Munavvara Oymatova. Rumiy dunyosi.

042
Чинакам шеър – ҚАЛБ ҳайрати ила ТАФАККУР фикрати кесишган нуқтада яралган илоҳий неъматдир. Шеър ҳис қилиниб тушунилади. Қалб ҳисларининг олий нуқтасида – ҲАЙРАТда ШЕЪР туғилади. Шеърда маъно сўз либосида яшириниб ётади. Эҳтимол шу боис шеър бошқа санъат турларидан аллақанча юқорида турар. Нима бўлганда ҳам Шеър айни ҳақиқатдир. Мавлоно ҳазратлари яратган шеърий инжулар ана шу маънода Ҳақиқатлар Ҳақиқатидир. Davomini o'qish

Norqobil Jalil. «Men yer bilan salom-alik qilaman»

1234

Биз учун ғайритабиий туюлувчи бу “салом-алик” Тоғай Муроднинг шиори эди ва у бир умр шунга амал қилиб яшади. Чунки у шундай феъл-аъмоли билан, қолаверса, ўзига хос ҳаёт тарзи билан бошқалардан ажралиб турарди. “Бу дунёда ўлиб бўлмайди” дея эрта башорат қилган ёзувчининг вафот этганига бир йилдан ошди. Лекин турли ижодий давраларда, ўқувчилар орасида унинг халқона ижоди, камтарона яшаб ўтган ҳаёти тез-тез эсланади. Мен ҳам суюкли адиб билан боғлиқ айрим ҳаётий ҳикояларни эслашга уриндим. Davomini o'qish

Alfons Dode. Boker dilijansi.

09

13 май — таниқли француз адиби Альфонс Доде таваллуд топган кун.

Алфонс Доде (фр. Alphonse Daudet; 1840—1897) — франсуз романнависи ва драматурги. Франциянинг Нима шаҳрида 1840 йилнинг 13 майида  туғилган. Адибнинг «Кичик Фромон ва катта Рислер» (1874), «Сафо» (1884), «Жек» (1876), «Набоб» ( 1877), «Сургундаги қироллар» (1879), «Тарасконлик Тартареннинг ғаройиб саргузашталари» (1872), «Тартарен Алп тоғларида» (1885), «Порт Тараскон» (1890) романлари, «Арлезианка» (1872), «Борлиқ билан кураш» (1889) песалари, «Адабиётшунос хотиралари» (1888), «Парижда 30 йил» (1888) адабий хотиралари чоп этилган.  Ёзувчи 1897 йили 17 декабрда Парижда вафот этган. Davomini o'qish

Omon Muxtor xotirasiga bag’ishlov

07       Бу қўшиқни ёшлигимда эшитганман. Кейинчалик унинг шеърини Омон Мухтор ёзганини билдим. Яқинда (бор йўғи Омон ака вафотидан бир ҳафтача олдин) қўшиқни эшитгим келгани учун, қидириб тополмагач, дўстлар кўмаги билан унинг аудиосини топтирган эдим. Тақдир экан, бугун қўшиқни youtubeга жойлаб, уни Омон ака хотирасига бағишлашни истадим. Davomini o'qish

Художественный фильм «Хайтарма», о трагической дате в истории — 18 мая 1944 года — сталинской депортации крымских татар

098

Недавно закончились съемки первого в истории независимой Украины крымскотатарского художественного фильма о депортации крымских татар и дважды Герое СССР, легендарном летчике-испытателе Амет-Хане Султане.
Премьера фильма «Хайтарма» запланирована на 18 мая – День памяти жертв депортации из Крыма. Davomini o'qish

11 may — Buyuk musavvir Salvador Dali tavallud topgan kun.

дали
Буюк мусаввир Сальвадор Дали ижоди XX асрда инсонни огоҳ қилувчи энг улкан бонглардан бири эди. XX асрга қандай фожиа хос бўлса, уларнинг барчаси Дали ижодига ҳам хосдир. Унинг расмлари – тафаккурнииг гўзал намуналари. Биз унинг асарларидаги гўзалликдан яйрамаймиз, аксинча, фикримиз, тафаккуримиз сесканиб тушади ва ҳушёр тортади. Davomini o'qish

Известные украинские писатели сделают крымских татар героями своих комиксов.

06
Все исторические победы украинцы одерживали только в союзе с крымскими татарами. Об этом рассказал в комментарии Gazeta.ua известный писатель и издатель Дмитрий Капранов. «В школьной программе есть отдельный огромный вопрос — что делать с крымскими татарами? — говорит писатель. — Если сегодня коренной крымчанин придет в школу и откроет учебник по истории, то что он прочитает? То, что он главный враг Украины? Причем с давних времен. Это огромная дыра прошлого, поэтому мы должны объединить все события в единую историю нашего государства». Литератор отметил, что нужно через один стержень интегрировать все народы, живущие на территории современной Украины и, в первую очередь, крымских татар. Davomini o'qish

Odil Ikrom. Uzlat. She’rlar kitobi.

099

     Одил Икром  1960-йил, 26-январда Исфара шаҳрининг Кўлкент қишлоғида туғилган. «Уфқ дарахти»(1991), «Таҳажжуд»(2007), «Таҳаммул»(2012) номли шеърий китоблари нашр этилган. Муҳаммад Иқбол, Нақибхон Тўғрал, Фуруғ Фаррухзод, Нодир Нодирпур, Лойиқ, Фарзона, Сайидали Маъмур, Аҳмаджон Раҳматзод, Озарахшнинг шеърий тўпламларини, Заҳирий Самарқандийнинг «Хотинлар макри» (И.Бекжон билан ҳамкорликда), Муҳаммад Субҳоннинг «Қора чироқ» насрий асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Айни пайтда Жалолиддин Румийнинг «Маънавий маснавий» асарини ҳамда Мирзо Абдулқодир Бедилнинг маснавийларини ўзбек тилига ўгирмоқда.
Истеъдодли шоирнинг 2012 йилда нашр этилган «Узлат» шеърлар китобини сизга тақдим этамиз. 
Davomini o'qish

Hotam Fayziyev xotirasiga bag’ishlov.

090

Бундан уч кун олдин, 7 май куни ўзбек санъатининг  таниқли вакили, истеъдодли кинооператор ва режиссёр Ҳотам Файзиев ҳам 76 ëшида оламдан ўтди. У ўзбек киноси тарихида ўчмас саҳифа бўлиб қолган «Сен етим эмассан» (1962), «Тошкент — нон шаҳри» (1967), «Фавқулодда комиссар» (1969), «Абу Райҳон Беруний» (1974), «Дилором» (1968), «Ўткан кунлар» (1998) каби бадиий фильмларни суратга олган. Davomini o'qish

Omon Muxtor xotirasiga bag’ishlov.

656
Мен Омон ака билан жуда кўп суҳбатдош бўлганман. Айниқса, Қримда,Кўктебел (Кўктепа) да дам олганимизда қарайиб бир ой давомида деярли ҳар куни оқшом чўкиши билан Қораденгиз соҳили бўйлаб юриб суҳбатлашардик. Ўша пайтлар Омон ака ҳали романларини ёзмаган, уларни юраги тубида асраган пайтлар эди.Ўша суҳбатларда мен Омон аканинг, энг аввало, беғубор,жуда тоза инсон эканини англаб етган эдим. Ўша суҳбатлардан кейин анча яқинлашиб қолган,хонадонларига ҳам икки-уч марта бориб суҳбатларимизни давом эттирган эдим. Davomini o'qish

Taniqli adib Omon Muxtor vafot etdi & Adib xotirasiga bag’ishlangan teleko’rsatuv

омон ака

    Таниқли шоир ва ёзувчи Омон Мухтор 72 ёшида вафот этди. Саҳифамиз номидан адиб оиласига чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун. Биз Аллоҳникимиз ва унга қайтажакмиз
Адиб узоқ вақтдан буён буйрак хасталигидан азоб чеккани, сўнгги ойларда эса буйрак саратонига чалингани маълум.  Омон Мухтор 16 июль куни 72 ёшга тўларди. Davomini o'qish