Qutlug’xon Shokirov-Ediqut. Turkiston g’ururi & Alixonto‘ra Sog‘uniy “Unitilmas siymolar” teleloyihasida

0_165482_4f5b0890_orig.png21 март — Улуғ ватандошимиз Алихонтўра Соғуний туғилган кун

 Собиқ совет даврида Алихонтўра Соғуний ҳақида деярли ҳеч қандай расмий маълумот берилмас, бу шахс хусусида турли-туман, кўпинча бир-бирига зид бўлган фикр-мулоҳазалар юрар эди. Бир томондан халқ, эл-юрт орасида бу зотни улуғловчи сифатлар билан баробар душманлар томонидан тарқатилган ёлғон ва сохта миш-мишлар юрган. Davomini o'qish

Behzod Fazliddin. She’rlar & Shoir «She’r sehri» teleloyihasida (2017)

Ashampoo_Snap_2018.03.07_16h44m28s_005_b.png  Даққиюнусдан қолган дунёда ҳар бир асл ошиқ кўҳна муҳаббатни яшартирганидек, ҳар бир янги истеъдод ҳам эски мавзуларни янгилайди, кўзимиз ўрганиб қолган дунёга бошқача нигоҳ ташлашга даъват этади. Беҳзоднинг шеърларида мен ана шу тозаришни, ана шу ўзига хос нигоҳни, қолаверса, ўзим мансуб бўлган авлоднинг адабиётга кириб келган чоғларидаги бир нафасни сезгандек бўлдим (Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон ёзган тақдимномадан. Мана бу саҳифада тўлиқ ўқинг.). Davomini o'qish

“Diydor” teatr-studiyasi taqdim etadi: G’ulom Zafariy. Halima.

Ashampoo_Snap_2018.02.19_17h40m38s_001_.png     “Ижодкор учун шундай мавзулар бўладики, улар ўлмас ҳисобланади. Булар – уруш, ўлим, муҳаббат”,-деб ёзган эди адиб Эрнест Ҳемингуэй. Драматург Ғулом Зафарий қаламига мансуб биринчи ўзбек мусиқали драмаси “Ҳалима” гарчи ХХ асрнинг 20-йилларида саҳна юзини илк бора кўрган бўлса-да, шу нуқтаи назардан ўз аҳамиятини йўқотмаган, халқнинг турмуш тарзидаги долзарб масалаларни очиб берган мана шундай асарлардан бири ҳисобланади. Davomini o'qish

Ona allasi. Qisqa film & Alla qo’shiqlari & Oy oldida bir yulduz (O’zbek xalq marosim qo’shiqlari)

7bba00492a9e6fe1ba14fd1bf569b5b0.png    Алла қайси элда,қайси тилда айтилмасин юрагингда ҳасрат ва ҳаяжон жўш уради. Алла айтмаган она бормикан бу дунёда! Алла бўлажак йигитга қувват, қизга эса ҳаё ва иффат бахш этади.! Алла айтган оналар миллат хотирасини асрайдилар! Davomini o'qish

Muslim Magomayevning «Ona» (Ana) qo’shig’ini tinglab…

Ashampoo_Snap_2017.08.09_15h09m08s_003_.png17 август — Муслим Магомаев таваллудининг 75 йиллиги
 

    Она ҳақида қўшиқлар кўп. Лекин қай бири Онанинг “иссиқ қараши”ни ёдингга сола олди? Тилга кўчмас оғирдан-оғир иқрорлар билан юзлаштирдими? Музлаётган ҳисларингни-чи, саслантира оладими? Davomini o'qish

Tog‘ay Murodga bag’ishlov (2) & «Qo’shiq» kitobi

Ashampoo_Snap_2018.02.26_13h59m15s_001_.pngЎзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллудининг 70 йиллигига

    Тоғай Мурод бу – Тўполондарё. Уни мен дунёдаги энг чиройли дарёлардан бири деб биламан. Вой, бу дарёнинг шўхлиги! Вой, бу дарёнинг ўзига одамни сиғдирмаслиги! Бир кафт сув ололмайсиз! Бир зум оёғингизни роҳат тўлқинга сололмайсиз. Қўймайди! Шитоб билан оқизиб кетади. Чирпирак қилиб юборади. Лекин бутун Сурхон унинг боис гул-гул яшнайди, очилади, тириклик қўшиғини айтиб жар солади, нашъа суради. Davomini o'qish

Fyodor Dostoevskiy. Alomat odamning tushi & Fedor Dostoyevskiy. Saylanma & Fyodor Dostoyevskiy ‘Dunyo adabiyoti’ teleloyihasida

Ashampoo_Snap_2018.02.09_17h33m42s_002_.png   Ниҳоят, мен бу саодат юртининг одамларини кўриб, улар билам танишдим. Улар ҳузуримга ўзлари келдилар, атрофимки ўраб олиб, юз-кўзимдан ўпдилар. Қуёш болалари, ўз қуёшининг болалари, — о, улар қандай гўзал эди! Мен ўз еримизда инсон сиймосида бу қадар гўзалликни ҳеч қачон кўрган эмасман. Davomini o'qish

Tog’ay Murodga bag’ishlov (1). Xotiralar va yodnomalar

Ashampoo_Snap_2018.02.10_13h46m53s_002_.png Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Муроднинг 70 йиллигига

   Ўзининг саноқлигина, аммо бири биридан юкли, бири биридан ўқишли асарлари билан ўзидан мангу из қолдириб кетган Тоғай Мурод мутахассислар ҳайрати, китобхон муҳаббатини қозонган том маънода ноёб истеъдод соҳиби эди. Davomini o'qish

Navoiy ijodida milliy davlatchilik va huquq. Davra suhbati & Alisher Navoiy olami ‘Nuqtai nazar’ teledasturida

0_154eaa_ced3ed4b_orig.png     Улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий ижодининг шундай бир қирраси борки, бу – унинг давлат арбоби, темурийлар саройининг донгдор вакили сифатида билдирган ижтимоий-фалсафий фикрлари бўлиб, бу ҳақда ҳали бирор ўринда теранроқ фикр юритилмаган. Давра суҳбатида иштирок этган бир гуруҳ адабиётшунос ва ҳуқуқшунос олимлар Навоий даҳосининг мазкур жиҳатига эътибор қаратдилар. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Junun vodiysig’a…(«G’aroyib us-sig’ar» devonidan) & Erkin Vohidov. G’azalga sharh.

Ashampoo_Snap_2017.12.21_22h28m33s_002_.png    Навоий байтлари бизнинг ҳаётимизга болаликдан, дастлабки ўқиш китоблари билан кириб келади. Биз илк бор буюк шоирни донишманд муаллим сифатида таниймиз, «олим бўлсанг, олам сеники» деб айтган устоз сифатида ўрганамиз. Сўнг ўсмирлик, йигитлик фаслида бизга Навоий муҳаббат, вафо дарсини беради. Davomini o'qish