
20 июл — Франческо Петрарка таваллуд топган кун.
Петрарка (Petrarca) Франческо (1304.20.7, Ареццо — 1374.19.7, Аркуа, Падуя шахри яқинида) — итальян шоири, итальян адабий тилининг асос- чиларидан бири, файласуф. Монпелье (1316), Болонья (1320) ун-тларида хуқуқшуносликдан таълим олган. 1326 й. Авиньонга кўчиб бориб, диний рутбани қабул қилган ва олий мартабали руҳонийлар б-н яқинлашган.
Петрарка ўрта аср ақидаларидан мутлақо холи бўлмаган эсада, Уйғониш даврининг гуманизм ғоялари билан йўғрилган маданиятига тамал тошини қўйган. Петрарка лотин тилидаги «Дунёга нафрат тўғрисида» (1342—43) фалсафий рисола, «Узлатдаги ҳаёт тўғрисида» ва «Роҳиблар фароғати тўғрисида» (1346—66) рисолалари муаллифи. Шоир шеъриятни ўрта аср маддохлари ҳужумидан ҳимоя қилар экан, унинг катта тарбиявий ва эстетик қимматга эга эканлигини алоҳида таъкидлайди. Davomini o'qish








“Қаҳқаҳа” китобини варақлар эканман, бўлиб ўтган ўша воқеалар беихтиёр эсимга тушади. Дунё адабиёти тарихидан маълумки, ҳажвчиларнинг косаси сира оқармаган. Сабаби танқид ҳаммага ҳам бирдек ёқавермайди. “Тўғри гап туққанингга ёқмас”, деган мақол ҳам бежиз айтилмаган-да. Неъмат Аминовнинг ҳажвияси эса ҳаммабоп. Халққа ҳам, ҳукуматга ҳам бирдек ёқарди. У кишига “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” деган унвон берилди. Бу унвон адибга жуда-жуда муносиб эди. Чунки Неъмат Аминов ҳажвиёт жанрига жуда садоқатли эди. Баъзи ҳажвчиларимизга ўхшаб ўзини у ёққа, бу ёққа урмади. У энг оғир, энг заҳматли соҳа ҳисобланган ҳажв жанрида собит қолди. 
