28 март — Атоқли навоийшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллуд топган куннинг 75 йиллиги
Академик Наим Каримов таъкидлаганидек: “Иброҳим Ҳаққул – ҳозирча битта. У бундан кейин ҳам битта бўлиб қолади. Зеро, ҳақиқий шоирлар ҳам, ҳақиқий олимлар ҳам битта-битта бўлиб дунёга келадилар. Лекин орадан вақт ўтиши, янги авлодларнинг етишиб чиқиши ва шаклланиши билан Иброҳим Ҳаққулнинг шогирдлари орасидан ҳам Иброҳимлар етишиб чиқади. Балки уларнинг битта-яримтаси ҳам унинг даражасига кўтарилар. Лекин шунда ҳам у битта Иброҳим Ҳаққул бўлиб қолади” Davomini o'qish

Ўзбек адабиёти Она ҳақида ёзилган дурдона асарларга ниҳоятда бой. Онани улуғлашда, мадҳ этишда ижодкорларимиз чин маънода улкан ютуқларга эришган. Насрда ҳам, назмда ҳам ҳар қанча мақтовга арзийдиган асарларимиз борлиги бизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.

