
Жой номларини текшириш, уларни географик, тарихий ва инсоний жиҳатдан ўрганиш бизга фан тараққий этаётган бир пайтда кўп нарсаларни аниқлашга ёрдам беради. Чунончи, маълум ҳудудларда яшаган халқларни, уларни уруғ ва қабилалари ҳақида у ёки бу давлатнинг маъмурий чегараси ёки бўлинишини, шунингдек, шу ҳудудда яшаган кишиларнинг урф-одати, машғулоти каби қатор масалаларни аниқлаш муҳим восита бўла олади. Жой номлари халқ тилининг ривожланиш босқичлари, унда юз берган турли ўзгаришлар ва умуман маъноси ва шаклларини аниқлашда асосий материаллардан биридир. Топонимлар географик объектнинг хусусияти, табиий шароити, ўрни, умуман геморфологик хусусиятини акс эттиради… Davomini o'qish




Борхеснинг асарларини ўқиган киши «энг муҳим масалалар» деб тортишаётган, бир-биримизни ғарбпарасту шарқпарастликда айблаётган мунозаралар ўта жўн баҳслар эканига амин бўлади; то истеъдод бўлмас экан, у шарқчи ҳам, ғарбчи ҳам бўлолмайди. Истеъдод бор жойда эса жўғрофия ўз моҳиятини йўқотади, у миллий бўлиш билан бирга умуминсоний бўлади. Ҳар қалай, Борхесни ўқиш адабиётнинг бани башар мулки эканига яна бир бор ишонтиради. 

Фароғат Камолова ўзбек шеъриятифа ўз сўзи,ўз ранги,ўз оҳанги билан кириб келган шоира.80-йилларда ўша давр ёш ижодкорларининг жуда кўпчилигини катта адабиёт майдонига олиб кирган «Гулистон» журналида босилган шоира шеърлари шеърият ихлосмандлари томонидан қизғин олқишланганди. Орадан ўтган вақт мобайнида Фароғат уларнинг ишончини алдамади,унинг шеърий тўпламлари китоб жавонларимиздан муносиб ўрин эгаллади.
