’ysundirolmagan kitob — bir hovuch qog’oz, xolos. O’y surish qobiliyatidan mahrum kimsaga ham achinsan, ham qo’rqasan.

02 Do’st, hamroh axtarayotganda o’y-fikrlaringga mos odamni izlaysiz. Do’stlik doim bir xil maqomda ketmayotgani uchun birov-birovdan xafa bo’lishi o’rinsiz. Sadoqatsizligu oqibatsizlikda ayblash o’ta jo’n qarash. Hayotning o’zi shu. Qaysidir do’stlar chiqib ketadi-yu, o’z-o’zidan boshqalari kirib keladi. Chunki hayot o’zgaradi, fikringiz o’zgaradi. Do’stlikni asrab qolish qiyin. Ikkala tomon ham tengma-teng ruhiy harakatda bo’lgandagina bu munosabat uzoq davom etishi mumkin.

02 Bir odamdan “seni dushmaning qancha”, deb so’rashganda, u “muvaffaqiyatlarimni ikkiga ko’paytiring o’shancha chiqadi”, deb javob bergan ekan. Xudoga shukr, men ham ko’rdim… Ularga javob — faqat spektakllar. Axir, ko’chaga chiqib, duch kelgan har kimsaga undog’ emas, bundog’ edi, deb chaynalib yurolmaysiz-ku… Bilasizmi, atirgulni nima go’zal qiladi? Uning rangimi? Yo’q, gul tikani bilan go’zal. …Bir hofizni bilardim, ko’zi ojiz, yuzi cho’tir edi. Ey, xudo, odam degani ham shu qadar ko’rimsiz bo’ladimi, deb o’ylaysiz. Lekin kuylaganda u kishidan go’zali yo’q edi. Odamni ishiga bo’lgan munosabati go’zal qiladi. Go’zallikka baho beradigan paytda, odatda taqinchoqlaru bashang liboslar odamni go’zallashtiradi, deb o’ylaymiz. Aslida esa ortiqcha bezaklar ayol husniga soya soladi. Tabiiy jozibani yo’qotadi. Libos insonni emas, inson libosni bezashi kerak.

02 Yig’i — Alloh ne’mati. Qaysidir bir yozuvchi aytgan, agar odam yig’lamasa ko’z yoshi bilan chiqib ketadigan tuzlar uning yuragini qoplab, yurak tuzga aylanib qoladi, deb. Shu uchun ham ko’zyoshi sho’r. Yig’i bilan yig’ining farqi bor. Agar siz sahnadagi Hamletga hamdard bo’lib yig’lasangiz u yig’ining kuchi boshqa. Undagi yig’ini o’zingni yig’ing bilan qiyoslab bo’lmaydi. Siz dunyoni qay darajada idrok qilyapsiz, bu yig’ingizni kuchida va uni qanday ifodalayotganingizda ko’rinadi. Bilmadim, men insonni yig’isi bilan intellektini bir-biridan ayro ko’rolmayman. Tafakkur tug’yoni to’lqinlantirgan qalb yig’isining qadri bo’lak.

02 Qaysidir yil olimpiadada yapon qizlari amerika qizlariga futboldan boy berdi. Futbolni sharhlayotgan bolalar bir-biridan “qara-chi, yaponlar yig’lashyaptimi” deb so’raganda ikkinchi sharhlovchi “yo’q, yaponlar yig’lamayapti”, deb javob berdi. Vaholanki, yaponlarning ichki yig’isi nihoyatda kuchli. Boshiga baxtsizliklar tushganda ham birorta kadrda dod-voy solib sochlarini yulgan yaponni ko’rmadik. Yig’ining sifati ham millatning xarakteriga bog’liq.

02 San’at ham tariqatga o’xshaydi. Masalan, Naqshbandiy ta’limoti haqida huda-behuda gapirganing sari, u sendan o’shancha uzoqlashib ketaveradi. Faqat san’atkor gapirishi mumkin bo’lgan xos fikrlar bor, hamma ham emas…

02 Bir odamning kitobini ko’rib qoldim. Kitob ichida onasi, bolalari, xotini, do’stlarini rasmi bor. Suratlarga qarab turib, bu bechoralarning aybi nima ekan, deb o’ylab qoldim… Bir uyum qog’oz ichiga kirib olib, “mo’ltirab turish”ga nima majbur qildi? Allohning o’zi kechirsin-u, nondan ko’ra kitobni ulug’ deb bilaman. Kitobga nihoyatda ehtiyotkorlik bilan qarayman. Hatto tez-tez bir fikr boshimda aylanadi, shunaqangi yaxshi kitobki, uni yomon odam qo’liga olsa harflari yo’q bo’lib qoladi. Botilga o’zini o’qitmaydi. Asarning o’zi u kimsani ko’ksidan itaradi. Shunday gap ham bor, Ibn Sino Buxoro kutubxonasidagi kitoblarni “mendan keyin hech kim o’qimasin” deb kuydirib yuborgan, deyishadi.. Menimcha, ha, kuydirib yuborgan, lekin hech kim o’qimasin degan niyatda emas. U kitoblardagi sir-sinoatga, hikmatga munosib odam yo’qligi uchun yoqib yuborgan. Qizg’ongan bo’lsa, johilu munofiqning yuvuqsiz qo’lidan qizg’ongan. Hayron qolaman, qanday qilib odam o’zi haqida yozadi? “Men falon ishni qilganimda… Falonchiev barkalla deb yelkamga qoqib qo’ygan edilar. Obbo, man-ye, o’zimga qoyil…” O’ziga erish tuyulmasmikan? Tarjimai hol umrimda bir marta yozganman, to’rt qatordan oshmagan. Yana siz, “kitob yozmaysizmi” deb so’rayapsiz? “Hey, o’pkangni bosib ol, sen kimsan o’zing? Odamlar seni “shonli yo’ling”ni o’qishga shu qadar muhtojmi? ” degan ichki ovoz bu “orzu”ni hech yaqiniga yo’latmaydi.

Manba: vatandosh.uz

020

(Tashriflar: umumiy 1 678, bugungi 1)

Izoh qoldiring