Хуршид Давроннинг шеърлари, қиссалари унинг юрт тарихини юракдан ҳис қилишини намоён этади. У ватанимизнинг ўтмиши, бугунги кунини одамлар тўғри тасаввур этиши, ҳар бир киши юрти равнақи учун чин дилдан фидойи бўлишини истайди. Шоир Ватан тўғрисидаги шеърларида чинакамига дилини очади, ўзини ўйлантирган муаммоларни инсоннинг асл қиёфасини кўрсатадиган маънавият билан боғлайди. Шоирнинг ижоди худди шу жиҳати билан эътиборни тортади. Davomini o'qish
Bo'lim: Video, Audio,Foto
Audio va video materiallar
Aziz Said. Paganining so’nggi konserti. Shoirning o’zi o’qigan
Мен шеъриятни инсоннинг ўз-ўзи билан, одамлар билан, табиат билан, Худо билан руҳоний суҳбати деб биламан. Бу суҳбатга эҳтиёж қачон туғилади? Ишончим комилки, одамзод дунёга келганда бу оламнинг пок тасвири қалбига муҳрланган бўлади – ота-она, Ватан, дўстдан тортиб Яратувчигача, меҳр, муҳаббат, адолат ва ҳурликдан тортиб эътиқодгача. Davomini o'qish
Rauf Parfi. Ona Turkiston. Videodoston (1997) & Kitob
28 март — Устоз Рауф Парфи хотираси кун
Инсон Ҳуқуқи — Шеърият ҳуқуқи. Инсон ва Табиат уйғунлиги абадий, табиат тартиботи ўзгармас, аммо инсон табиати ўзгарувчандир. Мувозанат бузилган жойда жаҳолатнинг қора қуёши ёниб фикр оламини зулматга чулғайди, қонга булғайди. Муборак уйғунлик йўлида жафо чекканларнинг карвонбошилари шоирлардир, эҳтимол. Davomini o'qish
Baxtiniso Mahmudova xotirasiga bag’ishlov
Sahifa shoir qizim Baxtiniso Mahmudova xotirasiga bag’ishlanadi
Namoz Botir kim bo’lgan? Tarixchi bilan suhbat & Xudoyberdi To’xtaboyev. Qasoskorning oltin boshi. Roman
Халқимизнинг шонли ва бой тарихида шундай жасур ва мард инсонлар ўтганки, улар ҳақида қайта-қайта ёзсанг ҳам яна камдек туюлаверади. Бундан 125 йил муқаддам ўзининг қисқа ва жанговар умри давомида халқ орасида афсонавий қаҳрамонга айланиб улгурган Намоз ботир ана шундай қайта-қайта тилга олинишга арзийдиган ҳақиқий ўзбек ўғлонидир. Davomini o'qish
Jizzaxda O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron bilan uchrashuvlar (2019)
Жиззах Педагогика институти қошидаги академик лицейда ва Шароф Рашидов номидаги тумандаги мактабда Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Davomini o'qish
Xurshid Davron. Otam xotirasiga. Azim Mullaxonov musiqasi va ijrosi
Ота ҳақидаги шеърга тўхталмоқчи бўлсам, юрагимда бир армон чуқур из қолдирган. Мен Германия деган юртнинг шарқий қисмида ҳарбий хизматда бурчимни ўтаб юрган пайтда, отам вафот этганлар. Узоқ мамлакатдан салкам бир ой деганда отам мозори бошига кела олганман. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Sohibqiron vasiyatlari. 5-qismli radioqissa
Хуршид Даврон. Соҳибқирон васиятлари. 5-қисмли радиоқисса. 1996 йилда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги билан Ўзбекистон радиосида ёзиб олинган. Режиссёр: Рустам Расулов. Davomini o'qish
Ota-onangizni eslangiz har dam — Xurshid Davron matni — Sanjar Sa’dullayev o’qigan.
Отам — Даврон Ҳасан ўғли 1972 йилнинг 1 декабрида, онам — Фузалло Вафохўжа қизи 2007 йилнинг 1 декабрида оламдан ўтишган. Деярли ҳар кун уларни эслайман. Онамни соғинаман. Онамнинг чеҳраси аломатларини қизнабираларимдан излайман, отамни тушларимда кўраман. Ягона, шериксиз Аллоҳдан ҳар икки азиз инсонни мағфират айлашини, Ўзининг Улуғ Юзига боқиш неъмати ила мушарраф айлашини сўрайман.
Отанинг бир ширин каломи учун
Ҳимолай тоғидек олтинлар ҳам паст.
Волиданг қўлининг бир силашига
Дунё хазинасин чўғи етишмас… Davomini o'qish
Orziqul Ergash. Poyandoz & Gulsara Ismoilova. Poyandoz bahona… & G’alati odam. Orziqul Ergash hikoyasi asosida radiohikoya
14 январь — Ёзувчи Орзиқул Эргаш туғилган кун
Жонажон дўстимни “Хуршид Даврон кутубхонаси” веб-саҳифаси ва ютубканали муштарийлари номидан чин юракдан қутлаб, саломатлик, янги асарлар ва энг муҳими фарзанду набиралари, шогирдлари камолини кўриб юришини тилаб қоламан… Davomini o'qish
Dilnoza Nusratilloyeva. Xurshid Davron lirikasida davr va shaxs masalasi talqini
Хуршид Даврон ижодига назар ташлайдиган бўлсак, унинг шеърларида аввало, ватанга муҳаббат, буюк аждодлар руҳига эҳтиром ва самимиятни кўриш мумкин. Унинг шеърларини ўқир эканмиз, қайноқ қалб соҳиби томонидан ёзилган ҳароратли мисралар бевосита ўқувчи руҳиятига ҳам ўз таъсирини ўтказишига гувоҳ бўламиз… Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Adabiyot va hayot haqida & Al-A’rof. Fojia & Adib bilan onlayn suhbat
8 январ — Ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад 70 ёшга тўлди. Чин юракдан қутлаймиз ва энг эзгу тилакларимизни йўллаймиз!
Бизни ёшликдан адаштиришади. Бу адаштиришларнинг жуда узоқ ва мароқли тарихи бор. Менинг эса 40 йилдан ортиқ вақтдан буён айтадиган гапим битта: Яхши одам, яхши ёзувчи билан адаштиришса. бу сенинг бахтинг!
Мана кечадан бошлаб неча киши менга қўнғироқ қилиб, «70 ёшингиз муборак бўлсин!» деб табриклашади. Раҳмат, дейман. Кўнглим юксалади. Адашимдек инсон борлигидан кўнглим юксалади.
Адаш, илоҳим, Аллоҳи Карим умрингизни зиёда қилсин, Фарзанду набиралар камолини кўринг!… Davomini o'qish
