Iqbol Qo’shshayeva. Botindan ko’chgan bo’ron & Muslim Magomayev kuylaydi (1971)

0217 август — Бетакрор хонанда Муслим Магомаев таваллуд топган кун  

…Мовий чексизлик унинг оҳангида мангуга ўз тажассумини топди. Санъаткорнинг муҳаббат ҳақидаги қўшиқларида севганинг икки оёқ, икки қўлли чекланган бир мавжудот эмас, борлиқнинг бир парчаси, фақат мовий чексизликка дахлдор ҳур ШАХС, табиатнинг озод фарзанди бўлиб гавдаланади. Davomini o'qish

Bahodir Yo’ldoshev: Spektakl olqish uchun qo’yilmaydi & Xurshid Davron. Akam va do’stim edi…

Ashampoo_Snap_2017.08.24_15h24m55s_004_.png  7 сентябрь — таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев таваллуд топган кун

    Таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев (1945-2021) билан мени узоқ йиллик ижодий ҳамкорлик боғлаб туради. Баҳодир ака,том маънода, менинг ҳаётдаги ва ижоддаги маънавий устозларимдан бири. Бизнинг муносабатларимиз  ака-уканинг муносабатига айланиб кетган. Бир суҳбатда Баҳодир ака мени энг яқин дўстлари қаторида санаган ва бу ҳаётимдаги энг қувончли лаҳза эди.
Davomini o'qish

Iqbol Qo’shshayeva. Yuragini meros qoldirgan inson & Botir Zokirov. Fors taronalari & Botir Zokirov tavalludining 85 yilligiga bag’ishlan ‘Bugun’ radiodasturi (26.04.2021)

08

     Эртага — 26 апрель куни бетакрор санъаткор Ботир Зокиров таваллуд топган кун 

Ботир Зокиров!… Қиёси йўқ ва ҳеч қачон бўлинмайдиган, яхлит олам… Қанийди санъаткорнинг ҳақиқат рўпарасида қанчалик хоксор бўлса, жаҳолат қаршисида ўшанчалик мағрур қалбини тушунолсанг… Хаёлпараст «Кичкина шаҳзода»сининг орзуларини, дардларини ҳис қилган кўнгли ҳақида ўйлаб, унга ҳеч қачон хиёнат қилмаган, ҳар қандай оғир дақиқаларда ҳам уни тарк этмаган, ҳеч кимникига ўхшамаган юрагига қулоқ солгим келади.

Davomini o'qish

Zarifa Saidnosirova. Gul bargi & Iqbol Qo’shshayeva. Tuyg’ulardan hofizga aylangan ko’ngil & Zarifa Saidnosirova. Oybegim mening

003

    ..Қўлингиздаги бу тўпламда олима қўл билан ушлаб бўлмайдиган, тутқич бермас оний лаҳзалар орқали ўзининг ички оламини мангуга муҳрлаган. Бугун сиз ўқиётган бу шеърлар ҳақида бировга айтишга, ҳатто болаларини-да хабардор қилишга ҳам унинг томирида оқаётган “оқсуяк” қони йўл қўймагандир, балки. Бироқ… У умрининг нақ шомида турли йилларда, ҳар хил вазиятларда араб имлосида ёзилган юздан зиёд шеърларини – яшаб ўтган лаҳзаларини совурмасдан, битта дафтарга кирил ёзувида жамлайди. Шу тариқа оқиб кетган умрига – Қисматига сўнгги бора ўз ҳурматини бажо келтиради. Davomini o'qish

Fyodor Dostoevskiy. «Telba» & Romandan tagiga chizilgan parchalar & Iqbol Qo‘shshayeva. Kechir bizni, baxtsizlik…

200 Бугун буюк адиб таваллудига 200 йил тўлди

   Бугун дунё кутубхонасида салмоқли ўрин эгаллаган Ф.М.Достоевскийнинг «Телба» асаридаги остига чизиб ўқиладиган фикрларга кўз югуртирамиз. Бу фикрларнинг мағзини чақиш кимгадир оғирлик қилар, бошқа бировга маёқ янглиғ таъсир этар. Яна кимдир асарнинг ўзини тўлиғича ўқиб чиқишга ошиқар… Davomini o'qish

Murod Muhammad Doʻst: “Yuksak darajada fikrlaydigan shaxslar bor ekan, hammayoq “lolazor” boʻlib ketmaydi”

033   Мурод Муҳаммад Дўст «прозада оҳангга кўп эътибор берадиган» ёзувчи. Суҳбатда унинг Сўз ва асарлари хусусидаги мулоҳазалари билан бирга дунё ва мамлакатнинг бугунги тўхтами билан боғлиқ қарашлари акс этган. Davomini o'qish

Dilorom Karimova: “San’at yolg’izligingga arzimaydimi?”

007    Санъаткор ким? Санъаткор ўз кўксига инсоният қалбини сиғдира олган инсон, дейман мен. Бу фикрга мени ҳамиша саркаш, ҳамиша ўйчан, ҳамиша мағрур Дилором Каримованинг бедор дунёси олиб келди. Davomini o'qish

Muslim Magomayevning «Ona» (Ana) qo’shig’ini tinglab…

Ashampoo_Snap_2017.08.09_15h09m08s_003_.png17 август — Муслим Магомаев таваллудининг 75 йиллиги
 

    Она ҳақида қўшиқлар кўп. Лекин қай бири Онанинг “иссиқ қараши”ни ёдингга сола олди? Тилга кўчмас оғирдан-оғир иқрорлар билан юзлаштирдими? Музлаётган ҳисларингни-чи, саслантира оладими? Davomini o'qish

Hojiakbar Nurmatov: «Ulg’ayish iztiroblari vaqtning hukmida»

04 25 ноябр — Атоқли актёр Ҳожиакбар Нурматов таваллуд топган кун

   Ўзбекистон халқ  артисти Ҳожиакбар Нурматов бетакрор санъаткор эди, десак янглишмаймиз. Атоқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев актёрга бағишланган хотирасида: «Ишонч билан шуни айтаманки, Ҳожиакбар Нурматов ўзбек театри тарихида, Ўзбек Миллий академик театри тарихида ўз муҳрини қолдира олди. Санъаткорнинг бундай улуғ қисмати ҳатто элнинг эътирофига сазовор бўлган кўплаб таниқли актёрларга ҳали ҳам насиб этган эмас!» деб ёзганида минг карра ҳақ эди. Davomini o'qish

Iqbol Qo’shshayeva. Ko’ngil ovunishi yoxud izhorning jo’n talqini

Ashampoo_Snap_2017.10.16_12h41m32s_002_.png    Кеч куз тонгларидан бири… Чиғатой қабристони. Бу ёруғ дунёни тарк этган устозларни зиёрат қилиш учун уларнинг сўнгги манзили атрофида кезаман… Буюк Ойбек, Мақсуд Шайхзода, Олим Хўжаев, Шукур Бурҳон, Тошхўжа Хўжаев, Зайнаб Садриева, Шукур Холмирзаев… Davomini o'qish