Alisher Navoiy. Rasmiy devonlarga kirmagan she’rlar

004    Маълумки, шартли равишда «Илк девон» (ИД) дея номланган ва ҳозирда Санкт Петербург С. Шчедрин номидаги Давлат халқ кутубхонасида 564-инвентарь рақами остида сақланаётган тўплам Навоийнинг 25 ёшгача ёзган шеърларини ўз ичига олган. Ундагиг 391 ғазал, 1 мустазод, 1 мухаммас ва 41 рубоий шоирнинг мухлислари томонидан йиғилиб, 1465 йилда машҳур хаттот Султон Али Машҳадий томонидан Ҳиротда китобат қилинган. «Илк девон»нинг 1568 йилда Ҳиротда Маҳмуд котиб томонидан кўчирилган яна бир нодир нусхаси Қозон Давлат университети кутубхонасида сақланаётганлиги ўз вақтида атоқли матншунос олим Порсо Шамсиев томонидан маълум қилинган эди.

013 «Илк девон»дан жой олган 391 ғазалнинг ҳаммаси «Хазоин ул-маоний» (ХМ)га киритилган, аммо 187  таси фақат «Илк девон» (1465) ва «Хазойин ул-маоний» (1492—98) девонлар мажмуасидагина учрайди. Қолган 204 ғазал эса «Бадоеъ ул-бидоя» ва «Наводир ун-ниҳоя»дан ҳам ўрин олган (улардан баъзиларининг«ББ» ёки «НН» га кирмаган ҳоллари ҳам бор).

Шуни ҳам қайд этиш керакки, «ИД»дан «ББ» ёки «НН»га маълум таҳрир билан киритилган кўпгина ғазаллар кейинчалик «ХМ»га ҳам киритилар экан, «ИД» даги матнга мувофиқ қайта тахрир қилиниб жойлаштирилган. Маълум бўладики, «ИД»даги шеърларни шу шеърларнинг расмий девонлардаги матнлари билан қиёслаш таҳрирлар масаласига (айниқса «таҳрирни таҳрир» сингари ноёб ҳодисага) ойдинлик киритади. Бу эса Навоий ғазалларининг матний тарихини кузатиш имконини беради. Бу иш қисман Ёқубжон Исҳоқовнинг «Навоийнинг илк лирикаси» монографиясида амалга оширилган.

АЛИШЕР НАВОИЙ
РАСМИЙ ДЕВОНЛАРГА КИРМАГАН ШЕЪРЛАР
09

Бир хабар бер, эй сабо, сарви равонимдин менинг,
Ким, куяр жон лоладек сарви равонимдин менинг.

Ногаҳон фикр айласамким, не кишидин айрумен,
Мен билурмен не кечар ул лаҳза жонимдин менинг.

Заъфдин, войким, ўзумни фаҳм қилмайдур табиб,
Гар бурун бемор эди хулқи фиғонимдин менинг.

Бир насимеким келур ул соридин, сўрдум хабар,
Кўнгул отлиғ бир ғариби нотавонимдин менинг.

Носиҳо, куйган юрак исланғали қилмас ниҳон,
Худ сабо англатмиш элни достонимдин менинг.

Санчилур ҳар саридин ёнимға ҳижрон ханжари,
Ўқ киби ул қоши ё то борди ёнимдин менинг.

Эй Навоий, мақбарамдин бош чиқарған лоладек,
Доғи кўнглумдин менингдур, ранги қонимдин менинг.

* * *

Хўбларда меҳр йўқ, чун меҳр йўқ ул моҳда,
Хайли тобиъдур қаю хислатки бўлғай шоҳда.

Ҳеч ким йўқтурки ёр оллида йўқтур мансаби,
Бизки бемансаблиғ ўлмиш мансаб ул даргоҳда.

Шоми ҳижрон чарху нахсу ахтарларидиндур нишон,
Тийра кўнглум ҳар шарар кўргузса дуди оҳда.

Кўнглунг истар бўлса юз минг жонни этгаймен нисор,
Гар бу дилхоҳ истаганни фаҳм этсам ул дилхоҳда.

Мужиби андуҳдур афғоним, нишот этманг тамаъ,
Жонфизолиғ ким кўруптур нолаи жонкоҳда.

Билки, йўқтур кўнглида ишқу муҳаббатдин асар
Кимки даврон ичра бўлса кўнгли молу жоҳда.

Шамъ тавфиқ ўлмайин равшан қачон йўл топқамен
Ким, эрур кўп зулмати ҳижрон мени гумроҳда.

Бор умидимким, етишгай оқибат огоҳлиғ,
Гар ерим бўлса гаҳи бир хотири огоҳда.

Эй Навоий, элга мен худ қилмадим ишқимни фош,
Турфа кўрким, ҳар тараф бу сўз эмиш афвоҳда.

* * *

Асолат гавҳари Нуёни барлос,
Саховат мулкининг маснаднишини.

Чу кўрдиким, сафол ичинда солиб
Ичадур бода бу меҳнат қарини.

Деди чиний сарохум бордур, олгил
Сўзи деди, вале йўқ эрди чини.

* * *

Риёйи шайхимизнинг масжидида,
Чу дерлар зикр айларлар алоло.

Аёлғу усулу лаҳн ила ул
Эмастур зикр, эрур дирно талоло.

* * *

Борур эрдим Чақарға гоҳ-гоҳи,
Шаҳимнинг сўзи кўнглумга ёқардин.

Чу Юсуф хожа чоқи эмди бормон,
Этурди бизни охир ул чақардин.

* * *

Деди менга Боқибек, албатта сипоҳи бўл,
Озурдадур ул сўздин бу хотири ғамноким.

Мен ринди хароботи, навкарлик иши мушкул,
Келмас бу иш илгимдин, Боқибек эрур ҳоким,

* * *

Алишер Навоийнинг Ғариб мирзо вафотига ёзган марсияси

Даҳр боғида ажаб тафриқадур, эй афлок,
Халқ ичи лола киби қон, яқоси гул киби чок.

Кўзга олам қорадур, кийди магар олам ҳам,
Мотамийлар тўнину айлади ўзни ғамнок.

Сарсари ҳодиса шад эсти, доғи совурди,
Айш гулзорини ҳар сори, нечукким хошок.

Ул Масиҳеки улус жон топар эрди сўзидин,
Бордию халқни ўз фурқатидан қилди ҳалок.

Тушти, яъни адам иқлимига ногоҳ Ғариб,
Шоҳлар мажмаъининг нодираси, Шоҳ Ғариб.

Шоҳнинг ҳамдаму, ҳамсуҳбату ҳам фарзанди,
Бағри паркандию, лекин юраги пайванди.

Дема пайвандки, чун очти вафо пайвандин,
Ҳар тараф қон ёш ила оқти бағир парканди.

Шоҳ дилбасталиғин англаган ул маҳзунким,
Кетмиш ўлғай бир анингдек дунёдан фарзанди.

Бу ғалатдурким, анингдек деганмен нечунким,
Йўқ эди олам эли ичра анинг монанди.

Барқдек даҳрга гар келдию бўлди нобуд,
Фурқати шуъласидин лек жаҳон ўртанди.

Барқ чун тушти анингдекки тўкар ашк саҳоб,
Ул чу борди йиғидин бўлди улус ҳоли хароб.

Маҳди улёға жаҳон бўлди қаронғу онсиз,
Кўнглида йўқ тарабу кўзида уйқу онсиз.

Юз тирноғ ила захм этканидан қонму борур
Ё эрур қонға мубаддал кўзида сув онсиз.

Кўзидин токи фироқ истади ул гавҳари пок,
Юзда ҳар дам оқизур лаъл ила инжу онсиз.

Йиғидур шевасию, кулку унут бўлди магар,
Қилур эркин қотиқ аҳволиға кулку онсиз.

Ҳам магар тонгри анга сабр каромат қилгай,
Негаким саъб ўтадур ҳолати усру онсиз.

Беклару ичкилару чуҳралари зору ҳасир,
Сойир навкарининг ҳолида ожиз тақрир.

Тахт холи қолибон, базм паришон аҳвол,
Шоҳсиз базм била тахтқа не бўлғай ҳол.

Чатр қабри бошиға соя солибу қабри
Очибон оғзини, ул воқеадин қолиб лол.

Шеъру девони бу мотамда қаро айлаб юз,
Ўйлаким сўз боши, шингарфи доғи қолмай, ол.

Туғи сочин ёнибу кўсу нафир ун тортиб,
Субҳу шом аҳли азодек қилиб изҳор малол.

Шиша қон ёш оқизиб, даф била най нола қилиб,
Базмининг ҳасратидин чанг куюб уд мисол.

Барча ғамгин, баридин менда фузун ғамзадалиқ,
Рўзгоримни қилиб тийра бу мотамзадалиқ.

Шаҳр ила мулк аро ашрафу, қуззоту, уламо,
Барчаға воқеъ ўлубтур бу мусибатда азо.

Зумраи фазлу зарофатқа бўлубтур дарде,
Ким киши топмамиш ул дардқа имкони даво.

Шуаро шаҳрда барча яқолар чок айлаб,
Тош уруб кўксига, ҳар ён чекибон вовайло.

Шаҳр эли ҳокими одил ғамидин навҳа чекиб,
Додхоҳ истаб они, ҳар сори айлаб ғавғо.

Қиши қолмайки бу мотам аро маҳзун бўлмай,
Зоҳиду ринду хароботий агар шоҳу гадо.

Кавкаби саъдни гар қилди фалак афканда,
Бўлсун ою қуёш офоқ элига тобанда.

* * *

Сен қуёш янглиғ ёруб субҳи шабоб айёмида,
Бизга тундек тийралик қисмат қарилиғ шомида.

Тун саводинда магар хуффошлар парвозидур,
Музтариб жонлар қуши шабранг зулфунг домида.

Анбарин хат ичра маъно дурларин кўргил ниҳон,
Қатралар ҳар ён қуёшидин зулфи анбарфомида.

Жилваси вақти менинг синған бошимда найласун,
Улки тушмиш тожварлар афсари ҳар гомида.

Лаъли етган бодадин умри абад топсам не тонг,
Майға чун ҳайвон суйи мамзуж бўлмиш жомида.

Демаким кўрсанг ани кўнглунгга бер оромким,
Ихтиёрим йўқ анинг таҳрикию оромида.

Рухи лавну жисми йўқ деган сўзин билгай ғалат
Боқса ул гул менгизи ранги, тани андомида.

Эй Навоий ёр лутф айлаб тилаптур, турмағил,
Гарчи кўп бедоди мумкиндур анинг пайғомида

* * *

Эрур лайловашим хуршид маҳвашлар аросинда,
Қамар бир гулханий мажнун анинг ишқи ҳавосинда,

Эришмак ул қуёш рухсоралиғни мумкин эрмаским,
Рақиби тийраманзар соя янглиғдур қафосинда.

Қошинг ҳар лаҳза ўйнатсанг қорарған кўз ёрур гўё
Янги ойинг эрур мисқал бу кўзгунинг жилосинда.

Ниҳоятсиз ғаминг еб пайкарим андоқ азим ўлмиш
Ки, ўзга олам истар, сиғмайин олам фазосинда.

Қорадин кўзга ҳосил тийраликдур, йўқки равшанлиқ,
Не қилмиш килки қудрат кўз била қошинг аросинда.

Табибо, ҳажри муҳликка даводур васлу суд этмас
Агар жон ширасин эзгунг анинг дарди давосинда.

Ики жоду кўзунгга шарҳи ҳолимдин тараҳҳум йўқ,
Агарчи сеҳрлар қилғумдурур анинг адосинда.

Тузуб мажлис асосин, соқиё, ақлимни зойил қил
Ки, ҳайрат ожиз этмиш чархнинг олий асосинда.

* * *

Чу элга шева айлар лаълин, ул ороми жон тишлаб,
Келармен бағрима тиш беркитиб, яъники қон тишлаб.

Туганса заъфлиқ жисмим, таажжуб қилма, эй ҳамдам
Қи, ҳажр андуҳида андин узармен ҳар замон тишлаб.

Танимда захмларға мумкин эрмас яхши бўлмоқким,
Қонатурмен ўнгалмай телбаликдин мен ҳамон тишлаб.

Назора аҳлига икки янги ойдек эрур маръий,
Чу қилсам қошларинг ҳажринда жисмимни нишон тишлаб.

Анингдек заъф ила кўюнгда ўлдумким, сўнгак янглиғ
Итинг, ҳар сари элтур пайкаримни кўндалон тишлаб.

Уз ичган соғарингнинг журъасин оғзимға чун қуйдунг,
Газак ҳам яхши бўлғай берсанг, эй жону жаҳон, тишлаб.

Сочинг қуллобидин захм ўлди кўнглум, не ажаб ўлсам,
Таажжуб қилса бўлмас гар киши ўлса йилон тишлаб.

Яқиндурким, узулгай олам аҳлининг жафосидин,
Қачонким, ҳайрат этсам бармоғимни ногаҳон тишлаб.

Навоийдек топармен жон ўюб, қонин сўруб ҳар дам,
Қўлумниким жароҳат қилди ул номеҳрибон тишлаб.

* * *

Кўнглум оғриттинг халойиққа жафо тоши уруб,
Жоним олдинг муддаийларга ситам тийғин суруб.

Қон ёшим ичра бағир парголаси ҳажринг аро,
Майда гул яфроғи тушгандек туруптур билгуруб.

Чун самум ўлмиш сабо кўнглум ўтидин оҳким,
Еткура олмас санга номим саводин куйдуруб.

Ҳажр шоми сен қуёш янглиғ чекиб бурқаъға юз,
Мен сочиб кавкаб, қолиб кавкаб масаллик телмуруб.

Соқиё бир жом ила икки мараз дафъ айлаким.
Заъф этибмен ҳажр ўтининг тобидин оғзим қуруб.

Зоҳидо чун зуҳду фисқ иккисидур тақдирдин,
Узни найларсен ўгуб, бизни нетарсен ёзғуруб.

Эй Навоий, будур уммидимки топқаймен висол,
Тинмағур кўнглумни ҳажри шиддатидин тиндуруб.

* * *

То шаҳимға маснади давлат Ҳисор аврангидур,
Ҳам манга ваҳму фиғонимға Ҳисор оҳангидур.

Улки дардим каффасида вазн этай дер қофни,
Бас муҳол айлар гумонким, бу анинг ҳамсангидур.

Ҳажрким, бир тунни юз йил кўргузур ишқ аҳлиға,
Бу мушаъбид ишқнинг афсун ила найрангидур.

Қон ютар гулшанда ғунча гўё ул ҳам мен киби,
Эврулуб кўнглида бир гул даҳрнинг дилтангидур.

Нася кавсарни тилаб зоҳид, бериб нақди ҳаёт,
Бу ажаб савдо нишони донишу фарҳангидур.

Соқиё май бирла соф эткил кўнгул кўзгусини
Ким, фазосинда риё бирла руъунат зангидур.

Кийди азрақ зоҳиду муштақдурур ул зарқдин,
Эй Навоий, гўйиё бу лорсолиқ рангидур.

* * *

Менинг қатлимға ул роғиб, тушубмен захмлиқ музтар,
Менинг фарқимда қонлиғ тийғ, анинг бошида гулгун пар,

Эгнингда зулфи мушкойинг, гул узра сабзадин тазйин,
Юзунг узра хати мушкин, келиб кофур уза анбар.

Катон заркаш зарофатдур, чу кийдинг юз латофатдур,
Бошингда, ваҳ, не офатдур, мурассаълиқ камар ханжар.

Эрур девонаю шандо кўнгулким, бўлмиш ул раъно,
Узор ичра малаксиймо, жамол ичра парийпайкар.

Хатинг он даврида ҳола, тишинг гул баргида жола,
Икки менгзинг гулу лола, ики лаълинг гулу шаккар.

Чу чектим шуъла афғондин, ичим ўртанди хирмондин,
Таним кул бўлди ҳижрондин, кўнгул ул кул аро ахгар.

Кел, эй соқийки, маҳзунмен, бало даштида мажнунмен,
Висол аҳлида мағбунмен, иложимға кетур соғар.

Ким, ул бўлғай нишоторо, ғамин элга нишотафзо,
Бисот ичра олам фарсо, нишот ичра тараб густар.

Узунг аввал неча ютқил, Навоийға дағи тутқил,
Ани бир лаҳза овутқилки, ҳижрон ичрадур музтар.

* * *

Бодадин ширани жон таъми агар комдадур,
Андин эркинки, лаби таъми анинг жомдадур.

Мен мену дарду ғами йўқ ишим ўзга иш ила,
Фисқу тақво дема сўз куфр ила исломдадур.

Еру кўк ишқ ўтининг тоқати келтурмадилар,
Анга таскин не таҳарррукда, не оромдадур.

Менгинг ул юзда, кўнгул анда эрур мардум,
Ул ёруқ субҳда, лекин бу қора шомдадур.

Ғазаб айлабки кўзинг заҳр қилур зоҳир, бил
Қим эрур, талхлиқ ул навъки бодомдадур.

Ҳажр айёмиға тул этмангизким, не экин,
Нуҳ умри киби юз дарж бу айёмдадур.

Бир такаллум била қатлимники қилмиш панғом,
Юз ҳаёти абад эмди бу пойғомдадур.

Гулни гулшан била бўлғандек эрур, эй соқий,
Аксинг андоқки мен ичкан майи гулфомдадур.

Ҳажрдин васлға минг йилки Навоий чинади,
Барқравлар аёғи оллида бир гомдадур.

* * *

Ҳар бағир қоники ҳажрингда кўзумга айланур,
Кўз ани тўккач бағир янглиғ ҳамулдам боғланур.

Сунбули бир ториға жон риштасин боғлан десам,
Ҳар дам изҳори ҳижоб айлаб йилондек тўлғанур.

Айласа ҳусни тамошосида қатлим ҳукми ишқ,
Жон сужуд айлар баҳона бирла ҳар дам куйманур.

Жон бера олмас лабинг янглиғ ўлукка аҳли ҳусн,
Умр ар зойиъ Масиҳоға биравким ўтканур.

Қуш бўлур оҳим шарори устидин ўткач кабоб,
Балки чарх узра малойикнинг қаноти чурканур.

Бесутун тоғин кўтаргандин кўнгулга бок йўқ
Валек Фарҳод эмгакин тортарда асру эмганур.

Вомиқу Мажнун бориб қолди Навоий ишқ аро,
Етса ҳар ишта суубат ул иш аҳли сонланур.

* * *

Менгинг  савдоси бу қонлиғ кўнгулдин гар жудо тушмас
Ажаб эрмас нединким, лола доғидан жудо тушмас.

Хато қилғач отарсен ғамзадин юз новак, эй қотил,
Эрур бу турфаким, новакларингдин бир хато тушмас.

Кўнгул кўюнгга то тушти, ғамингға мубтало бўлди,
Тараҳҳум андин ўксутмаки, андоқ мубтало тушмас.

Ғамингдин то кўнгул тўлди, фиғон чекмас жафо бирла
Ки, тўлған жом аро ҳар нечаким қоқсанг садо тушмас.

Чу мендин тийра бўлдунг, кўзларим ёрутмади ул кўз,
Қуёшқа ҳойил ўлди, чун ғубор андин зиё тушмас.

Кўнгулни ул мусофир ойға манзил айладим, лекин
Сипаҳдур хўблар, ул шоҳ бу манзил аро тушмас.

Кўнгулда ҳажрдин тушса кудурат, соф май ичким,
Кудурат муртафиъ бўлмас ароға то сафо тушмас.

Жунунум ҳайратидин бир дам эл кўз мендии олмаслар,
Валекин ноздин ҳаргиз кўзи анинг манго тушмас.

Навоий ноласидин асру ғофил бўлмағил, эй гул,
Гаҳ даврон боғида булбул бу янглиғ хушнаво тушмас.

* * *

Улки шаккардек лабиға тўтийи жондур магас,
Не учун сўрмас мени бедилни, сўрмоқ айб эмас.

Гар ҳавас қилдинг лабини, эмди бас қил, эй кўнгул,
Тарки жон эттинг бу ғамдин гар ҳавасдур ушбу бас.

Эй Масиҳим, мен қатли ишқмен, тиргуз мени,
Чун нафаснинг жони бор, эй жон, қабул эттинг нафас.

Бир йўли буткар ишимни, гарчи хасдек хормен,
Чун бутарай сарвқад гул теграсида хору хас:

Гар Навоий жони жисмидин чиқиб кўюнг тилар,
Не ажаб, булбулға бўстон яхшироқдурким, қафас.

* * *

Аллоҳ, аллоҳ, зуҳду тақво азмига бермас фароғ,
Эски мандин эски хирқам узра янги-янги доғ.

Телбараб этган кўнгулни кўзларингдин истарам,
Айларам овора Мажнунни кийиклардин сўроғ.

Сабзайи жаннат била хаттинг аро, эй ҳурваш
Онча зоҳирдур тафовутким чекин бирла қиёғ.

Ғам туни муҳликдурур сўзу гудоз аҳлиғаким,
Тонгғача охир бўлур мендек куюб, ниғлаб чароғ.

Гўиё асфар май сариғ гул ёғидур эй боғбон,
Ун чекар булбулки, тар қилмиш димоғин буйла ёғ.

Усруку девона чиқтинг ом этиб бедодни,
Лутф беҳад кўргузурсен, бўлғасен, ё рабки, соғ.

Кўчти сабрим хайли гўёким таним саҳросидин
Доғлар ўтлар еридур, наъллар боре ўчоғ.

Соқиё даврон ғами муҳликдурур, тут бодаким,
Бир замон жон қайғусидин топсун осониш димог.

Қофи ишқ узра Навоий гулжабинларни тилар,
Дарди икболидин ўлмиш давронга тоғ узра боғ

* * *

Кўнгул қушиға сочинг тори ҳалқаму янглиғ,
Озода холу юзунг дона бирла су янглиғ.

Беҳишт туфроғи гарчи муаттар этса димоғ,
Мунаввар этмагуси кўз бу хоки кў янглиғ.

Қачонки дўстларим ишқ майъин айларлар,
Кўзумга ҳар биридур қон тўкар адув янглиғ.

Етишса гар малаки қатл жавр шакли била,
Назарға келмагай ул шўхи тундхў янглиғ.

Кўнгулга пардалар ўлдунг анга чу риштайн ишқ,
Чекилди ҳар тарафдин эрур рафу янглииғ.

Сабукаш ўлғали дайр ичра маст муғбачалар
Чиқарлар эгнима уй азмиға сабу янглиғ.

Деманг салоҳ(ки) ишқдан денг, эй аҳбоб
Ки, ҳеч нукта эмас хуш бу гуфтугў янглнғ.

Соғинма Вомиқу Фарҳодни Навоийдек
Ки, ишқ асирлари эрмас эрди бу янглиғ.

* * *

Тонг эмас гар ёрдин бир дам бўла олмон йироқ
Ким, неча боқсам яқинроқдин кўрунур яхшироқ.

Жоним ичра ер тутубсен уйлаким гар лаҳзае
Кўргузсанг майл кўнгул сари ҳалок айлар фироқ.

Гар кўнгулдин ногаҳон кўз жониби қилсанг ҳаво,
Дон таҳаммулсиз ҳавас ичра сени айлар сўроқ.

Даврайи базмингда кўргузмай ўзумни нуқтадек,
Музтарибмен соғинурменким тушубтурмен қироқ.

Бўлса мардумлуқ била мехмоним ул кўз равшани,
Кўз қорасин гирдболишт айламак қилғум яроқ.

Айтингиз шах навбатий дориғаким кўси раҳил
Чолғунг охир, солма, бас, давронда мунча тумтарок.

Эй Навоий, сўфий айтур сўз ҳамиша қурбдин,
Билки ваҳдат сирридин бечора тушмиштур йироқ.

* * *

Гарчи элга жон бағишлар ҳусни руҳафзолиғинг.
Лек жонға офат эрмиш нозу бепарволиғинг.

Сарв титраб,тул қизариб нола айлар уммидланиб
Кўргали боғ ичра қаду оразу зеболиғинг.

Сабр лофин урдунг, эй кўнглум, вале кўргач ани,
Ҳеч суде қилмади ул илм ила донолиғинг.

Эй Масиҳо, хуш даминг бор, лек кўрсанг лаълини
Ул нафас маълум бўлғай эл аро гўёлиғинг.

Эй Навоий, бир кўруб бўлдинг ани расвойи халқ,
Тебрагил бот, йўқса юз мунча бўлур расволиғинг.

* * *

Эй сенинг лутфунг бериб ўлган баданға жони пок,
Лек ул жонни нишот ифротидин айлаб ҳалок.

Чок агар қилсанг танимни тиккамен, ваҳ, неткамен,
Тийғи ҳижронингни ичкардин солур кўксумга чок.

Зоҳидо, ишқ ичра дўзахдин мени қўрқутмағил,
Қимгаким, ишқ ичра чекти ҳажр, дўзахдин не боқ.

Кўнглума ишқингда ўлмакдин эмас андеша ҳеч,
Лек ҳижронингда ўлмакдин эрур андешанок.

Майдин, эй соқий, чеҳрамни гулгун айлагил,
Ким, хазонда асфар ўлса тим, қизарур барги ток.

Қабр қилманг кўйида ўлсам, қўюнг, тушсун кўзи.
Итки ўлди дафн этарга расм эмас қозмоқ мағок.

Поксийрат ёр ишқида Навоий гар ўлар,
Пок су ҳожат эмас, чун қилмиш ани ишқ пок.

* * *

Кимиким ёр айладинг бўлди гирифторинг сенинг,
Рашкдин ваҳким дей олмонким худо ёринг сенинг.

Эй қуёш, сен зулм тийғин чексанг эл саводиға,
Ҳожат эрмаским сипеҳр ўлгай мададкоринг сенинг.

Собиту сайёрға қолмайдур орому қарор,
Туташти кўк миръотиға гўё намудоринг сенинг.

Чун сенинг ишқингда жон бермакдурур умри абад,
Улса майл этмас Масиҳо сари беморинг сенинг.

Қилдн су янглиғ кўнгул тоғин юзунгнинг ламъаси,
Аллоҳ-аллоҳ не тажаллий қилди рухсоринг сенинг.

Эй кўнгул, чунким эрур ишқинг аён ёр олдида,
Бас, мусовийдур гар иқроринг, гар инкоринг сенинг.

Ичкали лаълинг майидин дайр аро, эй муғбача,
Олмади кавсар майин оғзиға хумморинг сенинг.

Ул каманди зулф то бўйнунгға тушмиш, эй кўнгул,
Субҳалар ториға рожиҳ келди зунноринг сенинг.

Эй Навоий, ўзни кўп эмгатмаким ёр оллида,
Сабрингу завқинг киби тенгдур йўқу боринг сенинг.

* * *

Жонима тийғи жафо ағёр урди, ёр ҳам,
Чун мен ўлдум не осиғ раҳм этса ёр, ағёр ҳам.

Қатлима ҳам ёр, ҳам ағёрнинг бир ҳукми бор,
Тийғидин ағёр қотилдур, тилидин ёр ҳам.

Ер ила ағёр ҳар не қилсалар йўқдур ғамим,
Қилмаса имдод аларға чархи кажрафтор ҳам.

Саҳл эрур бу ҳам агар дафъи малолимға гаҳе,
Бўлмаса боғлиғ юзумга кулбайи хаммор ҳам.

Бу бори бир ёну бу бир ёнки қотил маҳвашим,
Меҳр кўргузмак била зулм этмаса изхор ҳам.

Ул маҳи бадмеҳр агар ёр ўлса маҳкушумдурур,
Гунбаду даввор ҳам,бал собиту сайёр ҳам.

Эй Навоий, сен киму бошингда мунча муддао,
Бас буким, гар кўрмасанг ком ўлмағай озор ҳам.

* * *

Бу ёмон толиъ айирди ёрни мен зордин,
Чун табибеким айирғай руҳни бемордин.

Ердинким йиғламоқдин кўр бўлсанг ғам недур,
Ғам буким маҳрум ўлармен давлати дийдордин.

Ёр девоналиғим кўрса кўп айб этмагай,
Кимки, бир кун айрилиптур бир паринрухсордин.

… чекма заҳматким букун безормен,
Толнъи баргаштадин, бал собиту сайёрдин.

(Борса) кўюнгдин йироқ ортар Навоий ноласи,
Гарчи булбулдек турар тушгач йироқ гулзордин.

* * *

Ҳар қачоким ўт солур оламға даврон оҳидин,
Ётурур гўё ани кўнглумнинг оташгоҳидин.

Ул чу кўнглум истади ўртарға, масрур ўлди кон,
Жонғадур миннат ери неким келур дилхоҳидин.

Гоми тоғу даштини Фарҳоду Мажнундин сўрунг,
Англамас кўнглумки, чиқмайдур мазаллат чоҳидин.

Азм этар жонон сари кўнглум, ажал, қўн жонни ҳам,
Ким бу йўлда эмганур гар қолса ул ҳамроҳидин.

Куйди гар парвонаю, кул бўлди булбул, шукрдур
Ким, Навоий кам эмас амсол ила ашбоҳидин.

* * *

Чарх бир дам эмин эрмас оҳу ашким тобидин,
Ехуд анинг гирдбоди, ё мунунг гирдобидин.

Қатра хай ўтлуқ юзунгдинким оқар шармандадур,
Чашмайи хуршид анинг бу навъ обу тобидин.

Зулфунга боғлиғдурур халқ, уйлаким, озод эмас
Ҳеч ким занжири ёхуд ҳалқайи қуллобидин.

Гўйиё кофир кўзунт торожи иймон қилдиким,
Нур ила зулмат бўлур зоҳир қошинг меҳробидин.

Кўздаринг аҳбобға душмандурурлар уйлаким,
Қон тўкарлар кимки дам урса муҳаббат бобидин.

Заъфдин ўлгумдурур, эй соқий, агар еткурмасанг,
Қути жон ул ғунчайи сероб лаъли нобидин.

Эй Навоий, истама ул йўқ оғиздин комким,
Баҳра топмоқ бўлмас анинг жавҳарет ноёбидин.

* * *

Сипеҳру меҳр юзунгдин нишоиадур барча,
Ғараз сен — ўқсену ул бу баҳонадур барча.

Вужуд номида оғзин анинг юзи била кўр
Ки, зарра хайли қуёшдин нишонадур барча.

Юзию қадию лаълин кўнгул ғанимат тут,
Ки, ҳуру тубою кавсар фасонадур барча.

Ҳақир кўрма харобат дурдкашларини
Ки, бу харобалар ичра хизонадур барча.

Навоий шеъриға солғил қулоқки, васлингда
Ҳазин тараннуму дилкаш таронадур барча.

* * *

Боғ аро чиқса хиромон сарви озодим яна,
Боғни куйдиргудектур оҳу фарёдим яна.

Тира олмон оёғимни хуни занжиридин,
То эмастур жилвагар ҳар ён паризодим яна.

Чиқмайин бир дарду бу юз дардким аҳбобни
Ҳамдам айлаб, ҳамнафас қилмас менинг ёдим яна.

Гар эмас афкор аёғи киприкимнинг хоридин,
Жилвагар невчун эмас нури шамшодим яна.

Ақл уйи сари нечук йўл истайинким, ҳар даҳр,
Эй Навоий, ҳамдам айлар ишқи иршодим яна.

* * *

Таним гардиға тақсир этти гар ашким су урмағни,
Ва лекин қилмади тақсир ани оҳим совурмағни.

Кўнгуллар қушлари ул кўй гулзориға тушмиш анис,
Рақибо, қўй жафо тошин отиб бир дам учурмағни.

Чу ҳусн аҳлиға султонсен, кўнгул ҳижрон жафосидин,
Келур дод истаюки, гоҳ унутма ани сўрмағни.

Чу ўтлуғ оразингдин қоврулур ўз ёғиға кўнглум,
Ани тарк айла, жоно, ҳажр ўтиға ҳам қрвурмағни.

Дема пинҳон тут оғзим сиррини невчунки, ўргатмак
Гадоға ҳожат эрмас хурдасин элдин ёшурмағни.

Гар Фарҳоду Мажнун қочтилар ишқ ўтиға тузмай,
Қерактур мендин ўрганмак балоға ўтру турмағни.

Навоий мотаме кўрмандур эрсанг келу мендин кўр,
Бошиға совуруб туфроғ, кўксига тош урмағни.

* * *

Фалак жафойидин ул онға бўлмасун дарде,
Хазон насимидин ул гулга етмасун гарде.

Малолатидин ўлубмен, нечук тирик қолғай,
Кишики жонида бўлғай малолату дарде.

Не учун ўлмагамен менки ишқ булбулимен,
Хазонға қолғуча гулбарги нозпарварде.

Тер ичра гул киби жисме иситмадин, бўлмиш
Нечунки, шабнам ора қолғай оташин варде.

Ул он фидоси қилурға топилмади жоним,
Нечаки дарду таним туфроғини ахтарди.

Тегарму ерга киюрган ҳар ақшом ар худ чарх,
Тутайки, қилди сени меҳри осмонгарде.

Навоий ул қуёш иситмағин кўруб жон бер,
Бу дам чу даҳрда сенсен Масиҳдек фарде.

* * *

Қачонки топмасангиз даҳр аро нишонимни,
Фано йўлида тиланг жисми нотавонимни.

Кўмурмас ўлса оқарған сўнгакларимни итинг,
Бас, улки қатл қилур чоғда ичти қонимни.

Қари қуёш била эски ойни ҳам гардун
Чиқармағай бир агар кўрса навжавонимни.

Унумни заъфдин эл англамас хуш ул тунлар
Ки, еткурур эдим ўз моҳима фиғонимни.

Йўқию борида оғзинг гумондадур кўнглум,
Табассуме қилу рафъ айлагил гумонимни.

Қадаҳ тўла қуёшин қил риоят, эй соқий
Ки, фош қилғамен бу ғами ниҳонимни.

Навоий, айла гул, авроқи узра ҳолинг сабт
Ки, булбулўқ ўқусин ушбу достонимни.

* * *

Кўзум шамъик яна равшан қилур бир меҳрсиз моҳе,
Бузуқ кўнглум яна обод этар бир адли йўқ шоҳе.

Шафақ эрмаски, кўк тоси қизиб мундоқ қизариптур,
Майи лаълинг учун чектим мени бехуд магар оҳе.

Висол ичра юзин кўргач ажаб йўқ шодлиғ ашким
Баҳор айёмида кун чиқса ҳам ёмғур ёғар гоҳе.

Санга етмакда ҳамроҳим эди афғон ила нола,
Валекин суръат ичра манга етмас эрди ҳамроҳе.

Навоийнинг сиришки ичра жисмин кўрган эл дегай,
Туман минг дона ичра гўйиё тушмиш бир коҳе.

* * *

Тўюб андуҳдин қон бирла саъб ўлмиш кўнгул ҳоли,
Магар қон йиғламоқ бирла кўнгулни қилғамен холий.

Деди жонинг олай, лекин муни таҳфиф этар ҳар дам,
Ғараз жон чекмагим гар бўлмаса, бас, недур иҳмолй.

Менинг ширинлаб лайловашимдур ҳусн аро жомиъ,
Булардин бирга қониъдур анинг ақрону амсоли.

Йўлида мушки Чин ўзни қора туфроқ тилар қилса
Ки, побўсиға қилғай фахр айлаб ўзни помоли.

Нигунлуғ бирла заъфу ашк ила жисмим эрур хома,
Қуруб қони оқарған рагларим ўрниға ҳар ноли.

Сипеҳр авроқини кўрдум, эрур тафсили кўп, лекин
Эрур ўз ҳолиға ҳайрону саргардонлиғ иҳмоли.

Навоий кўюнга киргач юзунг кўрди биҳамдиллаҳ
Қи, истиқбол этиб мақсуди, бас, фархундадур фоли.

* * *

Сунғали қуйсанг занахдонингға юз ўпмай ани,
Олманинг чун ўпмаги маъхуд эмас, ислай ани.

Телба кўнглум ул парий васлин тилаб айлар фиғон,
Ваҳ, неча атфолдек умид ила олди ани.

Ёрдин шоду кўнгулдин тийрамен, тонг йўқ агар,
Бир замон олқай мунию бир замон қарғай ани.

Чун кабутар номасин кеч келтурурдин ўртади,
Нотавон кўнглумни мен ҳам оҳидин ўртай ани.

Кирмади жоним аросиға ўқунг ғам тунлари,
Мен дағи кўнглумга эмди киргали қўймай ани.

Ваҳ неча савдо муҳол андишасидин жонима,
Арз қилсунлар парию ҳуру мен танлай ани.

Чархким, солди совуғлуғлар била кўнглумга ўт,
Бўлмасанг кўнглумда сен бир оҳ ила ўртай ани.

Кўйига етмай Навоий борди ўздин заъф этиб,
Судрагандек эт мени ул сари, мен судрай ани.

* * *

Тонг эмастур тийра оҳимдин кўнгул қўзғалмаги,
Шуъланинг елдин, ажаб йўқ, ҳар замон чайқалмағи.

То фироқинг тортарам тобу тавоним қолмамиш,
Қоф тоғи ҳомилининг, йўқ ажаб, тавшалмағи.

Кўксум ичра тоза доғимни қонатур ҳар замон,
Сени кўргач заъфдин ошуфта кўнглум салмағи.

Тонг эмас ишқида гар кўп йиғласам кўнгли қолур,
Даҳр аро маъҳуд эрур чун су бориб, тош қолмағи.

Ҳажр даштидаки кеч етгай висол анлар ҳалок,
Буйла водий қатъида ҳар лаҳза бағрим толмағи.

Кўнглум олдинг, доғи солдинг неча яна, эй бевафо,
Ўтқа солмағлиқ учунму эрди кўнглум олмағи.

Гулшани васл ичра еткайму Навоийға нишот,
Неча бўлғай ҳажр зиндони аро қийналмағи.

* * *

Жам суруди бу эмиш ичса майи гулфомни
Ким, чу даврон бевафодур, тут ғанимат жомни.

Хуш сурудиким нишоти бодадин бўлғай фузун
Ким, тааммул айласа оғоз ила анжомни.

Соқиё, муғ дайрида тутқил жуҳуди бодаким,
Таъми ҳижрон заҳри янглиғ талх қилғай комни.

То бути кофиршиор илгидин андоқ сипқарай
Ким, нишоти бехуд этсун зумрайи исломни.

Ул қадаҳдин масту бебок айлабон хирқамни чок,
Шаҳру кўй ичра урай бадмастлиғдин гомни.

Мотам аҳлидек чекиб, во ҳасрато, барҳам урай,
Ул жазаънинг шиддатидин даврайи айёмни.

То бу янглиғ телбалик тақриби бирла шаммае,
Элга кўнглум дардидин возиҳ қилай ибҳомни.

Дема нангу номдин афсона ҳар дам, эй рафиқ,
Қилма расво бир йўли бу нангсиз бадномни.

Эй Навоий, айламак тарғиб Кавсар не осиғ,
Сен киби мазкур бўлған ринди дурдошомни.

* * *

Кириб гулшанға мажлис ичра хирман айласам гулни,
Етишса муҳаббат гул ичра ниҳон айлайин мулни.

Ёруқ айшим қуёшин тийра меҳнат шомидин ёқмиш,
Юз узра туррадин қилган паришон гулга сунбулни.

Агар девона кўнглум заъфи мақсудунг эмас, невчун
Баногўшунгдин эттинг, эй парий, ошуфта кокилни.

Менинг кўнглум ўти бас, холу зулфунгдин нега, оё,
Яна филфил била таркиб айлабсен қаранфулни.

Қуёшдин заррадур мавжуду оғзинг сирридин ул нур,
Бўлур зоҳир ҳақиқат баски кўргай жузв аро кулни.

Талаб водийсида матлуб чун толибға ҳодийдур,
Керак ҳисни ҳасин қилғай гумон солик таваккулни.

Чу ғафлат бирла бир дам узри юз йилда эмас мумкин,
Навоий, ҳозир ўлғил салб этиб ўзни тағофулни.

* * *

Эврулур эрса бошинг, жоно, бошингға эврулай,
Қилма саркашлик бу саргаштағаким, садқанг бўлай.

Зулм тиғи бирлаким, солдинг бошим туфроқ уза,
Тур дамеким юзни ерга суртубон узрунг қўлай.

Ваҳ, неча тийғинг била ушшоқ ўлуб серобу мен,
Ел қўнуб су ичмаган меҳнат гиёҳидек сўлай.

Неча ҳажринг шиддатиға тўзмагандин ниғлайин,
Ё ғаминг бедоду жаврида ёдағондин кулай.

Меҳнати ҳажринг сияҳъолида минг андуҳ аро,
Ваҳ, неча жондин тўюб ўлмак нишотин орзулай.

Ишқинг ичра нотавонларким ўлум ҳолидадур,
Эврулуб бошиға ҳар бирининг оёғинда ўлай.

Эй Навоий, дард ўтин тиндурса ашким, бок йўқ,
Ани равшан айламакка ҳар дам оҳимдин пулай.

* * *

Ҳоли шавқи ошти носиҳ чора еткурган сайи,
Ул чибиндекким, яна ёниб қўнар сурган сайи.

Гўйиё кўнглум самандардурки, қилмас иҳзоз,
Шуълаи шавқинг ани ҳар неча куйдурган сайи.

Не балодурким, бошим саждангға мойилроқ бўлур,
Ишқи ошуби бало бошимға келтурган сайи.

Қиприкинг ҳар нешича гар бўлмаса лаълингда нўш,
Бас недур, мен хастани тиргузмак ўлтурган сайи.

Не қилай узрунгки сенда лутфу эҳсон билгурур,
Журм ила исён менинг феълимда билгурган сайи.

Хосларға дайр, аро туттунг қадаҳ, эй муғбача,
Жоми васлингға мени мардуд телмурган сайи.

Эй Навоий, қилди истиғною бош индурмади,
Тийғи бедоди менинг бошимни индурган сайи.

АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ ҲУСАЙНИЙ ҒАЗАЛИГА ТАХМИСИ

Улки, жоним гулшанида бор эди хуррам баҳор,
Айлар эрди ғунчаи хандонидин гавҳар нисор,
Хори ҳажридин топиб эрди омон жони фигор,
Ғунчаи хандон бориб, кўнглумда қолди хор-хор,
Тинмағур жонимға онсиз дуняда бори не бор?!

Даҳр бўстонини сенсиз кўзга илмас бу кўнгул,
Боғ сайри дардининг ороми билмас бу кўнгул,
Сарв бирла лола сори майл қилмас бу кўнгул,
Сарв қадду лоларухлардин очилмас бу кўнгул,
Ваҳ, нетайки, даҳр боғи ичра йўқ ул гулъузор.

Ул жигар парголаси, ваҳким, тилаб мендин фароғ,
Нотавон кўнглумга қўйди фурқати доғ узра доғ.
Лаҳза-лаҳза шавқи базмида чекар эрдим аёғ,
Васли жомидин очилур эрди кўнглум боғ-боғ,
Вой, юз минг войким, ул май бориб, қолмиш хумор.

Эйки, юз паркандлиғ бағримға бир парканд эдинг,
Балки ҳижрон чоки қилғон захмима пайванд эдинг,
Кўнглума дерманки, чун васлиға ҳожатманд эдинг,
Қайдаким, кўрсанг ани кулмак била хурсанд эдинг,
Аксин айла, эй кўнгул, ҳар ерда йиғла зор-зор.

Гул киби рухсоринга ҳар дам ҳаво айлай дедим,
Шавқида ошуфта булбулдек нав айлай дедим,
Ҳажру ғам захмиға васлингдин даво айлай дедим,
Васл аро ҳар дам сенга жоним фидо айлай дедим
Невчун, эй оромижоним, айладинг мендин канор?

Мен ғанимат тутмиш эрдим ул суманбар васлини,
Айлади мендин жудо чархи ситамгар васлини,
Саъй ила мумкин эмас қилмоқ муяссар васлини,
Эй кўнгул, тутғил ғанимат шаҳ Музаффар васлини
Ким, ўтубдур дуняда мундоғ балолар бешумор.

Ваҳки, даврон зулмидин қолдим ажаб мотам аро,
Тушмаган бу навъ бир мотам бани одам аро.
Ҳажридин нолиб Навоиндек туман минг ғам аро,
Эй Ҳусайинй, ёрсиз сен найлагунг олам аро?!
Қўп, адам сарманзили азмин қилиб кейнича бор!

ТУРЛИ МАНБАЛАРДА НАВОИЙГА НИСБАТ
БЕРИЛГАН ҒАЗАЛ ВА БАЙТЛАР
09

Не кўзим ёрой ул оразни манзур айламак,
Не тилим ҳадди онинг отини мазкур айламак.

Яъни ул кўнглумда, бал жонимда дард ўти эрур,
Кўз била тилни анинг ишида маъзур айламак.

Эй Навоий, қил фидо жононғаким жон, лоф эрур,—
Ошиқ ўзни ишқ даъвосида машҳур айламак.

* * *

Чу бори сар сабук кардй,
Сабук кун бори гардан ҳам.

(Таржимаси: Бошнинг юкини енгиллатдинг,
Бўйин юкини ҳам енгил қил).

* * *

Қабо бар қадди ту медўзад айём,
Барор аз Қоф то Қоф, эй писар, ном.
(Таржимаси: Замон сенинг қадду
қоматингга кийим тикибди.
Эй, ўғил, номинг Қофдан Қофга юксалаберсин.
Муаммо ечимидан Бобур исми келиб чиқади).

* * *

Ханда, ки бевақт кушояд гиреҳ,
Гиря аз он хандаи бевақт беҳ.

Ҳар нафасе ханда задан барқвор,
Кўтаҳии умр деҳад чун шарор.

* * *

Эй Навоий, сен киму меҳробу масжид истамак?
Қайдаким, хўблар аёғин қўйса—сен бошингни қўй!

* * *

Саждагоҳ этмишди ишқ аҳли қошинг меҳробини
Қилмади хайли малойик ичра бир одам ҳануз.

* * *

Ўйнай-ўйнай ўлтурур бир-бир улусни кўзларинг,
Шўх қотилларни жонлар қасдиға ўйнатмағил!

* * *

Баҳри ашк ичра ики кўз бўлдилар заврақу сол,
Икки саф киприклар эшкаклар бўлубтур ҳар тараф.

* * *

Дер эмишсенки, Навоий ҳолини бир кун сўран,
Мен ўшал сўзни қачон бовар қилурмен…

* * *

Неча шайхи хонақоҳ авродида фарёд этай,
Дермен эмди бош олай — пири фано сори кетай.

* * *

…Навоий гўё даҳр кўргали
Холин анинг орази гулфом аро кўргач.


Ma’lumki, shartli ravishda «Ilk devon» (ID) deya nomlangan va hozirda Sankt Peterburg S. Shchedrin nomidagi Davlat xalq kutubxonasida 564-inventar` raqami ostida saqlanayotgan to’plam Navoiyning 25 yoshgacha yozgan she’rlarini o’z ichiga olgan. Undagig 391 g’azal, 1 mustazod, 1 muxammas va 41 ruboiy shoirning muxlislari tomonidan yig’ilib, 1465 yilda mashhur xattot Sulton Ali Mashhadiy tomonidan Hirotda kitobat qilingan. «Ilk devon»ning 1568 yilda Hirotda Mahmud kotib tomonidan ko’chirilgan yana bir nodir nusxasi Qozon Davlat universiteti kutubxonasida saqlanayotganligi o’z vaqtida atoqli matnshunos olim Porso Shamsiev tomonidan ma’lum qilingan edi.

004«Ilk devon»dan joy olgan 391 g’azalning hammasi «Xazoin ul-maoniy» (XM)ga kiritilgan, ammo 187 tasi faqat «Ilk devon» (1465) va «Xazoyin ul-maoniy» (1492—98) devonlar majmuasidagina uchraydi. Qolgan 204 g’azal esa «Badoe’ ul-bidoya» va «Navodir un-nihoya»dan ham o’rin olgan (ulardan ba’zilarining«BB» yoki «NN» ga kirmagan hollari ham bor).
Shuni ham qayd etish kerakki, «ID»dan «BB» yoki «NN»ga ma’lum tahrir bilan kiritilgan ko’pgina g’azallar keyinchalik «XM»ga ham kiritilar ekan, «ID» dagi matnga muvofiq qayta taxrir qilinib joylashtirilgan. Ma’lum bo’ladiki, «ID»dagi she’rlarni shu she’rlarning rasmiy devonlardagi matnlari bilan qiyoslash tahrirlar masalasiga (ayniqsa «tahrirni tahrir» singari noyob hodisaga) oydinlik kiritadi. Bu esa Navoiy g’azallarining matniy tarixini kuzatish imkonini beradi. Bu ish qisman Yoqubjon Is’hoqovning «Navoiyning ilk lirikasi» monografiyasida amalga oshirilgan.

ALISHER NAVOIY
RASMIY DEVONLARGA KIRMAGAN SHE’RLAR
09

Bir xabar ber, ey sabo, sarvi ravonimdin mening,
Kim, kuyar jon loladek sarvi ravonimdin mening.

Nogahon fikr aylasamkim, ne kishidin ayrumen,
Men bilurmen ne kechar ul lahza jonimdin mening.

Za’fdin, voykim, o’zumni fahm qilmaydur tabib,
Gar burun bemor edi xulqi fig’onimdin mening.

Bir nasimekim kelur ul soridin, so’rdum xabar,
Ko’ngul otlig’ bir g’aribi notavonimdin mening.

Nosiho, kuygan yurak islang’ali qilmas nihon,
Xud sabo anglatmish elni dostonimdin mening.

Sanchilur har saridin yonimg’a hijron xanjari,
O’q kibi ul qoshi yo to bordi yonimdin mening.

Ey Navoiy, maqbaramdin bosh chiqarg’an loladek,
Dog’i ko’nglumdin meningdur, rangi qonimdin mening.

* * *

Xo’blarda mehr yo’q, chun mehr yo’q ul mohda,
Xayli tobi’dur qayu xislatki bo’lg’ay shohda.

Hech kim yo’qturki yor ollida yo’qtur mansabi,
Bizki bemansablig’ o’lmish mansab ul dargohda.

Shomi hijron charxu naxsu axtarlaridindur nishon,
Tiyra ko’nglum har sharar ko’rguzsa dudi ohda.

Ko’nglung istar bo’lsa yuz ming jonni etgaymen nisor,
Gar bu dilxoh istaganni fahm etsam ul dilxohda.

Mujibi anduhdur afg’onim, nishot etmang tama’,
Jonfizolig’ kim ko’ruptur nolai jonkohda.

Bilki, yo’qtur ko’nglida ishqu muhabbatdin asar
Kimki davron ichra bo’lsa ko’ngli molu johda.

Sham’ tavfiq o’lmayin ravshan qachon yo’l topqamen
Kim, erur ko’p zulmati hijron meni gumrohda.

Bor umidimkim, yetishgay oqibat ogohlig’,
Gar yerim bo’lsa gahi bir xotiri ogohda.

Ey Navoiy, elga men xud qilmadim ishqimni fosh,
Turfa ko’rkim, har taraf bu so’z emish afvohda.

* * *

Asolat gavhari Nuyoni barlos,
Saxovat mulkining masnadnishini.

Chu ko’rdikim, safol ichinda solib
Ichadur boda bu mehnat qarini.

Dedi chiniy saroxum bordur, olgil
So’zi dedi, vale yo’q erdi chini.

* * *

Riyoyi shayximizning masjidida,
Chu derlar zikr aylarlar alolo.

Ayolg’u usulu lahn ila ul
Emastur zikr, erur dirno talolo.

* * *

Borur erdim Chaqarg’a goh-gohi,
Shahimning so’zi ko’nglumga yoqardin.

Chu Yusuf xoja choqi emdi bormon,
Eturdi bizni oxir ul chaqardin.

* * *

Dedi menga Boqibek, albatta sipohi bo’l,
Ozurdadur ul so’zdin bu xotiri g’amnokim.

Men rindi xaroboti, navkarlik ishi mushkul,
Kelmas bu ish ilgimdin, Boqibek erur hokim,

* * *

Alisher Navoiyning G’arib mirzo vafotiga yozgan marsiyasi

Dahr bog’ida ajab tafriqadur, ey aflok,
Xalq ichi lola kibi qon, yaqosi gul kibi chok.

Ko’zga olam qoradur, kiydi magar olam ham,
Motamiylar to’ninu ayladi o’zni g’amnok.

Sarsari hodisa shad esti, dog’i sovurdi,
Aysh gulzorini har sori, nechukkim xoshok.

Ul Masiheki ulus jon topar erdi so’zidin,
Bordiyu xalqni o’z furqatidan qildi halok.

Tushti, ya’ni adam iqlimiga nogoh G’arib,
Shohlar majma’ining nodirasi, Shoh G’arib.

Shohning hamdamu, hamsuhbatu ham farzandi,
Bag’ri parkandiyu, lekin yuragi payvandi.

Dema payvandki, chun ochti vafo payvandin,
Har taraf qon yosh ila oqti bag’ir parkandi.

Shoh dilbastalig’in anglagan ul mahzunkim,
Ketmish o’lg’ay bir aningdek dunyodan farzandi.

Bu g’alatdurkim, aningdek deganmen nechunkim,
Yo’q edi olam eli ichra aning monandi.

Barqdek dahrga gar keldiyu bo’ldi nobud,
Furqati shu’lasidin lek jahon o’rtandi.

Barq chun tushti aningdekki to’kar ashk sahob,
Ul chu bordi yig’idin bo’ldi ulus holi xarob.

Mahdi ulyog’a jahon bo’ldi qarong’u onsiz,
Ko’nglida yo’q tarabu ko’zida uyqu onsiz.

Yuz tirnog’ ila zaxm etkanidan qonmu borur
YO erur qong’a mubaddal ko’zida suv onsiz.

Ko’zidin toki firoq istadi ul gavhari pok,
Yuzda har dam oqizur la’l ila inju onsiz.

Yig’idur shevasiyu, kulku unut bo’ldi magar,
Qilur erkin qotiq ahvolig’a kulku onsiz.

Ham magar tongri anga sabr karomat qilgay,
Negakim sa’b o’tadur holati usru onsiz.

Beklaru ichkilaru chuhralari zoru hasir,
Soyir navkarining holida ojiz taqrir.

Taxt xoli qolibon, bazm parishon ahvol,
Shohsiz bazm bila taxtqa ne bo’lg’ay hol.

Chatr qabri boshig’a soya solibu qabri
Ochibon og’zini, ul voqeadin qolib lol.

She’ru devoni bu motamda qaro aylab yuz,
O’ylakim so’z boshi, shingarfi dog’i qolmay, ol.

Tug’i sochin yonibu ko’su nafir un tortib,
Subhu shom ahli azodek qilib izhor malol.

Shisha qon yosh oqizib, daf bila nay nola qilib,
Bazmining hasratidin chang kuyub ud misol.

Barcha g’amgin, baridin menda fuzun g’amzadaliq,
Ro’zgorimni qilib tiyra bu motamzadaliq.

Shahr ila mulk aro ashrafu, quzzotu, ulamo,
Barchag’a voqe’ o’lubtur bu musibatda azo.

Zumrai fazlu zarofatqa bo’lubtur darde,
Kim kishi topmamish ul dardqa imkoni davo.

Shuaro shahrda barcha yaqolar chok aylab,
Tosh urub ko’ksiga, har yon chekibon vovaylo.

Shahr eli hokimi odil g’amidin navha chekib,
Dodxoh istab oni, har sori aylab g’avg’o.

Qishi qolmayki bu motam aro mahzun bo’lmay,
Zohidu rindu xarobotiy agar shohu gado.

Kavkabi sa’dni gar qildi falak afkanda,
Bo’lsun oyu quyosh ofoq eliga tobanda.

* * *

Sen quyosh yanglig’ yorub subhi shabob ayyomida,
Bizga tundek tiyralik qismat qarilig’ shomida.

Tun savodinda magar xuffoshlar parvozidur,
Muztarib jonlar qushi shabrang zulfung domida.

Anbarin xat ichra ma’no durlarin ko’rgil nihon,
Qatralar har yon quyoshidin zulfi anbarfomida.

Jilvasi vaqti mening sing’an boshimda naylasun,
Ulki tushmish tojvarlar afsari har gomida.

La’li yetgan bodadin umri abad topsam ne tong,
Mayg’a chun hayvon suyi mamzuj bo’lmish jomida.

Demakim ko’rsang ani ko’nglungga ber oromkim,
Ixtiyorim yo’q aning tahrikiyu oromida.

Ruxi lavnu jismi yo’q degan so’zin bilgay g’alat
Boqsa ul gul mengizi rangi, tani andomida.

Ey Navoiy yor lutf aylab tilaptur, turmag’il,
Garchi ko’p bedodi mumkindur aning payg’omida

* * *

Erur laylovashim xurshid mahvashlar arosinda,
Qamar bir gulxaniy majnun aning ishqi havosinda,

Erishmak ul quyosh ruxsoralig’ni mumkin ermaskim,
Raqibi tiyramanzar soya yanglig’dur qafosinda.

Qoshing har lahza o’ynatsang qorarg’an ko’z yorur go’yo
Yangi oying erur misqal bu ko’zguning jilosinda.

Nihoyatsiz g’aming yeb paykarim andoq azim o’lmish
Ki, o’zga olam istar, sig’mayin olam fazosinda.

Qoradin ko’zga hosil tiyralikdur, yo’qki ravshanliq,
Ne qilmish kilki qudrat ko’z bila qoshing arosinda.

Tabibo, hajri muhlikka davodur vaslu sud etmas
Agar jon shirasin ezgung aning dardi davosinda.

Iki jodu ko’zungga sharhi holimdin tarahhum yo’q,
Agarchi sehrlar qilg’umdurur aning adosinda.

Tuzub majlis asosin, soqiyo, aqlimni zoyil qil
Ki, hayrat ojiz etmish charxning oliy asosinda.

* * *

Chu elga sheva aylar la’lin, ul oromi jon tishlab,
Kelarmen bag’rima tish berkitib, ya’niki qon tishlab.

Tugansa za’fliq jismim, taajjub qilma, ey hamdam
Qi, hajr anduhida andin uzarmen har zamon tishlab.

Tanimda zaxmlarg’a mumkin ermas yaxshi bo’lmoqkim,
Qonaturmen o’ngalmay telbalikdin men hamon tishlab.

Nazora ahliga ikki yangi oydek erur mar’iy,
Chu qilsam qoshlaring hajrinda jismimni nishon tishlab.

Aningdek za’f ila ko’yungda o’ldumkim, so’ngak yanglig’
Iting, har sari eltur paykarimni ko’ndalon tishlab.

Uz ichgan sog’aringning jur’asin og’zimg’a chun quydung,
Gazak ham yaxshi bo’lg’ay bersang, ey jonu jahon, tishlab.

Soching qullobidin zaxm o’ldi ko’nglum, ne ajab o’lsam,
Taajjub qilsa bo’lmas gar kishi o’lsa yilon tishlab.

Yaqindurkim, uzulgay olam ahlining jafosidin,
Qachonkim, hayrat etsam barmog’imni nogahon tishlab.

Navoiydek toparmen jon o’yub, qonin so’rub har dam,
Qo’lumnikim jarohat qildi ul nomehribon tishlab.

* * *

Ko’nglum og’ritting xaloyiqqa jafo toshi urub,
Jonim olding muddaiylarga sitam tiyg’in surub.

Qon yoshim ichra bag’ir pargolasi hajring aro,
Mayda gul yafrog’i tushgandek turuptur bilgurub.

Chun samum o’lmish sabo ko’nglum o’tidin ohkim,
Yetkura olmas sanga nomim savodin kuydurub.

Hajr shomi sen quyosh yanglig’ chekib burqa’g’a yuz,
Men sochib kavkab, qolib kavkab masallik telmurub.

Soqiyo bir jom ila ikki maraz daf’ aylakim.
Za’f etibmen hajr o’tining tobidin og’zim qurub.

Zohido chun zuhdu fisq ikkisidur taqdirdin,
Uzni naylarsen o’gub, bizni netarsen yozg’urub.

Ey Navoiy, budur ummidimki topqaymen visol,
Tinmag’ur ko’nglumni hajri shiddatidin tindurub.

* * *

To shahimg’a masnadi davlat Hisor avrangidur,
Ham manga vahmu fig’onimg’a Hisor ohangidur.

Ulki dardim kaffasida vazn etay der qofni,
Bas muhol aylar gumonkim, bu aning hamsangidur.

Hajrkim, bir tunni yuz yil ko’rguzur ishq ahlig’a,
Bu musha’bid ishqning afsun ila nayrangidur.

Qon yutar gulshanda g’uncha go’yo ul ham men kibi,
Evrulub ko’nglida bir gul dahrning diltangidur.

Nasya kavsarni tilab zohid, berib naqdi hayot,
Bu ajab savdo nishoni donishu farhangidur.

Soqiyo may birla sof etkil ko’ngul ko’zgusini
Kim, fazosinda riyo birla ru’unat zangidur.

Kiydi azraq zohidu mushtaqdurur ul zarqdin,
Ey Navoiy, go’yiyo bu lorsoliq rangidur.

* * *

Mening qatlimg’a ul rog’ib, tushubmen zaxmliq muztar,
Mening farqimda qonlig’ tiyg’, aning boshida gulgun par,

Egningda zulfi mushkoying, gul uzra sabzadin tazyin,
Yuzung uzra xati mushkin, kelib kofur uza anbar.

Katon zarkash zarofatdur, chu kiyding yuz latofatdur,
Boshingda, vah, ne ofatdur, murassa’liq kamar xanjar.

Erur devonayu shando ko’ngulkim, bo’lmish ul ra’no,
Uzor ichra malaksiymo, jamol ichra pariypaykar.

Xating on davrida hola, tishing gul bargida jola,
Ikki mengzing gulu lola, iki la’ling gulu shakkar.

Chu chektim shu’la afg’ondin, ichim o’rtandi xirmondin,
Tanim kul bo’ldi hijrondin, ko’ngul ul kul aro axgar.

Kel, ey soqiyki, mahzunmen, balo dashtida majnunmen,
Visol ahlida mag’bunmen, ilojimg’a ketur sog’ar.

Kim, ul bo’lg’ay nishotoro, g’amin elga nishotafzo,
Bisot ichra olam farso, nishot ichra tarab gustar.

Uzung avval necha yutqil, Navoiyg’a dag’i tutqil,
Ani bir lahza ovutqilki, hijron ichradur muztar.

* * *

Bodadin shirani jon ta’mi agar komdadur,
Andin erkinki, labi ta’mi aning jomdadur.

Men menu dardu g’ami yo’q ishim o’zga ish ila,
Fisqu taqvo dema so’z kufr ila islomdadur.

Yeru ko’k ishq o’tining toqati kelturmadilar,
Anga taskin ne taharrrukda, ne oromdadur.

Menging ul yuzda, ko’ngul anda erur mardum,
Ul yoruq subhda, lekin bu qora shomdadur.

G’azab aylabki ko’zing zahr qilur zohir, bil
Qim erur, talxliq ul nav’ki bodomdadur.

Hajr ayyomig’a tul etmangizkim, ne ekin,
Nuh umri kibi yuz darj bu ayyomdadur.

Bir takallum bila qatlimniki qilmish pang’om,
Yuz hayoti abad emdi bu poyg’omdadur.

Gulni gulshan bila bo’lg’andek erur, ey soqiy,
Aksing andoqki men ichkan mayi gulfomdadur.

Hajrdin vaslg’a ming yilki Navoiy chinadi,
Barqravlar ayog’i ollida bir gomdadur.

* * *

Har bag’ir qoniki hajringda ko’zumga aylanur,
Ko’z ani to’kkach bag’ir yanglig’ hamuldam bog’lanur.

Sunbuli bir torig’a jon rishtasin bog’lan desam,
Har dam izhori hijob aylab yilondek to’lg’anur.

Aylasa husni tamoshosida qatlim hukmi ishq,
Jon sujud aylar bahona birla har dam kuymanur.

Jon bera olmas labing yanglig’ o’lukka ahli husn,
Umr ar zoyi’ Masihog’a biravkim o’tkanur.

Qush bo’lur ohim sharori ustidin o’tkach kabob,
Balki charx uzra maloyikning qanoti churkanur.

Besutun tog’in ko’targandin ko’ngulga bok yo’q
Valek Farhod emgakin tortarda asru emganur.

Vomiqu Majnun borib qoldi Navoiy ishq aro,
Yetsa har ishta suubat ul ish ahli sonlanur.

* * *

Menging savdosi bu qonlig’ ko’nguldin gar judo tushmas
Ajab ermas nedinkim, lola dog’idan judo tushmas.

Xato qilg’ach otarsen g’amzadin yuz novak, ey qotil,
Erur bu turfakim, novaklaringdin bir xato tushmas.

Ko’ngul ko’yungga to tushti, g’amingg’a mubtalo bo’ldi,
Tarahhum andin o’ksutmaki, andoq mubtalo tushmas.

G’amingdin to ko’ngul to’ldi, fig’on chekmas jafo birla
Ki, to’lg’an jom aro har nechakim qoqsang sado tushmas.

Chu mendin tiyra bo’ldung, ko’zlarim yorutmadi ul ko’z,
Quyoshqa hoyil o’ldi, chun g’ubor andin ziyo tushmas.

Ko’ngulni ul musofir oyg’a manzil ayladim, lekin
Sipahdur xo’blar, ul shoh bu manzil aro tushmas.

Ko’ngulda hajrdin tushsa kudurat, sof may ichkim,
Kudurat murtafi’ bo’lmas arog’a to safo tushmas.

Jununum hayratidin bir dam el ko’z mendii olmaslar,
Valekin nozdin hargiz ko’zi aning mango tushmas.

Navoiy nolasidin asru g’ofil bo’lmag’il, ey gul,
Gah davron bog’ida bulbul bu yanglig’ xushnavo tushmas.

* * *

Ulki shakkardek labig’a to’tiyi jondur magas,
Ne uchun so’rmas meni bedilni, so’rmoq ayb emas.

Gar havas qilding labini, emdi bas qil, ey ko’ngul,
Tarki jon etting bu g’amdin gar havasdur ushbu bas.

Ey Masihim, men qatli ishqmen, tirguz meni,
Chun nafasning joni bor, ey jon, qabul etting nafas.

Bir yo’li butkar ishimni, garchi xasdek xormen,
Chun butaray sarvqad gul tegrasida xoru xas:

Gar Navoiy joni jismidin chiqib ko’yung tilar,
Ne ajab, bulbulg’a bo’ston yaxshiroqdurkim, qafas.

* * *

Alloh, alloh, zuhdu taqvo azmiga bermas farog’,
Eski mandin eski xirqam uzra yangi-yangi dog’.

Telbarab etgan ko’ngulni ko’zlaringdin istaram,
Aylaram ovora Majnunni kiyiklardin so’rog’.

Sabzayi jannat bila xatting aro, ey hurvash
Oncha zohirdur tafovutkim chekin birla qiyog’.

G’am tuni muhlikdurur so’zu gudoz ahlig’akim,
Tongg’acha oxir bo’lur mendek kuyub, nig’lab charog’.

Go’iyo asfar may sarig’ gul yog’idur ey bog’bon,
Un chekar bulbulki, tar qilmish dimog’in buyla yog’.

Usruku devona chiqting om etib bedodni,
Lutf behad ko’rguzursen, bo’lg’asen, yo rabki, sog’.

Ko’chti sabrim xayli go’yokim tanim sahrosidin
Dog’lar o’tlar yeridur, na’llar bore o’chog’.

Soqiyo davron g’ami muhlikdurur, tut bodakim,
Bir zamon jon qayg’usidin topsun osonish dimog.

Qofi ishq uzra Navoiy guljabinlarni tilar,
Dardi ikbolidin o’lmish davronga tog’ uzra bog’

* * *

Ko’ngul qushig’a soching tori halqamu yanglig’,
Ozoda xolu yuzung dona birla su yanglig’.

Behisht tufrog’i garchi muattar etsa dimog’,
Munavvar etmagusi ko’z bu xoki ko’ yanglig’.

Qachonki do’stlarim ishq may’in aylarlar,
Ko’zumga har biridur qon to’kar aduv yanglig’.

Yetishsa gar malaki qatl javr shakli bila,
Nazarg’a kelmagay ul sho’xi tundxo’ yanglig’.

Ko’ngulga pardalar o’ldung anga chu rishtayn ishq,
Chekildi har tarafdin erur rafu yangliig’.

Sabukash o’lg’ali dayr ichra mast mug’bachalar
Chiqarlar egnima uy azmig’a sabu yanglig’.

Demang saloh(ki) ishqdan deng, ey ahbob
Ki, hech nukta emas xush bu guftugo’ yanglng’.

Sog’inma Vomiqu Farhodni Navoiydek
Ki, ishq asirlari ermas erdi bu yanglig’.

* * *

Tong emas gar yordin bir dam bo’la olmon yiroq
Kim, necha boqsam yaqinroqdin ko’runur yaxshiroq.

Jonim ichra yer tutubsen uylakim gar lahzae
Ko’rguzsang mayl ko’ngul sari halok aylar firoq.

Gar ko’nguldin nogahon ko’z jonibi qilsang havo,
Don tahammulsiz havas ichra seni aylar so’roq.

Davrayi bazmingda ko’rguzmay o’zumni nuqtadek,
Muztaribmen sog’inurmenkim tushubturmen qiroq.

Bo’lsa mardumluq bila mexmonim ul ko’z ravshani,
Ko’z qorasin girdbolisht aylamak qilg’um yaroq.

Aytingiz shax navbatiy dorig’akim ko’si rahil
Cholg’ung oxir, solma, bas, davronda muncha tumtarok.

Ey Navoiy, so’fiy aytur so’z hamisha qurbdin,
Bilki vahdat sirridin bechora tushmishtur yiroq.

* * *

Garchi elga jon bag’ishlar husni ruhafzolig’ing.
Lek jong’a ofat ermish nozu beparvolig’ing.

Sarv titrab,tul qizarib nola aylar ummidlanib
Ko’rgali bog’ ichra qadu orazu zebolig’ing.

Sabr lofin urdung, ey ko’nglum, vale ko’rgach ani,
Hech sude qilmadi ul ilm ila donolig’ing.

Ey Masiho, xush daming bor, lek ko’rsang la’lini
Ul nafas ma’lum bo’lg’ay el aro go’yolig’ing.

Ey Navoiy, bir ko’rub bo’lding ani rasvoyi xalq,
Tebragil bot, yo’qsa yuz muncha bo’lur rasvolig’ing.

* * *

Ey sening lutfung berib o’lgan badang’a joni pok,
Lek ul jonni nishot ifrotidin aylab halok.

Chok agar qilsang tanimni tikkamen, vah, netkamen,
Tiyg’i hijroningni ichkardin solur ko’ksumga chok.

Zohido, ishq ichra do’zaxdin meni qo’rqutmag’il,
Qimgakim, ishq ichra chekti hajr, do’zaxdin ne boq.

Ko’ngluma ishqingda o’lmakdin emas andesha hech,
Lek hijroningda o’lmakdin erur andeshanok.

Maydin, ey soqiy, chehramni gulgun aylagil,
Kim, xazonda asfar o’lsa tim, qizarur bargi tok.

Qabr qilmang ko’yida o’lsam, qo’yung, tushsun ko’zi.
Itki o’ldi dafn etarga rasm emas qozmoq mag’ok.

Poksiyrat yor ishqida Navoiy gar o’lar,
Pok su hojat emas, chun qilmish ani ishq pok.

* * *

Kimikim yor aylading bo’ldi giriftoring sening,
Rashkdin vahkim dey olmonkim xudo yoring sening.

Ey quyosh, sen zulm tiyg’in cheksang el savodig’a,
Hojat ermaskim sipehr o’lgay madadkoring sening.

Sobitu sayyorg’a qolmaydur oromu qaror,
Tutashti ko’k mir’otig’a go’yo namudoring sening.

Chun sening ishqingda jon bermakdurur umri abad,
Ulsa mayl etmas Masiho sari bemoring sening.

Qildn su yanglig’ ko’ngul tog’in yuzungning lam’asi,
Alloh-alloh ne tajalliy qildi ruxsoring sening.

Ey ko’ngul, chunkim erur ishqing ayon yor oldida,
Bas, musoviydur gar iqroring, gar inkoring sening.

Ichkali la’ling mayidin dayr aro, ey mug’bacha,
Olmadi kavsar mayin og’zig’a xummoring sening.

Ul kamandi zulf to bo’ynungg’a tushmish, ey ko’ngul,
Subhalar torig’a rojih keldi zunnoring sening.

Ey Navoiy, o’zni ko’p emgatmakim yor ollida,
Sabringu zavqing kibi tengdur yo’qu boring sening.

* * *

Jonima tiyg’i jafo ag’yor urdi, yor ham,
Chun men o’ldum ne osig’ rahm etsa yor, ag’yor ham.

Qatlima ham yor, ham ag’yorning bir hukmi bor,
Tiyg’idin ag’yor qotildur, tilidin yor ham.

Yer ila ag’yor har ne qilsalar yo’qdur g’amim,
Qilmasa imdod alarg’a charxi kajraftor ham.

Sahl erur bu ham agar daf’i malolimg’a gahe,
Bo’lmasa bog’lig’ yuzumga kulbayi xammor ham.

Bu bori bir yonu bu bir yonki qotil mahvashim,
Mehr ko’rguzmak bila zulm etmasa izxor ham.

Ul mahi badmehr agar yor o’lsa mahkushumdurur,
Gunbadu davvor ham,bal sobitu sayyor ham.

Ey Navoiy, sen kimu boshingda muncha muddao,
Bas bukim, gar ko’rmasang kom o’lmag’ay ozor ham.

* * *

Bu yomon toli’ ayirdi yorni men zordin,
Chun tabibekim ayirg’ay ruhni bemordin.

Yerdinkim yig’lamoqdin ko’r bo’lsang g’am nedur,
G’am bukim mahrum o’larmen davlati diydordin.

Yor devonalig’im ko’rsa ko’p ayb etmagay,
Kimki, bir kun ayriliptur bir parinruxsordin.

… chekma zahmatkim bukun bezormen,
Toln’i bargashtadin, bal sobitu sayyordin.

(Borsa) ko’yungdin yiroq ortar Navoiy nolasi,
Garchi bulbuldek turar tushgach yiroq gulzordin.

* * *

Har qachokim o’t solur olamg’a davron ohidin,
Yoturur go’yo ani ko’nglumning otashgohidin.

Ul chu ko’nglum istadi o’rtarg’a, masrur o’ldi kon,
Jong’adur minnat yeri nekim kelur dilxohidin.

Gomi tog’u dashtini Farhodu Majnundin so’rung,
Anglamas ko’nglumki, chiqmaydur mazallat chohidin.

Azm etar jonon sari ko’nglum, ajal, qo’n jonni ham,
Kim bu yo’lda emganur gar qolsa ul hamrohidin.

Kuydi gar parvonayu, kul bo’ldi bulbul, shukrdur
Kim, Navoiy kam emas amsol ila ashbohidin.

* * *

Charx bir dam emin ermas ohu ashkim tobidin,
Yexud aning girdbodi, yo munung girdobidin.

Qatra xay o’tluq yuzungdinkim oqar sharmandadur,
Chashmayi xurshid aning bu nav’ obu tobidin.

Zulfunga bog’lig’durur xalq, uylakim, ozod emas
Hech kim zanjiri yoxud halqayi qullobidin.

Go’yiyo kofir ko’zunt toroji iymon qildikim,
Nur ila zulmat bo’lur zohir qoshing mehrobidin.

Ko’zdaring ahbobg’a dushmandururlar uylakim,
Qon to’karlar kimki dam ursa muhabbat bobidin.

Za’fdin o’lgumdurur, ey soqiy, agar yetkurmasang,
Quti jon ul g’unchayi serob la’li nobidin.

Ey Navoiy, istama ul yo’q og’izdin komkim,
Bahra topmoq bo’lmas aning javharet noyobidin.

* * *

Sipehru mehr yuzungdin nishoiadur barcha,
G’araz sen — o’qsenu ul bu bahonadur barcha.

Vujud nomida og’zin aning yuzi bila ko’r
Ki, zarra xayli quyoshdin nishonadur barcha.

Yuziyu qadiyu la’lin ko’ngul g’animat tut,
Ki, huru tuboyu kavsar fasonadur barcha.

Haqir ko’rma xarobat durdkashlarini
Ki, bu xarobalar ichra xizonadur barcha.

Navoiy she’rig’a solg’il quloqki, vaslingda
Hazin tarannumu dilkash taronadur barcha.

* * *

Bog’ aro chiqsa xiromon sarvi ozodim yana,
Bog’ni kuydirgudektur ohu faryodim yana.

Tira olmon oyog’imni xuni zanjiridin,
To emastur jilvagar har yon parizodim yana.

Chiqmayin bir dardu bu yuz dardkim ahbobni
Hamdam aylab, hamnafas qilmas mening yodim yana.

Gar emas afkor ayog’i kiprikimning xoridin,
Jilvagar nevchun emas nuri shamshodim yana.

Aql uyi sari nechuk yo’l istayinkim, har dahr,
Ey Navoiy, hamdam aylar ishqi irshodim yana.

* * *

Tanim gardig’a taqsir etti gar ashkim su urmag’ni,
Va lekin qilmadi taqsir ani ohim sovurmag’ni.

Ko’ngullar qushlari ul ko’y gulzorig’a tushmish anis,
Raqibo, qo’y jafo toshin otib bir dam uchurmag’ni.

Chu husn ahlig’a sultonsen, ko’ngul hijron jafosidin,
Kelur dod istayuki, goh unutma ani so’rmag’ni.

Chu o’tlug’ orazingdin qovrulur o’z yog’ig’a ko’nglum,
Ani tark ayla, jono, hajr o’tig’a ham qrvurmag’ni.

Dema pinhon tut og’zim sirrini nevchunki, o’rgatmak
Gadog’a hojat ermas xurdasin eldin yoshurmag’ni.

Gar Farhodu Majnun qochtilar ishq o’tig’a tuzmay,
Qeraktur mendin o’rganmak balog’a o’tru turmag’ni.

Navoiy motame ko’rmandur ersang kelu mendin ko’r,
Boshig’a sovurub tufrog’, ko’ksiga tosh urmag’ni.

* * *

Falak jafoyidin ul ong’a bo’lmasun darde,
Xazon nasimidin ul gulga yetmasun garde.

Malolatidin o’lubmen, nechuk tirik qolg’ay,
Kishiki jonida bo’lg’ay malolatu darde.

Ne uchun o’lmagamen menki ishq bulbulimen,
Xazong’a qolg’ucha gulbargi nozparvarde.

Ter ichra gul kibi jisme isitmadin, bo’lmish
Nechunki, shabnam ora qolg’ay otashin varde.

Ul on fidosi qilurg’a topilmadi jonim,
Nechaki dardu tanim tufrog’ini axtardi.

Tegarmu yerga kiyurgan har aqshom ar xud charx,
Tutayki, qildi seni mehri osmongarde.

Navoiy ul quyosh isitmag’in ko’rub jon ber,
Bu dam chu dahrda sensen Masihdek farde.

* * *

Qachonki topmasangiz dahr aro nishonimni,
Fano yo’lida tilang jismi notavonimni.

Ko’murmas o’lsa oqarg’an so’ngaklarimni iting,
Bas, ulki qatl qilur chog’da ichti qonimni.

Qari quyosh bila eski oyni ham gardun
Chiqarmag’ay bir agar ko’rsa navjavonimni.

Unumni za’fdin el anglamas xush ul tunlar
Ki, yetkurur edim o’z mohima fig’onimni.

Yo’qiyu borida og’zing gumondadur ko’nglum,
Tabassume qilu raf’ aylagil gumonimni.

Qadah to’la quyoshin qil rioyat, ey soqiy
Ki, fosh qilg’amen bu g’ami nihonimni.

Navoiy, ayla gul, avroqi uzra holing sabt
Ki, bulbulo’q o’qusin ushbu dostonimni.

* * *

Ko’zum sham’ik yana ravshan qilur bir mehrsiz mohe,
Buzuq ko’nglum yana obod etar bir adli yo’q shohe.

Shafaq ermaski, ko’k tosi qizib mundoq qizariptur,
Mayi la’ling uchun chektim meni bexud magar ohe.

Visol ichra yuzin ko’rgach ajab yo’q shodlig’ ashkim
Bahor ayyomida kun chiqsa ham yomg’ur yog’ar gohe.

Sanga yetmakda hamrohim edi afg’on ila nola,
Valekin sur’at ichra manga yetmas erdi hamrohe.

Navoiyning sirishki ichra jismin ko’rgan el degay,
Tuman ming dona ichra go’yiyo tushmish bir kohe.

* * *

To’yub anduhdin qon birla sa’b o’lmish ko’ngul holi,
Magar qon yig’lamoq birla ko’ngulni qilg’amen xoliy.

Dedi joning olay, lekin muni tahfif etar har dam,
G’araz jon chekmagim gar bo’lmasa, bas, nedur ihmoly.

Mening shirinlab laylovashimdur husn aro jomi’,
Bulardin birga qoni’dur aning aqronu amsoli.

Yo’lida mushki Chin o’zni qora tufroq tilar qilsa
Ki, pobo’sig’a qilg’ay faxr aylab o’zni pomoli.

Nigunlug’ birla za’fu ashk ila jismim erur xoma,
Qurub qoni oqarg’an raglarim o’rnig’a har noli.

Sipehr avroqini ko’rdum, erur tafsili ko’p, lekin
Erur o’z holig’a hayronu sargardonlig’ ihmoli.

Navoiy ko’yunga kirgach yuzung ko’rdi bihamdillah
Qi, istiqbol etib maqsudi, bas, farxundadur foli.

* * *

Sung’ali quysang zanaxdoningg’a yuz o’pmay ani,
Olmaning chun o’pmagi ma’xud emas, islay ani.

Telba ko’nglum ul pariy vaslin tilab aylar fig’on,
Vah, necha atfoldek umid ila oldi ani.

Yordin shodu ko’nguldin tiyramen, tong yo’q agar,
Bir zamon olqay muniyu bir zamon qarg’ay ani.

Chun kabutar nomasin kech keltururdin o’rtadi,
Notavon ko’nglumni men ham ohidin o’rtay ani.

Kirmadi jonim arosig’a o’qung g’am tunlari,
Men dag’i ko’nglumga emdi kirgali qo’ymay ani.

Vah necha savdo muhol andishasidin jonima,
Arz qilsunlar pariyu huru men tanlay ani.

Charxkim, soldi sovug’lug’lar bila ko’nglumga o’t,
Bo’lmasang ko’nglumda sen bir oh ila o’rtay ani.

Ko’yiga yetmay Navoiy bordi o’zdin za’f etib,
Sudragandek et meni ul sari, men sudray ani.

* * *

Tong emastur tiyra ohimdin ko’ngul qo’zg’almagi,
Shu’laning yeldin, ajab yo’q, har zamon chayqalmag’i.

To firoqing tortaram tobu tavonim qolmamish,
Qof tog’i homilining, yo’q ajab, tavshalmag’i.

Ko’ksum ichra toza dog’imni qonatur har zamon,
Seni ko’rgach za’fdin oshufta ko’nglum salmag’i.

Tong emas ishqida gar ko’p yig’lasam ko’ngli qolur,
Dahr aro ma’hud erur chun su borib, tosh qolmag’i.

Hajr dashtidaki kech yetgay visol anlar halok,
Buyla vodiy qat’ida har lahza bag’rim tolmag’i.

Ko’nglum olding, dog’i solding necha yana, ey bevafo,
O’tqa solmag’liq uchunmu erdi ko’nglum olmag’i.

Gulshani vasl ichra yetkaymu Navoiyg’a nishot,
Necha bo’lg’ay hajr zindoni aro qiynalmag’i.

* * *

Jam surudi bu emish ichsa mayi gulfomni
Kim, chu davron bevafodur, tut g’animat jomni.

Xush surudikim nishoti bodadin bo’lg’ay fuzun
Kim, taammul aylasa og’oz ila anjomni.

Soqiyo, mug’ dayrida tutqil juhudi bodakim,
Ta’mi hijron zahri yanglig’ talx qilg’ay komni.

To buti kofirshior ilgidin andoq sipqaray
Kim, nishoti bexud etsun zumrayi islomni.

Ul qadahdin mastu bebok aylabon xirqamni chok,
Shahru ko’y ichra uray badmastlig’din gomni.

Motam ahlidek chekib, vo hasrato, barham uray,
Ul jaza’ning shiddatidin davrayi ayyomni.

To bu yanglig’ telbalik taqribi birla shammae,
Elga ko’nglum dardidin vozih qilay ibhomni.

Dema nangu nomdin afsona har dam, ey rafiq,
Qilma rasvo bir yo’li bu nangsiz badnomni.

Ey Navoiy, aylamak targ’ib Kavsar ne osig’,
Sen kibi mazkur bo’lg’an rindi durdoshomni.

* * *

Kirib gulshang’a majlis ichra xirman aylasam gulni,
Yetishsa muhabbat gul ichra nihon aylayin mulni.

Yoruq ayshim quyoshin tiyra mehnat shomidin yoqmish,
Yuz uzra turradin qilgan parishon gulga sunbulni.

Agar devona ko’nglum za’fi maqsudung emas, nevchun
Banogo’shungdin etting, ey pariy, oshufta kokilni.

Mening ko’nglum o’ti bas, xolu zulfungdin nega, oyo,
Yana filfil bila tarkib aylabsen qaranfulni.

Quyoshdin zarradur mavjudu og’zing sirridin ul nur,
Bo’lur zohir haqiqat baski ko’rgay juzv aro kulni.

Talab vodiysida matlub chun tolibg’a hodiydur,
Kerak hisni hasin qilg’ay gumon solik tavakkulni.

Chu g’aflat birla bir dam uzri yuz yilda emas mumkin,
Navoiy, hozir o’lg’il salb etib o’zni tag’ofulni.

* * *

Evrulur ersa boshing, jono, boshingg’a evrulay,
Qilma sarkashlik bu sargashtag’akim, sadqang bo’lay.

Zulm tig’i birlakim, solding boshim tufroq uza,
Tur damekim yuzni yerga surtubon uzrung qo’lay.

Vah, necha tiyg’ing bila ushshoq o’lub serobu men,
Yel qo’nub su ichmagan mehnat giyohidek so’lay.

Necha hajring shiddatig’a to’zmagandin nig’layin,
YO g’aming bedodu javrida yodag’ondin kulay.

Mehnati hajring siyah’olida ming anduh aro,
Vah, necha jondin to’yub o’lmak nishotin orzulay.

Ishqing ichra notavonlarkim o’lum holidadur,
Evrulub boshig’a har birining oyog’inda o’lay.

Ey Navoiy, dard o’tin tindursa ashkim, bok yo’q,
Ani ravshan aylamakka har dam ohimdin pulay.

* * *

Holi shavqi oshti nosih chora yetkurgan sayi,
Ul chibindekkim, yana yonib qo’nar surgan sayi.

Go’yiyo ko’nglum samandardurki, qilmas ihzoz,
Shu’lai shavqing ani har necha kuydurgan sayi.

Ne balodurkim, boshim sajdangg’a moyilroq bo’lur,
Ishqi oshubi balo boshimg’a kelturgan sayi.

Qipriking har neshicha gar bo’lmasa la’lingda no’sh,
Bas nedur, men xastani tirguzmak o’lturgan sayi.

Ne qilay uzrungki senda lutfu ehson bilgurur,
Jurm ila isyon mening fe’limda bilgurgan sayi.

Xoslarg’a dayr, aro tuttung qadah, ey mug’bacha,
Jomi vaslingg’a meni mardud telmurgan sayi.

Ey Navoiy, qildi istig’noyu bosh indurmadi,
Tiyg’i bedodi mening boshimni indurgan sayi.

ALISHER NAVOIYNING HUSAYNIY G’AZALIGA TAXMISI

Ulki, jonim gulshanida bor edi xurram bahor,
Aylar erdi g’unchai xandonidin gavhar nisor,
Xori hajridin topib erdi omon joni figor,
G’unchai xandon borib, ko’nglumda qoldi xor-xor,
Tinmag’ur jonimg’a onsiz dunyada bori ne bor?!

Dahr bo’stonini sensiz ko’zga ilmas bu ko’ngul,
Bog’ sayri dardining oromi bilmas bu ko’ngul,
Sarv birla lola sori mayl qilmas bu ko’ngul,
Sarv qaddu lolaruxlardin ochilmas bu ko’ngul,
Vah, netayki, dahr bog’i ichra yo’q ul gul’uzor.

Ul jigar pargolasi, vahkim, tilab mendin farog’,
Notavon ko’nglumga qo’ydi furqati dog’ uzra dog’.
Lahza-lahza shavqi bazmida chekar erdim ayog’,
Vasli jomidin ochilur erdi ko’nglum bog’-bog’,
Voy, yuz ming voykim, ul may borib, qolmish xumor.

Eyki, yuz parkandlig’ bag’rimg’a bir parkand eding,
Balki hijron choki qilg’on zaxmima payvand eding,
Ko’ngluma dermanki, chun vaslig’a hojatmand eding,
Qaydakim, ko’rsang ani kulmak bila xursand eding,
Aksin ayla, ey ko’ngul, har yerda yig’la zor-zor.

Gul kibi ruxsoringa har dam havo aylay dedim,
Shavqida oshufta bulbuldek nav aylay dedim,
Hajru g’am zaxmig’a vaslingdin davo aylay dedim,
Vasl aro har dam senga jonim fido aylay dedim
Nevchun, ey oromijonim, aylading mendin kanor?

Men g’animat tutmish erdim ul sumanbar vaslini,
Ayladi mendin judo charxi sitamgar vaslini,
Sa’y ila mumkin emas qilmoq muyassar vaslini,
Ey ko’ngul, tutg’il g’animat shah Muzaffar vaslini
Kim, o’tubdur dunyada mundog’ balolar beshumor.

Vahki, davron zulmidin qoldim ajab motam aro,
Tushmagan bu nav’ bir motam bani odam aro.
Hajridin nolib Navoindek tuman ming g’am aro,
Ey Husayiny, yorsiz sen naylagung olam aro?!
Qo’p, adam sarmanzili azmin qilib keynicha bor!

TURLI MANBALARDA NAVOIYGA NISBAT
BERILGAN G’AZAL VA BAYTLAR
09

Ne ko’zim yoroy ul orazni manzur aylamak,
Ne tilim haddi oning otini mazkur aylamak.

Ya’ni ul ko’nglumda, bal jonimda dard o’ti erur,
Ko’z bila tilni aning ishida ma’zur aylamak.

Ey Navoiy, qil fido jonong’akim jon, lof erur,—
Oshiq o’zni ishq da’vosida mashhur aylamak.

* * *

Chu bori sar sabuk kardy,
Sabuk kun bori gardan ham.

(Tarjimasi: Boshning yukini yengillatding,
Bo’yin yukini ham yengil qil).

* * *

Qabo bar qaddi tu medo’zad ayyom,
Baror az Qof to Qof, ey pisar, nom.
(Tarjimasi: Zamon sening qaddu
qomatingga kiyim tikibdi.
Ey, o’g’il, noming Qofdan Qofga yuksalabersin.
Muammo yechimidan Bobur ismi kelib chiqadi).

* * *

Xanda, ki bevaqt kushoyad gireh,
Girya az on xandai bevaqt beh.

Har nafase xanda zadan barqvor,
Ko’tahii umr dehad chun sharor.

* * *

Ey Navoiy, sen kimu mehrobu masjid istamak?
Qaydakim, xo’blar ayog’in qo’ysa—sen boshingni qo’y!

* * *

Sajdagoh etmishdi ishq ahli qoshing mehrobini
Qilmadi xayli maloyik ichra bir odam hanuz.

* * *

O’ynay-o’ynay o’lturur bir-bir ulusni ko’zlaring,
Sho’x qotillarni jonlar qasdig’a o’ynatmag’il!

* * *

Bahri ashk ichra iki ko’z bo’ldilar zavraqu sol,
Ikki saf kipriklar eshkaklar bo’lubtur har taraf.

* * *

Der emishsenki, Navoiy holini bir kun so’ran,
Men o’shal so’zni qachon bovar qilurmen…

* * *

Necha shayxi xonaqoh avrodida faryod etay,
Dermen emdi bosh olay — piri fano sori ketay.

* * *

…Navoiy go’yo dahr ko’rgali
Xolin aning orazi gulfom aro ko’rgach.

07

(Tashriflar: umumiy 9 036, bugungi 1)

3 izoh

  1. Əhməd Zəki Vəlidi Tuğanın «Bu günki türkistan və yaxın mazisi» kitabında Əlişir Nəvayidən bir şiir zikr edilmiş dir, lakin mən divanlarda ol şiiri tapabilməmişəm (Bəlkə də divanlarda var):
    — gər türk kiyərsə üstigə cövşən
    — şeşpər kütərür başığa susən
    — lalə vərəqin berip səbağə
    — bağrı qara dək uçar həvağə

  2. Bu ikki bayt Alisher Navoiyning «Layli va Majnun» dostonidan. Covshan emas, javshan — askarlar kiyadigan sovut; susan emas, savsan (qo’g’agul, iris); Bag’ri qaro emas, Bag’riqaro (qushning bir turi).

  3. Hörmətli qarındaş,
    Əvvəl sizdən rahnumaylığınız üçün təşəkkür edirəm. Mən Nəvayi əsərlərini «Özbekistan Respublikası Fənlər akademiyasının Fən nəşriyatı» tərəfindən nəşr qılınmış «Əlişir Nəvayi — Mükəmməl Əsərlər Topləmi» məcmuəsindən oquyuram. Bu nəşrdə:
    Mərz üzrə kiyər sebərgə cəvşən,
    Şəşpər kütərür başığa səvsən.
    var.
    Siz qaysı nəşrdən bu şiiri oqumuşsunuz?
    Təşəkkürlər,
    Dərin hörmətlə.

Izoh qoldiring