Marsel Brion. Menkim, Sohibqiron jahongir Temur

tamerlan    Асар муаллифи француз адиби Марсель Брион биографик жанрда ёзишга ихтисослашган ижодкордир. У дастлабки паллада француз ва итальян тасвирий санъати тарихи билан қизиқиб, бир неча китоблар ёзади. Кейинчалик биографик асарлар ёзишга қизиқади. Унинг Амир Темурга бағишланган асаридан ташқари Микеланжело Буонарроти, Рихард Вагнер, Альбрехт Дюрер, Гёте, Леонардо да Винчи, Клее, Шагал, Кандинский, Савонарола, Вермеер, Шуман, Шуберт, Брейгель, Жотто, Грюневальд, Макиавелли ва бошқа тарихий сиймолар ҳаёти ҳақида ёзилган китоблари нашр этилган.
Сиз ушбу асарда кўплаб Ғарб ва Россия адибларига хос тарихий ҳақиқатга тўғри келмайдиган ўринларга дуч келасиз. Шу сабабдан уни Ғарб адабиётида мавжуд нақлу ривоятлар асосида Амир Темур ҳақида шаклланган тушунчалар акс этган  чшпчакнамо бадиий асар сифатида қабул қилишингизни сўраймиз.

07

088 Профессор, тарихнавис адиб, Франция Академияси аъзоси Марсель Брион (Marcel Brion) 1895 йили адвокат Брайон оиласида таваллуд топган. Швецариянинг “Champittet” шаҳрида ўрта мактабни тугатиб, Париждаги “d’Aix-en Provence” университетининг ҳуқуқшунослик факультетида таҳсил олган. Аммо бу соҳадан воз кечиб, адабиёт билан машғул бўлган. Соҳибқирон Амир Темур ҳақида асарни ёзишдан олдин Марсель Брион Темур шахси ва темурийлар даври бўйича Америка ва Европанинг илмий доиралари экспедиция маълумотлари асосида “Тамерлан” асарининг биринчи таҳририни у 1942 йили, Забуиллоҳхон Мансурийнинг форс тилига ўгирган “Темур тузуклари” асосида тўлдирилган ва қайта ишланган “Менким, Соҳибқирон — жаҳонгир Темур” романни 1963 йили чоп этган. Қисман Забуиллоҳ Мансурий билан ҳамкорликда ёзилган китобда Брион, энг аввало, Амир Темур тузукларидан ва Соҳибқиронга замондош бўлган Ибн Арабшоҳ, Ибн Халдун, Шарафиддин Али Яздий, Султония шаҳри епископи Иоанн де Галонифонтибус , Кастилия қироли элчиси Руи Гонзалес де Клавихо, француз маршали Жан II ле Менгр (Бусико ) асарларидан кенг фойдаланган. Мазкур китоб Соҳибқироннинг дунёга келишидан то вафотига қадар бўлган даврни қамраб олиб, воқеалар Амир Темур номидан ҳикоя қилинади.Сизга мазкур китобдан айрим парчаларни ҳавола этмоқдамиз.

Сиз ушбу асарда кўплаб Ғарб ва Россия адибларига хос тарихий ҳақиқатга тўғри келмайдиган ўринларга дуч келасиз. Шу сабабдан уни Ғарб адабиётида мавжуд нақлу ривоятлар асосида Амир Темур ҳақида шаклланган тушунчалар акс этган  чшпчакнамо бадиий асар сифатида қабул қилишингизни сўраймиз.

Мазкур китоб Соҳибқироннинг дунёга келишидан то вафотига қадар бўлган даврни қамраб олиб, воқеалар Амир Темур номидан ҳикоя қилинади.Сизга мазкур китобдан айрим парчаларни ҳавола этмоқдамиз.

Марсель Брион
МЕНКИМ, СОҲИБҚИРОН ЖАҲОНГИР ТЕМУР
Фарҳод Рўзиев ва Фозил Тиловатов таржимаси
06

БОЛАЛИК ЙИЛЛАРИМ ВА ШАЙХ ШАМСИДДИНДАН
САБОҚ ОЛГАН ДАВРЛАРИМ

Отамнинг исми Турғай, шаҳри Кешнинг ўртаҳол ер эгаларидан бири бўлган. Шаҳар аҳолиси ўртасида алоҳида ҳурмат ва эътибор қозонган киши эди. У менинг таваллудимдан бирмунча аввал туш кўрган, айтишича, тушида унинг ёнида фариштаcифат бир мўйcафид келиб, қўлига қилич тутқазиб кетган. Отам қилични олиб, боши узра айлантирган ва шу асно уйғониб кетган эканлар. Эртаси куни пешин вақти, ҳар кунги одатича масжидга борганлар. Ибодат амал-ларини бажаргач, пайт пойлаб маҳалламиз имоми шайх Зайниддинни четга тортиб, кеча кўрган тушларини айтиб берганлар — таъбирини сўраганлар.

Шайх:
— Тушни туннинг қайси қиёмида кўргансиз, — деб сўрабди.
— Тонгга яқин! — жавоб қилибди отам. Шунда у:
— Кўрган тушингизнинг таъбири шуки, Аллох сизга бир ўғил ато этади. Қилич билан бутун дунёни қўл остига бирлаштиради, етти иқлимга ислом динини ёйишга зўр хизматлар қилади, — дея башорат қилган экан.
—Ўғлингиз туғилиши билан унинг тарбиясига қойим туринг, — деб тайинлабди у отамга. — Ўқиб илм ўргансин, шуғулланиб ҳунар эгалласин, Қуръонни ёд олсин!..
Шу воқеадан бир йил ўтиб мен тўғилган эканман. Отам шу муносабат билан, мени қандай номлаш хусусида яна ўша маҳалламиз имомига маслаҳат солганлар. У менга “Темур” деб ном беришни таклиф қилган.

Отамнинг кейинчалик ҳикоя қилишича, менга исм танлаш мақсадида шайх Зайниддин ҳузурига борганида, у Қуръони карим мутолааси билан банд экан. Отам ҳузурига кирган чоғ у 67-суранинг мана бу оятини қироат қилиб турган экан: “Эй сен, наҳотки осмондаги Зот, ерни оёқларинг остида қулатишидан ва унинг ларзага келишидан кўрқмасанг”. “Ларза” сўзи арабчада “Тамурру” тарзида талаффуз этилади ва у Темур талаффузига яқин. Шу туфайли ҳам шайх Зайниддин менга айнан шу номни танлаган булса керак.

Болаликдан хотирамга муҳрланган дастлабки жумла онамнинг отамга айтган сўзи бўлган: “Бу ўғлингиз — чапақай, ҳамма нарсани чап қўлида бажаради”, — деган эди у. Бироқ кези келиб аён бўлдики, мен ҳам чапақай, ҳам ўнғай эдим. Яъни, ҳар қандай ишни ҳам чап, ҳам ўнг қўлимда бемалол бажара олиш қобилияти бор эди менда. Ўқишга борганимдан сўнг ҳар иккала қўлда қийналмай хат ёза олишим аён бўлди. Улғайиб харбу зарб машғулотлари билан шуғуллана бошлаганимда, қилич сирмашда ҳам, ўқ-ёйни ишлатишда ҳам хар иккала қўлимни бирдек ишлата олишим мумкинлигини ҳис этдим. Ҳозир ёшим етмишда, бироқ ҳали ҳам ўнг ва чап қўлим орасида деярли фарқ йўқ.

Савод чиқариш учун муаллим сабоғига борганимда ҳали жуда ёш эдим. Ҳаттоки ёзув тахтачасига суркалган оқ мумни қириб ташлашгада кучим етмасди. Ўша пайтлари Мовароуннаҳрнинг бошқа барча жойларида бўлгани каби бизга ҳам бир бўлак мум ва ёзув тахтачаси тарқатилар эди. Оқ мумни эритиб, сўнг ёзув тахтачасига юпқа қилиб ётқазилар, унга қора қалам билан ҳарф ёзар эдик. Бу қоғозни тежаш имконини берарди: болалар топшириқни бажаргач, мумни қириб ташлар, тахтачага янгидан мум суркаб яна ёзишарди. Бу ишни ўзим бажара олмаганим туфайли, тахтачани онам янгилаб берарди.

Менинг биринчи ўқитувчим мулло Алибек исмли киши бўлиб, мактабимиз маҳалламиз масжидида жойлашган эди. Машғулотлар пешинга бориб тугар, ўша пайт одамлар намоз ўқиш учун масжидда тўплана бошлар эдилар. Биз бола¬лар эса ўйинқароқ эдик — катталарнинг ибодат амалларини бажаришлари, диққатларини бир нуқтага қаратишларига халақит берган бўлсак керакки, намоз арафасида бизга уй-уйимизга тарқалишимиз учун рухсат бериларди. Ёшим ки-чик бўлгани туфайли ўзим уйимни топиб бора олмасдим. Шунинг учун ҳам маҳалламиздаги каттароқ ёшли болалардан бири менга етакчилик қилар эди: у менинг қўлимдан тутиб, гавжум бозор майдонларини кесиб ўтиб, бир неча бор уйимга кузатиб қўйган. Ҳозир улуғворлик касб этиб, бутун жаҳон ҳукмдори бўлган чоғимда ҳам, мен ўша маҳалладошимга нисбатан қалбимда чуқур миннатдорчилик туйғусини ҳис этаман. У ҳозир ҳам хаёт — Кешда яшайди.

Устозимиз мулло Алибек хийла кексайиб қолган киши эди. У таълимнинг самарали воситаси — таёқ, деб хисоблар, шунинг учун ҳам ўқувчилар онгига илк алифбо сабоқларини тўқмоқ ёрдамида сингдирарди. Мен унинг таёқ зарбаларига дучор бўлмаган ягона ўқувчи эдим. Чунки менда фавқулодда бир қобилият бор эдики, унинг кўмагида устоз бер¬ган топшириқларни тез ва осонгина ўзлаштирардим: ҳуснихатда ҳам, талаффузда хам, ёд олишда ҳам бенуқсон эдим. Бир куни мулло Алибек мени отамга алқаб: “Ўғлингни қадрла — унинг идроки ва қувваи ҳофизаси бетакрор; шунинг баробарида у ҳар иккала қўли билан бирдек ёза олади. Бундай кишилар улғайиб икки дунёда ҳам ном қолдирар” — деган экан.

Мактабнинг бошқа ўқувчиларидан фарқли ўлароқ мен мажбурият юзасидан ўқиб, ўрганмас эдим. Аксинча, менинг ўзимда илм олишга иштиёқ зўр эди. Шундан, уйга келганимдан кейин ҳам асосан дарс билан машғул бўлар эдим.

Етти ёшга тўлганимда мулло Алибек мактабини тарк этдим. Ўқишимни бошқа мактабда давом эттирадиган бўлдим. Унда Шайх Шамсиддин деган устоздан сабоқ ола бошладим. У Калом илмидан дарс ўтар, бизга Қуръон оятларини ёд олишни топшириқ берар эди.

Одатий машғулотларнинг бири Қуръони каримнинг 91-сураси билан бошланди. Суранинг номи айнан устозимизнинг исми билан ҳамоҳанг эди. “Шамс”(Қуёш) сураси 15 та оятдан иборат бўлиб, мен дастлабки сабоқдаёқ уни ўзлаштирдим. Шайх бундан росмана ҳайратланди, сўнг отамни ҳузурига чорлаб: “Узоқ йиллик фаолиятим даврида бунинг каби иқтидорли болани кўрмаганман. У бугун жуда қисқа фурсатда “Шамс” сурасини ёд олиб, мени лол қолдирди”, — деди. Сўзининг исботи учун сурани ёддан айтиб беришимни сўради. Талабини бажардим. Севинчдан отамнинг юраги ҳаприқиб кетди. Унинг кўзларида қувонч ва ҳадик бор эди. Шундан бўлса керак у қўлларини кўкка чўзиб: “Эй Аллоҳ, фарзандимни дарду балолардан асра! Бедаво вабодан, бемаҳал қазодан сақла!” дея муножот қилди. Шун¬дан сўнг киссасидан бир тилла танга олиб, мулло Шамсиддинга ҳадя қилди.
Шайх Шамсиддин сабоғига қатнай бошлаганимга бир ҳафтача бўлганди. Бир куни у болаларга умумий килиб савол берди: “Қани айтинглар-чи, ўтирганда қай тахлит ўтиришлик энг мақбул саналади?” Ҳар ким ўз билганича жавоб қайтарди. Навбат менга келганида “ўтиришнинг энг мақбули тиззалаб, чўк тушиб ўтиришликдир”, деб жавоб қилдим. Устоз менга синовчан назар ташлаб, жавобимни изоҳлаб беришимни сўради. Дарҳол жавоб қайтардим: “Киши намоз пайти Аллоҳга сажда қилганида, Қуръон оятларини тиловат қилганида худди шу тахлит ўтиради”, — де¬дим. Устоз азбаройи ҳаяжонланиб кетганидан “Офарин!” дея мени алқади.

Шу воқеадан сўнг устоз менинг таҳсилим билан жиддий шуғуллана бошлади. Янги-янги сураларни ўргатишга киришди. Қийналиб қолмаслигим учун, у менга ҳажман кичик-кичик сураларни ўргатар эди. Маълумки, пайғамбаримиз Му-ҳаммад (с.а.в.) ҳали Маккадан Мадинага ҳижрат қилмагани чоғи худди шундай суралар нозил бўлган. Мен бу суралар¬ни устознинг дастлабки қироатидан сўнг дарҳол ўзлаштириб олар, устозимнинг қайта такрорлашига ҳожат қолдирмас эдим.

Каминанинг дарсларга муносабатим, илм олишга бўлган иштиёқим устозни беҳад қувонтирди. У менга пайғамбаримиз (с.а.в.)га Маккада эканида нозил бўлган “Ёсин” сураси¬ни ўргатишни бошлади. Бу сура ҳажман катта сура бўлиб, унда 83 та оят бор. Шайх бу ишнинг ғоят қийин эканини ҳис этиб, деди: “Темур, мен бу сурани жуда аниқ ва бенуқсон қироат қиламан. Сен уни яхшилаб тингла, сўнг худди мен талаффуз қилганимдек бенуқсон такрорлашга ҳаракат қил. Агар қийинчилик туғилса, тортинмай айт — ёрдамлашаман!” Шундай деб, устоз “Ёсин” сурасини жуда хам ифодали ва чиройли тажвид билан қироат қилди. Фақат даст¬лабки “Йасин вал Қуръанил ҳаким” оятидан сўнг бир муддат тўхтаб, “Йасин”нинг маъносини билиш, билмаслигимни сўради. Мен билганимча жавоб қилдим. Яъни “Йа” арабчада бировга мурожаат қилинганда ёки бировни ча-қирмоқчи бўлганда ишлатиладиган товуш эканини, аммо бу ўринда “син” сўзи қандай маънога эга эканини билмаслигимни айтдим. Устоз уқдирди: “син” — инсон маъносини беради. Аммо ҳар бир кишига эмас, муҳим кишига нисбатан ишлатилади. Мен ҳақиқатдан ҳам араб алифбосидаги биргина ҳарф “син” – “инсон” маъносини беришини билмас эдим. Шу боис бу ҳақда устозимга айтдим.

“Назарий жиҳатдан сен ҳақсан. Тўғри таъкидладинг, — дея мени маъқуллади устоз, — “син” ҳарфи бошқа ҳарфлар сингари бир товуш, у алоҳида ҳолда маъно моҳиятига эга эмас. Бироқ бу ҳарф “Сирра” маъносини беради. Кўрдингми, Аллоҳ ўз Расулини шу қадар севадики, унга “Эй, Райҳон!” деб мурожаат қилмоқда».

Мен ўша кезлари араб тилини у қадар мукаммал билмас эдим. Шунинг учун ҳам устоз “Ёсин” сурасининг ҳар бир сўзидан англашиладиган маънолар устида узоқ тўхталмади, фақат оятларнинг қисқача мазмунини таништириб берди.

Шундай килиб, устоз менга “Ёсин” сурасини бир марта ўқиб кўрсатиб бергач, мен ўзимдаги нусхани олиб уни так¬рорлашга киришдим. Бир неча маротаба такрорлаганимдан сўнг уни батамом ёд олдим.

Ўша кезлари менинг кун тартибим қуйидагича эди. Эрталабги нонуштадан сўнг мактабга, тушгача таҳсил олгач, шайх Шамсиддин ортидан пешин намозига сафда туриб, ибодат амалини бажариб бўлгач чўлга чиқиб кетар эдим.

Отам Турғай ҳамиша бир гапни такрорлар эди: яъни, биз ҳарбий санъат билан шуҳрат қозонган аждодларининг авлоди эканмиз, шунинг учун ҳам болаликдан ҳарб санъатини ўрганишга бурчли эканман. Мана шундай даъватлар таъсиридами ёки қонимда борлиги учунми илм олишга қан¬чалик иштиёқманд бўлсам, ҳарб ишига бўлган қизиқишим ҳам ундан кам эмасди. Кешга ёндош минтақаларда жуда катта яйловлар бўлиб, унда йилқи уюрлари, ёввойи эшак-лар тўдаси ўтлаб юрар эди. Шуларнинг сафида отамга тегишли бўлган, унча катта бўлмаган уюр ҳам бор эди.

Мен дарсдан кейин от минишни ўрганиш иштиёқида шу ерга келардим. Аввалига мени катта ёшдаги бирор киши минилмаган, ярим ёввойи бу отларни бўйсундириш йўлларини ўргатиб борди. Мен шу ишга оид барча қоидаларни бекаму кўст ўзлаштира бордим. Кейинчалик бу борада анчайин малакага эга бўлдим. Ярим ёввойи отнинг ҳеч қачон олдидан ёндашмаслик лозим, чунки тишлаши мумкин. Ортидан яқинлашсанг тепади. Унга ўнг ёки чап томондан ёндашиб мингач, ўнг ёки чап қўл билан ёлидан маҳкам тутсанг, у типирчилайди, депсинади, ирғишлайди, устидаги кишини ерга улоқтирмоқчи бўлади ва охир-оқибат ҳаракатлари зое кетгач, бўйсунишдан ўзга чораси йўқлигини ҳис қилади — тинчийди.

Ҳар гал ёввойи отни минмоқчи бўлганимда мана шун¬дай қаршиликларга дуч келар эдим. Уни мардонавор енгач эса, сакраб отга минар эдим-да, бироз чоптирардим. У маълум бир масофага боргач яна тўхтаб, энг сўнгги тихирли-гини намойиш этарди. Икки оёғини баланд кўтариб осмонга сакрар, орқа оёқлари билан депсиниб чавандозни epra қулатиш пайида бўларди, охир-оқибат унинг ўжарлиги барҳам топиб, тақдирга тан берарди.

Яйловда фақат отда сайр қилиш билангина кифояланмас эдим. Мен от устида туриб қиличбозлик килиш, ўқ отиш ва ўзимни мудофаа қилиш маҳоратимни ўстириш учун шуғулланардим. Бунда албатта мана шу санъатнинг ҳадисини ол-ган устозим менга кўмаклашар эди. От устида чопиб кета туриб ўқ узардим, аммо отган ўқим нишонга етиб бормас, қилич сирмашим ҳам кутилган натижани бермасди. Шунда устозим мени овутиб: “Сен ҳали ёшсан. мушакларинг бақувват эмас. Ҳали ўсиб улғаясан, тананг кучга тўлади — ўшанда ўқни бехато узоқ масофага отадиган бўласан”, — дерди.
Ўша куни ҳам яйловда вақтни худди шу зайл ўтказдим. Куннинг иккинчи ярмида қош қорайгунга қадар от миниб қилич ўйнатиш, ўқ узиш, найза отиш машқлари билан машғул бўлдим. Уйга қайтгач овқатланиб, хуфтон намозини адо этгач ухлашга ётдим.

Эртаси куни мадрасада устозим мендан, “Ёсин” сураси¬ни айтиб беришимни сўради. Ёдимда эди, бошдан-оёқ ёддан ўқиб бердим. Устозим яна мени олқишлаб, уч карра офарин айтди.

Шайх Шамсиддин қўл остида таҳсил ола бошлаганимнинг учинчи йили мен Қуръонни батамом ёд олган эдим. Устозим шу муносабат билан шаҳарнинг илмли кишиларини анжуманга чақирди. Турган гапки бу йиғинга отам ҳам таклиф қилинган эди. Чақирилган барча меҳмонлар тўпланиб бўлгач, шайх уларга юзланиб: “Ўзингиз амин бўлинг ва синаб кўрингчи. Темур Қуръонни ҳакиқатдан ҳам ўзлаштирдимикин?” —деди. Иштирокчилардан учта олим киши Қуръони каримдан учта суранинг номини айтиб, уни қироат қилишимни сўрашди. Баланд овозда оятларни қироат қилдим. Барча қойил қолди. Олқишлашди ва мана шу йиғинда, барча бир овоздан менга “Ҳофиз” (Қуръонни ёддан ўқувчи) унвонини беришди.

Анжуман тугаб, йиғилганлар тарқагач Шайх Шамсид¬дин отамни ҳузурига чорлаб, хайр-маъзур қилди: “Мен нимаики билсам, ўғлингизга ўргатдим. Бундан буён энди уни бошқа бир устоз таҳсилига беринг, токи у фарзандингизга дунёвий ва диний билимларни янада чуқурроқ ўргатиш баробарида ҳаётнинг сир-асрорларини ҳам ўргатсин”, —деди.

Отам Шайх Шамсиддин мактабини муваффақиятли якунлаганим муносабати билан, унга бир от ва хачир совға килди. Бир неча кун ўтиб, мени Абдулла Қутб таҳсил бераётган мадрасага олиб бориб қўйди. Айтишим жоиз, Абдул¬ла Қутб илмда беназир, юриш-туришда беқиёс салобатли киши эди. Шаҳарнинг казо-казолари ўз фарзандларини унинг сабоғига беришарди. Ўша кезлари мен тез улғайиб, жисмонан такомилга эришиб бормоқда эдим. Ёшим ўн олтига тўлиб, ташқи кўринишим биб-бинойи, хушбичим йигитча бўлиб кўзга ташлана бошлагандим.

Ёшим ўн олтига тўлди. Жанг санъатини шунчалар ўзлаштирдимки, тенгдошларимдан бирортаси ҳам кураш, ўқ отиш мусобақаларида менга тенглаша олмасди. Мушакларим шу қадар кучга тўлган эдики, агар осмонга карата ўқ узсам, у булутлар орасида кўринмай кетар, орадан анча вақт ўтиб қайтиб тушар эди. Оғир вазнли кўплаб курашчилардан ка¬мина эпчиллигим билан ажралиб турардим. Мен ҳар бора-да бошқалардан устун бўлишга, улар бажариши мушкул бўлган машқларни бажаришга ҳаракат қилар эдим. Шун¬дай машқлардан бири — учта отни ёнма-ён чоптириб, биридан иккинчисига сакраб минишни машқ қилардим.

Отларимиз яйловда ўтлаб юрган кезлари уларни тақалаш зарурати йўқ эди. Миниш ёки юк ташиш мақсадида шаҳарга олиб келинганидан сўнг, шунга эҳтиёж туғиларди. Мен бу ишни бировнинг ёрдамисиз танҳо ўзим бажара олар-дим: отнинг туёғини оёқларим орасидан ўтказиб. бир қўлим билан тутиб турардимда, бошқаси билан тақани ўрнаштириб михлар эдим. Ҳолбуки, шу борада тажрибаси бор кишилардан сўрасангиз, мен айтаётган юмуш осон эмаслигини ва буни ҳар қандай киши ҳам бажара олмаслигини айтишади.

Менинг севимли машғулотларимдан яна бири, катта тезлик билан югуриб бораётган отнинг эгаридан тутиб гоҳ у-гоҳ бу томонига сакраб оёғимни ерга тегизар-тегизмас яна эгарга ўнгланиб олишдан иборат эди. Бу машғулот кейин-чалик жангларда ёвнинг ўқларига чап бериш учун асқотди. Тўғри, бундай чоғлари отим ҳалок бўлар, аммо ўзим омон ва бешикаст қолар эдим.

Чавандозликдан ташқари сувда сузиш борасида ҳам маҳорат касб этган эдим. Жайҳун дарёси Мовароуннаҳр бўйлаб оқиб ўтади. Баҳор кезлари у тўлиб-тошади, ўзанига сиғмай қолади. Бир соҳилдан иккинчисига сузиб ўтиш оғир-лашади, ҳатто оқим хавфли тус олади. Мен мана шундай вазиятда ҳам қарама-қарши соҳилга сузиб ўтардим. Бунинг учун эса сувга тушишим билан ўзимни оқим ихтиёрига топширар эдим. У мени оқим бўйлаб олиб кетаркан, аста-секин нариги соҳилга яқинлашиш ҳаракатида бўлар эдим: бу ҳол токи соҳилга етмагунимча давом этарди. Турган гапки дарёни тўғри кесиб ўтсам, шубҳасиз ғарқ бўлишим тайин эди. Шунинг учун ҳам бу ўринда ақл ва тадбир қўллаш мақ¬садга мувофиқдир. Менинг яна бир машғулотим ёввойи отларни ушлаш эди. Уюр оралаб танланган отнинг бўйнига арқон солиш осон иш эмас. Мабодо уни чўчитиб юборсанг, бутун уюр безовталаниб қочишга тушади. Бу эса айнан тан¬ланган отни қувиб ушлашни қийинлаштиради. Шунинг учун ҳам аксар ҳолларда бу ишга бир кун сарф бўлади. Мен учун эса саноқли дақиқаларгина кифоя эди. Мен ҳеч қачон ушламоқчи бўлган тулпоримга тўғридан-тўғри яқинлашмасдим, чунки у менинг режамни пайқамаслиги лозим. Шунинг учун ҳам худди бошқа бир отга каманд ташламоқчи бўлгандек кўрсатардим ўзимни: от ҳеч нарсадан ҳадиксирамай қўйгач эса унинг бўйнига арқон ташлаб, уюрдан олиб чиқар эдим.

Хуллас, ўн олти ёшимда мен барча илмларни ўзлаштиргандим.
Роппа-роса ўн олтига тўлган куним отам мени аждодларимиз мозорига олиб борди ва қабристонга туташ масжид биносини кўрсатиб деди: “Мана шу мозорда ётган барча аждодларимиз исломга эътиқод қўйган кишилар бўлишган. Сен ҳам шу динга қойим бўлгин ва ёдингда тут: дунёдаги динлар ичида Аллоҳнинг расули Муҳаммад мустафо (с.а.в.) олиб келган диндан афзали йўқ. Зеро, баъзи динларда дунёвий масалаларга катта эътибор қаратилгани ҳолда, охират масалаларига кам ўрин берилган. Айрим динларда эса бу¬нинг акси. Ислом динида эса ҳар икки масалага баробар қаралади. Хоҳлардимки, ҳеч қачон исломдан чалғима, уламоларга доимо ҳурматда бўл. Олимлар суҳбатида бўлиб, дин ва дунёвий масалаларда суҳбатлашишни одат қил. Имконинг етса масжид ва мадрасалар қур, уларни жиҳозла — мулкингдан бир қисмини, бисотингнинг бир улушини уларга ҳадя қил!

Ўғлим, эсингда тут: қўз олдингда жилва қилиб турган бу дунё худди олтин жомга ўхшайди. Бироқ унинг ичи заҳарли илон ва чаёнлар билан тўла. Бу жомдан илонларнинг чақиши-ю, чаёнларнинг ниш санчишидан бошқа нарса кутиб бўлмайди. Унга кўнгил берма! Фақат ортидан эзгу амаллар, хайрли ишларни қолдирган инсонларга мартов бор, мангуликка дахлдор бўлади улар”.
Ўша куни отамга Муҳаммаднинг (с.а.в.) динида қойим туришликка ва умр бўйи яхши, эзгу амаллар билан ҳаётимни зийнатлашга — имконим бўлса масжидлар қуришга, олиму уламоларни қадрлашга сўз бердим.

Шундан сўнг отам менинг бошимни икки қилмоқчи эка¬нини билдириб: “Ўғлим, ёшинг ўн олтида бўлса ҳам йигирма ёшли йигитга ўхшайсан. Бўйинг баланд, елкаларинг кенг, билакларинг бақувват, сирасини айтганда уйланиш вақтинг етди, зеро, авлодимиз давом этиши керак”, — деди. Унга жавобан ҳали уйланмоқчи эмаслигимни билдирдим.

— Нега? Шундай баркамол йигит наҳотки уйланишни истамаса — бунинг жиддий сабаби бўлиши керак-ку! — деб қизиқди отам.
— Мен ҳозир чавандозлик, тирандозлик, қиличбозлик машғулотлари билан шунчалик бандманки, бошқа ишларга, алалхусус уйланишга ҳам ортиқча вақтим йўқ, — дедим.
— Сен айтган машғулотлар баркамол инсон бўлмоғинг учун муҳим — буни тан оламан. — деди отам, — аммо шунинг баробарида уйланиш ҳам зарар қилмайди, қолаверса уйлансанг, фарзандинг ёш ва бақувват отадан туғилса мустаҳкам бўлади.

Отамдан илтимос қилиб, шу масалани бир-икки йил тўхтатиб туришларини сўрадим. Чунки уйланиш йигитнинг кучини кесиб, уни заиф қилиб қўяди, деб ҳисоблар эдим. Бироқ кейинчалик Султония шаҳрининг насроний епископи билан қилган суҳбатим асносида билдимки, ўз вақтида уйланиш йигитнинг жисмоний қувватини камайтирмас экан.

СУЛТОНИЯ ЕПИСКОПИНИНГ ЭСДАЛИГИ

Унинг исми Темурбек. Темурнинг маъноси — металл, бек эса ҳукмдор дегани. Душманлари уни “Темурланг” деб аташади. Сабаби унинг бир оёғи оқсайди. Шунингдек, Темурбекни Эронда “Мири табам” — “Улуғ йўлбошчи” ҳам дейишади.

Бу одамнинг ўғиллари кўп эди, ҳозирда улардан иккитасигина ҳаёт: бириси Мироншоҳ — 40 ёшда. Иккинчиси Сум Хари (Шоҳруҳ мирзо) — айни пайтда 22 ёшга тўлди. Қолган фарзандлари жангларда ва касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмишган.

Мироншоҳниниг 4 та хотини ва 4 нафар ўғли бор. Ўғилларининг барчаси вояга етган ва ҳар бири йигирма-ўттиз минг кишилик қўшинга эга. Ҳар тўртала фарзанд мустақил ҳукмдор каби иш юритади. Уларниниг барчаси қаттиққўл бобосидан қўрқади. Шунинг учун ҳам бобосининг топшириқларини сўзсиз бажаришади. Акс ҳолда аёвсиз жазоланишлари мумкинлигини билишади.
Темурбек гарчи ҳозирда ёши ўтиб қолган бўлишига қарамай ҳали ҳам жисмонан бақувват, сафар заҳматларига бардошли, жангларда фаол. Кечаю кундуз вақтини саҳрода, кенгликларда, очиқ осмон остида ўтказади.

Айтишларича, Темурбек ёшлигида жуда келишган, дилбар йигит бўлган экан. Ўша хушбичимликнинг нуқси урган ҳозирги қиёфаси-ю, ташқи кўриниши буни исботлаб турибди.
Бойлиги беҳисоб, санаб саноғига етиб бўлмайди. Унинг бисотидаги тилла тангалар сочилса, бутун ер юзини қоплаши мумкин. Унинг емакхонаси ва шарбатхонаси учун бир кунда минг мисқол тилла сарфланади.

Салтанати поёнсиз, тасарруфидаги ҳудуднинг бир учидан иккинчи учига бориш учун сайёҳ бир йил йўл босиши лозим. Мана шу масофаларда тўлиқ хавфсизлик таъминланган. Оддий йўловчилардан тортиб, савдо карвонларигача йўл бўйлаб эркин ҳаракат қилишади. Мабодо бирор-бир ҳудудда қароқчилар босқини ёки талончилик содир бўлса, Амир Темур биринчи галда ўша ҳудуднинг маҳаллий ҳукмдорини қатл эттиради. Чунки Темурбекнинг фикрича, токи маҳаллий ҳукмдор қароқчилар билан тил бириктирмаса, вази¬фасини виждонан, ҳалол адо этса — ҳеч қандай тўда катта йўлларда қароқчилик қилишга журъат этмайди.

Ҳокимият тепасига келган дастлабки кундан шу пайтга қадар Темурбекнинг барча юришлари фақат зафарли бўлиб келмоқда: бирор-бир ҳукмдор, бирор-бир қалъа йўқки унинг олдида паст кетмаган бўлса.

Темурбек ислом дини арконларига қатъий амал қилади. Ҳар куни канда қилмай беш вақт номозни адо этади. Рамазон ойи рўза тутади. Мен унинг шароб ичганини кўрмадим…

Темурбек агар хоҳласа қўл остидаги аҳоли орасидан ўн марталаб жанг қилишга лаёқатли эркаклардан иборат юз минг кишилик қўшин тўплай олади.

От уюрлари салтанат ҳудудидаги поёнсиз ўтлоқларда боқилади, айтиш мумкинки, ҳар бир уюри юз мингдан йигирма мартагача кўпроқдир. Унга тегишли бўлган туяларнинг эса сон-саноғи йўқ. Ҳиндистон унинг бошқарувига ўтгач, унинг ҳисобида ўн бештадан юзтагача жанговар филлар ҳам мавжуд эди. Лекин бу филлардан тантанали тадбирларда фойдаланишади.

Темур араб, форс ва турк тилларида эркин сўзлашади. У калом илмида ва ислом ҳуқуқшунослигида шу қадар беқиёс билимга эгаки, бирор-бир мусулмон уламоси илмий баҳс ва мунозарада уни енга олмаган. Темурбекнинг 200 дан ортиқроқ саройи бор: биргина Самарқандда уларнинг сони — 18 та. Кешда — 20 та, Боғдодда — 15 та, Исфаҳонда — 12 та, Шерозда — 7 та. Боғдод устидан қозонга ғалабаси шарафига у соф олтиндан ясалган дарахт олди. Унинг барглари қимматбаҳо тошлар билан безалган бўлиб, бу тошларнинг асл баҳосини ҳеч ким айта олган эмас.

Жанггоҳларда у худди оддий аскар каби сафда туради. Ҳамма қатори жангга киради. Ўлимдан қўрқмайди. Бир эмас, бир неча марталаб яраланса-да, неча бор ўлим билан юзма-юз келган бўлса-да, бирор марта ҳам ортга чекинмаган, шахсан ўзи бош бўлиб қўшинини жангга олиб кирган.
У олимларни, шоирларни бағоят қадрлайди. Уларга ҳурмат кўрсатади. Бунинг сабаби унинг ўзи ҳам олим эканидандир. Дастлабки учрашувимиздаёқ бир нарсага эътибор қаратдим. Темурбек доимо чўлда, очиқ осмон остида яшайди. Са¬фар чодирида ухлайди. Назаримда бунинг сабаби, кўшинининг сон-саноқсизлигидир, чунки бундай катта қўшинни бирор-бир шаҳарда жойлаштиришнинг иложи йўқ.

Темурбек ерда ўтириб таомланади, ерга тўшама солиб ётади, унинг столда овқатланадиган одати йўқ. Таомномаси асосан гуручли овқатлар, от сутидан тайёрланган қатиқ, ёқтирган ичимликлари сирасига яна от сути, асал шарбати киради. Байрам кунлари унга ёш тойчоқнинг гўштидан кабоб ҳам тайёрлашади. Бу таомни хоразмликлар айниқса ғоят хуш кўришади.

Сафар чодири беш устунли: овқат маҳали унда катта дастурхон ёзилади. Тўрдан Темурбек жой олади. Қолганлар, яъни унинг фарзандлари, набиралари ва лашкарбошилар жойлашадилар. Улар билан Темурбекнинг орасида бир неча зарлик масофа сақланади. Дастурхонга таом тарқатиладиган барча жом ва идишлар соф олтиндан (Изоҳ: Султония епископининг мана шу жумласи ҳақиқатга тўғри келмайди. Чунки мазкур асарнинг айрим ўринларида Амир Темур ҳазратлари олтин ёки кумуш жомда овқатланиб бўлмаслигини бир неча бор таъкидлаганига гувоҳ бўламиз). Овқат маҳали ҳеч кимдан садо чиқмайди. Мабодо Темурнинг ўзи бировдан бирор нарсани сўраб қолмаса, ҳеч ким ортиқча бир сўз дейишга ботинмайди — жимгина тановул билан машғул бўлишади.

Агар Темурбек меҳмон қабул қилса-ю, меҳмони насроний бўлса унга шароб қуйиб берилади, аммо ўзи ҳам фарзандлари ва лашкарбошилари ҳам кайф берувчи ичимликдан тийилишади.

Дунёнинг бошқа бирор-бир мамлакатида Темурбек қўшинида жорий этилган тартиб ва интизомни учратмайсиз. Унинг ҳарбий лашкарбошилари ўзи бош бўлган лашкарнинг сони билан фарқланади. Масалан, ўн кишидан ортиқ аскарга бошчилик қиладиганларни — ўн боши; юз кишидан ортиқ аскарларга — юз боши, мингдан ортиқ, навкарларга минг боши ва ўн минг нафардан ортиқ жангчиларга бош бўлган саркадалар туманбоши деб аталади.

Бу қўшинда мустаҳкам интизом ўрнатишган: бошлиқларнинг топшириқларини сўзсиз бажарилиши шарт. Мабодо мингбоши ўз аскарига “ўтга кир” деса, у ўйлаб ўтирмасдан ўзини ўтга отади. Башарти жангчилар буйруқдан бўйин товлаш, уни бажармаслик ёки сусткашлик қаттиқ жазоланишини яхши биладилар.

Темурбек ўзини қучоқ очиб қаршилаган, унга дарвозаларини ўз ихтиёри билан очган шаҳарлар аҳолисининг жонига, молига даҳл қилмайди. Шунинг учун ҳам кўпгина қалъалар Темурбекка жангсиз таслим бўлишни маъқул кўришган. Агар бирор-бир аёл кишига зўрлик ишлатилса ёки Темурбекнинг тасарруфидаги ҳудудда бирор-бир талончилик рўй берса, у бу ишни қилганларни шафқатсиз жазолайди.

Темурбекнинг жаҳондаги энг қудратли ҳукмдорлардан бўлганлиги, унинг биринчилардан бўлиб порохдан фойдаланганлигида кўринади. У порох тайёрлаш сир-асрорларидан воқиф бўлган. Шунинг учун ҳам ҳарбий юришлари чоғи, ҳамиша порох тайёрлаш учун зарур бўлган хом ашёни ўзи билан бирга олиб юрган. Бирор-бир қальани қамал қилса-ю, раъйига мувофиқ жавоб бўлмаса дарҳол порох тайёрлаб, қалъа деворлари остида портлатиб, уни қулатади. Meн дунёда бунгача ҳам бундан кейин ҳам Темурбек сингари қаттиққўл одам бўлмаса керак деб ўйлайман…

Айрим хорижлик ҳукмдорлар унинг ҳузурида чўкка тушиб қуллуқ қилмоқчи бўлганларида, Темурбек бунга изн бермаганига гувоҳ бўлганман. У фақат Аллоҳга чўкка тушиб қуллуқ қилиш мумкин деб ҳисоблайди. Ўзи учун эса оддийгина таъзим бажо келтириши кифоя деб билади.

Гарчи майхўрлик ва ишратпарастликни ёқтирмасада, бу нарсага аёвсиз эмас. Бироқ Лут пайғамбар қавмига хос бўлган ахлоқсиз ишларга тоқати йўқ. Бундай гуноҳ ишни қилганларни шафқатсиз жазолайди.

Самарқандда Испания элчиси Клавихони ҳурмат-эҳтиром билан қабул қилиб, ундан: “Бизнинг севимли ўғлимиз Касти¬лия қиролининг аҳволи қандай?” — деб сўраганини ўзим эшитдим.

Бир марта унинг жангга кирганини ва жанггоҳни ғолибона тарк этганини ўз кўзим билан кўргач, шундай хулосага келдимки, Темурбек ҳеч шубҳасиз ўз даврининг энг жасур ўғлонидир!..

005

Asar muallifi frantsuz adibi Marsel Brion biografik janrda yozishga ixtisoslashgan ijodkordir. U dastlabki pallada frantsuz va ital`yan tasviriy san’ati tarixi bilan qiziqib, bir necha kitoblar yozadi. Keyinchalik biografik asarlar yozishga qiziqadi. Uning Amir Temurga bag’ishlangan asaridan tashqari Mikelanjelo Buonarroti, Rixard Vagner, Al`brext Dyurer, Gyote, Leonardo da Vinchi, Klee, Shagal, Kandinskiy, Savonarola, Vermeer, Shuman, Shubert, Breygel`, Jotto, Gryuneval`d, Makiavelli va boshqa tarixiy siymolar hayoti haqida yozilgan kitoblari nashr etilgan.

Siz ushbu asarda ko‘plab G‘arb va Rossiya adiblariga xos tarixiy haqiqatga to‘g‘ri kelmaydigan o‘rinlarga duch kelasiz. Shu sababdan uni G‘arb adabiyotida mavjud naqlu rivoyatlar asosida Amir Temur haqida shakllangan tushunchalar aks etgan chshpchaknamo badiiy asar sifatida qabul qilishingizni so‘raymiz.

07

088 Professor, tarixnavis adib, Frantsiya Akademiyasi a’zosi Marsel Brion (Marcel Brion) 1895 yili advokat Brayon oilasida tavallud topgan. Shvetsariyaning “Champittet” shahrida o’rta maktabni tugatib, Parijdagi “d’Aix-en Provence” universitetining huquqshunoslik fakul`tetida tahsil olgan. Ammo bu sohadan voz kechib, adabiyot bilan mashg’ul bo’lgan. Sohibqiron Amir Temur haqida asarni yozishdan oldin Marsel` Brion Temur shaxsi va temuriylar davri bo’yicha Amerika va Yevropaning ilmiy doiralari ekspeditsiya ma’lumotlari asosida “Tamerlan” asarining birinchi tahririni u 1942 yili, Zabuillohxon Mansuriyning fors tiliga o’girgan “Temur tuzuklari” asosida to’ldirilgan va qayta ishlangan “Menkim, Sohibqiron — jahongir Temur” romanni 1963 yili chop etgan. Qisman Zabuilloh Mansuriy bilan hamkorlikda yozilgan kitobda Brion, eng avvalo, Amir Temur tuzuklaridan va Sohibqironga zamondosh bo’lgan Ibn Arabshoh, Ibn Xaldun, Sharafiddin Ali Yazdiy, Sultoniya shahri yepiskopi Ioann de Galonifontibus , Kastiliya qiroli elchisi Rui Gonzales de Klavixo, frantsuz marshali Jan II le Mengr (Busiko ) asarlaridan keng foydalangan. Mazkur kitob Sohibqironning dunyoga kelishidan to vafotiga qadar bo’lgan davrni qamrab olib, voqealar Amir Temur nomidan hikoya qilinadi.Sizga mazkur kitobdan ayrim parchalarni havola etmoqdamiz.

Siz ushbu asarda ko‘plab G‘arb va Rossiya adiblariga xos tarixiy haqiqatga to‘g‘ri kelmaydigan o‘rinlarga duch kelasiz. Shu sababdan uni G‘arb adabiyotida mavjud naqlu rivoyatlar asosida Amir Temur haqida shakllangan tushunchalar aks etgan chshpchaknamo badiiy asar sifatida qabul qilishingizni so‘raymiz.

Mazkur kitob Sohibqironning dunyoga kelishidan to vafotiga qadar bo’lgan davrni qamrab olib, voqealar Amir Temur nomidan hikoya qilinadi.Sizga mazkur kitobdan ayrim parchalarni havolaetmoqdamiz.

Marsel Brion
MENKIM, SOHIBQIRON JAHONGIR TEMUR
Farhod Ro’ziev va Fozil Tilovatov tarjimasi
06

BOLALIK YILLARIM VA SHAYX SHAMSIDDINDAN
SABOQ OLGAN DAVRLARIM

Otamning ismi Turg’ay, shahri Keshning o’rtahol yer egalaridan biri bo’lgan. Shahar aholisi o’rtasida alohida hurmat va e’tibor qozongan kishi edi. U mening tavalludimdan birmuncha avval tush ko’rgan, aytishicha, tushida uning yonida farishtacifat bir mo’ycafid kelib, qo’liga qilich tutqazib ketgan. Otam qilichni olib, boshi uzra aylantirgan va shu asno uyg’onib ketgan ekanlar. Ertasi kuni peshin vaqti, har kungi odaticha masjidga borganlar. Ibodat amal-larini bajargach, payt poylab mahallamiz imomi shayx Zayniddinni chetga tortib, kecha ko’rgan tushlarini aytib berganlar — ta’birini so’raganlar.

Shayx:
— Tushni tunning qaysi qiyomida ko’rgansiz, — deb so’rabdi.
— Tongga yaqin! — javob qilibdi otam. Shunda u:
— Ko’rgan tushingizning ta’biri shuki, Allox sizga bir o’g’il ato etadi. Qilich bilan butun dunyoni qo’l ostiga birlashtiradi, yetti iqlimga islom dinini yoyishga zo’r xizmatlar qiladi, — deya bashorat qilgan
ekan.

—O’g’lingiz tug’ilishi bilan uning tarbiyasiga qoyim turing, — deb tayinlabdi u otamga. — O’qib ilm o’rgansin, shug’ullanib hunar egallasin, Qur’onni yod olsin!..
Shu voqeadan bir yil o’tib men to’g’ilgan ekanman. Otam shu munosabat bilan, meni qanday nomlash xususida yana o’sha mahallamiz imomiga maslahat solganlar. U menga “Temur” deb nom berishni taklif qilgan.

Otamning keyinchalik hikoya qilishicha, menga ism tanlash maqsadida shayx Zayniddin huzuriga borganida, u Qur’oni karim mutolaasi bilan band ekan. Otam huzuriga kirgan chog’ u 67-suraning mana bu oyatini qiroat qilib turgan ekan: “Ey sen, nahotki osmondagi Zot, yerni oyoqlaring ostida qulatishidan va uning larzaga kelishidan ko’rqmasang”. “Larza” so’zi arabchada “Tamurru” tarzida talaffuz etiladi va u Temur talaffuziga yaqin. Shu tufayli ham shayx Zayniddin menga aynan shu nomni tanlagan bulsa kerak.

Bolalikdan xotiramga muhrlangan dastlabki jumla onamning otamga aytgan so’zi bo’lgan: “Bu o’g’lingiz — chapaqay, hamma narsani chap qo’lida bajaradi”, — degan edi u. Biroq kezi kelib ayon bo’ldiki, men ham chapaqay, ham o’ng’ay edim. Ya’ni, har qanday ishni ham chap, ham o’ng qo’limda bemalol bajara olish qobiliyati bor edi menda. O’qishga borganimdan so’ng har ikkala qo’lda qiynalmay xat yoza olishim ayon bo’ldi. Ulg’ayib xarbu zarb mashg’ulotlari bilan shug’ullana boshlaganimda, qilich sirmashda ham, o’q-yoyni ishlatishda ham xar ikkala qo’limni birdek ishlata olishim mumkinligini his etdim. Hozir yoshim yetmishda, biroq hali ham o’ng va chap qo’lim orasida deyarli farq
yo’q.

Savod chiqarish uchun muallim sabog’iga borganimda hali juda yosh edim. Hattoki yozuv taxtachasiga surkalgan oq mumni qirib tashlashgada kuchim yetmasdi. O’sha paytlari Movarounnahrning boshqa barcha joylarida bo’lgani kabi bizga ham bir bo’lak mum va yozuv taxtachasi tarqatilar edi. Oq mumni eritib, so’ng yozuv taxtachasiga yupqa qilib yotqazilar, unga qora qalam bilan harf yozar edik. Bu qog’ozni tejash imkonini berardi: bolalar topshiriqni bajargach, mumni qirib tashlar, taxtachaga yangidan mum surkab yana yozishardi. Bu ishni o’zim bajara olmaganim tufayli, taxtachani onam yangilab berardi.

Mening birinchi o’qituvchim mullo Alibek ismli kishi bo’lib, maktabimiz mahallamiz masjidida joylashgan edi. Mashg’ulotlar peshinga borib tugar, o’sha payt odamlar namoz o’qish uchun masjiddato’plana boshlar edilar. Biz bola¬lar esa o’yinqaroq edik — kattalarning ibodat amallarini bajarishlari, diqqatlarini bir nuqtaga qaratishlariga xalaqit bergan bo’lsak kerakki, namoz arafasida bizga uy-uyimizga tarqalishimiz uchun ruxsat berilardi. Yoshim ki-chik bo’lgani tufayli o’zim uyimni topib bora olmasdim. Shuning uchun ham mahallamizdagi kattaroq yoshli bolalardan biri menga yetakchilik qilar edi: u mening qo’limdan tutib, gavjum bozor maydonlarini kesib o’tib, bir necha bor uyimga kuzatib qo’ygan. Hozir ulug’vorlik kasb etib, butun jahon hukmdori bo’lgan chog’imda ham, men o’sha mahalladoshimga nisbatan qalbimda chuqur minnatdorchilik tuyg’usini his etaman. U hozir ham xayot — Keshda yashaydi.

Ustozimiz mullo Alibek xiyla keksayib qolgan kishi edi. U ta’limning samarali vositasi — tayoq, deb xisoblar, shuning uchun ham o’quvchilar ongiga ilk alifbo saboqlarini to’qmoq yordamida singdirardi. Men uning tayoq zarbalariga duchor bo’lmagan yagona o’quvchi edim. Chunki menda favqulodda bir qobiliyat bor ediki, uning ko’magida ustoz ber¬gan topshiriqlarni tez va osongina o’zlashtirardim: husnixatda ham, talaffuzda xam, yod olishda ham benuqson edim. Bir kuni mullo Alibek meni otamga alqab: “O’g’lingni qadrla — uning idroki va quvvai hofizasi betakror; shuning barobarida u har ikkala qo’li bilan birdek yoza oladi. Bunday kishilar ulg’ayib ikki dunyoda ham nom qoldirar” — degan ekan.

Maktabning boshqa o’quvchilaridan farqli o’laroq men majburiyat yuzasidan o’qib, o’rganmas edim. Aksincha, mening o’zimda ilm olishga ishtiyoq zo’r edi. Shundan, uyga kelganimdan keyin ham
asosan dars bilan mashg’ul bo’lar edim.

Yetti yoshga to’lganimda mullo Alibek maktabini tark etdim. O’qishimni boshqa maktabda davom ettiradigan bo’ldim. Unda Shayx Shamsiddin degan ustozdan saboq ola boshladim. U Kalom ilmidan dars o’tar, bizga Qur’on oyatlarini yod olishni topshiriq berar edi.

Odatiy mashg’ulotlarning biri Qur’oni karimning 91-surasi bilan boshlandi. Suraning nomi aynan ustozimizning ismi bilan hamohang edi. “Shams”(Quyosh) surasi 15 ta oyatdan iborat bo’lib, men dastlabki saboqdayoq uni o’zlashtirdim. Shayx bundan rosmana hayratlandi, so’ng otamni huzuriga chorlab: “Uzoq yillik faoliyatim davrida buning kabi iqtidorli bolani ko’rmaganman. U bugun juda qisqa fursatda “Shams” surasini yod olib, meni lol qoldirdi”, — dedi. So’zining isboti uchun surani yoddan aytib berishimni so’radi. Talabini bajardim. Sevinchdan otamning yuragi hapriqib ketdi. Uning ko’zlarida quvonch va hadik bor edi. Shundan bo’lsa kerak u qo’llarini ko’kka cho’zib: “Ey Alloh, farzandimni dardu balolardan asra! Bedavo vabodan, bemahal qazodan saqla!” deya munojot qildi. Shun¬dan so’ng kissasidan bir tilla tanga olib, mullo Shamsiddinga hadya qildi.
Shayx Shamsiddin sabog’iga qatnay boshlaganimga bir haftacha bo’lgandi. Bir kuni u bolalarga umumiy kilib savol berdi: “Qani aytinglar-chi, o’tirganda qay taxlit o’tirishlik eng maqbul sanaladi?” Har kim o’z bilganicha javob qaytardi. Navbat menga kelganida “o’tirishning eng maqbuli tizzalab, cho’k tushib o’tirishlikdir”, deb javob qildim. Ustoz menga sinovchan nazar tashlab, javobimni izohlab berishimni so’radi. Darhol javob qaytardim: “Kishi namoz payti Allohga sajda qilganida, Qur’on oyatlarini tilovat qilganida xuddi shu taxlit o’tiradi”, — de¬dim. Ustoz azbaroyi hayajonlanib ketganidan “Ofarin!” deya meni alqadi.

Shu voqeadan so’ng ustoz mening tahsilim bilan jiddiy shug’ullana boshladi. Yangi-yangi suralarni o’rgatishga kirishdi. Qiynalib qolmasligim uchun, u menga hajman kichik-kichik suralarni o’rgatar edi. Ma’lumki, payg’ambarimiz Mu-hammad (s.a.v.) hali Makkadan Madinaga hijrat qilmagani chog’i xuddi shunday suralar nozil bo’lgan. Men bu suralar¬ni ustozning dastlabki qiroatidan so’ng darhol o’zlashtirib olar, ustozimning qayta takrorlashiga hojat qoldirmas edim.

Kaminaning darslarga munosabatim, ilm olishga bo’lgan ishtiyoqim ustozni behad quvontirdi. U menga payg’ambarimiz (s.a.v.)ga Makkada ekanida nozil bo’lgan “Yosin” surasi¬ni o’rgatishni boshladi. Bu sura hajman katta sura bo’lib, unda 83 ta oyat bor. Shayx bu ishning g’oyat qiyin ekanini his etib, dedi: “Temur, men bu surani juda aniq va benuqson qiroat qilaman. Sen uni yaxshilab tingla, so’ng xuddi men talaffuz qilganimdek benuqson takrorlashga harakat qil. Agar qiyinchilik tug’ilsa, tortinmay ayt — yordamlashaman!” Shunday deb, ustoz “Yosin” surasini juda xam ifodali va chiroyli tajvid bilan qiroat qildi. Faqat dast¬labki “Yasin val Qur’anil hakim” oyatidan so’ng bir muddat to’xtab, “Yasin”ning ma’nosini bilish, bilmasligimni so’radi. Men bilganimcha javob qildim. Ya’ni “Ya” arabchada birovga murojaat qilinganda yoki birovni cha-qirmoqchi bo’lganda ishlatiladigan tovush ekanini, ammo bu o’rinda “sin” so’zi qanday ma’noga ega ekanini bilmasligimni aytdim. Ustoz uqdirdi: “sin” — inson ma’nosini beradi. Ammo har bir kishiga emas, muhim kishiga nisbatan ishlatiladi. Men haqiqatdan ham arab alifbosidagi birgina harf “sin” – “inson” ma’nosini berishini bilmas edim. Shu bois bu haqda ustozimga aytdim.

“Nazariy jihatdan sen haqsan. To’g’ri ta’kidlading, — deya meni ma’qulladi ustoz, — “sin” harfi boshqa harflar singari bir tovush, u alohida holda ma’no mohiyatiga ega emas. Biroq bu harf “Sirra” ma’nosini beradi. Ko’rdingmi, Alloh o’z Rasulini shu qadar sevadiki, unga “Ey, Rayhon!” deb murojaat qilmoqda».

Men o’sha kezlari arab tilini u qadar mukammal bilmas edim. Shuning uchun ham ustoz “Yosin” surasining har bir so’zidan anglashiladigan ma’nolar ustida uzoq to’xtalmadi, faqat oyatlarning qisqacha mazmunini tanishtirib berdi.

Shunday kilib, ustoz menga “Yosin” surasini bir marta o’qib ko’rsatib bergach, men o’zimdagi nusxani olib uni tak¬rorlashga kirishdim. Bir necha marotaba takrorlaganimdan so’ng uni batamom yod oldim.

O’sha kezlari mening kun tartibim quyidagicha edi. Ertalabgi nonushtadan so’ng maktabga, tushgacha tahsil olgach, shayx Shamsiddin ortidan peshin namoziga safda turib, ibodat amalini bajarib bo’lgach cho’lga chiqib ketar edim.

Otam Turg’ay hamisha bir gapni takrorlar edi: ya’ni, biz harbiy san’at bilan shuhrat qozongan ajdodlarining avlodi ekanmiz, shuning uchun ham bolalikdan harb san’atini o’rganishga burchli ekanman. Mana shunday da’vatlar ta’siridami yoki qonimda borligi uchunmi ilm olishga qan¬chalik ishtiyoqmand bo’lsam, harb ishiga bo’lgan qiziqishim ham undan kam emasdi. Keshga yondosh mintaqalarda juda katta yaylovlar bo’lib, unda yilqi uyurlari, yovvoyi eshak-lar to’dasi o’tlab yurar edi. Shularning safida otamga tegishli bo’lgan, uncha katta bo’lmagan uyur ham bor edi.

Men darsdan keyin ot minishni o’rganish ishtiyoqida shu yerga kelardim. Avvaliga meni katta yoshdagi biror kishi minilmagan, yarim yovvoyi bu otlarni bo’ysundirish yo’llarini o’rgatib bordi. Men shu ishga oid barcha qoidalarni bekamu ko’st o’zlashtira bordim. Keyinchalik bu borada anchayin malakaga ega bo’ldim. Yarim yovvoyi otning hech qachon oldidan yondashmaslik lozim, chunki tishlashi mumkin. Ortidan yaqinlashsang tepadi. Unga o’ng yoki chap tomondan yondashib mingach, o’ng yoki chap qo’l bilan yolidan mahkam tutsang, u tipirchilaydi, depsinadi, irg’ishlaydi, ustidagi kishini yerga uloqtirmoqchi bo’ladi va oxir-oqibat harakatlari zoe ketgach, bo’ysunishdan o’zga chorasi yo’qligini his qiladi — tinchiydi.

Har gal yovvoyi otni minmoqchi bo’lganimda mana shun¬day qarshiliklarga duch kelar edim. Uni mardonavor yengach esa, sakrab otga minar edim-da, biroz choptirardim. U ma’lum bir masofaga borgach yana to’xtab, eng so’nggi tixirli-gini namoyish etardi. Ikki oyog’ini baland ko’tarib osmonga sakrar, orqa oyoqlari bilan depsinib chavandozni epra qulatish payida bo’lardi, oxir-oqibat uning o’jarligi barham topib, taqdirga tan berardi.

Yaylovda faqat otda sayr qilish bilangina kifoyalanmas edim. Men ot ustida turib qilichbozlik kilish, o’q otish va o’zimni mudofaa qilish mahoratimni o’stirish uchun shug’ullanardim. Bunda albatta mana shu san’atning hadisini ol-gan ustozim menga ko’maklashar edi. Ot ustida chopib keta turib o’q uzardim, ammo otgan o’qim nishonga yetib bormas, qilich sirmashim ham kutilgan natijani bermasdi. Shunda ustozim meni ovutib: “Sen hali yoshsan. mushaklaring baquvvat emas. Hali o’sib ulg’ayasan, tanang kuchga to’ladi — o’shanda o’qni bexato uzoq masofaga otadigan bo’lasan”, — derdi.
O’sha kuni ham yaylovda vaqtni xuddi shu zayl o’tkazdim. Kunning ikkinchi yarmida qosh qoraygunga qadar ot minib qilich o’ynatish, o’q uzish, nayza otish mashqlari bilan mashg’ul bo’ldim. Uyga qaytgach ovqatlanib, xufton
namozini ado etgach uxlashga yotdim.

Ertasi kuni madrasada ustozim mendan, “Yosin” surasi¬ni aytib berishimni so’radi. Yodimda edi, boshdan-oyoq yoddan o’qib berdim. Ustozim yana meni olqishlab, uch karra ofarin aytdi.

Shayx Shamsiddin qo’l ostida tahsil ola boshlaganimning uchinchi yili men Qur’onni batamom yod olgan edim. Ustozim shu munosabat bilan shaharning ilmli kishilarini anjumanga chaqirdi. Turgan gapki bu yig’inga otam ham taklif qilingan edi. Chaqirilgan barcha mehmonlar to’planib bo’lgach, shayx ularga yuzlanib: “O’zingiz amin bo’ling va sinab ko’ringchi. Temur Qur’onni hakiqatdan ham o’zlashtirdimikin?” —dedi. Ishtirokchilardan uchta olim kishi Qur’oni karimdan uchta suraning nomini aytib, uni qiroat qilishimni so’rashdi. Baland ovozda oyatlarni qiroat qildim. Barcha qoyil qoldi. Olqishlashdi va mana shu yig’inda, barcha bir ovozdan menga “Hofiz” (Qur’onni yoddan o’quvchi) unvonini berishdi.

Anjuman tugab, yig’ilganlar tarqagach Shayx Shamsid¬din otamni huzuriga chorlab, xayr-ma’zur qildi: “Men nimaiki bilsam, o’g’lingizga o’rgatdim. Bundan buyon endi uni boshqa bir ustoz tahsiliga bering, toki u farzandingizga dunyoviy va diniy bilimlarni yanada chuqurroq o’rgatish barobarida hayotning sir-asrorlarini ham o’rgatsin”, —dedi.

Otam Shayx Shamsiddin maktabini muvaffaqiyatli yakunlaganim munosabati bilan, unga bir ot va xachir sovg’a kildi. Bir necha kun o’tib, meni Abdulla Qutb tahsil berayotgan madrasaga olib borib qo’ydi. Aytishim joiz, Abdul¬la Qutb ilmda benazir, yurish-turishda beqiyos salobatli kishi edi. Shaharning kazo-kazolari o’z farzandlarini uning sabog’iga berishardi. O’sha kezlari men tez ulg’ayib, jismonan takomilga erishib bormoqda edim. Yoshim o’n oltiga to’lib, tashqi ko’rinishim bib-binoyi, xushbichim yigitcha bo’lib ko’zga tashlana boshlagandim.

Yoshim o’n oltiga to’ldi. Jang san’atini shunchalar o’zlashtirdimki, tengdoshlarimdan birortasi ham kurash, o’q otish musobaqalarida menga tenglasha olmasdi. Mushaklarim shu qadar kuchga to’lgan ediki, agar osmonga karata o’q uzsam, u bulutlar orasida ko’rinmay ketar, oradan ancha vaqt o’tib qaytib tushar edi. Og’ir vaznli ko’plab kurashchilardan ka¬mina epchilligim bilan ajralib turardim. Men har bora-da boshqalardan ustun bo’lishga, ular bajarishi mushkul bo’lgan mashqlarni bajarishga harakat qilar edim. Shun¬day mashqlardan biri — uchta otni yonma-yon choptirib, biridan ikkinchisiga sakrab minishni mashq qilardim.

Otlarimiz yaylovda o’tlab yurgan kezlari ularni taqalash zarurati yo’q edi. Minish yoki yuk tashish maqsadida shaharga olib kelinganidan so’ng, shunga ehtiyoj tug’ilardi. Men bu ishni birovning yordamisiz tanho o’zim bajara olar-dim: otning tuyog’ini oyoqlarim orasidan o’tkazib. bir qo’lim bilan tutib turardimda, boshqasi bilan taqani o’rnashtirib mixlar edim. Holbuki, shu borada tajribasi bor kishilardan so’rasangiz, men aytayotgan yumush oson emasligini va buni har qanday kishi ham bajara olmasligini aytishadi.

Mening sevimli mashg’ulotlarimdan yana biri, katta tezlik bilan yugurib borayotgan otning egaridan tutib goh u-goh bu tomoniga sakrab oyog’imni yerga tegizar-tegizmas yana egarga o’nglanib olishdan iborat edi. Bu mashg’ulot keyin-chalik janglarda yovning o’qlariga chap berish uchun asqotdi. To’g’ri, bunday chog’lari otim halok bo’lar, ammo o’zim omon va beshikast qolar edim.

Chavandozlikdan tashqari suvda suzish borasida ham mahorat kasb etgan edim. Jayhun daryosi Movarounnahr bo’ylab oqib o’tadi. Bahor kezlari u to’lib-toshadi, o’zaniga sig’may qoladi. Bir sohildan ikkinchisiga suzib o’tish og’ir-lashadi, hatto oqim xavfli tus oladi. Men mana shunday vaziyatda ham qarama-qarshi sohilga suzib o’tardim. Buning uchun esa suvga tushishim bilan o’zimni oqim ixtiyoriga topshirar edim. U meni oqim bo’ylab
olib ketarkan, asta-sekin narigi sohilga yaqinlashish harakatida bo’lar edim: bu hol toki sohilga yetmagunimcha davom etardi. Turgan gapki daryoni to’g’ri kesib o’tsam, shubhasiz g’arq bo’lishim tayin edi. Shuning uchun ham bu o’rinda aql va tadbir qo’llash maq¬sadga muvofiqdir. Mening yana bir mashg’ulotim yovvoyi otlarni ushlash edi. Uyur oralab tanlangan otning bo’yniga arqon solish oson ish emas. Mabodo uni cho’chitib yuborsang, butun uyur bezovtalanib qochishga tushadi. Bu esa aynan tan¬langan otni quvib ushlashni qiyinlashtiradi. Shuning uchun ham aksar hollarda bu ishga bir kun sarf bo’ladi. Men uchun esa sanoqli daqiqalargina kifoya edi. Men hech qachon ushlamoqchi bo’lgan tulporimga to’g’ridan-to’g’ri yaqinlashmasdim, chunki u mening rejamni payqamasligi lozim. Shuning uchun ham xuddi boshqa bir otga kamand tashlamoqchi bo’lgandek ko’rsatardim o’zimni: ot hech narsadan hadiksiramay qo’ygach esa uning bo’yniga arqon tashlab, uyurdan olib chiqar edim.

Xullas, o’n olti yoshimda men barcha ilmlarni o’zlashtirgandim.
Roppa-rosa o’n oltiga to’lgan kunim otam meni ajdodlarimiz mozoriga olib bordi va qabristonga tutash masjid binosini ko’rsatib dedi: “Mana shu mozorda yotgan barcha ajdodlarimiz islomga e’tiqod qo’ygan kishilar bo’lishgan. Sen ham shu dinga qoyim bo’lgin va yodingda tut: dunyodagi dinlar ichida Allohning rasuli Muhammad mustafo (s.a.v.) olib kelgan dindan afzali yo’q. Zero, ba’zi dinlarda dunyoviy masalalarga katta e’tibor qaratilgani holda, oxirat masalalariga kam o’rin berilgan. Ayrim dinlarda esa bu¬ning aksi. Islom dinida esa har ikki masalaga barobar qaraladi. Xohlardimki, hech qachon islomdan chalg’ima, ulamolarga doimo hurmatda bo’l. Olimlar suhbatida bo’lib, din va dunyoviy masalalarda suhbatlashishni odat qil. Imkoning yetsa masjid va madrasalar qur, ularni jihozla — mulkingdan bir qismini, bisotingning bir ulushini ularga hadya qil!

O’g’lim, esingda tut: qo’z oldingda jilva qilib turgan bu dunyo xuddi oltin jomga o’xshaydi. Biroq uning ichi zaharli ilon va chayonlar bilan to’la. Bu jomdan ilonlarning chaqishi-yu, chayonlarning nish sanchishidan boshqa narsa kutib bo’lmaydi. Unga ko’ngil berma! Faqat ortidan ezgu amallar, xayrli ishlarni qoldirgan insonlarga martov bor, mangulikka daxldor bo’ladi ular”.
O’sha kuni otamga Muhammadning (s.a.v.) dinida qoyim turishlikka va umr bo’yi yaxshi, ezgu amallar bilan hayotimni ziynatlashga — imkonim bo’lsa masjidlar qurishga, olimu ulamolarni qadrlashga so’z berdim.

Shundan so’ng otam mening boshimni ikki qilmoqchi eka¬nini bildirib: “O’g’lim, yoshing o’n oltida bo’lsa ham yigirma yoshli yigitga o’xshaysan. Bo’ying baland, yelkalaring keng, bilaklaring baquvvat, sirasini aytganda uylanish vaqting yetdi, zero, avlodimiz davom etishi kerak”, — dedi. Unga javoban hali uylanmoqchi emasligimni bildirdim.

— Nega? Shunday barkamol yigit nahotki uylanishni istamasa — buning jiddiy sababi bo’lishi kerak-ku! — deb qiziqdi otam.
— Men hozir chavandozlik, tirandozlik, qilichbozlik mashg’ulotlari bilan shunchalik bandmanki, boshqa ishlarga, alalxusus uylanishga ham ortiqcha vaqtim yo’q, — dedim.
— Sen aytgan mashg’ulotlar barkamol inson bo’lmog’ing uchun muhim — buni tan olaman. — dedi otam, — ammo shuning barobarida uylanish ham zarar qilmaydi, qolaversa uylansang, farzanding yosh va baquvvat otadan tug’ilsa mustahkam bo’ladi.

Otamdan iltimos qilib, shu masalani bir-ikki yil to’xtatib turishlarini so’radim. Chunki uylanish yigitning kuchini kesib, uni zaif qilib qo’yadi, deb hisoblar edim. Biroq keyinchalik Sultoniya shahrining nasroniy yepiskopi bilan qilgan suhbatim asnosida bildimki, o’z vaqtida uylanish yigitning jismoniy quvvatini kamaytirmas ekan.

SULTONIYA YEPISKOPINING ESDALIGI

Uning ismi Temurbek. Temurning ma’nosi — metall, bek esa hukmdor degani. Dushmanlari uni “Temurlang” deb atashadi. Sababi uning bir oyog’i oqsaydi. Shuningdek, Temurbekni Eronda
“Miri tabam” — “Ulug’ yo’lboshchi” ham deyishadi.

Bu odamning o’g’illari ko’p edi, hozirda ulardan ikkitasigina hayot: birisi Mironshoh — 40 yoshda. Ikkinchisi Sum Xari (Shohruh mirzo) — ayni paytda 22 yoshga to’ldi. Qolgan farzandlari janglarda va kasallik tufayli hayotdan ko’z yumishgan.

Mironshohninig 4 ta xotini va 4 nafar o’g’li bor. O’g’illarining barchasi voyaga yetgan va har biri yigirma-o’ttiz ming kishilik qo’shinga ega. Har to’rtala farzand mustaqil hukmdor kabi ish yuritadi. Ularninig barchasi qattiqqo’l bobosidan qo’rqadi. Shuning uchun ham bobosining topshiriqlarini so’zsiz bajarishadi. Aks holda ayovsiz jazolanishlari mumkinligini bilishadi.
Temurbek garchi hozirda yoshi o’tib qolgan bo’lishiga qaramay hali ham jismonan baquvvat, safar zahmatlariga bardoshli, janglarda faol. Kechayu kunduz vaqtini sahroda, kengliklarda, ochiq osmon ostida o’tkazadi.

Aytishlaricha, Temurbek yoshligida juda kelishgan, dilbar yigit bo’lgan ekan. O’sha xushbichimlikning nuqsi urgan hozirgi qiyofasi-yu, tashqi ko’rinishi buni isbotlab turibdi.
Boyligi behisob, sanab sanog’iga yetib bo’lmaydi. Uning bisotidagi tilla tangalar sochilsa, butun yer yuzini qoplashi mumkin. Uning yemakxonasi va sharbatxonasi uchun bir kunda ming misqol tilla sarflanadi.

Saltanati poyonsiz, tasarrufidagi hududning bir uchidan ikkinchi uchiga borish uchun sayyoh bir yil yo’l bosishi lozim. Mana shu masofalarda to’liq xavfsizlik ta’minlangan. Oddiy yo’lovchilardan tortib, savdo karvonlarigacha yo’l bo’ylab erkin harakat qilishadi. Mabodo biror-bir hududda qaroqchilar bosqini yoki talonchilik sodir bo’lsa, Amir Temur birinchi galda o’sha hududning mahalliy hukmdorini qatl ettiradi. Chunki Temurbekning fikricha, toki mahalliy hukmdor qaroqchilar bilan til biriktirmasa, vazi¬fasini vijdonan, halol ado etsa — hech qanday to’da katta yo’llarda qaroqchilik qilishga jur’at etmaydi.

Hokimiyat tepasiga kelgan dastlabki kundan shu paytga qadar Temurbekning barcha yurishlari faqat zafarli bo’lib kelmoqda: biror-bir hukmdor, biror-bir qal’a yo’qki uning oldida past ketmaganbo’lsa.

Temurbek islom dini arkonlariga qat’iy amal qiladi. Har kuni kanda qilmay besh vaqt nomozni ado etadi. Ramazon oyi ro’za tutadi. Men uning sharob ichganini ko’rmadim…

Temurbek agar xohlasa qo’l ostidagi aholi orasidan o’n martalab jang qilishga layoqatli erkaklardan iborat yuz ming kishilik qo’shin to’play oladi.

Ot uyurlari saltanat hududidagi poyonsiz o’tloqlarda boqiladi, aytish mumkinki, har bir uyuri yuz mingdan yigirma martagacha ko’proqdir. Unga tegishli bo’lgan tuyalarning esa son-sanog’i yo’q. Hindiston uning boshqaruviga o’tgach, uning hisobida o’n beshtadan yuztagacha jangovar fillar ham mavjud edi. Lekin bu fillardan tantanali tadbirlarda foydalanishadi.

Temur arab, fors va turk tillarida erkin so’zlashadi. U kalom ilmida va islom huquqshunosligida shu qadar beqiyos bilimga egaki, biror-bir musulmon ulamosi ilmiy bahs va munozarada uni yenga olmagan. Temurbekning 200 dan ortiqroq saroyi bor: birgina Samarqandda ularning soni — 18 ta. Keshda — 20 ta, Bog’dodda — 15 ta, Isfahonda — 12 ta, Sherozda — 7 ta. Bog’dod ustidan qozonga g’alabasi sharafiga u sof oltindan yasalgan daraxt oldi. Uning barglari qimmatbaho toshlar bilan bezalgan bo’lib, bu toshlarning asl bahosini hech kim ayta olgan emas.

Janggohlarda u xuddi oddiy askar kabi safda turadi. Hamma qatori jangga kiradi. O’limdan qo’rqmaydi. Bir emas, bir necha martalab yaralansa-da, necha bor o’lim bilan yuzma-yuz kelgan
bo’lsa-da, biror marta ham ortga chekinmagan, shaxsan o’zi bosh bo’lib qo’shinini jangga olib kirgan.

U olimlarni, shoirlarni bag’oyat qadrlaydi. Ularga hurmat ko’rsatadi. Buning sababi uning o’zi ham olim ekanidandir. Dastlabki uchrashuvimizdayoq bir narsaga e’tibor qaratdim. Temurbek doimo cho’lda, ochiq osmon ostida yashaydi. Sa¬far chodirida uxlaydi. Nazarimda buning sababi, ko’shinining son-sanoqsizligidir, chunki bunday katta qo’shinni biror-bir shaharda joylashtirishning iloji yo’q.

Temurbek yerda o’tirib taomlanadi, yerga to’shama solib yotadi, uning stolda ovqatlanadigan odati yo’q. Taomnomasi asosan guruchli ovqatlar, ot sutidan tayyorlangan qatiq, yoqtirgan ichimliklari sirasiga yana ot suti, asal sharbati kiradi. Bayram kunlari unga yosh toychoqning go’shtidan kabob ham tayyorlashadi. Bu taomni xorazmliklar ayniqsa g’oyat xush ko’rishadi.

Safar chodiri besh ustunli: ovqat mahali unda katta dasturxon yoziladi. To’rdan Temurbek joy oladi. Qolganlar, ya’ni uning farzandlari, nabiralari va lashkarboshilar joylashadilar. Ular bilan Temurbekning orasida bir necha zarlik masofa saqlanadi. Dasturxonga taom tarqatiladigan barcha jom va idishlar sof oltindan (Izoh: Sultoniya yepiskopining mana shu jumlasi haqiqatga to’g’ri kelmaydi. Chunki mazkur asarning ayrim o’rinlarida Amir Temurhazratlari oltin yoki kumush jomda ovqatlanib bo’lmasligini bir necha bor ta’kidlaganiga guvoh bo’lamiz). Ovqat mahali hech kimdan sado chiqmaydi. Mabodo Temurning o’zi birovdan biror narsani so’rab qolmasa, hech kim ortiqcha bir so’z deyishga botinmaydi — jimgina tanovul bilan mashg’ul bo’lishadi.

Agar Temurbek mehmon qabul qilsa-yu, mehmoni nasroniy bo’lsa unga sharob quyib beriladi, ammo o’zi ham farzandlari va lashkarboshilari ham kayf beruvchi ichimlikdan tiyilishadi.

Dunyoning boshqa biror-bir mamlakatida Temurbek qo’shinida joriy etilgan tartib va intizomni uchratmaysiz. Uning harbiy lashkarboshilari o’zi bosh bo’lgan lashkarning soni bilan farqlanadi. Masalan, o’n kishidan ortiq askarga boshchilik qiladiganlarni — o’n boshi; yuz kishidan ortiq askarlarga — yuz boshi, mingdan ortiq, navkarlarga ming boshi va o’n ming nafardan ortiq jangchilarga bosh bo’lgan sarkadalar tumanboshi deb ataladi.

Bu qo’shinda mustahkam intizom o’rnatishgan: boshliqlarning topshiriqlarini so’zsiz bajarilishi shart. Mabodo mingboshi o’z askariga “o’tga kir” desa, u o’ylab o’tirmasdan o’zini o’tga otadi. Basharti jangchilar buyruqdan bo’yin tovlash, uni bajarmaslik yoki sustkashlik qattiq jazolanishini yaxshi biladilar.

Temurbek o’zini quchoq ochib qarshilagan, unga darvozalarini o’z ixtiyori bilan ochgan shaharlar aholisining joniga, moliga dahl qilmaydi. Shuning uchun ham ko’pgina qal’alar Temurbekka jangsiz taslim bo’lishni ma’qul ko’rishgan. Agar biror-bir ayol kishiga zo’rlik ishlatilsa yoki Temurbekning tasarrufidagi hududda biror-bir talonchilik ro’y bersa, u bu ishni qilganlarni shafqatsiz jazolaydi.

Temurbekning jahondagi eng qudratli hukmdorlardan bo’lganligi, uning birinchilardan bo’lib poroxdan foydalanganligida ko’rinadi. U porox tayyorlash sir-asrorlaridan voqif bo’lgan. Shuning uchun ham harbiy yurishlari chog’i, hamisha porox tayyorlash uchun zarur bo’lgan xom ashyoni o’zi bilan birga olib yurgan. Biror-bir qal`ani qamal qilsa-yu, ra’yiga muvofiq javob bo’lmasa darhol porox tayyorlab, qal’a devorlari ostida portlatib, uni qulatadi. Men dunyoda bungacha ham bundan keyin ham Temurbek singari qattiqqo’l odam bo’lmasa kerak deb o’ylayman…

Ayrim xorijlik hukmdorlar uning huzurida cho’kka tushib qulluq qilmoqchi bo’lganlarida, Temurbek bunga izn bermaganiga guvoh bo’lganman. U faqat Allohga cho’kka tushib qulluq qilish mumkin deb hisoblaydi. O’zi uchun esa oddiygina ta’zim bajo keltirishi kifoya deb biladi.

Garchi mayxo’rlik va ishratparastlikni yoqtirmasada, bu narsaga ayovsiz emas. Biroq Lut payg’ambar qavmiga xos bo’lgan axloqsiz ishlarga toqati yo’q. Bunday gunoh ishni qilganlarni shafqatsiz jazolaydi.

Samarqandda Ispaniya elchisi Klavixoni hurmat-ehtirom bilan qabul qilib, undan: “Bizning sevimli o’g’limiz Kasti¬liya qirolining ahvoli qanday?” — deb so’raganini o’zim eshitdim.

Bir marta uning jangga kirganini va janggohni g’olibona tark etganini o’z ko’zim bilan ko’rgach, shunday xulosaga keldimki, Temurbek hech shubhasiz o’z davrining eng jasur o’g’lonidir!..

02

(Tashriflar: umumiy 36 376, bugungi 3)

39 izoh

  1. Haqiqatdan xam yaziwga arzigulik inson. Asarda ijodkor barja jihatlarga etibor qaratgan. Lekin…….

  2. Марсель Брионнинг ушбу асарини тўлиқ ўқиб чиқиш истагида эдик, агар унинг электрон вариантини олиш иложи бўлса, миннатдор бўлар эдик. Эҳтиром билан Файзулло

  3. Ajoyib asar. Men bu asarni 2ch maratoba o’qiyabman. Bu asar buyuk bobakalonimiz Temuriylar sulolasi asoschisi Amir Temur haqidagi ma’lumotlarni biz yoshlarga yetkazib berishga yordam beradi.

  4. Мен хам адибни электрон манзилини беришингизни сураб коламан.Ажойиб малумотлар учун каттакон рахмат

  5. Toshken radioda xar kuni 21:40 da shu asarni o’qib eshittiradi mp3 ili kitoni elektron variantini ssilkasini yozvoringlar iltimos

  6. Ушбу китоб менга жуда кучли тасурот колдирди мен Темурдек бобом борлигидан фахирланаман

  7. Shu kitobni elektron varyandini qanday topsam boladi. Oldindan raxmat

  8. Укигандим афсуски охиришача эмас китобни топишга ёрдам берсаларин хуранд булардим олдиндан рахмат

  9. Man bu kitobni uqib chiqdim juda zur yozilgan ekan hamma kitob magazinlariga sotadi.topish muammo emas

  10. Bu kitobini manham qidiryapman topsizlar Manga ham topish yulini urgatilar

  11. Хакикатданхам яхши йозилган екан муалиыга рахмат

  12. Узбек халки кандай буюк зотнинг фарзанди авлоди эканлигини бобомиз исботлаб берди мана шудай боболаримиз борлигидан фахрланаман дуне узбеклар олдида тазимда

  13. oldindan salom. xitoyga yurish qilganigacha yozilgan ekan kitobga undan keyingisi yoqmi uning hayoti

  14. MENGA HAM ELEKTRON VARIANTI KERAK KIMDA BOLSA YORDAM QIVORIZLAR. OLDINDAN RAHMAT. telegram @Ibosh_99

  15. Авлодларимиздан фахрлансак булади.авлодлар биздан фархланиши учун харакат килайлик. Рахмат хаммага

  16. Ушбу асарни ўқиб бобокалонимиз Амир Темур ўз даврининг чинакам баходири ва илм пешвоси бўлганлигига яна бир бор амин бўлди. Раҳмат!

  17. Bu kitob haqiqatdan ham juda ajoyib,har bir yetishib chiqayotgan yosh avlod bu kitobni o’qib kimlar avlodidan ekanliginni his etmog’i lozim

  18. Men bu asardan o’zim bilmagan va eshitmagan bazi juda ham qiziqarli ma’lumotlarni bildim. Bu asarni joylashtirgan va tarjima qilganlarga raxmat.

  19. Манхам Темур жахонгирман нечанчи йилда кайси нашриётда чиккан

  20. Nega bu kitobni toliq elektron fayli yoq qayerdagi axad qayumga o‘xshaganlarni kitobini muammosiz topsa boladiku su saytga Temur haqida 36 varoq qoygan insonga kattakon raxmat Olloh sizdan rozi bolsin ilojini topsangiz tolig’ini ham yuklarsiz

  21. Ажойиб китоб мен икки маротаба укиб чикдим.хаммаси хам хакикат эмасми сизларнинг фикрларинггизга караганда

Izoh qoldiring