
Хожа Аҳмад Яссавий фақат янги тариқат яратувчиси сифатида эмас, балки туркий тасаввуф шеъриятининг биринчи ижодкори сифатида ҳам қайтарилмас ва унутилмас тарихий вазифани амалга оширган эди. Туркий тил ҳам гўзал, ҳам қудратли, ҳам бағри кенг тилдир. Бу тилда қадим замонларда Буддизм ва Моний динига доир матнлар шарҳланган. Бу тилда яна бошқа динларнинг тушунчаларини ифодаловчи шеърлар ёзилган. Аммо Аҳмад Яссавий ўз она тилини биринчи бўлиб тариқат тили мақомига кўтарди. Шунинг учун унинг шеърларидаги ҳар бир сўз ва ҳар бир ибора ислом ҳақиқатлари қадар муқаддас, нурли ва илоҳийдир. Davomini o'qish





