Дилга ишқни солди минг шукур, Эй пок қалбли — кўзни ёшладим. Ифодага қувват берсин Ҳақ, Оллоҳ номи билан бошладим… Davomini o'qish
Bo'lim: Video, Audio,Foto
Audio va video materiallar
Bahodir Bahrom. She’rlar & Shoir «She’r sehri» teleloyihasida (2018)
Баҳодир Баҳромнинг шеърлари билан олдин ҳам таништирган эдик. Бугун унинг янги шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Behzod Fazliddin. She’rlar & Shoir «She’r sehri» teleloyihasida (2017)
Даққиюнусдан қолган дунёда ҳар бир асл ошиқ кўҳна муҳаббатни яшартирганидек, ҳар бир янги истеъдод ҳам эски мавзуларни янгилайди, кўзимиз ўрганиб қолган дунёга бошқача нигоҳ ташлашга даъват этади. Беҳзоднинг шеърларида мен ана шу тозаришни, ана шу ўзига хос нигоҳни, қолаверса, ўзим мансуб бўлган авлоднинг адабиётга кириб келган чоғларидаги бир нафасни сезгандек бўлдим (Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон ёзган тақдимномадан. Мана бу саҳифада тўлиқ ўқинг.). Davomini o'qish
“Diydor” teatr-studiyasi taqdim etadi: G’ulom Zafariy. Halima.
“Ижодкор учун шундай мавзулар бўладики, улар ўлмас ҳисобланади. Булар – уруш, ўлим, муҳаббат”,-деб ёзган эди адиб Эрнест Ҳемингуэй. Драматург Ғулом Зафарий қаламига мансуб биринчи ўзбек мусиқали драмаси “Ҳалима” гарчи ХХ асрнинг 20-йилларида саҳна юзини илк бора кўрган бўлса-да, шу нуқтаи назардан ўз аҳамиятини йўқотмаган, халқнинг турмуш тарзидаги долзарб масалаларни очиб берган мана шундай асарлардан бири ҳисобланади. Davomini o'qish
Ona allasi. Qisqa film & Alla qo’shiqlari & Oy oldida bir yulduz (O’zbek xalq marosim qo’shiqlari)
Алла қайси элда,қайси тилда айтилмасин юрагингда ҳасрат ва ҳаяжон жўш уради. Алла айтмаган она бормикан бу дунёда! Алла бўлажак йигитга қувват, қизга эса ҳаё ва иффат бахш этади.! Алла айтган оналар миллат хотирасини асрайдилар! Davomini o'qish
Muslim Magomayevning «Ona» (Ana) qo’shig’ini tinglab…
17 август — Муслим Магомаев таваллудининг 75 йиллиги
Она ҳақида қўшиқлар кўп. Лекин қай бири Онанинг “иссиқ қараши”ни ёдингга сола олди? Тилга кўчмас оғирдан-оғир иқрорлар билан юзлаштирдими? Музлаётган ҳисларингни-чи, саслантира оладими? Davomini o'qish
Tog‘ay Murodga bag’ishlov (2) & «Qo’shiq» kitobi
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллудининг 70 йиллигига
Тоғай Мурод бу – Тўполондарё. Уни мен дунёдаги энг чиройли дарёлардан бири деб биламан. Вой, бу дарёнинг шўхлиги! Вой, бу дарёнинг ўзига одамни сиғдирмаслиги! Бир кафт сув ололмайсиз! Бир зум оёғингизни роҳат тўлқинга сололмайсиз. Қўймайди! Шитоб билан оқизиб кетади. Чирпирак қилиб юборади. Лекин бутун Сурхон унинг боис гул-гул яшнайди, очилади, тириклик қўшиғини айтиб жар солади, нашъа суради. Davomini o'qish
Fyodor Dostoevskiy. Alomat odamning tushi & Fedor Dostoyevskiy. Saylanma & Fyodor Dostoyevskiy ‘Dunyo adabiyoti’ teleloyihasida
Ниҳоят, мен бу саодат юртининг одамларини кўриб, улар билам танишдим. Улар ҳузуримга ўзлари келдилар, атрофимки ўраб олиб, юз-кўзимдан ўпдилар. Қуёш болалари, ўз қуёшининг болалари, — о, улар қандай гўзал эди! Мен ўз еримизда инсон сиймосида бу қадар гўзалликни ҳеч қачон кўрган эмасман. Davomini o'qish
Tog’ay Murodga bag’ishlov (1). Xotiralar va yodnomalar
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Муроднинг 70 йиллигига
Ўзининг саноқлигина, аммо бири биридан юкли, бири биридан ўқишли асарлари билан ўзидан мангу из қолдириб кетган Тоғай Мурод мутахассислар ҳайрати, китобхон муҳаббатини қозонган том маънода ноёб истеъдод соҳиби эди. Davomini o'qish
Navoiy ijodida milliy davlatchilik va huquq. Davra suhbati & Alisher Navoiy olami ‘Nuqtai nazar’ teledasturida
Улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий ижодининг шундай бир қирраси борки, бу – унинг давлат арбоби, темурийлар саройининг донгдор вакили сифатида билдирган ижтимоий-фалсафий фикрлари бўлиб, бу ҳақда ҳали бирор ўринда теранроқ фикр юритилмаган. Давра суҳбатида иштирок этган бир гуруҳ адабиётшунос ва ҳуқуқшунос олимлар Навоий даҳосининг мазкур жиҳатига эътибор қаратдилар. Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Junun vodiysig’a…(«G’aroyib us-sig’ar» devonidan) & Erkin Vohidov. G’azalga sharh.
Навоий байтлари бизнинг ҳаётимизга болаликдан, дастлабки ўқиш китоблари билан кириб келади. Биз илк бор буюк шоирни донишманд муаллим сифатида таниймиз, «олим бўлсанг, олам сеники» деб айтган устоз сифатида ўрганамиз. Сўнг ўсмирлик, йигитлик фаслида бизга Навоий муҳаббат, вафо дарсини беради. Davomini o'qish
Shafoat Rahmatulloh Termiziyga bag’ishlov.
Шафоат Раҳматуллоҳ Термизийнинг шеърларини ўқиганда унинг ижоди илдизини ҳам яққол ҳис қилиб туриш мумкин: унда Сурхон воҳасининг дала-қирлари, такрорланмас табиатга эга бўлган шаҳар ва қишлоқлари, тоғлари, сойлари ва энг муҳими ҳаётсевар кайфиятли шўх-хушчақчақ йигит-қизлари манаман деб ўзини кўз-кўз қилиб туради.Қадимий ўзбек халқ оҳанглари унинг шеърларида янги тароват билан янграйди…
