Sohibqalam (Xattot Habibullo Solih haqida)

077

Бостон университети профессори, лотин хаттотлиги бўйича машҳур каллиграф Маргарет Шепхерд хоним унинг маърузасини тинглагач, “Нақшин ёзувларингиз ҳикматдан яралган, жуда оҳанграболи. Қалбим билан санъатингиз юксаклигини ҳис қилаяпман, лекин ҳаётий тажриба ноқислигидан ақлим лол”, дея режа дафтаридаги икки саҳифа устидан чизиб ташлади…

099

Ўзбекистон Миллий энциклопедиясидан: ХАТТОТЛИК (араб. — ҳуснихат ёзувчи), каллиграфия — ёзув (хат) санъ- ати, китоб кўчириш ҳамда меъморий иншоотлар, бадиий буюмларнинг китобалирини яратиш касби. Ёзувнинг пайдо бўлиши натижасида юзага келди. Айниқса, араб ёзувининг кенг тарқалиши туфайли Хаттотликнинг ривожланиши жадаллашди. Шарқда, жумладан, Ўрта Осиёда китоб босиш вужудга келгунига қадар қўлёзма китоб тайёрлаш, уларнинг нусхаларини кўпайтириш (матн кўчириш) билан хаттотлар шуғулланган (. Хаттотлар саройларда, айрим амаддорлар ҳузурида гуруҳ бўлиб ишлаган. Жумладан, темурий шаҳзода Бойсунғур Мирзо (1397—1433) Ҳиротда ташкил қилган кутубхонада мусаввир, наққош ва б. усталар билан бир қаторда
40 дан ортиқ хаттотлар қўлёзма китоблар тайёрлаш, яроқсиз ҳолга келганлари- ни таъмирлаш билан машғул бўлган. Хаттотлик санъатига бағишланган кўплаб рисола-лар 10 хил асосий хат услублари (насх, куфий, мухаккак, настаълик, сулс, тавқе, таълиқ, девоний, рико, рикъий) мавжудлиги ҳақида дарак беради.
Ўрта Осиёда араб ёзувлари тарқалгунига қадар турли ёзув усулла- ри бўлган [мас, суғдий, урхуненисей (қад. туркий хоқон ёзувлар) ва б.]. Қад. ёзувлардан бўлган куфий ёзуви кўпгина меъморий ва б. ёдгорлик обидаларининг безагида, сақланиб қолган. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасида сақланаётган Усмон Қуръони ҳам ана шу куфий (қад. ҳижоз адабий ёзуви) да кўчирилган. Қуръон кўчиришда насх, буйруқ ва фармонлар ёзишда тавқе, мактублар битишда риқо ишлатилган. Булардан ташқари тумор, ғубор, шажарий, туғро ва б. ёзув усуллари ҳам бўлган.
15-а.дан китоб кўчириш (форс, эски ўзбек тиллари)да настаълиқ хати расм бўлган. Хаттотлик Марказий Осиёда Темурийлар, Шайбонийлар ва сўнгги сулолалар (аштархонийлар, манғитлар) даврида юксак даражада тараққий этган. Амир Темур даврида Мавлоно Шамсуддин Мунший, сангтарош ва хаттот Олтун жуда машхур бўлган. Алишер Навоийнинг шахсий кутубхонасида 11 та йирик санъаткорлар (Султонали Машҳадий, Абдулжамил Котиб, Дарвеш Муҳаммад Тоқий ва б.) Х.да самарали ижод килган. «Хаттотлар султони» Султонали Машҳадий, Мир Али Табризий ва б. настаълиқ хатини санъат даражасига кўтарган. Темурий шаҳзодалар (Иброҳим бин Шоҳруҳ, Бойсунғур Мирзо, Бадиуззамон Мирзо ва б.) ҳам Х.ка ҳомийлик қилиш билан бирга ўзлари бу санъат тури билан шуғулланган; Заҳириддин Муҳаммад Бобур эса янги хат ва алифбо «Xammu Бобурий» ихтирочисидир. Китобат санъати билан бир қаторда биноларнинг китобалари, қабртошлардаги битиклар ва буюмларда хаттотлик кенг қўлланилган. Шайбонийлардан Муҳаммад Шайбонийхон ва Убайдуллахон хаттотлик билан шахсан шуғулланган ва насх хатида юксак маҳорат билан ёзган. 16-а. Мовароуннахр хаттотлик мактабини юзага келишида Мир Али Ҳиравийнинг ҳаёти ва ижоди алоҳида ўрин тутади. Босмахона пайдо бўлгунига қадар котиб, хаттотлар меҳнати китоб тайёрлашда муҳим ўрин тутган. Бу борада Бойсунғур Мирзо, Алишер Навоий, Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз) ва б.нинг фаолиятлари диққатга сазовор. 20-а.да йирик кутубхоналарда хаттотлар қўлёзма китоблар нусхасини кўпайтириш билан шуғулландилар. Мас, Навоий кутубхонаси (Ўзбекистон миллий кутубхонаси) да бир гуруҳ хаттотлар ишлаган. 1943 й.да Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти ташкил топгач, малакали хаттотлар (Ибодулла Одилов, Абдуқодир Муродов, Абдулла Носиров, Усмон Каримов ва б.) шу ерга тўпланди: улар кўҳна қўлёзмаларни тиклаш, кўчириш, тавсиф варақалари тузиш билан шуғуллана бошладилар. 20-а. 80-й.ларига келиб китобат санъати бир гуруҳ кишилар томонидан қайта тикланди. Бунда Ҳабибулла Солиҳ, Абдулла Мирсоатов, Тўхтамурод Зуфаров, Алишер Шомуҳаммедов ва б. нинг хизматлари катта. Жумладан, Ҳабибулла Солиҳ Мусҳафи Усмон Қуръонининг асл нусхасидан пергаментга 3 марта нусха кўчириб тайёрлаган (бир нусхаси Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида; пергаментга кўчириб тайёрлаган яна бир нусхаси Тошкент ислом университетида), Катта Лангар Қуръонидан (Санкт-Петербург ва Ўзбекистондаги нусхалари асосида) терига кўчириб нусха тайёрламоқда. Ҳабибулла Солиҳ 1998 й.да Истанбулда ўтказилган Халқаро хаттотлар беллашувида «Девоний» хат услуби бўйича кучли ўнликдан ўрин олди; 1999 й.да хаттотликда янги тарз (нақшин безак ёзувининг алифбосини кашф килиб бу соҳада янгилик) яратгани учун Лоҳурдаги Халқаро хаттотлар беллашувида «Парвин рақам» («Шарқ юлдузи») унвонига сазовор бўлди. Абдулазиз Мансуров, Ислом Маматов, Салимжон Бадалбоев, Ғафуржон Ҳақбердиев ва б. бугунги кундаги энг машҳур хаттотлардир. Хаттотлик ҳоз. кунда Тошкент шарқшунослик институти, Тошкент ислом университети, Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ўргатилади.

044

ИРОДА НАРИМОНОВАНИНГ «СОҲИБҚАЛАМ» МАҚОЛАСИНИ САLAMEO ДАСТУРИ ЁРДАМИДА ЎҚИШИНГИЗ,ПРИНТЕРДАН ЧИҚАРИШИНГИЗ ВА ЮКЛАБ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН.


Манба: «ЖаннатМакон» журнали

(Tashriflar: umumiy 1 859, bugungi 1)

3 izoh

  1. Ҳабибулло Солиҳ қаламига мансуб Қурони карим терига кўчирилган
    қўлязмалар жудда катта меҳнат маҳсулидир. Ҳабибулло Солиҳ ҳамватаним бўлгани билан ғурурланаман!

  2. Assalomu alaykum men xattotlikka qiziqaman ustozni kurslariga bormoqchidim. Manzilini berolasizmi

  3. Манда бир ёзув бор хаттотлик шуни тушуна олмаяпман канака килиб билсам булади нима ёзилганини.?

Izoh qoldiring