Ўз миллий қадриятларини билмайдиган, уларга паст назар билан қарайдиган нигилистларга нисбатан, ўз халқининг ноёб қадриятларини эъзозлаб, бошқа халқларга ҳам етказиб бера оладиган фозил кишилар миллатларнинг ўзаро яқинлашувига минг чандон яхшироқ хизмат қилади», — деди атоқли ёзувчи Пиримқул Қодиров. Дарҳақиқат, улкан сўз санъаткори ижодий фаолиятида ҳам шу ақидага амал қилиб келяпти. Унинг қаламига мансуб бўлган ва халқимизнинг олис ўтмиши қайта бошдан жонлантирилган «Юлдузли тунлар», «Олмос камар» каби ажойиб романлар бугунги кунда кўпгина халқларнинг севимли асарига айланган. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
