22—24 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Жанубий Кореяда бўлган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 ноябрь куни «Чонг Ва Де» («Мовий сарой»)да «Сарой жавоҳири» сериалида Тангем образини яратган Ли Ёнг Э билан учрашди. Davomini o'qish
Bo'lim: Video, Audio,Foto
Audio va video materiallar
Hojiakbar Nurmatov: «Ulg’ayish iztiroblari vaqtning hukmida»
25 ноябр — Атоқли актёр Ҳожиакбар Нурматов таваллуд топган кун
Ўзбекистон халқ артисти Ҳожиакбар Нурматов бетакрор санъаткор эди, десак янглишмаймиз. Атоқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев актёрга бағишланган хотирасида: «Ишонч билан шуни айтаманки, Ҳожиакбар Нурматов ўзбек театри тарихида, Ўзбек Миллий академик театри тарихида ўз муҳрини қолдира олди. Санъаткорнинг бундай улуғ қисмати ҳатто элнинг эътирофига сазовор бўлган кўплаб таниқли актёрларга ҳали ҳам насиб этган эмас!» деб ёзганида минг карра ҳақ эди. Davomini o'qish
Qozoqboy Yo’ldoshev. Mohiyatni anglatish yo’li & Qozoqboy Yo’ldoshev «Mening kutubxonam» ko’rsatuvida
Адабиётшунос ва танқидчининг вазифаси ҳам адабий санитар сифатида истеъдодсиз битикчиларни фош этиб, уларни ёзмайдиган қилишдан кўра, яхши асарларнинг фазилатлари нимадан иборатлигини кўрсатиб, ўқувчиларда уларга меҳр уйғотиш орқали яхши асарни эстетик жозибаси йўқ битиклардан фарқлайдиган ҳолатга келтиришдан иборатдир. Davomini o'qish
O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Turkiya safarida
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Туркия Республикаси Президенти саройида расмий кутиб олиш маросими ва икки давлат раҳбарлари ўртасида музокаролар бўлди.
Davomini o'qish
Maqsud Shayxzoda. She’rlar & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar
25 октабр — Aтоқли шоир Мақсуд Шайхзода таваллуд топган кун
Ўзбек адабиётининг буюк намояндалари – Ғафур Ғулом ва Ойбек каби оташнафас санъаткорлар сафида ижод қилган Мақсуд Шайхзода зуваласи шеърият шуъласи билан ёрилган куйчи эди. Унинг асарларида буюк инқилобий идеаллар, жўшқин ватанпарварлик туйғулари, чинакам ижодий ҳиссиётлар билан яшаган ёниқ қалбнинг гулдурос акс садоси мужассам топган (Мирзо Иброҳимов,Озарбайжон халқ ёзувчиси).
Davomini o'qish
Erkin A’zam: «Yozganimni bilaman,bilganimni yozaman» & Nabijon Boqiy. Erkin A’zam qanday yozadi…& Erkin A’zam bilan suhbat
Ёзувчи ҳамма нарсадан хабардор, ҳамма соҳанинг билимдони бўла олмайди. Бунинг иложи йўқ. Лекин ўзи ёзаётган нарсани мукаммал билиши керак. Мен, масалан, нима ҳақида ёзишни ўйлаб ўтирмайман. Чунки нимани ёзиш кераклигини биламан… Davomini o'qish
Ulug’bek Hamdam. Til — millatning ma’naviy pasporti & Kitob haqida. Video
Бир миллат бор бўлса, унинг албатта ўз тили бўлади. Миллат бор бўлиб, унинг ўз Ватани бўлмасаю бу миллат ўз она тилида гаплашишни канда қилмаса, қачондир унга тегишли тупроқ ҳам, ҳудуду герб ҳам, байроқ ҳам бўлади… Davomini o'qish
Vafo Fayzulloh. She’rlar
Бугун сизга тақдим этилаётган шеърларнинг аксарияти, муаллифнинг айтишига кўра, «ёруғ” эмас деб алёрбоз нашрлардан қайтган. Шоир мавзу ва қайғусидан қатъий назар ҳар қанақа шеърни ёруғлик деб қабул қилиш керак, деб таъкидлайди. Davomini o'qish
Xurshid Davron «Kaftdagi chiziqlar» teleloyihasida (oktyabr,2015)
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон «Маданият ва маърифат» телеканалининг «Кафтдаги чизиқлар» (муаллиф Зебо Мирзо) дастурида ўз ҳаёт йўли, ижодий фаолияти, шеър ва мутолаа ҳақидаги саволлларга жавоб беради ва ўз шеърларини тақдим этади.
Davomini o'qish
Munavvar Qori. Ikki maqola va she’rlar.
Эй қардошлар, вой миллатдошлар!!! Кўзимиз ғафлат уйқусидин очиб, атрофимизға назар солмакимиз лозимдир. Ҳар миллат ўз саодат ҳол ва истиқболини муҳофазатиға биринчи восита илм ўлмакиға қаноат ҳосил қилиб илм ва маорифға ортиқ даражада кўшиш қилган бу замонда бизлар бу ғафлат ва жаҳолатимизда давом этсак, истиқболимиз ниҳоятда хавфлик ўлуб ҳамма оламга масхара ва кулгу ўлмоғимизда ҳеч шубҳа йўкдир. Davomini o'qish
Luqmon Bo‘rixon. Quyosh hali botmagan & O‘rolboy Qobil. Oriyat toji yoxud ikki yigit va bir qiz & Luqmon Bo’rixon ‘Hammasi hayot haqida’ teledasturida
Адиб қаламга олган воқеалар ўтган асрнинг саксонинчи ва тўқсонинчи йилларда замона зайли туфайли тоғдан чўлга кўчирилган Кенгсой қишлоғида бўлиб ўтади. Асар бош қаҳрамони Норсоатларнинг оиласи отасининг вафотидан сўнг марҳумнинг дўсти, чўлдаги хўжалик раиси Қувондиқ акани қора тортиб даштда ташкил топган совхозга кўчиб келишади. Шу орада посёлкада кутилмаган воқеа содир бўлади. Тирноққа зор уста Абил ва Улдон чеча Танзила исмли қизчани асраб олишди. Davomini o'qish
G’aybulla Hojiyev: Biz rol o’ynayapmiz & G’aybulla Hojiyev «Silsila» va «Suratlar so’zlaganda» teledasturida
Ҳали тўртта кинода ўйнадими-йўқми чиройли йигит-қизлар телевизорга чиқади-да, «мен яратган образ», деб оғизларини тўлдириб гапиради. Устозларимиз бизга ўргатганларини, хокисорликни ёшларимизга ўргатолмаяпмиз. Образ дегани нима? Образ дея соҳамизнинг пири бўлган устозларимиз — Олим Хўжаев, Шукур Бурҳонов, Наби Раҳимов, Раззоқ Ҳамроев, Ёқуб Аҳмедов, Турғун Азизов, Рихси Иброҳимова ўйнаган ролларини айтишимиз мумкин. Davomini o'qish