Асар муаллифи француз адиби Марсель Брион биографик жанрда ёзишга ихтисослашган ижодкордир. У дастлабки паллада француз ва итальян тасвирий санъати тарихи билан қизиқиб, бир неча китоблар ёзади. Кейинчалик биографик асарлар ёзишга қизиқади. Унинг Амир Темурга бағишланган асаридан ташқари Микеланжело Буонарроти, Рихард Вагнер, Альбрехт Дюрер, Гёте, Леонардо да Винчи, Клее, Шагал, Кандинский, Савонарола, Вермеер, Шуман, Шуберт, Брейгель, Жотто, Грюневальд, Макиавелли ва бошқа тарихий сиймолар ҳаёти ҳақида ёзилган китоблари нашр этилган.
Сиз ушбу асарда кўплаб Ғарб ва Россия адибларига хос тарихий ҳақиқатга тўғри келмайдиган ўринларга дуч келасиз. Шу сабабдан уни Ғарб адабиётида мавжуд нақлу ривоятлар асосида Амир Темур ҳақида шаклланган тушунчалар акс этган чшпчакнамо бадиий асар сифатида қабул қилишингизни сўраймиз. Davomini o'qish