4 январь — Таниқли драматург Шароф Бошбеков 70 ёшга тўлди. Шароф акани чин юракдан қутлаймиз!
— Парво қилманг, домла, ўзи ҳамма буюк ижодкорларнинг исми “Ш”дан бошланади, – дедим “икковимиздан зўри йўқ” деган маънода. – Масалан, Шекспир, Шиллер, Шуман, Шуберт, Штраус… – Кейин Россия томонларни ораладим: – Шостакович, Шолохов, Шукшин… – Ўзимизники-лар ҳам бенасиб қолмади: – Шайхзода, Шукур Бурхонов, Шукрулло, Шукур Холмирзаев… Davomini o'qish

2020 йилнинг 28 октябридан 29 октябрига ўтар кечаси Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон 77 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди. Илоҳим, Аллоҳи Карим раҳматига олган бўлсин.
Ҳаммамиз ҳам болаликни соғинамиз, кўнглимизнинг туб-тубида, гарчи энди иложи йўқлигини яхши билсак ҳам, болаликка қайтгимиз келади. Аммо яшаган сари эсимиз кириб, ақлимиз тўлишиб бораркан, болаликда қилган буюк хатоларимиз кўзимизга энди эриш туюла бошлайди. Энди ўша хатоларни қилишга ошкора уяламиз, ҳатто ор қилишимиз ҳам мумкин. Эҳтимол, болаликдаги энг тоза самимият бизни аллақачон тарк этгани туфайли олис болаликка қайтгимиз келар-у, аммо зинҳор бола бўлгимиз келмас. Бора-бора болаликни ҳам соғинмай қўярмиз. Кўнгли боладек пок шоира Н.Одинаева биз катталарнинг ана шу фожиасини энг узун шеър қилган.
Бугун ҳам дунёда, ҳам юрагимизда кечаётган нотинчлик қардош озарбайжон халқи билан ҳамнафаслигимизни билдирмоқ ниятида ушбу саҳифани тайёрлашга сабаб бўлди. Неча йил аввал Озарбайжон халқининг суюкли шоири Микойил Мушфиқ таваллудининг 105 йиллигига бағишланган тадбир пайтида Бокуда ёзилган шеъримни саҳифага дебоча деб қабул қилинг:
Шоирнинг шеъри ўзига ўхшагани – яхшилик белгиси. Абдумажид ака, тасаввуримча, камтар, камсуқум, хотиржам кўринади; қарашлари ўткир. Суҳбатда дардлари очилади. “Менинг додимдир бу, менинг бунёдим, Бу имло меники, бу сўз меники” – пешонага тушган ажинлардан шундай шеърий мисраларни ўқийман (Баҳодир Каримнинг «Абдусалимнинг укаси» мақоласидан. 
Шу кунларда гўё еттинчи осмонда учиб юргандекман, ниҳоят узоқ ва минг машаққат билан ёзилган китобим нашр этилиш арафасида турибди. Унинг устида озмунча тер тўкдимми ахир! Бунинг устига биласизки, қалин китобларини чоп эттириш доим ҳам амалга ошавермайдиган ҳолатдир. Хуллас, елкамдан тоғ ағдарилгандек қушдек бўлиб ўтирибман…
Адабиётшунос олим Раҳмон Қўчқор билан суҳбатда бугунги куннинг долзарб муаммолари – коррупцияга қарши кураш, таълим тизимидаги иллатлар, коронавирус офати оқибатлари, зиёлилар аҳволи, сўз эркинлиги, адабиёт ва давлат муносабати муҳокама этилган.
Табиий, ҳар бир китобхону ижодкор қаторида менинг ҳам қайта- қайта ўқийдиган шеърлариму китобларим бор. Уларнинг ичида Жамол аканинг “Қадаҳ” номли китоби, “Сувайдо” шеъри бор. Биринчи ўқиганимдан кўнглимнинг тўридан жой олган бу шеърни ХХ аср ўзбек шеъриятининг энг сара асарларидан бири сифатида баҳолайман (Хуршид Давроннинг Жамол Камол ҳақида ёзган «Кўкси куйик шоир» мақоласидан.
Куни-кеча таниқли ёзувчи Орзиқул Эргашнинг «Қалб гавҳари» номли нашрдан чиқди. Китобга муаллифнинг Ўзбекистон халқ шоири Миртемир, атоқли олимлар Ғайбулла ас-Салом, Жўра Мусаев, Убайдулла Уватов, Комилхон Каттаев, Ўзбекистон Қаҳрамони, машҳур кўз шифокори Холидбек Комилов, Ўзбекистон халқ артистлари Қодир Махсумов, Таваккал Қодиров, театр ва телевидение режиссёрлари Маҳкам Маҳамедов, Тожибой Исроилов, машҳур шоир, олим, таржимон Садриддин Салим Бухорий, таниқли шоирлар Жамол Сирожиддин, Абдусалом Иброҳимов, Чоршамъ Рўзиев, чустлик машҳур боғбон Дагарбой Соатовларга бағишланган бадиалари киритилган. 
Биз бугун йигирма биринчи аср бўсағасида турибмиз. Ўтган асрлар адабиётию уларнинг намояндалари олисда қолиб кетган. Биз энди Лорка, Хименес, Уитмен, Неруда руҳида яшамоққа ошиқамиз. «Навоий замонида қолиб кетган» ёлғиз одам курсимизда мана шу — Жаноб, Жанобиддин Сайфиддинов; лақаби — Жанобиддин Савдойи ёки жаноб Жаноб. У ҳамон Навоий замонида яшайди, ўша қадим Ҳирот муҳитидан нафас олади. Шундан, гап-сўзлари одамга эришроқ, ўзи ҳам пича савдойироқ туюлади. (Қайдам, ўз навбатида биз унинг назарида ҳавойиларга ўхшаб кўринсак керак.) Қизларимиз уни очиқдан-очиқ «ненормалний» деб атайди, биз эса масхара аралаш — «навоийшунос».